"Толибон" қаршилик ҳаракати гарчи мамлакатимизда илгари террорчилар рўйхатига киритилган бўлса ҳам, ҳали ҳокимиятга келмасиданоқ Ўзбекистон улар билан муносабатга киришгани ва то бугунгача алоқани қизғин олиб бораётгани энг тўғри қарор, энг тўғри сиёсатдир.
Айниқса халқаро сиёсат ўзи мана шунақа майишқоқ бўлиши керак! Мамлакат манфаати учун ўзгариб туриши ғоят табиийдир.
Афғонистон халқи ҳам, тупроғи ҳам бизга бегона эмас. Ҳатто узоқ замонлар бир ҳудуд ҳисобланганмиз. Энг камида Амир Темурдан, сўнгра Ҳусайин Бойқаро, Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурдан мерос ўлкадир. Бир макон, бир халқ бўлганимиздан кейин давлатимизнинг Толибон ҳукумати билан яқинлашишини оқилона қарор деб биламан.
Энди Шом диёри бўлмиш Суриянинг янги ҳукумати билан ҳам тез алоқа ўрнатишимиз керак. Ҳам моддий, ҳам маънавий тикланишида ёнида туришимиз, яқиндан ёрдам беришимиз лозим. Ўзбекистон бугун кичик давлат эмас, халқаро миқёсда ҳам ўзининг мустақил сўзини айта оладиган куч, мақом ва иродага эга. Суриянинг бугунги ҳукумати кеча қора рўйхатимизда тургани тўсиқ бўлмасин. Дунё аллақачон унақа рўйхатлардан воз кеча бошлади. Туркиядан ташқари, масалан, қардош Озарбойжон ҳам бугун Сурияда анча фаол сиёсат юритяпти. Турк давлатлари ташкилотига аъзо давлат ўлароқ биз ҳам Суриянинг қайта қурилишида қанча тез ва қанча фаол қатнашсак, шунча яхши бўлади, менимча.
Ўртада Шом (Сурия) озодлиги ҳаракатида қатнашган ватандошларимизга муносабат қандай бўлиши кераклиги масаласи кўндаланг турган бўлса, бу ечимсиз муаммо эмас, давлатимиз яқин ораларда бу борада ҳам оқилона бир тўхтамга келади деб умид қиламан.