📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


💎 Ҳадис илмидан баҳраманд бўлиш истаги борлар! Кундалик бериб бориладиган ҳадисларни ўрганиб боринг ва фойда олинг.
🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидов.
Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#Ҳадис_935

АЛЛОҲ ТАОЛОГА САЖДА ҚИЛИШНИНГ ФАЗЛИ
 


عَنْ مَعْدَانَ بْنِ طَلْحَةَ قَالَ: لَقِيتُ ثَوْبَانَ مَوْلَى رَسُولِ اللَّهِ ﷺ فَقلت: أَخْبِرْنِي بِعَمَلٍ أَعْمَلُهُ يُدْخِلُنِي اللَّهُ بِهِ الْجَنَّةَ فَسَكَتَ ثُمَّ سَأَلْتُهُ فَسَكَتَ ثُمَّ سَأَلْتُهُ الثَّالِثَةَ فَقَالَ: سَأَلْتُ عَنْ ذَلِكَ رَسُولَ اللَّهِ ﷺ فَقَالَ: «‌عَلَيْكَ ‌بِكَثْرَةِ ‌السُّجُودِ لِلَّهِ فَإِنَّكَ لَا تَسْجُدُ لِلَّهِ سَجْدَةً إِلَّا رَفَعَكَ اللَّهُ بِهَا دَرَجَةً وَحَطَّ عَنْكَ بِهَا خَطِيئَةً» . رَوَاهُ مُسلم والترمذي والنسائي وابن ماجه.

Маъдон ибн Абу Толҳа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари (озод қилган қуллари) Савбонни учратиб қолиб, «Менга шундай амални (ёки Аллоҳга энг маҳбуб бўлган амалларни) айтиб бергинки, уни қилсам, Аллоҳ шу сабабли мени жаннатга киргазсин», дедим. У жим тураверди. Яна сўраган эдим, яна жим тураверди. Учинчи бор сўраганимда эса шундай деди: «Бу ҳақда ўзим  ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраганман. У зот шундай деганлар: «Кўп сажда  қил, чунки Аллоҳга қилган ҳар бир сажданг учун У Зот сени бир даража кўтариб, бир гуноҳингни кечиради».
Имом Муслим, Термизий, Насоий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

🏷 Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Кўп сажда  қил», деган сўзлари кўп намоз ўқигин, саждада узоқ вақт қолгин, деганидир.


عَنْ عُبَادَةَ بْنِ الصَّامِتِ رضي الله عنه قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ ﷺ يَقُولُ:
«مَا مِنْ عَبْدٍ يَسْجُدُ لِلَّهِ سَجْدَةً إِلَّا كَتَبَ اللَّهُ لَهُ بِهَا حَسَنَةً، وَمَحَا عَنْهُ بِهَا سَيِّئَةً، وَرَفَعَ لَهُ بِهَا دَرَجَةً، فَاسْتَكْثِرُوا مِنْ ‌السُّجُودِ» .
رواه ابن ماجه.

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:


📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Банда Аллоҳга битта сажда қилса, унинг сабабидан Аллоҳ унга битта яхшилик ёзади, битта ёмонлигини ўчиради ва бир даража кўтаради. Шунинг учун кўп сажда қилинглар».
Ибн Можа саҳиҳ санад билан ривоят қилган.


🏷 Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Банда Аллоҳга битта сажда қилса» деган сўзлари шукур саждаси, тиловат саждаси бўлса ҳам деганидир.


عَنْ حُذَيْفَةَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ ﷺ: «مَا مِنْ حَالٍ يَكُونُ عَلَيْهَا الْعَبْدُ ‌أَحَبُّ إِلَى اللَّهِ مِنْ أَنْ يَرَاهُ سَاجِدًا مُعَفِّرًا ‌وَجْهَهُ ‌فِي ‌التُّرَابِ». رواه الطبراني

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банданинг сажда қилиб, пешонасини тупроққа белаган ҳолатидан кўра Аллоҳга маҳбуброқ  ҳолати йўқ», дедилар».
Табароний ривоят қилган.


🏷 Изоҳ: Ҳадисдаги пешонани тупроққа белаш Аллоҳ таолога мутлақ бўйсуниш, хорликни изҳор этиш, қулликни эътироф қилишга ишорадир.

☝️ Ушбу ҳадислардан олинадиган фойдалар:
1. Аллоҳга энг маҳбуб амал ҳақида сўраш жоиздир;
2. Сажда Аллоҳга энг маҳбуб амаллардандир;
3. Аллоҳ банданинг ҳар бир саждаси туфайли унга битта савоб ёзиб, битта гуноҳини ўчириб, охиратдаги даражасини бир даражага кўтаради;
4. Банданинг сажда қилиб турган ҳолати Аллоҳга энг маҳбуб ҳолатдир.

Ҳадис ва Ҳаёт китоби асосида.

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄••
📚 KУНЛИК ҲАДИС


#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС


Имом Молик розияллоҳу анҳу суннатларга нақадар гўзал мисол келтирганлар. У киши шундай деганлар:

«Суннатлар Нуҳ (алайҳиссалом) кемасига ўхшайди. Ким унга миниб олса, нажот топади. Ким ундан ортда қолса, чўкиб кетади».

Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄••
📚 KУНЛИК ҲАДИС

692 0 12 1 19

АПРЕЛ ЁМҒИР(НИСОН) ҲАДИСИ БОРМИ?
#бидъат

САВОЛ: Ассалому алайкум! Бир қариндошим савол сўраб беришимни илтимос қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссалом менга ўргатди. Сизларга уни айтиб бераман, ким (найсон) апрелда ёмғир ёғганида сувидан олиб, 70 мартадан фатиҳа, оятал курсини, фалақ, нас, кафирун, сураларини ўқиб дам солиб ичса эркак ва аёл бепушт бўлса фарзанд кўради, фалаж бўлмайди, танадаги бор касалликлар тузалади, дейилибди. Телеграмдан келган хабар экан. Шундай мазмунда ҳадис борми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом!  Бундай ҳадис йўқ. Агар тўқима дейилса, тўқима бўлиши учун ҳам санади бўлиши керак. Бу гап ҳеч қайси ҳадис китобларирда келмаган. Баъзи жойларда шу маънодаги гап "шиаларнинг китобларида бор" дейилган экан. Шиаларнинг Зодул Обидин деган китобида бор экан, лекин китобнинг муаллифи ёлғонда айбланган. Санадини зикр қилган одамлар ҳам "мажҳул(номаълум) одамлар" дейилган. Бу асли йўқ гап. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/140209)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄••
📚 KУНЛИК ҲАДИС


УЙҚУДАН ТУРИШДА БАЖАРИЛАДИГАН 5 СУННАТ АМАЛ


📌 1. Юздаги уйқу асарини қўл билан аритиш.

📗 “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғониб, ўтирдилар ва юзларини ишқалаб, уйқуни аритдилар”.
(✍️ Имом Муслим ривояти)

📌 2. Қуйидаги дуони ўқиш:

اَلْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ

“Алҳамду лиллаҳиллазий аҳяна баъда ма аматана ва илайҳин нушур”

“Бизни вафот эттиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир”.

📌 3. Оғизни мисвок ёки бошқа воситалар билан тозалаш.

📗
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунда уйқудан турганларида оғизларини мисвок билан тозалар эдилар”.
(✍️ Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти)

📌 4. Қўлни ювиш.

📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз уйқудан турса, кафт қўлларини идишга солмасдан, уч марта ювсин”, деганлар.
(✍️ Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти)

📌 5. Бурунни қоқиш.

📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз уйқудан турса, бурнини уч марта қоқиб ташласин, зеро шайтон унинг димоғида тунаган бўлади”.
(✍️ Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти)


📚
KУНЛИК ҲАДИС


#савол_жавоб

Диний масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай bot:

👉  @ImomgaSavol_AbuHurayra_Bot

(бот расмий, савол матн орқали берилсин)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
© Учтепа тумани «Абу Ҳурайра» жомеъ масжиди 🕌


#суннат_рўза #Тошкент_вақти

БУГУНГИ ИФТОРЛИК

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Росулуллоҳ ﷺ дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»

✍️ Имом Термизий ривояти

📚 KУНЛИК ҲАДИС


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 Болалар учун ёмонликлардан паноҳ сўраб ўқиладиган дуо

أُعِيذُكُمَا بِكَلِمَاتِ اللّهِ التَّامَّة مِن كلِّ شيطانٍ وهَامَّةٍ ومِن كلِّ عَينٍ لَامَّةٍ

🤲 Ўқилиши: Уъийзукума бикалимаатиллаҳит таммати мин кулли шайтонин ва ҳамма(ҳ) ва мин кулли ъайнин ламма(ҳ).

📜 Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан ҳар бир шайтондан, зарарли ҳашаротлардан ва ёмон кўздан сизларга паноҳ тилайман.

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄••
📚 KУНЛИК ҲАДИС


#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС


🧕 ИНСТАГРАМ ВА ЎЗИГА РОМ ҚИЛИШ
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Ҳозирда инстаграмда жуда кўп ҳижобли аёл қизлани расми кўпайган базилари ёлгиз базилар турмуш ўртоғи билан расмга тушиб инстаграмга қўйишган. Уларга этироз билдирсе "ислом ва ҳижоб фойдаси учун ҳижобда қизла ва оилали аёл эри билан бахтли ва чиройли кўриниш мумкунлиги учун кўрсатиб ҳижоб ўраши одамлага чиройли қилиб тушунтириб кўрсатиб бервоммиза" деб этишвотти. Ҳижобни бу холатда одамлага реклама қилиш бу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом!
📌 Динимиз ундай йўллар билан ёрдам беришга муҳтож эмас.

Аёл кишининг юзи аврат эмас. Аммо бу юзни доимо барчанинг олдида хоҳлаганича очиб юраверсин дегани эмас. Фитна ўрни бўлса, чиройи билан бошқа эрларни хотинидан совутишидан қўрқилса, юзини улардан беркитиши лозим. Агар бу ишни атайин бошқаларни ўзига ром қилиш учун қилса гуноҳ ёзилиши тайин. Қолаверса кийимни ўта тор, қоматни билдириб турадиган шаклда кийиб олса фитна-устига фитна бўлади.

Аёл киши суратга тушиб ижтимоий тармоққа жойлашдан олдин бунинг оқибатини ўйлаб кўрсин. “Ҳижобга тарғиб қилмоқдасан” деб иблис уни тузоққа тушурмасин. Қиёматда ўзининг атрофидаги ёки дунёнинг нариги бурчагидаги таниган-танимаган одамлари унга хусуматчи бўлиб келса, “оиламни сен бузгансан” деб ўз гуноҳларини юклаб кетса ажабланмасин. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/197528)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


УЛАР 6 НАРСАДАН МАҲРУМ БЎЛМАЙДИЛАР

Сиз яхши феъл-атворга эга бўлган ҳолда оилангиз, қариндош-уруғларга  силаи раҳмли, ота-онангизга ва атрофингиздагиларга яхшилик қилаётган бўлсангиз...

Тонгни Аллоҳга тасбеҳу ҳамд ила қарши олиб, Уни улуғлаганингиз ҳолда қош қорайтирсангиз...

Аллоҳ яратган нарсаларида гўзалликни кўришга иштиёқманд бўлсангиз...

Яралмишларнинг бари Аллоҳга тасбеҳ айтишини англаб етсангиз ва сиз бефойда нарсалар учун эмас, аксинча, буюк ишлар учун яратилган эканингизга инонсангиз...

Одам болаларининг хатокор эканини англаб, сизга ёмонлик қилганни афв этиш ва уларга нисбатан кенгфеъл бўлиш ҳаракатида бўлсангиз...

Агарда сиз манманлик, мансабпарастлик ва адоватдан нажотга эришган бўлсангиз ва айтиб ўтилмаган ўнлаб ижобий хислатлар сизда топилса, демак, сиз Аллоҳнинг ҳикматини тушуниб етишга, У Зотга яқинлашишга, Уни яхши кўриб, Унга шукр қилишга қодир кишига айланибсиз.

Аллоҳ сизни бошқалардан афзал ва мукаррам қилган, мақсадларингизга эриштирган. Шу тариқа сиз инсон Аллоҳнинг ердаги халифаси эканлигини тушуниб етасиз ва Аллоҳнинг мухлис бандалари қаторидан ўрин олишга тайёр бўлиб борасиз.

Ҳакимлардан бири айтади: “Ким олтита нарса билан ризқланса, бошқа бир олтитадан маҳрум бўлмайди:


. Кимга шукр қилиш насиб қилса, зиёдаликдан маҳрум бўлмайди.
Зеро, Аллоҳ таоло Иброҳим сурасининг 7-оятида: «...Қасамки, агар  (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир», дейди.

. Кимга сабр қилиш насиб этса, савобдан маҳрум бўлмайди.
«...Албатта, сабр қилгувчиларга (охиратда) мукофотлари беҳисоб берилур»[1].

. Ким тавба билан ризқланса, қабулдан маҳрум бўлмайди.
Бундай дейилишига сабаб шуки, Аллоҳ таоло: «У бандаларидан тавбани қабул қиладиган...»[2], деган.

. Ким истиғфор билан ризқланса, мағфиратдан бенасиб бўлмайди.
Чунки Аллоҳ таоло айтади: «...Мен дедимки: “Парвардигорингиздан мағфират сўрангиз! Албатта, У (бандаларига нисбатан) ўта мағфиратли бўлган Зотдир”»[3].

. Дуо ила ризқланган киши ижобатдан маҳрум қилинмайди.
Зеро, Аллоҳ таоло Ғофир сурасининг 60-оятида айтади: «...Менга дуо қилинг, Мен сизлар учун (дуоларингизни) ижобат қилай!..».

. Ким эҳсон қилса, ўрни тўлдирилмай қолмайди. Зеро, Аллоҳ таоло Сабаъ сурасининг 39-оятида: «...Бирор нарсани (муҳтожларга холис) эҳсон қилсангиз, бас, (Аллоҳ) унинг ўрнини тўлдирур...», дея марҳамат қилади.


Ҳассон Шамсий Пошонинг
“Жаннат бўстонидаги оилавий оқшомлар” номли китобидан
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Илҳом Оҳунд, Абдулбосит Абдулвоҳид таржимаси.


[1]  Зумар сураси, 10-оят.
[2]  Шууро сураси, 25-оят.
[3]  Нуҳ сураси, 10-оят.


📿 Дўст томонга | @nurli_yol


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Фолбинларга алданманг!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol


#суннат_рўза #Тошкент_вақти

БУГУНГИ ИФТОРЛИК

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Росулуллоҳ ﷺ дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»

✍️ Имом Термизий ривояти

📚 KУНЛИК ҲАДИС


🕋 УМРАГА БОРИШ АФЗАЛМИ ЁКИ ҚАРЗНИ ҚАЙТАРИШ АФЗАЛМИ?
#қарз #умра

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бизнесимни ривожлантириш мақсадида, 2025-йилгача бўлиб-бўлиб қайтариш шарти билан пул қарз олганман. Қарзимни қайтариш учун келишувга асосан яна 2 йил вақтим бор. Анча вақтдан буён, Умра сафарига бориш ниятида кам-кам миқдорда пул жамғариб келмоқдаман. Бугунги кунга келиб қўлимда умрага бориб келишга етадиган миқдорда пул йиғилди. Мен жамғарган маблағимга Умрага боришим афзалми ёки муддатидан олдин олган қарзимни қайтаришим афзалми? Динимизда қандай кўрсатма бор?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Умрага бориш суннат амал, қарзни қайтариш эса вожиб. Сиз ҳақдорлар, яъни қарз олган одамингиздан сўранг. Агар рози бўлса боришингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/238926)

* *

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Агар қарзим бўла туриб умрага борсам бўладими? Менинг қарзим рибо(жохиллик) қилиб олдим. Энди эса қутилишим қийин бўлаябти. Хар кун истиғфор айтиб, дуоларимда тавба қилаябман.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Сиз умрага боргунча қарзингизни узинг. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/83163)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС

3k 2 12 1 11

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Седана барча касалликка шифо” ҳадисини қандай тушунамиз?


muhaddisuz


••┄┄┄┄❅┄┄┄┄••
📚 KУНЛИК ҲАДИС


#Ҳадис_934

РАҲБАРЛИКДА СУННАТГА АМАЛ: ҒАЗАБДА ҲАМ АДОЛАТ БЎЛСИН


Жамиятда кўплаб иш бошилар, раҳбарлар ходимларига нисбатан кескин, ғазабли ва сабрсиз муомалада бўлаётгани кўзга ташланади. Ҳар қандай хато учун тергов, койиш, ҳатто таҳқирловчи сўзлар билан муомала қилиш — одатий ҳолга айланиб бормоқда. Аммо бу ҳол Ислом қўйган раҳбарлик мезонларига тўғри келадими?

📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз амаллари билан раҳбарлик маданиятининг энг гўзал намунасини кўрсатганлар. Ул зотнинг энг яқин хизматкори бўлган Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу қуйидагиларни ривоят қилган: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўн йил хизмат қилдим. У зот менга ҳеч қачон уф демадилар, қилган ишимга “нима учун буни қилдинг?” ёки қилмаган ишимга “нима учун буни қилмадинг?” демадилар."
✍️ Муттафақун алайҳ


Бу ҳадисда юксак сабр, мулойимлик ва инсоний ёндашув мужассам. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёш бир хизматкорнинг хатоларига нисбатан ҳам ғазабланмасдан, тарбия билан муомала қилганлар. Ул зотнинг ғазаблари эса фақатгина Аллоҳнинг чегаралари бузилганда, яъни зулм, ноҳақлик, адолатсизлик юзага келгандагина намоён бўлган. Бу эса бизга қуйидаги мезонни ўргатади: Исломда ғазаб шахсий эмас, Аллоҳ учун бўлиши керак.

📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Ким Аллоҳ учун дўст тутса, Аллоҳ учун душманлик қилса, Аллоҳ учун берса ва Аллоҳ учун қайтарса, у иймонни тўлиқ эгаллаган бўлади."
✍️ Абу Довуд ривояти


Шундай экан, раҳбар киши Аллоҳдан қўрқиб, қўл остидагиларга адолатли, меҳрибон ва сабрли бўлиши керак. Ғазабланиши керак бўлса ҳам — бу нафс учун эмас, балки ҳақиқат, адолат ва тарбия учун бўлиши лозим.

📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна шундай деганлар: "Ҳар бирингиз раҳбарсиз, ва ҳар бирингиз ўз қўл остидагилардан масъулсиз."
✍️ Муттафақун алайҳ


Бу ҳадис раҳбарлик мартаба эмас, масъулият эканидан далолатдир. Ходимлар эса хизматкор эмас, Аллоҳ томонидан сизга ишониб топширилган омонатлардир.

Раҳбарлар ўзларининг бошқарув услубида нафсга эмас, суннатга эргашсалар, иш жойларида адолат, ҳурмат ва барака қарор топади. Раҳбарлик, аслида, сабр, раҳм-шафқат ва адолат мактабидир. Бу мактабнинг энг улуғ устози — Расуллуллоҳдирлар.

muhaddisuz

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄••
📚 KУНЛИК ҲАДИС


#Ҳадис_933

ЖУМА АҲЛИ – ЖАННАТ АҲЛИ



عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، أَنَّهُ سَمِعَ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ:
«خَمْسٌ مَنْ عَمِلَهُنَّ فِي يَوْمٍ كَتَبَهُ اللهُ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ: مَنْ عَادَ مَرِيضًا، وَشَهِدَ جِنَازَةً، وَصَامَ يَوْمًا، وَرَاحَ إِلَى الْجُمُعَةِ، وَأَعْتَقَ رَقَبَةً».
رَوَاهُ ابْنُ حِبَّانَ.

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким бир кунда беш амални қилишга эришса, жаннат аҳлидан бўлади. Касални зиёрат қилса, жаноза намозида иштирок этса, рўза тутса, жумага борса, қул озод қилса», – деганларини эшитдим».

✍️ Ибн Ҳиббон ривоят қилган.


Қул озод қилишдан мақсад – қулдан қуллик тамғасини олиб ташлаб, уни Аллоҳнинг розилиги учун ҳурга айлантириш. Ким мусулмонни маънавий хорликдан чиқарса, бошига тушган мусибатини аритса, қийинчилигини кетказса, солиҳ амалларни бажаришда унга ёрдам берса, иншааллоҳ, қул озод қилганнинг савобига эришади.
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу Исломга кирганларидан бошлаб, умрларининг охиригача ҳар жума куни Аллоҳ таолонинг розилиги учун бир қул озод қилардилар. У зот бу ишни ўзларига вазифа қилиб олган эдилар. Агар озод қилиш учун қул топа олмасалар, кейин топиб бўлса ҳам, озод этар эдилар.

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄••
📚 KУНЛИК ҲАДИС


#суннат_рўза #Тошкент_вақти

БУГУНГИ ИФТОРЛИК

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Росулуллоҳ ﷺ дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»

✍️ Имом Термизий ривояти

📚 KУНЛИК ҲАДИС


#Ҳадис_932

ШУМЛАНИШ ШИРКДИР



روى عبد الله بن عمرو رضي الله عنه عن رسول اللهﷺ: قال مَنْ ردَّتْهُ الطِيَرَةُ عن حاجتِهِ فقدْ أشرَكَ قالوا : يا رسولَ الله وما كفارَةُ ذلِكَ؟ قال : يقولُ : " اللهمَّ لا طيرَ إلَّا طيرُكَ ، ولَا خيرَ إلَّا خيرُكَ ، ولَا إلهَ غيرُكَ".

Абдуллоҳ ибн Амр розияллаҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким бирон нарсадан шумланиб, (қилмоқчи бўлган) ишидан воз кечса, батаҳқиқ ширк келтирибти” дедилар. Саҳобалар: “Бунинг каффорати нима бўлади?” деб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Аллоҳ, шумланиш йўқ, илло Сенинг ёзганинг бўлар. Сенинг яхшилигингдан айри яхшилик йўқ. Ўзингдан бўлак илоҳ йўқ” деб айтади” дедилар.

✍️ Имом Аҳмад ривояти.


📜 Шарҳ: Мусулмон киши ширк ва унга олиб борадиган ишлардан сақланиши лозим. У барча ишларини Аллоҳ таолога топшириб, Унинг тақдирига ва ваъда қилган нарсаларига иймон келтиради. Иймонли киши ҳавои нафси ва унинг васвасаларига таслим бўлмайди.
“Ким бирон нарсадан шумланиб, (қилмоқчи бўлган) ишидан воз кечса", яъни, бир инсонни ишини бажаришдан ёки унда давом этишидан шумланиш тўсиб қолса, дейилмоқда. Шумланиш бирор нарсани ёмонлик аломати деб билишга айтилади. Бирон киши муайян мавжудотни, жойни ёки вақтни ёмонлик аломати деб билиб, бу унинг ҳаётидаги воқеаларга сабаб бўлади, деб ўйлаши тўғри эмас. Зотан, Аллоҳнинг қадарида ёзилган нарса барибир бўлади.
“У ширк келтирган бўлади”, яъни, бу хатти-ҳаракат мушрикларнинг яхшилик ва ёмонликни пайдо қилишда Аллоҳга шерик қўшиш эътиқодига ўхшаб қолади.
“Бунинг каффорати нима?”, яъни, бундай ишни қилган киши қандай тавба қилади, гуноҳини қандай ювади?
«Эй Роббим, яхшилик фақат Сендан келади, Сенинг тақдирингдан бошқа ҳеч нарса бўлмайди. Ғайбни билиш фақат Сенга хосдир. Бу шумланиш Сенинг маҳлуқинг бўлиб, у зарар ёки фойда келтира олмайди. Зарар ҳам, фойда берадиган ҳам фақат Сенсан, Сен улар айтган ширк нарслардан поксан» деган мазмундаги мазкур дуони айтади.
Ҳадисда келган дуони айтган инсон бошқа шумланмасдан ўз ишида давом этиши ва фақат Аллоҳ таолога таваккал қилиши керак.

muhaddisuz

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄••
📚 KУНЛИК ҲАДИС

Показано 20 последних публикаций.