Нурли йўл | Расмий канал 🌙


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидовнинг расмий телеграм каналига хуш келибсиз!
Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot
Фикр ва мулоҳазалар учун @nurli_yol_suhbat

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Muslim.uz
#shabon #roza #nafl #duo
🕑 ШАЪБОНДА ТУТИЛАДИГАН НАФЛ РЎЗАНИНГ ОҒИЗ ОЧИШ ВА ЁПИШ ВАҚТЛАРИ, ДУОЛАРИ

Cавол: Шаъбон ойида рўза тутишни ният қилиб турибмиз. Оғиз очиш ва ёпиш вақтлари ва дуоларини айтиб юборсангиз, илтимос.

📿 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Дарҳақиқат, кўплаб ҳадиси шарифларда шаъбон ойида нафл рўза тутишга тарғиб қилинган. Жумладан, Оиша разияллоҳу анҳодан қуйидагича ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаъбон ойини жуда ҳам кам (ҳолатларда) рўзасиз ўтказардилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

💬 Усома ибн Зайд разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Бир куни мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бундай савол бердим: “Ё Расулуллоҳ, мен (Рамазондан ташқари) бирор ойда шаъбондагидек рўза тутганингизни кўрмадим?” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Бу шундай ойки, одамлар ражаб билан рамазон ўртасида вақт – шаъбондан ғафлатда қолишади. Бу ойда амаллар Роббил оламийнга кўтарилади. Шундай экан, мен амалимни ўзим рўзадор ҳолимда кўтарилишини яхши кўраман", дедилар (Имом Насоий ривояти).

Нафл рўза тонг отгандан қуёш ботгунга қадар тутилади. Ҳаво булутли бўлмаганда кўзимиз билан ҳам тонг отиши ва қуёш ботишини била оламиз. Булутли кунларда эса тонг отиши ёки қуёш ботишини аниқлаш қийин бўлса, намоз вақтларини кўрсатувчи тақвимдан фойдаланса ҳам бўлади. Тақвимда “Тонг” деб кўрсатилган вақт оғиз ёпишнинг охирги вақти саналади. Ўша вақтдан кейин еб-ичилса, рўза дуруст бўлмайди. Лекин саҳарликда ухлаб қолган одам ҳеч нарса еб-ичмасдан ҳам нафл рўзани ният қилиб, рўза тутиши мумкин. “Шом” деб кўрсатилган вақт эса оғиз очиш вақтидир. Ундан аввал оғиз очиб юборилса, куни бўйи тутилган рўза бузилган саналади.

🤲 Нафл рўзанинг аксар ҳукмлари фарз рўзаникига ўхшайди, фақат ниятда “Тонг отгандан токи қуёш ботгунга қадар нафл рўза тутишни ният қилдим”, дейилади. Оғиз ёпишда махсус дуо йўқ, у пайтда юқорида айтилгандек, ўзбек тилида ҳам ният қилса, бўлади. Ифторлик (оғиз очиш) дуоси қуйидагича:

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَبِكَ آمَنْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ، فَاغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَمَا أَخَّرْتُ

Ўқилиши: “Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту”.

Маъноси: Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази


MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol


Репост из: 📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС


ЭР ХОТИНИНИ РЎЗАДАН ТЎСИШИ МУМКИНМИ?
#рўза

CАВОЛ: Эркак киши хотинини рўза тутишига қарши туриши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр хотинини нафл рўзадан ман қилиши мумкин, лекин фарз рўзадан тўса олмайди. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


#Ҳадис_915

АЛБАТТА, СУВ ЖУНУБ БЎЛМАЙДИ




عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ ‏رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا‏ قَالَ:
اغْتَسَلَ بَعْضُ أَزْوَاجِ النَّبِيِّ ‏ﷺ‏ فِي جَفْنَةٍ فَجَاءَ ‏النَّبيُّ ‏ﷺ‏ لِيَتَوَضَّأَ مِنْهَا أَوْ يَغْتَسِلَ فَقَالَتْ لَهُ: يَا رَسُولَ اللهِ، إنِّي كُنْتُ جُنُباً ‏فَقَالَ رَسُولُ اللهِ ‏ﷺ‏: إِنَّ الْمَاءُ لَا يَجْنَبُ.
رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ. ‏

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «У киши: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаларидан бирлари бир катта тоғорадан ғусл қилди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўшандан таҳорат ёки ғусл қилиш учун келдилар. У:
«Эй Аллоҳнинг Расули, мен жунуб эдим», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, сув жунуб бўлмайди», дедилар».
Сунан эгалари ривоят қилганлар.



📜 Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда аёл киши ғусл учун фойдаланган сувдан қолган сув билан эркак киши таҳорат қилса бўлиши ҳақида сўз бормоқда. Ҳадиснинг лафзидан, зикр қилинган онамиз тоғоранинг ичига тушиб ғусл қилганлару кейин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша сувни ишлатмоқчи бўлганлар, деб тушунмаслик кераклигини жумҳур уламолари таъкидлаганлар. Онамиз тоғорадаги сувдан олиб, ғуслга ишлатганлар. Албатта, шу аснода қўллари идишдаги сувга теккан бўлиши керак. Шу ва шунга ўхшаш бошқа омилларга, кўра, энди қолган сувни ишлатиб бўлмаса керак, деган фикр туғилгани учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сувни ишлатмоқчи бўлганларида:

«Эй Аллоҳнинг Расули,мен жунуб эдим,» деганлар. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам  «Албатта, сув жунуб бўлмайди» деб, ҳукмни баён қилганлар. Демак, жунуб одам теккан ёки олиб ишлатганидан қолган сув нопок бўлиб қолмайди.

Баъзи кишилар бу ҳукмни тушунмай, жунуб одам ҳеч нарсага яқин келиб бўлмайди, деб ўйлайдилар. Ўзларича турли қийинчиликлар келтириб чиқарадилар. Бундай ишлар тўғри эмаслигини ушбу ривоятдан кўриб турибмиз.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан.

┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄
📚 KУНЛИК ҲАДИС


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol


Репост из: Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#radio
#uzbekiston_24

Podcast | “Umra” tadbirlarini tashkil etishning huquqiy asoslari hamda ushbu faoliyat bilan noqonuniy tarzda shug’ullanishning salbiy oqibatlari

👉
https://youtu.be/xh6nJqB6O9s?si=K7-u-4OSmyT-sD4H

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol


«Тўй ва таъзияға сарф қилинатурғон оқчаларимизни биз, туронийлар, илм ва дин йўлиға сарф этсак, анқариб оврупойилардек тараққий этармиз ва ўзимиз-да, динимиз-да обрўй ва ривож топар.

Йўқ, ҳозирги ҳолимизға давом этсак, дин ва дунёға зиллат ва мискинатдан бошқа насибамиз бўлмайдур

Маҳмудхўжа Беҳбудий

📿 Дўст томонга | @nurli_yol


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ФАРЗАНДЛАР ОМОНАТДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol


Репост из: 📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС


ЙЎЛДА ЧУМОЛИНИ КЎРСАНГИЗ


Шайх Шаъровий айтадилар:

"Йўлда чумолини кўрсангиз, уни босиб эзғиламанг ва бу билан Аллоҳнинг ризолигини истанг. Шоят, унга раҳм қилганингиз учун Аллоҳ сизга ҳам раҳм қилса.

Агар йўлингизда мушук боласини ётганини кўрсангиз, уни олиб йўлнинг четига чиқариб қўйинг ва шу ишингиз билан Аллоҳдан ажр умид қилинг. Шоят, Аллоҳ таоло сизни ёмон ҳолатда ўлишдан сақласа.

Агар ортган таомни ташламоқчи бўлсангиз, уни турли жониворлар еб кетишини ният қилинг ва бу амалингиздан Аллоҳнинг ажрини умид қилинг. Шоят, Аллоҳ таоло сизга ўйламаган ерингиздан ризқ ато этса.

Агар ёзда ҳаво ҳарорати ҳаддан ташқари исиб кетса, бирор идишга сув солиб қушлар ичиб салқинлашлари учун хонангиз деразаси олдига қўйинг ва бу ишингизни савобини Аллоҳдан умид қилинг. Шоят, Аллоҳ таоло сизни қиёматдаги чанқоқликдан сақласа.

Шуни унутмангки, Аллоҳ таоло ташна бир итга сув берган зинокор аёлни барча гуноҳларини мағфират этган".

📿 Дўст томонга | @nurli_yol


Истиғфорни кўпайтиринглар!

Қанчадан-қанча истиғфорлар мусибатнинг мукофотга айланишига сабаб бўлган.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol


Тухум ташқаридан синдирилса, унинг ҳаёти тугайди. Аммо у ичкаридан синдирилса, ҳаёт бошланади! Шундай экан, ҳар бир оқил кимса ўзгаришни аввало ичкаридан бошласин!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️

Барча ишларда ёрдам сўралувчи дуо: "Я ҳаййу я қоййуум, бироҳматика астағийс, аслиҳ лий ша‘ний куллаҳ, ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн".

Маъноси: Эй (доимо) тирик, эй (доимо) қоим турувчи зот. Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрайман, менинг барча аҳволимни яхшила ва мени кўз очиб юмгунчалик фурсатга ҳам ўз нафсимга топшириб қўйма.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@nurli_yol 👈


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol


ЖАНОЗАГА БОРГАНДА НИМА ДЕЙИШ КЕРАК?
#жаноза

CАВОЛ: Жанозага борганда нима деб айтиш керак? Бандалик деса бўладими ёки нима дейиш керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таъзия эгасига “Марҳум (отангиз ё онангиз)ни Аллоҳ раҳматига олсин. Сизга сабр ва ажр берсин,” деб таъзия изҳор қилинади. Шунингдек, қуйидаги Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг таъзияларини айтиш ҳам яхши саналади:

إنَّ لِلَّهِ مَا أَخَذَ وَلَهُ مَا أَعْطَى وَكُلُّ شَيْءٍ عِنْدَهُ بِأَجَلٍ مُسَمًّى

яъни: “Албатта, олгани ҳам, бергани ҳам Аллоҳникидир. Унинг ҳузурида ҳамма нарса ўлчовлидир”. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@nurli_yol 👈

Показано 20 последних публикаций.