2025 йил 27 январдан эътиборан Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида жойлашган яна бир йирик ўтказиш пункти - “Навоий” чегара божхона пости 2 йиллик танаффусдан сўнг қайта очилди.
Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган ва янгидан бунёд этилган “Навоий” чегара божхона постини қайта реконструкция қилиш Давлатимиз Раҳбарининг 2022 йил 27 апрелдаги “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-122-сон Фармонида назарда тутилган эди.
Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда Юртбошимиз томонидан ташқи сиёсатда қўшни давлатлар билан фаол тарзда олиб борилаётган ўзаро дўстлик, яқин қўшничилик ва ҳамкорлик алоқалари чегара-божхона постлари орқали ҳаракатланаётган жисмоний шахслар ва транспорт воситалари оқимининг ошиишида ҳам яққол намоён бўлмоқда.
Аҳамият беринг, биргина Ўзбекистон-Қозоғистон ўртасидаги чегара ўтказиш пунктлари орқали 2024 йилда кунига ўртача 31 минг нафардан зиёд, йилига эса салкам 11,4 млн нафар йўловчилар ўтиб-қайтишган.
Хусусан “Навоий” чегара божхона постида ёпилгунига қадар яъни 2022 йилнинг ўзида бу ердан бир йилда ўртача 1 млн нафар йўловчи ҳаракатланган.
Айни рақамлар автотранспорт воситалари мисолида кўрилса, Ўзбекистон-Қозоғистон ўртасида ўтган йилда 1 млн 213 мингдан ортиқ юк ва енгил автотранспорт воситалари ҳаракатланган. Бу рақам 2023 йилга нисбатан 27 фоизга ошган.