8) 1251-модданинг
матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Юк ташиш қоидаларини, худди шунингдек шатакка олиш қоидаларини бузиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Юк билан ёки юксиз ҳолдаги габарит ўлчамлари, шунингдек умумий ҳақиқий вазни, ўққа тушувчи оғирлиги белгиланган нормадан ўн фоизгача ортиқ бўлган транспорт воситаларида йўлга чиқиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Юк билан ёки юксиз ҳолдаги габарит ўлчамлари, шунингдек умумий ҳақиқий вазни, ўққа тушувчи оғирлиги белгиланган нормадан ўн фоиздан йигирма фоизгача ортиқ бўлган транспорт воситаларида йўлга чиқиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Тегишли рухсатномасиз оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли юкларни ташиш, юк билан ёки юксиз ҳолдаги габарит ўлчамлари, шунингдек умумий ҳақиқий вазни, ўққа тушувчи оғирлиги белгиланган нормадан йигирма фоиздан ортиқ бўлган транспорт воситаларида йўлга чиқиш, худди шунингдек рухсатномада кўрсатилган ҳаракат йўналишидан четга чиқиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.