🇺🇿:
📢 2025-йил 1-январдан бошлаб Россия Федерацияси ҳудудида ёғоч, тахта ва шунга ўхшаш маҳсулотларни ташиш қоидалари ўзгармоқда. Кўрсатилган юкларни автомобиль транспортида ташиш фақат транспорт воситаларининг сунъий йўлдош навигацияси ускуналари билан жиҳозланган ҳолда амалга оширилади.
📌 Янги талаблар Россия ҳудуди орқали экспорт учун ёғоч маҳсулотларини олиб чиқадиган маҳаллий ва хорижий ташувчиларга нисбатан татбиқ этилади.
📅 Шу тариқа, 2025-йил 1-январдан бошлаб Россия ҳудудида ёғоч ва уни қайта ишлаш маҳсулотларини ташиш учун жалб қилинган юк машиналари мажбурий равишда ГЛОНАСС ускуналари билан жиҳозланиши керак.
📃 Бундай маҳсулотлар рўйхатини тегишли қарорда кўришингиз мумкин. Масалан, унга дарахт бўлаклари, ёғоч, турли дарахт навларидан тахталар киради.
⚙️ Сунъий йўлдош ускунаси қоидаларга мос бўлиши ва юк ҳаракатини назорат қилиш имконини таъминлаши учун уни “ЭРА-ГЛОНАСС” давлат автоматлаштирилган ахборот тизимида (ГАИС) рўйхатдан ўтказиш керак. Ушбу тизимдан маълумотлар Давлат ёғоч саноати ахборот тизимига ўтказилади.
🌍 Россия Федерацияси резиденти бўлмаганлар “Ягона идентификация ва аутентификация тизими”да (ЕСИА) аккаунт очиш имконига эга эмасликлари сабабли, Россия ҳудуди орқали ёғочни ташиш учун хорижий ташувчиларга юридик шахс филиалини очиш талаб этилади. Бу уларга ЕСИАда рўйхатдан ўтиш имконини беради.
🚫 Сунъий йўлдош ускунаси билан жиҳозланмаган ҳолда ёғоч ташиш қуйидаги миқдорларда жарима билан жазоланади:
• 20 мингдан 40 минг рублгача — мансабдор шахслар учун,
• 100 мингдан 200 минг рублгача — якка тартибдаги тадбиркорлар учун,
• 200 мингдан 400 минг рублгача — юридик шахслар учун.
🔁 Қоидабузарлик такрорланганда ёғоч ва юк машинаси мусодара қилиниши мумкин.
⚠️ ГЛОНАСС ускуналари билан жиҳозлаш учун жавобгарлик юк машиналари эгалари зиммасида бўлади.
📢 2025-йил 1-январдан бошлаб Россия ҳудудида ёғоч ва уни қайта ишлаш маҳсулотларини ташишни ташкил қилишда ушбу маълумотларни хисобга олишингизни сураб қоламиз.
📞 +998 (71) 273-03-14
📞 +998 (71) 273-97-75
📧 info@aircuz.uz
🌐 aircuz.uz
🔗 Instagram
📌 Telegram