Британия Украинанинг ҳаво ҳудудини қўриқлаши мумкин
Уруш тугаб, тинчлик шартномаси имзолангандан сўнг, Буюк Британия Украина ҳаво ҳудудида патруллик қилиш учун Typhoon қирувчи самолётларидан фойдаланиши мумкин. The Times нашрининг Британия ҳукумати ва ҳарбий манбаларга таянган ҳолда хабар беришича, Лондон Украина учун “ҳаво полицияси” тизимини ташкил этиш масаласини кўриб чиқяпти. Бу НАТОнинг Болтиқбўйи давлатлари ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш тажрибасига ўхшаш бўлиши мумкин.
Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу миссияда Польшада жойлаштириладиган, доим парвозга шай турувчи ўнлаб қирувчи самолётлар иштирок этади. Бу қарор Украина хавфсизлиги кафолатларининг бир қисми бўлиши мумкин. Шунингдек, қуруқликда тинчлик шартномаларига риоя этилишини назорат қилиш учун камроқ ҳарбий куч жалб қилиш имконини беради.
Шу билан бирга, Украина ҳукумати урушдан кейин мамлакатда хавфсизликни таъминлаш ва Россиянинг эҳтимолий қайта тажовузининг олдини олиш мақсадида 100 минг нафар тинчликпарвар кучлар кераклигини билдирган. Бироқ Европа Иттифоқи ҳозирча 25-30 минг ҳарбий хизматчи юбора олишини маълум қилган. Германия, Италия ва Польша бундай миссиянинг мақсадга мувофиқлиги борасида шубҳада, Франция эса тинчликпарвар кучларни тўғридан тўғри можароли ҳудудларга эмас, осойишта ҳудудларга жойлаштириш тарафдори.
АҚШ президенти Дональд Трамп Европа тинчликпарвар кучларини Украинада жойлаштириш ғоясини қўллаб-қувватлади, лекин америкалик ҳарбийларни бу жараёнга жалб этмаслигини маълум қилди. Россия эса бу ташаббусга кескин қаршилик билдириб, НАТО давлатлари ҳарбийларининг Украина ҳудудида жойлашиши ҳеч қандай ҳолатда қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлади. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бу масала Вашингтон ва Москва ўртасидаги илк расмий музокараларда муҳокама қилинганини билдирди.
Шунингдек, маълумотларга кўра, Россия Украина армиясига қарши курашиш учун Курск вилоятига Шимолий Корея ҳарбийларини юборган.
🧠@nurbekalimov