Alimoff


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+
Реклама - @The_Blesssed
Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Британия Украинанинг ҳаво ҳудудини қўриқлаши мумкин

Уруш тугаб, тинчлик шартномаси имзолангандан сўнг, Буюк Британия Украина ҳаво ҳудудида патруллик қилиш учун Typhoon қирувчи самолётларидан фойдаланиши мумкин. The Times нашрининг Британия ҳукумати ва ҳарбий манбаларга таянган ҳолда хабар беришича, Лондон Украина учун “ҳаво полицияси” тизимини ташкил этиш масаласини кўриб чиқяпти. Бу НАТОнинг Болтиқбўйи давлатлари ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш тажрибасига ўхшаш бўлиши мумкин.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу миссияда Польшада жойлаштириладиган, доим парвозга шай турувчи ўнлаб қирувчи самолётлар иштирок этади. Бу қарор Украина хавфсизлиги кафолатларининг бир қисми бўлиши мумкин. Шунингдек, қуруқликда тинчлик шартномаларига риоя этилишини назорат қилиш учун камроқ ҳарбий куч жалб қилиш имконини беради.

Шу билан бирга, Украина ҳукумати урушдан кейин мамлакатда хавфсизликни таъминлаш ва Россиянинг эҳтимолий қайта тажовузининг олдини олиш мақсадида 100 минг нафар тинчликпарвар кучлар кераклигини билдирган. Бироқ Европа Иттифоқи ҳозирча 25-30 минг ҳарбий хизматчи юбора олишини маълум қилган. Германия, Италия ва Польша бундай миссиянинг мақсадга мувофиқлиги борасида шубҳада, Франция эса тинчликпарвар кучларни тўғридан тўғри можароли ҳудудларга эмас, осойишта ҳудудларга жойлаштириш тарафдори.

АҚШ президенти Дональд Трамп Европа тинчликпарвар кучларини Украинада жойлаштириш ғоясини қўллаб-қувватлади, лекин америкалик ҳарбийларни бу жараёнга жалб этмаслигини маълум қилди. Россия эса бу ташаббусга кескин қаршилик билдириб, НАТО давлатлари ҳарбийларининг Украина ҳудудида жойлашиши ҳеч қандай ҳолатда қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлади. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бу масала Вашингтон ва Москва ўртасидаги илк расмий музокараларда муҳокама қилинганини билдирди.

Шунингдек, маълумотларга кўра, Россия Украина армиясига қарши курашиш учун Курск вилоятига Шимолий Корея ҳарбийларини юборган.

🧠@nurbekalimov


Иссиқ қаҳва энди урфда эмас — зумерлар совуқ қаҳвани танламоқда

Кофе ичиш маданияти сўнгги йилларда сезиларли ўзгаришга учради. Илгари бариста тайёрлаган янги дамланган иссиқ қаҳва оммалашган бўлса, ҳозирги кунда зумерлар совуқ қаҳвага ўтиб бўлишди. Starbucks маълумотларига кўра, 2024 йил давомида сотилган ичимликларнинг 70 фоизи айнан тайёр ҳолда сотиладиган, айс-кофе бўлган. Бу тенденция нафақат кафеларда, балки супермаркетларда ҳам яққол сезиляпти.

Зумерлар нега айнан совуқ қаҳвани танлаяпти? Биринчидан, у анча тетиклаштирувчи таъсирга эга, чунки унинг таркибида оддий иссиқ қаҳвага нисбатан кўпроқ кофеин мавжуд. Бу эса узоқ ишлаш, ўқиш ёки кун давомида энергияни юқори сақлаш керак бўлганлар учун жуда мос ичимлик. Иккинчидан, уни исталган жойда ва исталган вақтда ичиш мумкин — қаҳвахоналарга бориб ўтириш шарт эмас.

Йирик брендлар ҳам бу ўзгаришни тезда пайқаб, бозорга мослашишга киришди. Энди қаҳвахоналаргина эмас, балки ишлаб чиқарувчилар ҳам «уй шароитида совуқ қаҳва тайёрлаш» учун махсус маҳсулотларни таклиф қилишяпти. Бу эса янги одатнинг узоқ муддатли трендга айланишини кўрсатяпти.

Айс-кофе ичувчилар мен учун🚩😏

🧠@nurbekalimov


ХАМАС ва Исроил ўртасидаги янги келишув бўйича 6 нафар гаровга олинганлар озод қилинади

ХАМАС ва Исроил ўртасидаги келишув доирасида шанба куни яна олти нафар гаровга олинган шахс озод қилинади. Шунингдек, ҳалок бўлган тўрт нафар фуқаронинг жасадлари Исроилга қайтарилиши кутиляпти. Уларнинг жасадлари пайшанба куни оилаларига топширилади.

Бу ҳақда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳунинг матбуот хизмати маълум қилди. Аввалроқ, Axios нашри Исроилнинг юқори мартабали расмийларидан бирининг сўзларига таяниб, ХАМАС гаровга олинганларни озод қилишга тайёрланаётгани ҳақида хабар берган эди.

Исроил ва ХАМАС ўртасидаги келишувга кўра, ХАМАС кейинги ҳафтада яна тўрт нафар гаровдаги шахснинг жасадларини қайтариши керак.

Шартнома бўйича биринчи босқичда 33 нафар гаровдаги шахс озод қилиниши керак эди. Ҳозирга қадар 19 нафар гаровга олинганлар озод қилинди, 8 нафар шахс ҳалок бўлган, деб хабар бермоқда Исроил ҳукумати.

Шунингдек, озод қилинадиган шахслар рўйхатида 33 ёшли Шири Зильберман Бибас ва унинг икки кичик фарзанди ҳам бор. Уларнинг отаси Ярден Бибас 1 февраль куни озод қилинган.

Шу ҳафта Исроил ва ХАМАС ўртасида иккинчи босқич бўйича музокаралар бошланиши кутиляпти. The Times of Israel маълумотларига кўра, 15 февраль ҳолатига 251 нафар гаровдаги шахсдан 70 нафари ҳали ҳам Ғазо секторида қоляпти, шундан 34 нафарининг ҳалок бўлгани тасдиқланган.

Келишувнинг биринчи босқичи доирасида Исроил 33 нафар гаровга олинган шахсни қайтариб олиш эвазига 1904 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилади. Бу ХАМАС ва Исроил ўртасидаги навбатдаги келишувнинг энг йирик қисмларидан бири бўлиб, у минтақадаги вазиятга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.

🧠@nurbekalimov


Европа омборлари қуриб қолди: Rheinmetall раҳбари хавотирда

Германиянинг Rheinmetall компанияси раҳбари Армин Паппергер Европа ва Украина омборларида деярли ҳеч қандай қурол-яроғ заҳиралари қолмаганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, бу ҳолат Европанинг ўнлаб йиллар давомида мудофаа соҳасига кам маблағ ажратиши ва ҳарбий харажатларни ЯИМнинг 1 фоизи атрофида ушлаб туриши натижасида юзага келган.

Паппергер Европа мамлакатлари ҳозирда Россия таҳдидига қарши туриш учун етарли имкониятга эга эмаслигини айтди. У, шунингдек, АҚШ Европа давлатларига “болалар”дек муносабатда бўлаётгани ҳақида фикр билдирди:

“Агар ота-оналар кечки овқатни тановул қилса, болалар бошқа столда ўтириши керак. АҚШ Россия билан музокаралар олиб бормоқда ва ҳеч бир европалик бу жараёнда қатнашмаяпти. Европаликлар болалар экани аниқ бўлди”,

— деди Rheinmetall раҳбари.

Шу билан бирга, у Дональд Трампнинг Россияни Украинада отишмаларни тўхтатишга мажбур қила олиши борасида шубҳа билдирди. Бироқ, Rheinmetall учун бу аҳамиятли эмас, чунки Европа ҳар қандай ҳолатда ҳам қурол ишлаб чиқаришга катта маблағ сарфлаши кутиляпти.

“Агар уруш тугаса ҳам, бизни тинч келажак кутяпти деб ўйлаш нотўғри”,

— дея қўшимча қилди Паппергер.

Financial Times маълумотларига кўра, Европа Иттифоқи давлатлари 2021—2024 йилларда мудофаа харажатларини 30 фоизга оширган. Жорий йилда бу кўрсаткич 326 миллиард евро ёки ялпи ички маҳсулотнинг 1,9 фоизини ташкил қилган. Германия 2024 йилда ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизини мудофаа соҳасига йўналтирди.

Лекин Трамп НАТО давлатларидан мудофаага ЯИМнинг камида 5 фоизини сарфлашни талаб қилган. Бу эса Европанинг ҳарбий харажатларини янада ошириш эҳтимолини кучайтиряпти.

Rheinmetall Украина уруши учун 155 миллиметрли артиллерия снарядларини ишлаб чиқарадиган Германиядаги энг йирик корхоналардан бири ҳисобланади. Шунингдек, компания Киевга танклар, пиёдалар жанговар машиналари ва бошқа ҳарбий техникаларни етказиб берган. Яқинда Rheinmetall Украинада ҳам ҳарбий завод очди.

Россия билан кескинлик кучайгани сабабли, НАТО манбалари Москва Rheinmetall раҳбарини ўлдиришни режалаштирганини маълум қилди. Шунингдек, Германиянинг Focus нашри Владимир Путин 2024 йил баҳорида Паппергерни “уруш провокатори” деб атаганини хабар қилди.

Европа ҳозирги кунда ҳарбий салоҳиятни тиклаш ва қурол-яроғ ишлаб чиқаришни кенгайтириш йўлида турибди. Rheinmetall каби компаниялар бу жараёнда асосий ўрин эгаллаши мумкин. Лекин Европа давлатлари АҚШнинг талабларига мос равишда ҳарбий харажатларни кескин оширишга мажбур бўлиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

🧠@nurbekalimov


Илон Маск сунъий интеллектда янги даврни бошлаяпти

Илон Маск ўзининг Grok номли сунъий интеллект нейротармоғининг учинчи версиясини тақдим этишини маълум қилди. У бу моделни “Ердаги энг ақлли сунъий интеллект” деб атаб, унинг бошқа AI тизимларидан устунлигини таъкидламоқда.

Grok сунъий интеллекти X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғи орқали реал вақтда ахборотдан фойдаланиш имкониятига эга бўлиб, бу уни тезкор ва замонавий маълумотлар билан ишлай оладиган AI га айлантиради. Шунингдек, Маскнинг айтишича, Grok юмор ва сарказмни тушуниш ҳамда яратиш қобилиятига эга.

Grok устида ишлаш 2023 йилдан бери давом этмоқда. Бу вақт мобайнида Маск OpenAI’ни сотиб олишга уриниб, 97,4 миллиард доллар таклиф қилган, бироқ компания раҳбари Сэм Алтман бу таклифни рад этган. Жавоб тариқасида Алтман Twitter’ни 9,74 миллиард долларга сотиб олишни таклиф қилган, бу эса интернетда катта қизиқиш уйғотди.

OpenAI ва Маск ўртасидаги муносабатлар мураккаб тарихга эга. 2015 йилда OpenAI’га Маск ва Алтман биргаликда асос солган, бироқ 2019 йилда компания тижорий йўналишга ўтиши сабабли, Маск лойиҳани тарк этган. Кейинчалик OpenAI’ни судга ҳам берган.

Ҳозирда OpenAI Япониянинг Softbank’идан 40 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш учун музокаралар олиб бормоқда. Компаниянинг умумий баҳоси 300 миллиард долларга етган. Шу билан бирга, Илон Маск Grok’ни OpenAI’га кучли рақобатчи сифатида шакллантиришга ҳаракат қилмоқда. Grok сунъий интеллект оламида янги даврни бошлаши мумкинлиши айтиляпти.

🧠@nurbekalimov


🏦 Infin-Premium: Пулингиз ишлайди!

InfinBANK'дан фойдали таклиф - долларда юқори даромад олиш имконияти. Infin-Premium валюта омонати орқали жамғармангизни кўпайтиринг!

Омонатнинг асосий афзалликлари:
✅ Жозибадор фоиз - йиллик 7,5%
✅ Бошланғич сумма - 1000 АҚШ доллари
✅ Омонат муддати - 24 ой
✅ Илк 6 ойда маблағ қўшиш имконияти мавжуд
Мобил илова орқали очиш имконияти

Бундан ташқари, омонатининг қуйидаги қулайликлари мавжуд:
➖ Пулларингиз давлат кафолати остида
➖ Ойлик фоиз тўловлари мавжуд
➖ Маблағни қисман ечиш имконияти бор

Молиявий келажагингиз учун ақлли қарор - Infin-Premium валюта омонати!

Реклама


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мен ўқитувчиман, хотиним ҳам ўқитувчи. 2016-йилда ҳам Жиззахдан Пахтакордан қайтиб келганмиз пахта териб. Ўқитувчи талабга жавоб бермайди дейсизлар, хўш бунга ким айбдор аслида?


Қўштирноқ подкастда Таълим бўйича подкаст. Кўринглар.

👉 https://youtu.be/sDeuP_96na8


1 620 та ядровий бомба билан иқлим ўзгаришини тўхтатиш мумкинми?

Олимлар ернинг иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун ғоят баҳсли таклифни илгари суришди – 1 620 та ядровий бомбани сув остида портлатиш. Уларнинг ҳисоб-китобига кўра, бу усул атмосферадан улкан миқдордаги CO₂ чиқиндиларини йўқ қилишга ёрдам беради ва иқлим ўзгаришини секинлаштиради.

Режага кўра, ҳар бир бомбанинг қуввати 50 мегатонна бўлади, бу эса Хиросимага ташланган атом бомбасидан 3 333 баробар кучлироқ. Улар Жанубий океандаги Кергелен платосида, 4 км чуқурликда портлатилиши керак. Олимларнинг фикрича, бу портлашлар силикатли тошларни парчалайди, бу эса уларнинг СО₂ни кўпроқ сўриш қобилиятини оширади. Натижада 30 йиллик углерод чиқиндилари бир зумда йўқ қилинади.

Мутахассислар бу портлашлар зилзила ва цунамиларга олиб келмаслиги ҳамда радиация даражаси деярли нолга тенг бўлишини таъкидлашяпти. Улар сув ости зарба тўлқинлари денгиз томонидан “кучсизланиши”ни ва экотизимга катта зарар етмаслигини тахмин қилишяпти.

Шу билан бирга, бу ғоя жуда баҳсли саналади. Ядровий портлашларнинг узоқ муддатли таъсири ҳали тўлиқ ўрганилмаган, радиация хавфи паст бўлса-да, унинг океан экотизимига таъсири номаълум. Бундан ташқари, бундай улкан портлашлар бошқа геологик ва экологик оқибатларга олиб келиши мумкин.

Шу сабабли, ушбу лойиҳа ҳали амалиётга жорий этилмаган ва илмий муҳокамалар жараёнида турибди. Олимлар бу ғоя иқлим ўзгаришига қарши ҳақиқий ечимми ёки фақат назарий концепция эканини аниқлаш учун тадқиқотлар ўтказяпти.

🧠@nurbekalimov


Европа АҚШ қишлоқ хўжалик маҳсулотларига чеклов қўймоқчи

Европа Иттифоқи Америка қишлоқ хўжалик маҳсулотларига чекловлар жорий этишни режалаштиряпти. Бу таклиф Financial Times нашрига кўра, АҚШнинг Трамп бошчилигидаги янги савдо сиёсатига жавоб чораси сифатида кўриляпти. Лекин Европа бюрократлари бу чекловларни тўғридан-тўғри иқтисодий санкция сифатида эмас, балки “илмий асосланган экологик чора” сифатида жорий этишни кўзлаяпти.

Энг аввало, АҚШдан импорт қилинадиган соя донлари ва бошқа баъзи экинлар чекловга учраши мумкин. Европа расмийлари бу қарорни нолегал пестицидлар билан курашиш баҳонасида асосламоқчи. Шу билан бирга, бу чекловлар барча АҚШ маҳсулотларига тааллуқли бўлмайди, балки энг хавфли деб топилган пестицидлар қўлланилган маҳсулотларгагина нисбатан амал қилади.

FT манбасининг таъкидлашича, Европа Иттифоқи чекловларни эҳтиёткорлик билан жорий қилмоқчи, чунки очиқ-ойдин тарифлар қўйиш Трамп билан савдо урушига олиб келиши мумкин. Шунинг учун Европа расмийлари импортни дискриминация қилмаслик ва чекловларга “илмий асос” бериш стратегиясини қўлламоқчи.

Лекин ЕИ АҚШдан келадиган барча қишлоқ хўжалик маҳсулотларига эмас, балки ўз бозори учун стратегик аҳамиятга эга бўлган айрим товарларга истисно қилишга тайёр. Масалан, кофе, манго ва авокадо каби маҳсулотлар чекловлардан қутулиши мумкин, чунки улар Европа бозорида рақобатга жиддий таъсир кўрсатмайди.

Бу чекловлар АҚШ ва ЕИ ўртасидаги савдо муносабатларини таранглаштириши мумкин. Агар ЕИ соя ва бошқа АҚШ маҳсулотларига чеклов киритса, Трамп маъмурияти жавоб тариқасида Европа маҳсулотларига қўшимча тарифлар жорий қилиши мумкин. Шунинг учун, бу ҳаракат Европа ва АҚШ ўртасидаги савдо муносабатларида янги босқични бошлаб бериши эҳтимоли бор.

🧠@nurbekalimov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бипатридлар –

икки давлат фуқаролигига эга бўлган шахслар.

Улар ҳар икки давлатнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига бўйсунишлари керак. Кўпинча иммиграция, никоҳ ёки махсус шартномалар туфайли бипатридлик юзага келади. Баъзи мамлакатлар иккинчи фуқароликни тан олмайди ва уни тарк этишни талаб қилади.

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/kyX7-WCc-BI?si=eOiEUNYFThjf8DuO


АҚШ ва Беларусь катта келишувга тайёрланмоқда — санкциялар юмшатилиши мумкин

The New York Times нашрининг хабар беришича, АҚШ ва Беларусь ўртасида кенг қамровли келишув тайёрланяпти. Унга кўра, Александр Лукашенко бир қатор сиёсий маҳбусларни, жумладан, таниқли мухолифат вакилларини озод қилади. Бунга жавобан, АҚШ Беларусга қарши айрим санкцияларни юмшатиб, мамлакат банклари ва калий ўғитлари экспортига қўйилган чекловларни бекор қилиши мумкин.

Бу ҳақда Вильнюсда ўтган Ғарб дипломатлари учрашувида АҚШ давлат котибининг ўринбосари Кристофер Смит маълум қилган. АҚШнинг асосий мақсади — Беларусдаги сиёсий маҳбусларни озод қилиш ва Россия таъсирини камайтириш экани таъкидланган.

Смит яқинда Минскка ташриф буюриб, Лукашенко ва КГБ раҳбари билан учрашган. The New York Times’га кўра, музокаралардан кейин америкалик дипломат ва унинг икки ҳамроҳи Литва чегарасидаги қишлоққа боришган ва у ерда уларга бир америкалик ва икки белорус маҳбуслар топширилган.

Смит бу воқеани “махсус операция” деб атаган ва Беларус маҳбусларни бирон-бир имтиёз олмасдан озод қилганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, Минск АҚШ билан муносабатларни яхшилашга интиляпти.

Бу сўнгги беш йил ичида Лукашенко ва АҚШ Давлат департаменти юқори даражадаги вакиллари ўртасидаги илк мулоқот. NYT таҳлилчилари буни Беларус ва АҚШ муносабатларида жиддий бурилиш деб баҳолашяпти.

Беларус президенти матбуот котиби Наталья Эйсмонт Минскка АҚШдан маҳбусларни озод қилиш бўйича таклифлар келиб тушаётганини тасдиқлади.

АҚШнинг Беларус калий ўғитларига жорий қилган санкциялари мамлакат иқтисодига жиддий зарба берганди. Лекин бу чекловлар кутилмаган ҳолда Россияга фойда келтирган. Беларус маҳсулотлари асосан Россия орқали экспорт қилиниб, бу орқали Москва қўшимча даромад олган.

Шу билан бирга, Беларус ўғитлари бозорга чиқаётганига қарамай, уларнинг Литва орқали анча арзон йўналишда сотилиши чекланган. Бу эса халқаро бозорда нархларни оширган.

Ҳозирча, келишув қай тарзда амалга ошиши ва унинг Россия-Беларус муносабатларига таъсири қандай бўлиши ҳақида аниқ маълумот йўқ. Лекин АҚШнинг Беларус билан музокара ўтказаётгани дипломатик соҳада янги тенденцияларни кўрсатяпти.

🧠@nurbekalimov


АҚШ Украина ва Россия ўртасидаги музокараларга воситачи бўлмоқчи

Мюнхен конференцияси доирасида АҚШ президентининг Украина ва Россия бўйича махсус вакили Кит Келлог Вашингтон можарони дипломатик йўл билан ҳал этишга уринаётганини маълум қилди. Унга кўра, АҚШ музокараларда воситачи сифатида иштирок этишни режалаштиряпти.

“Мен бу ерга муҳим маълумот тўплаш учун келдим. Мен дипломатман. Музокаралар столида украинлар ва россияликлар бўлади — америкаликлар эса воситачи сифатида”,

— деди Келлог. У АҚШнинг асосий мақсади қон тўкилишини тўхтатиш ва урушни тугатиш эканини таъкидлади.

Украина президенти Зеленский эса Мюнхен конференциясида Россия президенти Владимир Путин билан фақат муайян шартлар бажарилган тақдирда музокара ўтказишини айтди.

“Биз музокаралар столига Трамп ва Европадаги ҳамкорларимиз билан умумий режага эга бўлгандагина ўтирамиз. Фақат шундагина Путин билан учрашишга тайёрман”,

— деди Зеленский.

Бу баёнотлар Украина ва Россия ўртасидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш имконияти муҳокама марказида қолишда давом этаётганини кўрсатяпти. Лекин музокаралар қандай шаклда ва қайси шартларда ўтказилиши ҳозирча номаълум.

🧠@nurbekalimov


Ўқиб берсанг бўлди
 
Ҳаммани кўнглидан бир марта бўлса ҳам хорижда ўқиш истаги ўтган қачондир. Дунёда ҳақиқат йўқ, бу салоҳиятим билан зўр жойларда ўқисам бўларди деб, нолишгаям шошилиш керакмас. Хуллас, “Эл-юрт умиди” жамғармаси билан четда ўқиш анча осонлашяпти, яъни рақамлар ошяпти.
 
Масалан, сўнгги 7 йилда 2 300 нафар ёш “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижга ўқишга юборилди. Олдинги 25 йил давомида бу имконият атиги 800 кишига берилган.
 
Хўп, қоракўзларимиз қаерларда ўқияпти?
 
• 293 нафар АҚШда,
• 79 нафар Буюк Британияда,
• 5 нафар Канадада,
• 4 нафар Швейцарияда,
• 18 нафар эса бошқа давлатларда.
 
Бу йил яна 146 та ёш жамғарма стипендиясини ютиб олди. Улардан 122 таси аллақачон “сеҳрли диёрлар”га жўнаб кетди, яна 24 нафари ёзда кетади.
 
Тағинам яхши хабар: Энди чет элда ўқиганлар учун Ўзбекистонда махсус карьера тизими яратиляпти. Ёшлар агентлиги ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги уларни кузатиб боради, керак бўлса ёрдам беради, ишлаш учун қулай имконият яратади.
 
Фақат юбориб кутиб олиш эмас иш. Яна бир янгилик: хорижда ўқиётган талабалар учун қўшимча маблағ ажратилади. Энг яхши натижа кўрсатганлар катта мукофотлар билан рағбатлантирилади. Мана бунақа томонлариям бор.
 
Короче, агар билим олишга интилаётган бўлсанг, имконият бор. Яхшигина мотивация билан, ҳийла жасоратли бўлишам зарар қилмайди. Шунақа гаплар. Биз бўлмадик, сизлар бўлинглар, дермиди ёши катталар.
 
🧠@nurbekalimov


Зеленский АҚШнинг Украина минерал ресурслари бўйича таклифини рад этди

Мюнхенда бўлиб ўтган учрашувда АҚШ Конгресси делегацияси Украина президенти Владимир Зеленскийга ҳужжат тақдим этди. Ушбу ҳужжатга кўра, АҚШ Украина келажакда қазиб оладиган минерал заҳираларининг 50 фоизига эгалик қилиш ҳуқуқини олиши керак эди. Лекин Зеленский бу таклифни рад этди.

Кейинчалик аниқланишича, бу ҳужжат АҚШ элчиси Бриджет Бринк томонидан бир неча кун олдин Зеленскийга тақдим этилган. Президент бу ҳақда АҚШ қонунчилари билан учрашувда маълум қилган, лекин делегация аъзоларининг кўпчилиги бу ҳужжат мавжудлигидан аввал хабардор бўлмаган.

Зеленский ҳужжатни имзоламаслик сабабини унда Украина учун хавфсизлик кафолатлари кўзда тутилмагани билан изоҳлади. Киев фақат иқтисодий манфаатларни эмас, балки стратегик хавфсизлик масалаларини ҳам устувор деб билаётгани яна бир бор намоён бўлди.

Бу воқеа Ғарб мамлакатлари, жумладан, АҚШ, Украинага ёрдам бериш жараёнида ўз иқтисодий манфаатларини ҳам кўзлаётганидан далолат беради. Шунингдек, АҚШ сиёсий доираларида Украинага нисбатан ёндашув борасида ягона позиция йўқлиги ҳам кўзга ташланяпти.

🧠@nurbekalimov


Ерда қанча газ қолди?

Texnoplovда янги видео чиқибди! Газ ўзи нима, уни қандай топишади, қандай турлари бор ва қанча қолганлиги ҳақида фойдали кўрсатув бўлибди!

https://youtu.be/lrAd3-uFcc8?si=qmCEJ586_nErCAVU


🔥 Биз ҳали 1C’ни ўрганаман деб юрган пайтимизда, ёшлар сунъий интеллектни ўзлаштиряпти!

Бир пайтлар IT деганда компютер ўрнатиш ёки офис дастурларини ишлатишни тушунишарди. Ҳозир эса бутунлай бошқа даража – дастурлаш, сунъий интеллект, киберхавфсизлик ва IT экспорти!

Президент ёшлар масаласи бўйича йиғилишда ахборот технологиялари махсулотлари экспортини жорий йилда 1 миллиард долларга етказиш ҳақида тегишли ташкилотларга топшириқ берган.

1 миллиард долларлик IT экспорт – Ўзбекистонда яратилган технологик маҳсулотлар ва хизматлар дунёга сотилади дегани.

“Бир миллион дастурчи” ва “Бир миллион сунъий интеллект фойдаланувчилари” лойиҳалари технологик инқилобга ёрдамлашади.

Хурсанд қиладиган яна бир ҳолат – IT соҳасида хотин-қизлар иштироки ҳам кескин ошяпти экан. Маълумотларга кўра, 2024 йилда 25 минг нафар қизлар IT’ни бепул ўрганган, бу йил бу рақам 2 баравар ўсади дейишяпди.

Биз ҳали компютер курсларига бориб, ворд ва эксел ўрганаман деб юрган пайтимизда, бугунги ёшлар сунъий интеллект билан ишлашни ўрганяпти!

Технология – келажак! Бу жараёндан ортда қолмаслик керак! 🚀

🧠@nurbekalimov


Airbus икки қаватли самолёт ўриндиқларини синаяпти

Airbus авиация гиганти икки қаватли самолёт ўриндиқлари концепциясини ўрганмоқда. Ушбу инновацион ғоя Chaise Longue стартапи томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, унинг асосчиси Алехандро Нуньес Висенте бу ғоя орқали самолёт салонидаги жойни самаралироқ тақсимлашни мақсад қилган.

Бу концепцияда юк жойи олиб ташланиб, икки қаватли ўриндиқлар жойлаштирилади. Йўловчилар юқори ёки пастки қаватни танлашлари мумкин бўлади. Пастки қаватдаги ўриндиқлар тор кўринишига қарамай, бу ерда оёқларни эркин узатиш имкони бор. Юқори қават эса каттароқ суяниш бурчаги ва кенгроқ жойни таклиф қилади.

Бу ғоя ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Айрим фойдаланувчилар бу дизайнни шов-шув учун қилинган ҳаракат деб баҳолаган бўлса, бошқалар уни самолётда янада кўпроқ йўловчи жойлаштириш учун ўйланган схема, деб ҳисоблаяпти. Лекин муаллиф бундай танқидларга эътибор қаратмасдан, ғояни ривожлантиришда давом этяпти.

Ҳозирча бу концепция Airbus самолётларига қачон жорий қилиниши номаълум. Лекин ишлаб чиқувчиларнинг айтишича, бу инновация реал ва амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳа ҳисобланади. Airbus билан ҳамкорлик эса бу ғоянинг амалий ҳаётга татбиқ этилиши учун катта қадам бўлиши мумкин.

🧠@nurbekalimov


Италияда Президент Шавкат Мирзиёев сўзбоши ёзган “Бобурнома” асарининг тақдимоти бўлиб ўтди

Бугун Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги нишонланмоқда. Шу муносабати билан Италияда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистоннинг ушбу давлатдаги элчихонаси ҳамда Рим шаҳридаги “Sandro Teti Editore” нашриёт уйи томонидан “Бобурнома” асарининг итальян тилидаги таржимаси тақдимоти ўтказилди.

Таржима мазкур нашриёт тарафидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сўзбошиси билан кўп нусхада чоп этилган.

Флоренция шаҳридаги тарихий “Палаццо Строцци” қасрида тарихчи ва шарқшунос олимлар, жамоат ва маданият арбоблари иштирокида ташкил этилган маросимда Бобурнинг ҳаёти ва ижоди, “Бобурнома” асарининг моҳияти ҳақида атрофлича сўз юритилган.


Уруш тугайдими? Путин ва Трамп келишувга яқинми?

Financial Times хабар беришича, Россия ва АҚШ раҳбарлари 20 апрель (Пасха байрами) ёки 9 майгача Украина бўйича келишувга эришиши мумкин. Путиннинг мақсади – Европада Россияга катта таъсир имкони берувчи янги хавфсизлик тизимини шакллантириш. Бу Иккинчи жаҳон урушидаги Ялта конференциясида СССРга берилган имтиёзларга ўхшаш бўлиши мумкин.

Трамп эса Украинага бераётган ёрдамни қайта кўриб чиқмоқда ва “Украина шароитларида ғалаба реал эмас” деб ҳисобламоқда. Трампнинг Путин билан 12 февраль куни қилган қўнғироғи Москвада катта умид уйғотган. Россия расмийларидан бири буни “Америка тарихидаги бурилиш” деб баҳолаган.

Бироқ Киев ҳали ҳам “барқарор тинчликка эришиш учун ҳаракат қилишини” таъкидламоқда. Украина президенти Зеленскийнинг айтишича, у Трамп билан суҳбатда тинчлик имкониятлари ҳақида гаплашган. Лекин Трамп Путин билан аслида нималар ҳақида гаплашгани ҳозирча аниқ эмас. Уруш тугаши мумкинми? Келишув қандай шакл олади? Бу саволларга ҳали жавоб йўқ.

🧠@nurbekalimov


📜 Дукчи Эшон қўзғолони – тарихимиздаги унутилган саҳифа

Марказий Осиёда мустамлакачиликка қарши кураш рамзларидан бири – Дукчи Эшон қўзғолони ҳақида биласизми?
Бу қўзғолон миллий озодлик йўлидаги жасоратли ҳаракат бўлиб, рус империясига қарши кўтарилган халқнинг мардлиги ва ор-номуси тимсоли эди.

🎥 Янги видео: Дукчи Эшоннинг кимлиги, қўзғолоннинг сабаблари ва оқибатлари ҳақида батафсил ҳикоя қиламиз. Тарихий фактлар ва тўлиқ манбалар асосида тайёрланган мазмунли видеони ўтказиб юборманг!

📺 Томоша қилинг: YouTube’да кўриш учун босинг!

🔔 Обуна бўлинг ва тарихий ҳақиқатларга биргаликда назар соламиз!

Жамоамиз фаолиятини https://tirikchilik.uz/alimoff орқали қўллаб қувватлашингиз мумкин.

🧠@nurbekalimov

Показано 20 последних публикаций.