DeepSeek Кремний водийсида ваҳима уйғотди
Хитойнинг DeepSeek компанияси бепул чат-бот ишлаб чиқарди, бу эса Кремний водийсидаги инвесторлар орасида ваҳима келтириб чиқарди ва фикрлаш бўйича ўтказилган бир нечта синовларда американинг ChatGPT'сидан ўзиб кетди.
Таъкидланишича, Хитойнинг СИ-ёрдамчиси "бутун СИ таъминот занжирининг инвестиция асосларини жиддий равишда заифлаштириши мумкин". У очиқ кодли DeepSeek-V3 модели асосида ишлайди. Бу модель, айтилишича, $6 млндан камроқ маблағ сарфланиб ишлаб чиқилган. Бу рақобатчилар томонидан шунга ўхшаш ишланмаларга сарфланган миллиардлардан анча кам. Бироқ, бу даъво СИ соҳасидаги бошқа мутахассислар томонидан шубҳа остига олинмоқда.
Шу фонда Европада Nasdaq 100 фонд биржасидаги фьючерслар 2,6 фоизга, S&P 500 индекси бўйича эса 1,4 фоизга пасайди. Американинг технология компанияси Nvidia акциялари эса деярли 10 фоизга тушиб кетди.
Telegram | YouTube