Навоий вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси | Расмий канали | вакцина -ягона чора!


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.me/navoiyssb
Соғлиқни сақлаш бошқармаси Call markazi 1103
Бошқарма расмий сайти navoimed.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


#ЖАРАЁН
Яна бир бемор соғлом ҳаётга қайтарилди!
🔊Кеча филиалнинг малакали жаррохлари томонидан автоҳалокат натижасида оғир тан жароҳати олган 34 ёшли беморда мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли бажарилди.
🔊Бемор С.Бахриддинов 1990 йилда туғилган. Бемор 2024 йилнинг 21-апрел куни автоҳалокат натижасида оғир тан жароҳати билан РШТЁИМ Навоий филиали реанимация бўлимига ётқизилган.
🔊Бемор клиник-лаборатор, рентген-радиологик текширувлардан ўтказилиб, мутахассислар хулосасига асосан беморга мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказиш кераклиги аниқланади.
🔊Жорий йилнинг 23-апрел куни филиалнинг малакали жарроҳлари К.Маматов, А.Давроновлар томонидан беморга “Ўнг томонлама торакоскопия, 8-қовурға плевра бўшлиғига ўтган қовурға бўлакларини олиш, гемостаз, париетал плевра, ўнг ўпка пастки бўлаги жароҳатларини коагуляция қилиш. Ўнг плевра бўшлиғи санацияси ва дренажлаш. Диагностик лапароскопия, қорин бўшлиғи санацияси ва дренажлаш” амалиёти ўтказилди.
🔊Айтиш лозимки бундай турдаги жароҳатлар бемор ҳаёти учун хавфли бўлиб, ўз вақтида амалиёт ўтказилмаса ортга қайтмас асоратларни келтириб чиқаради.
🔊РШТЁИМ Навоий филиали малакали жаррохларининг сайъ-ҳаракатлари билан яна бир бемор соғлом ҳаётга қайтарилди.
🔊Ҳозирда бемор ўзини яхши ҳис қилмоқда ва шифокорлар назорати остида.
🔊Аҳоли саломатлигини сақлашда РШТЁИМ Навоий филиали ўзининг тизимли ишларини давом эттиради.
24/04/2024 йил.
РШТЁИМ Навоий филиали
Ахборот хизмати.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📌 Бирламчи бўғин учун ҳамширларни тайёрлашдан онкологик касалликларни даволаш ва тез тиббий ёрдам хизматини замонавий ускуналар билан таъминлашгача...

🇺🇿🇩🇪 Жорий йилнинг 18-19 апрель кунлари Берлин шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон – Германия II тиббиёт форуми шу ва бошқа қатор йўналишларда ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун муҳим минбар бўлди.

✅ Халқаро алоқаларни мустаҳкамлашдан кўзланган мақсад битта — мутахассисларнинг малакасини ошириш, юртимизга инновацион диагностика ва даво усуллари, илғор технологияларни олиб кириш орқали тиббий хизматлар сифатини янада ошириш ва аҳолини тиббиётдан тўлиқ рози қилиш.

📹 ССВ Матбуот хизматининг Берлин шаҳридан тайёрлаган навбатдаги видеолавҳасида ушбу тадбир тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.


#АМАЛИЙ_ЁРДАМ
Нурота туман тиббиёт бирлашмасига амалий ёрдам кўрсатилди!
🔊Бугун филиал директори Б.Жалолов бошчилигидаги малакали мутахассисларидан ташкил топган ишчи гуруҳ амалий ёрдам билан Нурота туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб қайтди.
🔊Ишчи гуруҳ дастлаб Нурота туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти билан кўришиб, келгусида қилинадиган ишлар белгилаб олинди.
🔊Шундан сўнг ишчи гуруҳ реанимация ва бошқа бўлимлардаги оғир беморлар тиббий кўригида иштирок этиб, ўзининг керакли тавсияларини берди.
🔊Шунингдек касаллик тарихларини юритилиши, даволаш стандартлари, дори воситаларининг таъминоти ва полипрагмазия тўғрисида маҳаллий мутахассислар билан суҳбат ўтказилди.
🔊РШТЁИМ Навоий филиалининг туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларига амалий ёрдами давом этади.


❗️Юртимизда иммунизация ҳафталиги ўтказилмоқда

🗓 Ҳар йили апрель ойининг охирги ҳафталигида дунё бўйлаб, жумладан, ЖССТ Европа минтақасида “Иммунизация ҳафталиги” кунлари бўлиб ўтади. Бу йилги тадбирлар мамлакатимиздаги даволаш-профилактика муассасаларида 21 апрелда бошланган бўлиб, 27 апрелгача давом этади.

🩺 Бунда аҳоли орасида юқумли касалликларнинг олдини олишда вакцинациянинг аҳамияти тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилиб, болаларни эмлаш тадбирлари амалга оширилмоқда.

🎉 Ҳафталикнинг бу йилги дастурида жаҳон бўйлаб Кенгайтирилган иммунизация дастурининг 50 йиллиги нишонланмоқда. Ушбу дастур доирасида сўнгги ярим аср давомида аҳоли орасида вакцина орқали бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши эмлаш туфайли кўплаб инсонлар, хусусан, болаларнинг ҳаёти сақлаб қолингани, аҳолининг умри узайгани аҳамиятга молик.

💉 Кенгайтирилган иммунизация дастури 1974 йилда яратилганида болаларни олтита касалликдан ҳимоя қилишга йўналтирилган бўлса, бугунги кунда у инсоннинг бутун ҳаёт цикли давомида эмлаш тавсия этиладиган 13 та универсал вакцинани ва маълум вазиятларга қараб тайинланадиган 17 та қўшимча вакцинани ўз ичига олган ҳолда кенгайтирилди.

— Болаларнинг соғлом вояга етишида вакцинация энг самарали усуллардан бири ҳисобланади, — дейди Санитария-эпидемиология ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш қўмитаси бўлим бошлиғи Дилором Турсунова. — Иммунизация ҳафталиги давомида олиб борилаётган эмлаш тадбирлари келгусида юқумли хасталикликлар билан касалланишнинг олдини олишга қаратилган.


🌐 ЖССТ маълумотларига кўра, сўнгги йилларда пандемия даврида жаҳон бўйича иммунизация йўналишида ўсиш бироз секинлашди. 2022 йилда дунё бўйлаб 2021 йилга нисбатан 4 миллион нафардан кўпроқ бола эмланган бўлса-да, 20 миллион нафар бола бир ёки бир нечта вакцина дозасини олмаган. Шундай бўлса-да, жаҳонда иммунизация қамрови юқори — ҳар 5 боладан 4 нафари эмлашнинг тўлиқ курсини олади. Бу эса келгусида уларнинг ҳаёти сақланиб қолишини англатади.

✅ Ҳафталикдан кўзланган асосий мақсад ҳам шу — ҳар бир инсон вакциналарнинг ҳаётни сақлаб қолувчи афзалликларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишини таъминлаш.

📌 Эслатиб ўтамиз, юртимизда болаларни режали равишда 13 турдаги юқумли касалликлар — гепатит В, сил, полиомиелит, ротавирус инфекцияси, бўғма, қоқшол, кўкйўтал, Хиб инфекцияси, қизамиқ, эпидпаротит, қизилча, пневмококк, одам папиллома вирусига қарши вакциналар билан эмлаш ўтказилади.

‼️ Ҳозирда мамлакатимизда бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши профилактик эмлаш билан қамраб олиш даражаси 95-98 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


❓Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлаши керак?

📌 Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга.

👨‍👨‍👧‍👦 Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёши, бўйи, жисмоний имкониятлари, хоҳиши ва айниқса, мавжуд касалликларини инобатга олиши зарур.

👬— Хусусан, 3 ёшгача бўлган болалар билан фақат бадантарбия машқлари бажарилади, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Барно Одилова.4-5 ёшли ўғил-қизларни эса аввал гимнастик машғулотларда “тоблаб”, танасини чиниқтириш мақсадга мувофиқ. Сабаби бу ёшдан кейин суякнинг қайишқоқлиги камайиб, бола кўпгина машқларни бажаришга қийналади.

🎾 Инсоннинг асаб тизими асосан 5-6 ёшдан мустаҳкамлана бошлашини инобатга олсак, спорт билан шуғулланиш учун бу палла энг мақбул давр ҳисобланади. Чунки бола бу вақтда мураббий берган вазифаларни бажара оладиган ёшга етади.

🏊 6 яшар боланинг хоҳишига кўра исталган спорт тўгарагига бериш мумкин. Аммо бу даврда улар учун энг фойдалилари — сузиш, бадиий гимнастика ва футбол.

🧍🏻Болаларда кўп учрайдиган сколиоз каби хавфли касалликларни 6-12 ёшгача сузиш, турникда машқлар бажариш ва енгил атлетика ёрдамида даволаш мумкин. Кўриш қобилияти паст ўғил-қизлар эса 9-11 ёшда стол тенниси ва катта теннис билан фаол шуғулланиши лозим.

‼️ Саломатлик учун барча спорт тури фойдали бўлса-да, улардан айримларини маълум даврларда чеклаш мақсадга мувофиқ.

🤼‍♂️ Масалан, танасининг ривожланиши кечикаётган 12-14 ёш оралиғидаги ўғил-қизларга каратэ, таэквондо, дзюдо каби оғриқ берувчи усулларга бой спорт турлари тавсия этилмайди. Акс ҳолда боланинг бўйи ўсмай қолиши мумкин.

🏋🏻 Худди шундай 9-12 ёшда оғир атлетика билан шуғулланиш ҳам маъқул эмас. Чунки бу болага “оғирлик” қилиб, буйраги атрофини ёғ қоплашига олиб келади.

(Давоми бор)


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Узбекистан — Германия: новый этап сотрудничества в сфере здравоохранения

🇺🇿🇩🇪 18-19 апреля этого года в городе Берлине состоялся II Германо-узбекский медицинский форум.


📌 Данное мероприятие, насыщенное бурными обсуждениями, взаимовыгодными договоренностями и конструктивными переговорами, послужило эффективной платформой для продвижения новых инициатив и проектов на пути дальнейшего развития системы здравоохранения двух стран .

📹 О подробностях форума можно узнать из видеосюжета, подготовленного Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохране
ния.


#ҲАМКОРЛИК
Кардиохирургик амалиётлар йўлга қўйилмоқда!
🔊Жорий йилнинг 20-апрел куни РШТЁИМ кардиохирурги Х.Р.Сувонов филиалимизга ташриф буюрди.
🔊Х.Сувонов кардиологик беморларни кўригида иштирок этиб, келгусида маҳаллий мутахассислар билан ҳамкорликда филиалда кардиохирургик амалиётларни ўтказиш учун яратилган шароитлар билан танишди.
🔊Х.Сувонов филиалнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари А.Давронов билан кўришиб, кардиохирургик амалиётларни филиалда йўлга қўйиш бўйича қилиниши лозим бўлган ишларни айтиб ўтди.
🔊Юракда ўтказиладиган амалиётларни филиалда йўлга қўйиш юзасидан юртимиз ва хорижнинг етакчи клиникалари билан ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.


Жаҳон тиббиётидаги тадқиқотлар

❗️Саратон метастазларида яшовч
и бактерияларнинг батафсил каталоги тузилди

🧑🏻‍🔬 Нидерландия саратон и
нститути тадқиқотчилари саратон метастазларида яшовчи бактерияларнинг батафсил каталогини тузиб чиқдилар. Улар 4000 дан ортиқ ўсмаларни таҳлил қилиб, ушбу бактерияларнинг турлари ҳамда саратон ҳужайралари ва уларнинг атроф-муҳит билан қандай ўзаро таъсирга киришишини аниқладилар. Мисол учун, баъзи бактериялар иммунотерапияга акс таъсир қилиши мумкин.

🔬Ушбу тадқиқот бактерияларнинг саратон касаллигига (ёки терапиясига) қ
андай ёрдам бериши ёки тўсқинлик қилиши ва бундан беморлар учун қандай фойдали томонлари бўлиши мумкинлигини яхшироқ тушунишга кўмаклашади.

🥗 Инсон организмида миллиардлаб микроорганизмлар яшайди: бактериялар, вируслар ва дрожалар – бизнинг микробиомимиз. Биз уларга, улар эса бизга керак. Масалан, бактериялар еган овқатимизни ҳазм қилишимизда ёрдам беради ва патогенларга қарши
курашиш учун иммунитетимиз билан бирга ишлайди. Айниқса, ичак бактериялари, жумладан, саратон мавзусида кенг ўрганилган. Масалан, улар иммунотерапия ва кимётерапия самарадорлигига таъсир қилиши мумкин.

🔹Аммо бу миттигина “қўшниларимиз” ичаклардан ташқарида ҳам яшайди. Жумладан, улар ўсмалар
да ҳам учрайди. Янги усуллар туфайли тадқиқотчилар бу микробларни яхшироқ тушунишни бошлашди. Аммо бактериялар ўсимтага қандай кириб қолиши ва улар у ерда нималар қилиши кўп жиҳатдан номаълум бўлиб қолмоқда. Шу боис уларнинг касаллик ва даволаш самараси учун қанчалик муҳимлиги ноаниқ бўлган.

“Беморлар охир-оқибат метастазлар туфайли оламдан ўтишлари ва кўплаб даво чоралари айнан уларга қаратилганлиги сабабли олимлар гуруҳи айнан метастазларни диққат билан ўрганди, — дейди тадқиқотчи Томас Батталья. — Ахир, ўсмалардаги бактериялар ҳақида маълумотлар кам эди. Эндиликда эса саратон метастазларида мавжуд бўладиган бактериялар харитаси тузилди”.

📑 Тадқиқотчилар 26 турдаги саратоннинг 4000 дан ортиқ метастазлари тўқималарида мавжуд ДНК кодини таҳлил қилишди. Бу генетик материалдан нафақат инсон ҳужайралари, балки қандай бактериялар борлигини ҳам кўриш мумкин. Чунки уларда ҳам ДНК мавжуд.

📋 Олимлар бактериялар ва терапия самарадорлиги ўртасидаги боғлиқликни ҳам аниқладилар. Масалан, ўпка саратони билан оғриган ва метастазларида фузобактериялар бўлган беморларда иммунотерапия ушбу бактериялар бўлмаган касалларга қараганда ёмонроқ кечган.

“Бизнинг ишимиз ўсмаларга ёрдам бериши мумкин бўлган бактериялар билан курашишга йўналтирилган даво чораларининг янги шаклларини ўрганиш имконини беради, — дейди тадқиқот ҳаммуаллифи Айрис Мимпен. — Бу бизга ўсмаларнинг мураккаб муҳити қандай ишлашини тушунишга кўмаклашади, бу муҳитда барча турдаги ҳужайралар, шу жумладан бактериялар бирга яшайди ва бир-бирига ўзаро таъсир қилади”.


📌 Шунингдек, мавжуд бактериялар қанчалик хилма-хил бўлса, қўшни ўсимта ҳужайралари шунчалик фаол бўлиши аниқланди.

📓 Тадқиқот натижалари “Cell” журналида чоп этилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


#ҲАМКОРЛИК
#АМАЛИЙ_ЁРДАМ
🟢Кеча РШТЁИМ Навоий филиалида Травматология-ортопедия илмий текшириш институти мутахассиси т.ф.н. Ф.Р.Рустамов билан ҳамкорликда навбатдаги амалиётлар ўтказилди.
🟢Амалиёт тизза бўғими капсула-бойлам аппарати жароҳатланган беморларда артроскопик усулда бажарилди.
🟢Бундай турдаги амалиёт тизза бўғими жароҳатланган беморларни эрта ташхислаш ва даволаш имконини беради.
🟢Тизза бўғимини артроскопик ташхислаш ва даволаш, аввало кам инвазивлиги, ташхислашнинг аниқлиги, беморларни эрта реабилитацияси каби бир қанча афзалликларга эга.
🟢РШТЁИМ Навоий филиалида келгусида бу турдаги амалиётлар рўйхатини кенгайтириш ва амалиётга жорий этиш бўйича юртимиз ва хорижнинг етакчи клиникалари билан ўзаро ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Ўзбекистон — Германия: соғлиқни сақлаш соҳасидаги ўзаро ҳамкорликнинг янги босқичи

🇺🇿🇩🇪 Шу йил 18-19 апрель кунлари Берлин шаҳрида Ўзбекистон — Германия II тиббиёт форуми бўлиб ўтди.


📌 Икки мамлакат соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш йўлида янги ташаббус ва лойиҳаларни илгари суриш учун муҳим платформа вазифасини ўтаган тадбир турли мавзулардаги қизғин муҳокамалар, ўзаро манфаатли келишувлар ва конструктив музокараларга бой бўлди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада мазкур анжуман тафсилотлари ҳақида батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизм
ати.


ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК
🗣Ўтган ҳафтада РШТЁИМ Навоий филиалида илмий ва амалий йўналишда юртимиз ва хорижнинг етакчи клиникалари билан бир қанча ишлар амалга оширилганлиги тўғрисида маълумот берган эдик.
🗣Жорий йилнинг 20-апрел куни Россия федерацияси Я.Л.Цивьян номидаги травматология-ортопедия илмий текшириш институти “Эндопротезлаш ва бўғимлар эндоскопик хирургияси” илмий текшириш бўлими бошлиғи т.ф.д. В.В.Павлов РШТЁИМ Навоий филиалига ташриф буюрди.
🗣Ташриф давомида филиал директори Б.Жалолов ва травматология бўлими врачлари В.В.Павлов билан келгусида РШТЁИМ Навоий филиали ва Я.Л.Цивьян номидаги травматология-ортопедия илмий текшириш институти ўртасида кадрлар тайёрлаш, кадрлар малакасини ошириш, биргаликда илмий-амалий анжуманлар ташкил этиш, маҳорат дарслари ўтказиш, илмий тадқиқотлар олиб боришда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалаларини муҳокама қилишди.
🔊Ташриф сўнгида В.Павловга миллий кийимимиз бўлган зар тўн кийдирилди.
🔊Эслатиб ўтамиз РШТЁИМ Навоий филиали илмий ва амалий йўналишда шу йилнинг январ ойида Тюмен давлат тиббиёт унверситети билан халқаро меморандум имзолаган эди.
22/04/2024 йил
РШТЁИМ Навоий филиали
Ахборот хизмати.


❗️ССВ: Қурилиш-таъмирлаш ишларини масофадан туриб назорат қилиш тизими йўлга қўйилди

🏥 Сўнгги йилларда мамлакатимиз ҳудудларидаги бир қанча тиббиёт муассасаларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган бўлиб, бунинг замирида аҳолига қулайликлар яратиш ва фуқароларни сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш, соғлиқни сақлаш тизимидаги фаолият самарадорлигини ошириш каби мақсадлар мужассам.

✅ Жумладан, жорий йилда ҳам давлат раҳбарининг тегишли қарорига асосан Инвестиция дастури доирасида 147 та тиббиёт муассасаларида 1,3 трлн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

📌 Шундан:
🔹 25 таси янгидан қурилиш;
🔹 105 таси реконструкция қилиш;
🔹 17 таси эса мукаммал таъмирлаш объектлари
ҳисобланади.

✔️ Шунингдек, уларнинг 125 таси янгидан бошланувчи, 22 таси эса йилдан-йилга ўтувчи объектлардир.

🕹 2 апрел ҳолатига кўра, дастурдаги объектларнинг 123 тасида қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланган.

📹 Ушбу йўналишдаги ишларнинг боришини назорат қилиб бориш мақсадида 111 та объектларда 330 та камералар ўрнатилди ва улар вазирлик ситуацион марказига уланди. Натижада, қурилиш-таъмирлаш ишларини масофадан туриб кузатиш ва объектларда бажарилаётган ишларнинг кунлик мониторингини олиб бориш имкони яратилди.

📈 Мониторингга асосан айрим объектларда қурилиш ишлари бошланмасдан, графикдан кечикиш хавфи мавжудлиги аниқланди ҳамда ишчилар сони кам бўлган объектларга бириктирилган масъулларга ўз вақтида тегишли кўрсатмалар берилди.

🔻 Натижада,
📎 Бухоро вилояти Жондор туманидаги “Маҳмуд Торобий” оилавий шифокорлик пункти,
📎 Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги “Навоий” оилавий шифокорлик пункти,
📎 Сурхондарё вилояти Термиз туман тиббиёт бирлашмасининг Янгиариқ ҳудудий шифохонаси,
📎 Бандихон тумани “Пахтакор” МФЙда жойлашган 44-сон оилавий поликлиника,
📎 Шўрчи тумани марказий шифохонаси,
📎 Хоразм вилояти Янгиариқ туман тиббиёт бирлашмаси биносини реконструкция қилиш ишлари бугунги кунда самарали йўлга қўйилиб, мавжуд муаммолар бартараф этилишига эришилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


#ҲАМКОРЛИК
#АМАЛИЙ_ЁРДАМ
🔊Ўтган ҳафтада РШТЁИМ Навоий филиалида илмий ва амалий йўналишда юртимиз ва хорижнинг етакчи клиникалари билан бир қанча ишлар амалга оширилди.
🔊Жумладан 2024 йил 21-апрел куни филиалимизда РШТЁИМ катта илмий ходими М.М.Рашидов билан ҳамкорликда навбатдаги юқори технологик амалиётлар бажарилди.
🔊Амалиёт сийдик тош касаллиги бўлган 60 ёшли С.Кулмуродова, К.Саломов ва 30 ёшли бемор Ф.Мухибаеваларда муваффақиятли бажарилди.
🔊Амалиёт эндоскопик усулда замонавий технологиялар ёрдамида бажарилди.
🔊Амалиёт танадаги кесмаларнинг жуда кичиклиги, амалиётдан кейинги асоратларнинг кам учраши ва беморнинг амалиёт тугаши билан соғлом ҳаётга қайтиши каби афзалликларга эга.
🔊Бундай турдаги амалиётларнинг филиалимизда йўлга қўйилиши, аҳолимизга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янги босқичга кўтаришда олиб борилаётган ислоҳотлар самарасидир.


❓Саломатлик учун қай бири фойдалироқ — ҳайвон ёғими ёки ўсимлик мойи?

📌 Ёғлар инсон танаси учун худди углевод ва оқсил каби жуда зарур. Бироқ айрим ёғ турлари борки, улар истеъмолини чеклаш кўплаб хавфли касалликларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Табиий ёғлар асосан 2 хил бўлади:

✅ Тўйинган (ҳайвон ёғлари);

✅ Тўйинмаган (ўсимлик мойлари)
.

🥩 Тўйинган ёғлар (хона ҳароратида эримайдиган) гўшт, сут, сариёғ таркибида бўлиб, организмга маълум даражада фойдаси бор. Аммо уларни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш қон таркибида ёғ миқдорининг ошиши ва турли касалликлар келиш чиқишига олиб келади.

🥥 Саломатлик учун фойдали бўлган, яъни тўйинмаган ёғлар денгиз балиғи ва турли ўсимлик мойларида учрайди. Улар қаторига Омега-3 ва Омега-6 ёғ кислоталари киради.

🐟 Омега-3 асосан денгиз балиғи, зиғир уруғи ва ёнғоқ таркибида кўп бўлади. Омега-6 ёғ кислоталари эса кунгабоқар ва маккажўхори мойларида мавжуд. Шунингдек, ушбу ёғ кислоталари соя, зайтун мойи, авокадо каби маҳсулотлар таркибида ҳам сақланади.

🥜 Бундан ташқари, бошқа ёнғоқсимонлар, ерёнғоқ, писта, бодом, седана ва қовоқ уруғида ҳам фойдали ёғлар бўлиб, уларни истеъмол қилиш соғлик учун жуда фойдали.

‼️Унутманг! Туз қўшилган ёнғоқ, писта ва шунга ўхшаш маҳсулотларни кўп истеъмол қилиш тавсия қилинмайди!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Ассалом, янги кун!». Она ва бола ўлими сабаблари нимада? Олдини олиш мумкинми? Вилоят она-бола саломатлиги маркази мутахассислари саволга жавоб беришди.


#ТАҲЛИЛ
Шу йилнинг 16-апрел санасида Хатирчи туман ТТБга амалий ёрдам учун жўнаб кетган ишчи гуруҳ бугун Навоий шаҳрига қайтди.
🔊Амалий ёрдам давомида мутахассислар томонидан жами 102 нафар беморга амалий ёрдам кўрсатилди, шундан 68 нафар беморга амбулатор ёрдам тавсия этилган бўлса, 34 нафар беморга стационар даво тавсия этилиб, 12 та ҳолатда ҳамкорликда амалиёт ўтказилди.
🔊Ишчи гуруҳ томонидан ингаляцион анестезия бўйича маҳорат дарслари ўтказилди ва йўлга қўйилди.
🔊Б.Жалолов бошчилигидаги ишчи гуруҳ туманнинг олис ҳудуди бўлган “Лангар” қўрғончасида бўлиб, ҳудуд аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказди.
🔊Кексалар ва ётоқдаги беморлар учун уйда кўриклар ташкил этилди.
🔊Касаллик аниқланган 3 нафар беморни РШТЁИМ Навоий филиалида даволаниб чиқиши белгиланди.
🔊Шунингдек ишчи гуруҳ томонидан Хатирчи туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари билан тиббиёт ускуналарини ишлатиш, шифохона ичи инфекцияларини олдини олиш, беморлар парвариши, касаллик тарихларини юритилиши, даволаш стандартлари, полипрагмазия ва бошқа мавзуларда суҳбатлар ўтказилди.
🔊Хатирчи ТТБ раҳбариятига реанимация-анестезиология бўлими ва амалиётхонасининг моддий-техник базасини яхшилаш бўйича таклиф киритилди.
🔊Хатирчи туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти билан келгусида амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.
Аҳоли саломатлигини сақлашда РШТЁИМ Навоий филиали ўзининг тизимли ишларини давом эттиради.
20/04/2024 йил.
РШТЁИМ Навоий филиали
Ахборот хизмати.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Соғлом ҳаёт».


#АМАЛИЙ_ЁРДАМ
Конимех туман тиббиёт бирлашмасига амалий ёрдам кўрсатилди!
🔊РШТЁИМ Навоий филиалининг 2024 йил 19-апрелдаги №29-Х сонли буйруғига асосан филиал неврологи Б.Агзамов ва хирурги Н.Серикбаевлар амалий ёрдам учун Конемих туман тиббиёт бирлашмасига юборилди.
🔊Бугун ушбу буйруқга асосан филиалининг малакали мутахассисларидан ташкил топган ишчи гуруҳ Конимех туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Б.Имамкулов билан биргаликда вилоятимизнинг олис чўл ҳудудлари бўлган “Учтепа” ва “Боймурат” овул фуқаролар йиғинида амалий ёрдам билан бўлди.
🔊Ишчи гуруҳ томонидан олис чўл ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, аҳоли орасида аниқланган касалликларни даволаш режалари ишлаб чиқилди ва аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди.
🔊Кексалар ва ётоқдаги беморлар учун уйда кўриклар ташкил этилди.
🔊Касаллик аниқланган беморларнинг 2 нафарини РШТЁИМ Навоий филиалида даволаниб чиқиши белгиланди.
🔊РШТЁИМ Навоий филиалининг туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларига амалий ёрдами давом этади.


❗️Ҳар йили қайси шифокор кўригидан ўтиш ва қандай таҳлиллар топшириш керак?

📌 Кўпгина касалликларнинг бошланиши аломатларсиз кечиши, оғриқ муаммо жиддийлашгандагина пайдо бўлиши мумкин. Шу сабабли ўз вақтида ўтказилган тиббий текширув ва таҳлиллар хасталикларни ҳали белгилари намоён бўлмасдан аввал аниқлашга ёрдам беради.

📋 Ҳар бир инсон ҳеч бўлмаганда йилда бир марта ўтиши керак бўлган 10 та текширув ва таҳлилларни келтириб ўтмоқчимиз.

👩🏻‍⚕️ Оилавий шифокор текшируви
Одатий қабул давомида бўй, вазн, артериал қон босими ўлчанади, қандай шикоятлар борлиги сўралади. Ушбу дастлабки текширув шифокорга фуқаро учун мутахассислар ва таҳлилларнинг индивидуал рўйхатини яратиш имконини беради. Яъни, шахснинг ҳолатига қараб, кейинги таҳлиллар учун керакли мутахассисларга юборади.

🩸 Умумий қон таҳлили
Бу таҳлил, биринчи навбатда, организмда яллиғланиш жараёнлари мавжудлигини текширишга ёрдам беради. Унинг натижаларига кўра, қон касалликлари ёки камқонлик, ички қон кетиш, юрак-қон томир, аутоиммун, саратон ва бошқа хасталиклар бор-йўқлигига ишораларни кўриш мумкин бўлади. Агар муаммо аниқланса, шифокор қўшимча таҳлилларни буюради.

💉 Қондаги қанд миқдорини аниқлаш
Йилда бир марта ҳамма учун бундай текширувдан ўтиш тавсия этилади. Аммо 45 ёшдан ошган ва ортиқча вазнга эга бўлганлар учун бу, айниқса, муҳимдир. Агар қанд миқдори юқори ёки паст бўлса, шифокор беморни эндокринолог ва бошқа тор соҳа мутахассислари кўригига юборади.

🧫 Қон биокимёвий таҳлили
Унинг натижаларига кўра, ички органлар — юрак, жигар, буйраклар, ошқозон ости бези ва бошқаларнинг нормал ишлаши аниқланади. “Биокимё” умумий қон таҳлилига қараганда кўпроқ маълумот бера олади. Унинг ёрдамида айнан қайси органда муаммо борлигини аниқлаш мумкин. Зарур ҳолларда қўшимча текширувлар, жумладан, ПЗР тестлари ва ультратовуш текшируви буюрилади.

📑 Умумий пешоб таҳлили
Баъзи касалликларни пешоб ранги, унинг шаффофлиги ва чўкинди мавжудлигидан билиш мумкин. Бундай текширув туфайли сийдик йўли тизими (шу жумладан буйраклар) ва бошқа касалликлар билан боғлиқ муаммоларни кўрсатадиган яллиғланиш жараёнлари аниқланади. Умумий пешоб таҳлили натижалари касалликларни аниқлашга ёрдам беради, бироқ у билан тўлиқ ташхис қўйиб бўлмайди.

🫀Электрокардиограмма
Кардиограмма лентасидан 500 га яқин юрак касалликларини аниқлаш мумкин. Бундан ташқари, кардиограммадан нафақат бошдан кечирилган юрак хасталиклари, балки келажакда таҳдид солиши мумкин бўлган муаммоларни ҳам баҳолаш учун фойдаланиш мумкин. Масалан, юрак хуружи хавфи ҳақида ҳам билса бўлади.

🫁 Флюорография
Афсуски, сил касаллигининг дастлабки босқичларида ҳеч қандай аломат бўлмаслиги мумкин. Аммо бу хавфли касаллик эрта аниқланса, унинг ривожланишини тўхтатиш мумкин. Замонавий аппаратлар юқори сифатли тасвирларни тақдим этади, шунинг учун касаллик ҳақида ўз вақтида билиш ҳозир анча қулай.

☕️ Гастроскопия
Бу ёқимсиз текширув ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак касалликлари — гастрит, ошқозон яраси ёки ўсма кабиларни кўриш имконини беради. 45 ёшдан ошганлар ва хавф остида бўлганлар (чекувчилар, спиртли ичимликлар, фастфуд ва қаҳвани севувчилар) бу текширувдан ҳар йили ўтганлари маъқул.

👓 Офтальмолог кўриги
Яқин ва узоқни кўра олмаслик ҳамда астигматизм каби ҳолатларда, ҳатто, кўриш қобилияти ёмонлашмагандек туюлса ҳам, ҳар йили ушбу мутахассис текширувидан ўтиб туриш мақсадга мувофиқ. Ҳатто кўзлари яхши кўрадиганлар ҳам йилда бир марта офтальмолог кўригига борганлари маъқул. Бунда шифокор нафақат кўриш қобилиятини текширади, балки кўз туби ҳолати ва кўз ички босимини ҳам ўлчайди. Ушбу манипуляциялар сўқирликка олиб келувчи глаукома ва катаракта хавфини ўз вақтида аниқлашга имкон беради.

🧑🏻‍⚕️👩🏻‍⚕️ “Эркаклар” ва “аёллар” шифокорлари кўриги
Кўпчилик бундай текширувларни зарур эмас деб ҳисоблайди. Аммо аёллар учун гинеколог ва маммолог, эркаклар учун уролог ва проктолог кўригидан ўтиб туриш саратон ва бошқа кўплаб касалликларни ўз вақтида аниқлаш ва муваффақиятли даволаш имконини беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


Биласизми?

❗️Қайси одатлар саратон ривожланишига олиб келиши мумкин?

📌 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, саратон дунё бўйлаб ўлим ҳолатларининг асосий сабабларидан бири саналади, масалан, 2020 йилда саратондан 10 миллион нафарга яқин инсон оламдан ўтган ёки ҳар олти ўлимнинг бири шу хасталикка тўғри келган. Саратоннинг энг кенг тарқалган турлари кўкрак бези, ўпка, йўғон ва тўғри ичак ва простата бези саратонидир.

✅ Бир қарашдан зарарсиздек кўринган баъзи одатлар саратон ривожланишига туртки бўлиши мумкин. Масалан:

🔴 Сурункали касалликларга эътиборсиз бўлиш
Сурункали яллиғланиш ўчоқлари (масалан, ичакдаги колити) саратон ривожланишига олиб келиши мумкин. Бундай касалликлар ҳужайраларнинг ғайритабиий ўсиши ва бўлинишига, шунингдек уларнинг мутациясига сабаб бўлиши, бу эса саратонни пайдо қилиши мумкин. Бундан ташқари, яллиғланиш жараёнлари иммунитет тизимини заифлаштиради, танани ўсимталарга нисбатан заиф қилади.

🔴 Чекиш
Тамаки тутуни билан танага саратон ривожланишига ҳисса қўшадиган канцероген моддалар киради. Чекиш инсоннинг нафас олиш тизимига энг катта хавф туғдиради. Ўпка саратони билан оғриган беморларнинг 90% дан ортиғи чекувчилардир.

🔴 Йўл-йўлакай овқатланиш ва ширинликларни кўп истеъмол қилиш
Саратон ҳужайралари ўсиши ва ривожланиши учун кўп миқдорда глюкоза керак. Шунингдек, рационда шакар миқдорининг кўп бўлиши ортиқча вазн ва 2-тур қандли диабетга олиб келиши мумкин. Бу ҳолатлар эса саратон хавфини оширади. Агар ширин маҳсулотларни кўп миқдорда истеъмол қилсангиз, мутацияга учраган ҳужайралар ривожланиши учун идеал муҳитни яратган бўласиз.

🔴 Овқатни иссиқ ҳолатда ейиш
Оғизни куйдирувчи иссиқ овқат ва ичимликлар оғиз бўшлиғи ҳамда қизилўнгачнинг куйишига олиб келиши мумкин. Бу каби доимий куйиш (травма)лар ҳужайра дегенерациясига таҳдид солади. Шифокорлар тавсиясига кўра, овқат ва ичимликлар учун энг яхши ҳарорат 60 даражадан ошмагани афзал.

🔴 Кам ухлаш
Мунтазам кам ухлаш эркакларда простата бези саратони ва аёлларда эса кўкрак бези саратони ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Гап шундаки, уйқу вақтида мелатонин гормони ишлаб чиқарилади. Танада унинг етишмаслиги эса ҳужайра мутациясига олиб келиши мумкин.

👩🏻‍⚕️ Бу одатлар танани заифлаштиради, аммо улар албатта саратонга олиб келади дейиш ҳам нотўғри. Қандай турмуш тарзини олиб боришингиздан қатъи назар, мунтазам равишда шифокор кўригидан ўтиб туришга ҳаракат қилинг. Бу саратонни эрта босқичда аниқлаш ва ўз вақтида зарур чораларни кўришга ёрдам беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Показано 20 последних публикаций.