ҚАТРАЛАР Устоз, халқим билан халқумнинг фарқи нима? Бўтам, халқимда халқум бўлади, халқумда халқим бўлмайди. Устоз, нега камбағални туянинг устида ҳам ит қопади? Бўтам, чунки бойнинг ити камбағалнинг туясидан катта бўладида... Устоз, Ўзбеклар дабдабали тўй қилмай қўйса нима бўлади? Жуда катта тўй бўлади, бўтам... Устоз, нега аёлларнинг кўпи кўпхотинликка қарши? Ахмоқ, шуни ҳам билмайсанми? Улар аёлку, кўпхотинлик нималигини улар қаердан билади😊 Устоз, муҳтарамлар қандай қилиб муттаҳамларга айланиб кетишади? Бўтам, устларига пора кислотаси тўкилиб, пўстинлари шилиниб, кимликлари билиниб қолади. Устоз, хотин кўп гапирса эри нима қилиши керак? Бўтам, бундай аёлнинг эри кам гапириши керак. Эри кўп гапирса аёл нима қилиши керак, устоз? Бўтам, аёл ундан ҳам кўп гапиради барибир😄 Устоз, асаллар ҳам сохта бўлиб кетди. Асал ойининг исмини ўзгартириш керакмикин? Бўтам, асаллар сохта бўлишига асал ойининг сохталашуви сабаб бўлганда.... Устоз, адабиётда қандай ислоҳотлар бор? Бўтам, олдинлари ит ёзса ҳам ҳамма ўқир эди. Энди ҳамма ёзмоқда, лекин ит ҳам ўқимайди. Намоз НОРМЎМИН