#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي، وَارْحَمْنِي، وَاهْدِنِي، وَارْزُقْنِ
Дуонинг маъноси:«Аллоҳим, мени мағфират қил, менга раҳм айла, мени ҳидоят эт, мени ризқлантир».
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу ривоят қилиб айтадилар: «Бир аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Менга бир калом ўргатинг, айтиб юрай», деди. Шунда Расулуллоҳ: «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, Аллоҳу акбару кабийр, валҳамду лиллаҳи касийр, субҳаналлоҳи роббил ъаламийн, лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳил ъазийзил ҳакийм», деб айт», деб ўргатдилар. Кейин ҳалиги аъробий: «Эй Расулуллоҳ, бу айтганларингиз Раббим учун, мен учунчи?» деб сўради. Расулуллоҳ:
«Аллоҳуммағфир лий, варҳамний, ваҳдиний, варзуқний» деб, айт», дедилар».
(Муслим ривояти)
«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан
NAMOZ VAQTLARI KANALI 👇🏽
https://t.me/+RTXeCLAxz2CqNsbt