Фильтр публикаций


#No_57
#By_Nafisa_Malikova


Нима ғамдир нимадир қувонч?!
Наҳот тақдир тополмас илож?!
Баҳор ўтиб келган қалдирғоч,
Севгим менинг, кечиккан севгим менинг.
Дилда унган ялпизиммидинг?!
Мен излаган ёлғизиммидинг?!
Қўлим етмас юлдузиммидинг?!
Севгим менинг, кечиккан севгим.
Татимайди бу дунё сенсиз,
Ер юзи тор, осмонлар энсиз.
Менда жон йўқ, сен яша менсиз,
Севгим менинг, кечиккан севгим.
Парча...




2 кун ўтиб амакимизнинг қизи Раҳима опа келди....обдон чой ичгач
-юр иккаланг ҳам Насибага келинкўйлак олиб берамиз!-деди ўрнидан туриб....
-шу Насибани кўрсам...-деди опам жахл билан менга шивирлаб...
-мен бормайман...ҳомиладор ахволда Умиджон билан...-деди Дилбар опам худди жуда боришни истаган одамдек....
-бўлмаса Саодат сен юр!-деди Раҳима опа менга қараб...ўзинг сабр бер Аллоҳим...
-уйқудан турганмикин?-дедим жилмайиб...
-ўлибди энди..кун пешин бўлдику!-деди опам қаҳқаҳа отаркан...
-бечорани устидан кулманглар...эртага хизматларингни қилади!-деди Раҳима опа оёқ кийимини кийиб...опам иккимиз бир биримизга сирли боқиб қўйдик...

Насиба опа ҳартугул анча ранг олиб очилиб қолибди...
Бизни роса меҳмон қилишди...эътибор берсам узукни жимжилоғига тақиб олибди бечора...
-Очилжон жуда келишган маданиятли йигит бўлибди!-деди холам кўнгли тўлиб...Раҳима опа ҳам қўшилиб мақтай кетди...хаёлимга "Киройи куёвинг шундоғ бўлса"деган машхур асардан парча келди...

-мана бунисичи?-деди Насиба опа тиқилиб турган кўйлакни кўрсатиб...
У пайтлари оқ кўйлаклар ҳовлида бериларди...танлаш имкони кўп эмас...
-кўйлакларингизни чиройлиси йўқми?-деди Раҳима опа қошини чимириб...кўйлакчи опани жахли чиқиб қўлидаги кўйлакни олиб келиб мени устимга шартта тутди...
-гап кўйлакда эмас...чиройлими?-деди жилмайиб...Насиба опа ҳам Раҳима опа ҳам бир зум тикилиб қолганига қараганда кўйлак жуда ҳам чиройли шекилли....


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
https://t.me/nafismalikova


Намозим қабул бўляптими ёки йўқми?

Ҳиндистон уламоларидан Имдодуллоҳ Маккий ҳузурларига бир киши келиб, шикоят қилди:
— Неча йиллардан бери намоз ўқийман. Лекин намозим қабул бўляптими-йўқми, шуни билмай, изтиробдаман…
Шунда Ҳазрат Имдодуллоҳ Маккий барчамизни кўнглимизни кўтарадиган жавоб берган эканлар:
— Эрталаб бомдод намозини ўқидингизми?
— Ҳа, ўқидим.
— Сўнг пешинни ўқидингизми?
— Ҳа, ўқидим.
— Агар Аллоҳ таоло намозингизни қабул қилмаганида, сизга кейинги намозни ўқишга тавфиқ бермасди. Намозингиз давомий бўляптими, демак, Аллоҳ ибодатингизни қабул қиляпти. Агар қабул қилмаганида кейинги намозга етказмасди…

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
https://t.me/nafismalikova


#No_56
#By_Nafisa_Malikova




Поччам меҳмонни кузатаркан биз ҳам секин чиқдик...
Машинада ажойиб мусиқа янграрди....
"Майлида кимгадир ёқса ёқмаса...."
Меҳмон машина ичидан бир даста атиргулларни чиқариб
-буни қизларга бера қолайлик...онамга йўлдан бошқа оларман!-деди илтифот билан...атиргуллар жуда ҳам ёрқин ва чиройли эди...
Гулни иси шу қадар танишки...
-Кўришгунча!!-деди умумий қилиб...


-дадаси у ким?-деди опам меҳмон кетгач...
-катталардан...-деб қўя қолди поччам қисқа қилиб...
-Саодат бундайлар хотинига ҳар кун гул берса керак...поччанг менга ҳеч ҳам гул бермаган!-деди гулни авайлаб идишга соларкан...
Мени ҳаёлларимни туман қоплади...бу йигит ким!?




-опа шартмас!-дедим шахар айлантираман деб туриб олган опамга...
-сен баҳона мен ҳам айланаман...тўйдан кейин ҳеч қаёққа чиқмаганман ҳисоб...-деди опам эгнига тузук кўйлак топа олмай...
Ҳаво анча исиб қолган...хўрозлар бири олиб бири қичқирарди...


Умиджонни мен кўтариб олдим...йўлга чиқарканмиз
-машина бўлсинда!-деди опам уёқ буёққа қараб...
Оёғимиз тагига машина тўхтади...
-қаерга экан?-деди ҳайдовчи бизга қараб...манзилни айтдик...машина ичи жуда ҳам тоза...ҳайдовчи ҳам костюм шим кийган...
-кечирасиз ака...ишга кетаётганмидингиз?-деди опам қозоқчалаб....
-ҳа шундай!-деди ҳайдовчи қисқа қилиб...
-эркак кишини машинаси шундай тоза бўлса...-деди опам ярқираб турган ойналарга секин қараб қўяркан...
Машинада эса ўша куй...
"Майлида кимгадир ёқса ёқмаса...."


Бизни элтиб қўйган ҳайдовчи пул олмади...савоб учун деганига қараганда яхши инсон!

Боғга кираверишда у ернинг ходими қўлида қоғоз пакет билан чиқди...
-хуш келибсизлар....боғимиз очилганига 5 йил бўлди...меҳмонларга совға улашябмиз!
Опам ҳурсанд...ажойиб жойлар экан...келган одамга совға бераверса...Умиджонга ўйинчоқ тегди...


-воййй...қара буни?-деди опам тилла билагузук чиқариб...
-сизни шу ерлик дейишганда!-дедим кулиб...
-сеники қани?-дея опам меникига қўл чўзди...
Китоблар тўплами...устида эса "Орзулари улкан қизга" дейилган...
-опа нега айнан тиббиётга доир китоблар?-дедим тушунмай...опам парво қилмади...
-сен тенги қизлар ўқишга қизиқишини инобатга олиб шундай совға қўйишган шекилли! Юр музқаймоқ ейлик!-деди опам судраб...Умиджон ухлаб қолди дарров...
Атрофга алангладим...одамлар гавжум...кўпини қўлида ўша пакет...опамни гаплари маънили туйилиб бошқа ўйламадим!


Репост из: 🌺 ХОНИМЛАР САҲИФАСИ | ЖУФТИ ҲАЛОЛИМ
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Hijoblilar uchun Fasonlar
✨Kelinchaklar uchun bahor mavsumiga yangicha Fasonlar
✨Qizchalarga adras atlas Fasonlar

https://t.me/+rDYIxfeFhm9kNmQy

Pul sarflamasdan 0 dan tikishni oʻrganamiz 👇👇👇

https://t.me/+rDYIxfeFhm9kNmQy
https://t.me/+rDYIxfeFhm9kNmQy


ҚОРА БЕВА АСАРИ ЁЗИБ ТУГАТИЛДИ ЁПИҚ КАНАЛДА,ИСТАСАНГИЗ ЎҚИШИНГИЗ МУМКИН.

https://t.me/+44FM7q9tX3o5MjUy
👆👆👆👆👆👆👆👆


#Qora_beva

#No_106
#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA

Муслим қоронғу кинотеатрда Ҳуснидага ўғринча қаради.Ҳуснидани ҳаёли кинода эмас аллақаерларда сузиб юрарди балки яна эрини ўйлаётгандир нима бўлса ҳам энг муҳими у Муслимни ёнида.Муслим.шунга ҳам ўзида йўқ ҳурсанд эди.Ахир бутун умр эри учун яшаб ўтмас..бир кун кўнгил қўяр Муслимга.Шундай ўйлар билан Ҳуснидага термулиб қолганини ўзи ҳам.сезмай қолди.Ҳуснида уни нигоҳини сезиб қарагач жилмайди.
-қўрқинчли кинолар ҳам бўлаверармиди?
Ҳуснида елка қисди.
-рости кинотеатрда кино кўрадиган ёшдан ўтибман шекилли!
Муслим кулди.
-буни қаранг ахир мен атай бу ерга олиб келдим кинолар бизни чуқурроқ ўйлашимизга атрофдаги нарсаларни қадрлашга ўргатадику?
Ҳуснидага бу гап жўн туюлиб жилмайди.
-менимча бу ерга келганлар бу мақсадда келишмаган!
Муслим атрофда уер буерда ўтирган ёш йигит қизларни кўриб енгил жилмайди.
-ҳадеб қаридик дейверманг тузукроқ жойга олиб бормадим деб ўзимдан ҳафа бўлябман!
Ҳуснида кулиб қўйди.Муслим унга мафтун бўлиб қараб қолди..бу аёлда ўзига тортадиган тароват бор,аёл ҳам шунчалар ёқимли ва гўзал бўладими?
Ҳуснида нигоҳини кинога қаратгани учун уни нигоҳларини сезмади.Ҳуснида кинони кўраркан Ашурали билан ўтган вақтларини эслади тўғри балки кинотеатрга бориб кино кўрмагандир аммо эри билан жудаям бахтли эди..баъзан кинолар ҳам ҳаётдаги муқаддас туйғуларни тасвирлаб бера олмайди..кўз олдидан эрини маҳзун қиёфаси ўтди.
Бирдан ўрнидан турган Ҳуснидага Муслим ҳайрон қаради


Репост из: 🌺 ХОНИМЛАР САҲИФАСИ | ЖУФТИ ҲАЛОЛИМ
Диққат, қизиқарли савол!

Диққат билан қаранг ва  қайси пиёла биринчи бўлиб чой билан тўлишини топинг!

Дўстларингизни ҳам синаб кўринг👇


Мен билган иккинчига уйланган эркакларнинг 90% и енгилтакли билан уйланган ва узоқ яшамай ажрашишган. Оқибатда, яхшигина муаммоларга гирфдор бўлишган. Шу инсонлар аниқ "ўхшамаса — қўйвораман-да", деган даъво билан уйланган бўлади. Уламоларимиз ажрашиш мақсадида уйланишни зинога тенг эканини айтади.

Нима учун иккинчига уйланаёткан эркаклар биринчига уйланиш олдидан қўйган шартларни қўймайди?! Агар қиз телефонда бошқа билан гаплашканини билиб қолса, унаштирувни ҳам бекор қилишади. Зотини, насл-насабини, тақвосини, илмини суриштиришади. Қўни-қўшнисидан, билган одамлардан маслаҳат олади, кейин маъқул бўлса, уйланади. Бунинг номини яшаш мақсадида уйланиш дейилади.

Энди, иккинчига уйланаётган одамнинг воқеълигини кўриб чиқадиган бўлсак, ҳайратдан ёқа ушлайди инсон! Хуллас, иккинчини қандай топганини сўрасангиз, ё интрнетда танишган, ё кўчадан топган ёки бўлмасам бир нима қилиб илаштирган бўлиб чиқади. Қизиғи, суриштириб ҳам ўтирмайди, маслаҳат ҳам солмайди, аксинча,  бир жойга беркиниб никоҳ ўқитиб, гувоҳларга ҳам ҳеч ким билмай қўяверишини тайинлашади. Ҳурматли хотинбозлар, никоҳда гувоҳлар нимага қўйилади билмайсизми? Ўша аёл хотинингиз бўлганини эълон қилиб қўйиш учун бўлади. Гувоҳларнинг ҳам оғзини михлаб қўйиш нимаси?

Нима ҳам дердим, ёшлар бахтли бўлсин! Ўйламай иккинчига уйланиб, боши балога кириб қолганлар, баттар бўлинглар!!!

Internet
https://t.me/nafismalikova


• Ўз муваффақиятсизлигида ўзгаларни айблайдиган одамлар қўрқоқ ва дангаса бўлишади.
• Бунақалар доим бошқалар унга ёрдам бериши керак деган иддао билан яшашади.
• Ўз омадсизликларини эса "Ота-онам мени ўқитишмаган", "Ўша пайтда замон бунақа эди" деган баҳоналар билан хаспўшлашга уринишади.
• Аслида меҳнат қилган одам қандай замон ва маконда бўлишидан қатъи назар, албатта, бирор куни муваффақиятга эришади.
• Нолиш ва ўзгаларни айблаш фақатгина дангаса ва қўрқоқларнинг иши!

✍️ Vafo Mo‘min
https://t.me/nafismalikova


Саодат асарининг тўлиқ варианти 15 000 сўм
https://t.me/+biiMn2ztQdUwYzMy


#No_55
#By_Nafisa_Malikova

Сизни тўлиқ тушунадиган аёл билан учрашиш жуда хавфлидир. Одатда у никоҳда тугайди."
 Оскар Уайлд



Кийимимни алмаштириб опамни олдига ёрдамга кирдим...
-ким у??
-билмайман...поччанг эъзозлаганга қараганда қўли узун шекилли!-деди опам овқатга унаб...-чойни олиб кир!
Хўп дея чойни олиб кетдим...
Меҳмон соддагина оила дастурхонида ўргана олмай ўтиргандек кўринди...
-Опанг овқат бошладими?-деди поччам Умиджонга чойни совутаркан..
-овқат керакмас!-деди меҳмон бош чайқаб...-чой ичгим келяпти!-деди мен томон юзланиб...
Безбетей!...ўзинг қуй десангда...секин чойни қайтардим...
-Алишер Қолдибоевич бояги гул кимга эди?-деди поччам ёдига тушдими ёки гап йўғида гап дедими....меҳмонни йўтал тутди...
-чой ичинг!-дедим чой узатиб...шундоқ ҳам уни кўзи менда экан...
-раҳмат!-деди жилмайиб...сўнг поччамга юзланди...
-онамга...онам атиргулларни севади!-деди чой хўплаб...умрида иссиқ чой ичмаган шекилли...кулиб юбордим...
-узр...чиндан иссиқ чой ичмаганман!-деди хаёлимни ўқигандек куларкан...уялганча чиқиб кетдим...Вангани шогирдими нима бало бу???
Опам куймаланиб овқат қиларди...меҳмонлар қачон кетаркин мириқиб ухлардим...ёрдамга кириб кетдим ошхонага...


Хохлаган инсонингизни бир Захарли ибора билан МОТ қилмоқчимисиз ?

❤️ Кимгадир юрак беришдан олдин буни яхшилаб ўқинг! 🥀
🎇 Профилингиз учун Қалбларни ларзага келтирадиган статуслар🔥


❗️Админлар ўчириб ташламасидан олдин ОБУНА БЎЛИНГ 👇


#Qora_beva


#No_105
#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA


Ҳуснида минг ҳижолат бўлиб Муслимни ортидан юраркан
-тўғриси мен..
Муслим унга қараб умидвор жилмайди.
-сиздан атиги бир бора илтимос қилдим!-деди.Ҳуснида жим бўлди..тўғри бу инсон жигарлари қилмаган яхшиликни қилмоқда,балки бу инсон бўлмаганда кўчада ҳам қолиши мумкин эди.Лекин Сулҳида айтгандек унда ўзига нисбаттан ҳиссиётлар бўлса бир оилани бузилишига сабаб бўлиб янаям гуноҳга ботмасмикин?
Муслим Ҳуснидани жим юриб келаётганига ҳўрсинди.
-мажбурлаганим учун кечиринг!
Ҳуснида уни кўнгли оғримаслиги учун жилмайишга урунди.
-йўқ шунчаки болаларимдан ҳавотирдаман..
Муслим сирли жилмайди.Ҳуснида бир пас қараб сўнг
-сиззз...-деди.
-ҳа аллақачон уларга ўйинчоқлар ва овқат жўнатдим менимча уйингиздаги қиз уларни қабул қилиб олди!
Ҳуснида ҳафанамо боқди.
-бу ишингиз яхши эмас!
-нега?,ахир бегона эмассизлар..
-тўғрикуя..
-юринг тезлашмасак бошланиб кетади!
Ҳуснида кинотеатрга ҳайрон қараб қўйди.Ҳатто эри билан келмаган жойга бегона эркак билан келиш..ўзидан уялар лекин Муслимни яхшиликлари ҳурмати ўзини қўлга олишга уринарди.
-ўзи ҳеч келганмисиз кинога?
Муслим яхши биларди Ашурали ҳеч ҳам аёлини кинога олиб келмаганини..баъзан суҳбат аёлига келганда Ашурали ғамгин тортиб қоларди."Мен уни ҳеч қаёққа олиб боролмадим ҳам..насиб ишлар ривожланиб кетгач чет элга олиб борарман".
-рости биринчи келишим!-деди Ҳуснида тортиниб.Муслим жиринглаётган телефони овозсиз бўлгани учун хотини эканлигини сезди.Энди унга Сулҳида мутлақ аҳамияциз эди...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
😔 Ayollar uchun eng ogʻir ish — bu har kuni nima tayyorlash haqida bosh qotirish boʻlsa kerak.Ayniqsa, 🧕qaynonangizning tuzib bergan bir xil menyulari butun oila a’zolaringizning joniga tekkani aniq.

👩‍🦱Menyuni oʻzgartirardim-u, koʻp retsept bilmayman-da, deyapsizmi? Axir shu ham mummomi? 💥“Sevimli retseptlar”💥 kanalida siz xohlagan hamma retseptlar bor!

tez va oson tayyorlanadigan taomlar;🎊
— mazali salatlar va shirinliklar;🍰
— bayram tadbirlari, tugʻilgan kunlar 🎂uchun togʻorabop, xamirli ovqatlar.


Qani tez kanalga a’zo boʻling, Eng zoʻr retseptlarni oʻrganib, yaqinlaringizni xursand qiling 👇👇👇


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
https://t.me/nafismalikova

Quvonch ko‘z yoshlari..qanday chiroyli🥹

10.4k 0 105 2 159

Саодат асарининг тўлиқ варианти 15 000 сўм
https://t.me/+biiMn2ztQdUwYzMy


#No_54
#By_Nafisa_Malikova



Опамга хатни кўрсатдим...опам ўқиб кула кула ичаги узилай деди...
-ҳомиладорлик ҳақида бунча кўп нарсани қаердан билади медикми???-деди ёшланган кўзларини артиб...
Мен ҳам ўзимни кулгудан тия олмадим...
-ёки поччаммикин??
-поччанг ўлиб қолсам кейин хат ёзади!-деди яна куларкан...
-опа хазил ўз йўлига аммо кимдир...-дея давом эттира олмадим...ўзи шундоқ ҳам дарди ичида опамни яна ҳам қийнамай...


Даласини анча қисмини чопишдим...қуёш бота бошлагач опамни ёмғир исини туйгиси келиб қолди...
Ариқдан сув ташиб ёйиб сепдим..опам ёш боладек ернинг намхуш исини тўйиб ҳидларди...қиқирлаб ўзига ҳам сув сепдим...
-кулма...-деди опам ўзи ҳам кулганча менга сув сепаркан...-ҳали бошингга тушсин!
Супада ётган Умиджон бир нимани тушунгандек қиқирлаб қўярди....ўша дамлар замон мураккаб бўлсада инсонлар беғубор ва пок эди...
Кийимимиз нам...сочларимиз ҳам...опам билан мириқиб ҳовлидаги кунларни эсладик...
-Саодат...бахцизман десам ношукурлик бўлар..аммо жуда ҳам қишлоғимни қўмсайман!-деди опам уфққа тикилиб...


Шу пайт ҳовлига бир машина кириб келди...машина у пайти ўта бой одамлардагина бўларди...ичидан поччам тушди...
-Дилбар...бу нима ахвол??-деди уст бошимизга қараб жахл билан...
-Ассалому алейкум почча!!-дедим қўполлик қилаётганини ёқтирмай...
-яхшимисан Саодат? Қайнонам ҳам яхшими?-деди кесатиб...пешонам тиришди...
-тезлаш Дилбар меҳмон келди!-деди поччам Умидни кўтариб машина ёнига қайтиб...
Машина ичидаги одамни кўрмадим...нам сочларимни ёнимга олиб опамларнинг ювиниш уйига ўтиб кетмоқчидим поччам чақириб қолди...
-Саодат обидастада сув олиб келиб бер!!
Обидастани топиб олиб бордим...энди ерга қўймоқчидим нотаниш меҳмон тилга кирди...
-илтимос қўлимга қуя олмайсизми???
Қуяман...хизматкорингманку тавба...
-кўп яшанг!-деди меҳмон дуо қилиб...-катта қиз бўлинг!
Бу гапи эриш туйилиб юзига боқдим...йигит киши ҳам шунақа оппоқ бўладими...юзида ҳеч қандай ифода акс этмади...мени кўрган йигитлар ҳеч қачон кўзларини уза олмасди...аммо бу йигитда бунча ишонч???

-Алишер Қолдибаевич!!!
Поччам уни чақириб қолди....


НИКОҲИ ХАРОМ ҚИЛИНГАН АЁЛЛАР

Шундай аёллар борки уларга уйланиш харом қилинган, бу ҳақида Аллоҳ қуръонда оят нозил қилган. Бундай аёлларга уйлансангиз oғир гуноҳга ботасиз. Бу аёлларга асло уйланманг, агар уйланган бўлсангиз тезда ажрашинг❌


Бу қайси аёллар? Тезда билинг олинг👇


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Боғчада таълимдан кўра тарбияга эътибор қаратиш керакми, дейман.

Хитой боғчаларидан ўрнак олиш керак.
https://t.me/nafismalikova

Показано 20 последних публикаций.