Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинган билдириш юзасидан
Билдиришда “юридик шахс сифатида фаолият кўрсатаётган хусусий корхона раҳбарлари фуқаро сифатида жавобгар” бўлганлиги танқид остига олинган.
Аввало, иш тафсилотига тўхталиш жоиз. Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судига даъвогар “Ситораи Чодак” МЧЖ даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар Б. Юлдашев, А. Мамажонов, Ғ. Далиевга нисбатан ер майдонидан мажбурий тартибда кўчиришни сўраган.
Мазкур фуқаролик иши бўйича фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг 2024 йил 24 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилган.
Суд мажлисида жавобгар А. Мамажонов аслида юридик шахс эканлигини билдириб, ушбу ер майдонини “Art soft tex cluster” фермер хўжалиги билан тузилган шартномага асосан фермер хўжалиги, яъни юридик шахс сифатида фаолият олиб бораётганлиги сабабли суд ишни маъмурий суд иш юритувига ўтказиб беришни сўраган.
Суд жавобгар А. Мамажоновнинг ушбу важи билан келишмаган. Негаки “Art soft tex cluster” фермер хўжалиги раҳбари Ғ. Бабахановнинг 2019 йил 15 ноябрдаги аризасига кўра, ҳозирда низоли бўлган Машъал массиви ҳудудидаги 721, 722, 723, 724, 733, 735, 742, 743 дала контурдаги ерларни Поп туман ҳокимидан қайтариб олишни сўраган.
Ушбу аризага асосан 2019 йил 7 декабрдаги 4898-сонли Поп туман ҳокимининг қарори билан Машъал ММТП ҳудудларидаги “Art soft tex cluster” фермер хўжалигига ажратилган ер майдонининг бир қисми туман ҳокимлиги захира ер фондига қайтарилган.
Поп туман ҳокимининг 2019 йил 9 декабрдаги қарори билан “Ситораи Чодак” МЧЖга замонавий технологиялар асосида интенсив мевали боғзор ташкил этиш учун жами 280 гектар ер майдони ажратилган. Ушбу ажратиб берилган ерлар ичида ҳозирда низоли бўлган жавобгарлар томонидан “бизга тегишли” деб важ келтирган Машъал массиви ҳудудидаги 721, 722, 723, 724, 733, 735, 742, 743 дала контурлар ҳам МЧЖ ҳисобига ўтказилган.
“Ситораи Чодак” МЧЖ томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги 2024 йил 02 майдаги 491-сонли шартномага асосан ерлар МЧЖга 30 йил муддатга берилиб, давлат рўйхатидан ўтказилган.
Бундан ташқари, жавобгарлардан бири Ғ. Далиев ҳам фуқаролик ишига фуқаро сифатида жалб этилган.
Фуқаролик-процессуал кодексининг 26-моддаси 1-бандига кўра, фуқаролик, оила, меҳнат, уй-жой, ер тўғрисидаги ва бошқа муносабатлардан юзага келадиган низолар бўйича ишлар, агар тарафлардан ҳеч бўлмаганда биттаси фуқаро бўлса, бундан қонунда шундай низоларни ҳал қилиш бошқа судларга ёки бошқа органларга топшириладиган ҳоллар мустаснолигидан келиб чиқиб мазкур фуқаролик иши фуқаролик судининг судловига тааллуқли бўлган.
Юқоридагилардан кўринадики, жавобгарларнинг ушбу фуқаролик иши бўйича юридик шахс эканлиги важи билан ҳам келишиб бўлмайди. Боиси низоли бўлган, даъвогар мажбурий чиқаришни сўраган ерга нисбатан ҳозирда жавобгарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд эмас.
Жавобгарлар туман ҳокимининг қарорларига нисбатан эътирозлари мавжуд бўлган тақдирда, туман ҳокимининг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш бўйича Наманган туманлараро маъмурий судига шикоят ариза билан мурожаат этишлари мумкинлиги маълум қилинади.
Сайт | Telegram