Наманган вилояти судлари | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Наманган вилояти судларининг расмий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Олий суд | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АДОЛАТНИ БОШ МЕЗОН ҲИСОБЛАЙДИГАН СУДЬЯ / Санобар Тўрабоева - фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг судьяси

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Судьялар олий кенгаши томонидан байрам тадбири ўтказилди.

Суд тизимида ишлаётган опа-сингилларимизни байрам билан қутлаш баробарида уларнинг меҳнатларини муносиб эътироф этишга бағишланган тадбирда одил судловни амалга оширишдаги самарали фаолияти учун бир гуруҳ аёл судьялар мукофотландилар.

Улар орасида Наманган вилояти маъмурий судининг судьяси Умида Нишонова ҳам Судьялар олий кенгашининг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирланди. Мукофотни Наманган вилояти суди ҳамда вилоят маъмурий суди раислари топширдилар.

Тақдирлаш маросимидан сўнг вилоят маъмурий суди раиси Зарипахон Қурбонова, судьялар тизимда фаолият олиб бораётган хотин-қизларни байрам билан қутлаб, уларнинг меҳнатларини яна бир бор эътироф этдилар.

Сайт | Telegram


Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Видеоконференцалоқа тарзида барча вилоятларга уланган тадбирда дастлаб Олий суд раиси тизимдаги барча аёл-қизлар ва фахрийларни байрам билан муборакбод этди. Шундан сўнг, ўзининг кўп йиллик самарали меҳнати, юқори касбий малакаси ва маҳорати билан суд-ҳуқуқ соҳаси ривожига катта ҳисса қўшиб келаётган аёл судьялар “Бенуқсон хизмати учун” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Наманган вилоятидан бундай эътирофга кўп йиллар судьялик лавозимида самарали фаолият олиб бориб, кўплаб шогирдлар тарбиялаган вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Бумайрам Бабамирзаева лойиқ кўрилди.

Мукофотни вилоят суди раиси Алишер Усманов топшириб, вилоят суд тизимида фаолият олиб бораётган хотин-қизларни гўзаллик ва нафосат байрами билан муборакбод этди. Опа-сингилларимизнинг одил судлов фаолиятини амалга ошириш ва жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг суд идораларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш йўлидаги беқиёс хизматларини алоҳида таъкидлади.

Тантанали тадбирда халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Наманган вилояти суди раисининг ҳам бир гуруҳ аёлларни тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи эълон қилинди. Унга кўра фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг оила судьяси Майрамхон Сидиқова эсдалик қўл соати билан тақдирланди. Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг судья ёрдамчиси Мухлиса Тўхтабоева, Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг архивариуси Гулнора Низомиддинова, жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг судья ёрдамчиси Нилуфар Маҳаммаджонова фахрий ёрлиқ билан мукофотланди.

Ўз хизмат вазифасига масъулият билан ёндашиб, жамоада озодалик, саранжом-саришталикни таъминлашга муносиб ҳисса қўшаётган жиноят ишлари бўйича Поп тумани судининг ходими Зухрахон Юлчиева ҳамда жиноят ишлари бўйича Уйчи тумани судининг ходими Саидахон Даминовага вилоят судининг ташаккурномалари топширилди.

Тадбир давомида судьялар мунис ва мўътабар аёлларни байрам билан табриклаб, самимий тилаклар билдирдилар.

Сайт | Telegram




Репост из: Олий суд | Расмий канал
“Барча раҳбарларни қатъий огоҳлантираман. Судлар фаолиятига ҳар қандай аралашиш одил судловга соя солиш, деб баҳоланади. Бу бўйича сўров ҳам, жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилишидаги нутқидан

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Права женщин находятся под защитой государства и суда

Сайт | Telegram


Олий суднинг Интерактив хизматлар портали имкониятлари самараси

Сайт | Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Интерактив хизматлар портали | "Мурожаат" хизмати орқали судларга онлайн мурожаат этиш

Сайт | Telegram


Репост из: Олий суд | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Инсон манфаатлари, қонун устуворлигини таъминлайдиган бу соҳани такомиллаштириш давлатимизнинг доимий эътиборида

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram



Показано 10 последних публикаций.