Namangan viloyat Kambag'allikni qisqаrtirish va Bandlik boshqarmasi | Rasmiy Kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Экономика


🏢NAMANGAN VILOYATI KAMBAG'ALLIKNI QISQARTIRISH VA BANDLIK BOSH BOSHQARMASI
________________________________________
📍Manzil: Namangan sh. Nodira ko'cha 6-uy
Murojaat uchun:
☎️ +99869 227-97-90
☎️ +99869 227-97-91
📩 namanganbandlik@gmail.com

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Экономика
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#сайёр_қабул


#сайёр_қабул

Тўрақўрғон туманида Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик Вазирлиги ишчи гуруҳи ва Наманган вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси томонидан сайёр қабул  бошланди.
Эслатиб ўтамиз қабул вилоятнинг Тўрақўрғон,  Чуст ва Косонсой тумани аҳолиси учун ташкил этилмоқда.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Namangan axboroti | RESPUBLIKA ISHCHI GURUHINING OMMAVIY QABULI

https://t.me/NamanganBandlik


Учқўрғондаги ГЭСлар каскадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Қўғай ГЭСлар каскадида маҳаллий аҳоли учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Ушбу ярмарка соҳадаги иш ўринларини кенгайтириш, маҳаллий аҳолини ишга жойлаштириш ва ихтисослашган мутахассисларга эҳтиёжни қондириш мақсадида ўтказилди.

Меҳнат ярмаркасида қурилиш, энергетика ва технология соҳаларидаги бир қатор иш ўринлари тақдим этилди. Шунингдек,, маҳаллий аёллар ва ёшлар учун ҳам касб таълими ва малака ошириш имкониятлари муҳокама қилинди. Бу тадбир нафақат иш билан бандликни таъминлаш, балки Қўғай ГЭСлари қурилишида маҳаллий кадрларнинг иштирокини рағбатлантиришга ҳам хизмат қилмоқда.

Йиғилиш ва ярмарка иштирокчилари Қўғай ГЭСлари каскади қурилишидаги ўзгаришлар ва иш ўринлари имкониятлари ҳақида батафсил маълумот олишди, бу эса маҳаллий аҳоли учун янги келажак ишлаш имкониятларини яратади.

Шунингдек, ИИБ пробация гуруҳидаги назорат остидаги шахслар ҳам ярмаркада иштирок этди


Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди
Косонсой тумани ИИБ бўлими ҳамда Косонсой туман Камбағаликни қисқартириш ва бандлик бўлими ҳамкорлигида, Мигратсиядан қайтган ишсиз, Жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган ва иш билан банд бўлмаган, ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.
Меҳнат ярмаркасида 25 та корхона ва ташкилотлар 257 та бўш иш ўринлари шунингдек, меҳнат шароитлари ва ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ кўргазмали материаллари билан иштирок этди.
Ярмаркада 35 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, 16 нафари доимий иш ўринларига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. Ярмарка давомида 4 нафар фуқароларни тумандаги “Обод” МЧЖга ишга жойлаштириб меҳнат шартномалари тузилди.
Шунингдек, фуқароларга имтиёзли кредитлар, субсидия ва меҳнат қонунчилиги буйича тушунчалар берилди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#сайёр_қабул

давом этмоқда


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#сайёр_қабул

Раҳматилла ота Жонқўзиев ҳам ишли бўлдилар

Сайёр қабулга келган нафақадаги иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган Раҳматилло ота тумандаги 2- сонли мактабга қоровулликка йўлланма олдилар


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#сайёр_қабул

Қабулга келган Усмонова Феруза вилоятдаги нодавлат олий таълимнинг 3 босқичида сиртқи таълимда тахсил олади.
Ферузанинг мурожаати кўриб чиқилиб, кутубхоначиликка шу ернинг ўзида йўлланма берилди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мингбулоқ туманида Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик Вазирлиги ишчи гуруҳи ва Наманган вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси томонидан сайёр қабул бошланди.


Янги Наманган туманида Наманган шаҳри, Давлатобод ва Янги Наманган туманлари фуқаролари учун Республика ишчи гуруҳи томонидан сайёр қабул ташкил этилди. Унда вазирлик ва идоралар вакиллари, вилоят ташкилотлари раҳбарларининг қабули ташкил этилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик Вазирлиги вакили ва вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ходимлари томонидан ҳам саёр қабул ташкил этилди. Фуқароларнинг ишга жойлашиш, субсидия, имтиёзли кредит олиш каби масалалардаги мурожаатлари қабул қилиниб, шу ернинг ўзида 6 нафар фуқароларга ишга йўлланмалар берилди.
Аҳоли билан очиқ мулоқот давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб, бу каби учрашувлар фуқароларнинг давлатга ишончини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

https://t.me/NamanganBandlik



Показано 11 последних публикаций.