Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди
Косонсой тумани ИИБ бўлими ҳамда Косонсой туман Камбағаликни қисқартириш ва бандлик бўлими ҳамкорлигида, Мигратсиядан қайтган ишсиз, Жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган ва иш билан банд бўлмаган, ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.
Меҳнат ярмаркасида 25 та корхона ва ташкилотлар 257 та бўш иш ўринлари шунингдек, меҳнат шароитлари ва ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ кўргазмали материаллари билан иштирок этди.
Ярмаркада 35 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, 16 нафари доимий иш ўринларига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. Ярмарка давомида 4 нафар фуқароларни тумандаги “Обод” МЧЖга ишга жойлаштириб меҳнат шартномалари тузилди.
Шунингдек, фуқароларга имтиёзли кредитлар, субсидия ва меҳнат қонунчилиги буйича тушунчалар берилди.