Namangan MAHALLA | Rasmiy kanal🇺🇿


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


Наманган вилояти маҳаллаларини расмий телеграм канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций


ҲЕЧ НАРСА АБАДИЙ ЭМАС

Машҳур актёр Арнольд Шварценеггер ўзининг кўчадаги бронза ҳайкали остида ухлаётган фотосуратини жойлаштириб, унга шундай қайғули таъриф берди: “Вақтнинг ўзгарганини қаранг”. Арнольд Калифорния губернатори бўлганида, ушбу меҳмонхонани шахсан ўзи очган эди.

Ўшанда меҳмонхона маъмурияти Арнольдга шундай деган эди: “Исталган вақтда бу ерга келиб, сиз учун банд қилинган хонани олишингиз мумкин”. Арнольд губернаторлик лавозимини тарк этиб, меҳмонхонага келганида, маъмурият меҳмонхонанинг талабгир эканлигини рўкач қилиб, унга хона беришни рад этди ва эвазига тўлов талаб қилди.

Шунда актёр ухлаш учун мўлжалланган қопни олиб келиб, ҳайкал остида ухлай бошлади. Бу билан у одамларга ушбу ҳақиқатни етказмоқчи бўлди: “Мен муҳим лавозимда бўлганимда, улар мени доим мақташарди, уни йўқотганимда эса, улар мени унутишди ва ваъдасининг устидан чиқишмади. Шунинг учун, лавозимларингиз ёки пулингизга ишонманг. Зеро, на кучингиз, на заковатингиз, ҳеч нарса абадий эмас".

Шундай экан, яқинларингизни қадрланг, уларга кўпроқ вақт ажратинг, улардан эътиборингизни аяманг. Инсонлар билан муносабат – энг қадрли ришталардир. Ҳеч қандай моддий бойлик ва мавқе уларнинг ўрнини боса олмайди. Бойлик ва обрў ортидан қуваман деб, ҳақиқатдан ҳам қадрли нарсани қўлдан бой берманг...

@namangan_mahalla


Бахт калити қаерда?

Бахтнинг пойдевори оиладан бошланади. Эр-хотин биргаликда бахтли турмуш кечирса, келажакда фарзандлари ҳам, албатта, бахтли инсон бўлишади.

Олимлар фарзанди бахтли бўлиши учун ота-оналар бажариши керак бўлган қуйидаги вазифаларни санаб ўтишган.

✅Меҳрингизни аяманг

Болага бериладиган пул ва совға-саломларнинг ҳеч бири ота-онанинг фарзанди билан беш дақиқалик суҳбати ўрнини босолмаслигини унутманг. Бола ўзига ишонч, ҳимоя кучини сизнинг меҳрингиздан олади.

У хато қилиши, ўйламай қарор қабул қилиши мумкин, лекин сиз уни меҳр-муҳаббатингиздан шубҳа қилишига имкон берманг. Фарзандингиз уни ўз ҳолича яхши кўришингизни сезиб турсин.

✅Намуна бўлинг

Фарзандингизга қандай намуна бўлганингиз келажакда у ўзига умр йўлдош танлаётганида, албатта, ўз таъсирини ўтказади. Агар сиз яхши ота-она бўлсангиз, фарзандингиз умр йўлдоши сизга ўхшаган бўлишини истайди, ўз фарзандига сиз каби ота ёки оналик қилади.

✅Қизиқишларини инобатга олинг

Бола улғаяркан, унинг қизиқишлари ҳам ўзгариб туради. Баъзан унинг севимли машғулоти сизга ёқмаса-да, кескин танқид қилишга шошилманг. Унинг мурғак қалбига озор етказиб қўйишингиз мумкин. Сиз тақиқламоқчи бўлган, шунчаки, бир машғулот бўлиб кўринган юмуш фарзандингиз эгаллайдиган касбга айланиши мумкинлигини унутманг.

✅Бир-бирингизга меҳрибон бўлинг

Бир-бирингизга бўлган меҳрингизни болангиз ҳам ҳис қилиб улғайса, сизга бўлган ҳурмати ҳеч қачон йўқолмайди. Бу келгусида уларнинг оиласи мустаҳкамлигига пойдевор бўлади.

✅Ундан узоқлашманг

Балоғат ёши ҳар хил кечади. Бу ёшда бола қўрс, жиззаки, қайсар бўлиб қолиши мумкин. Шундай бўлса-да, бу вақтда сиз унга ҳар доимгидан ҳам кўпроқ керак бўласиз. Фарзандингиздан узоқлашманг, туйғу, муаммо ва қизиқишларига бефарқ бўлманг, кун тартибидан хабардор бўлинг. Сиз уни доим тинглашга, қўллаб-қувватлашга тайёр эканингизни унутмасин.

Бола бу даврдан ота-она кўмаги билан ўтса, келгуси ҳаёти ҳам шу тартибда давом этади.

✅Биргаликда бажаринг

Фарзандингизни спорт машғулотларига олиб боринг. Ёшликдан спорт билан шуғулланиш ҳам жисмонан, ҳам руҳан тетиклаштириш билан бирга, кучли ирода, ўзига нисбатан ишонч туйғуларини шакллантиради.

Байрам, туғилган кун ва бошқа шодиёналар эсда қоладиган, кутилмаган совғаларга бой бўлсин. Оилавий саёҳат ёки қизиқарли тадбирлар ўтказинг. Болангизнинг ҳаётида қувончли лаҳзалари кўп бўлса, у ўзини шунча бахтли ҳис қилади.

Ишдаги муаммоларни уйга кўтариб келманг. Оилавий тадбир, суҳбатлар ташкиллаштиринг ва унда ҳамма иштирок этсин. Бу аввало, оила бирдамлигини таъминлайди, шунингдек, оила бошқарувида фарзандларга намуна бўлади.

✅Энг муҳим дамларда ёнида бўлинг

Фарзандларингиз эришган ютуқ, муваффақиятга эътиборсиз бўлманг, аксинча, уларни рағбатлантиринг. Рағбат бундан ҳам юқори марраларга эришишга ундайди. Эътиборсизлик эса, иштиёқни сўндиради.

У эришган натижа Cизни бефарқ қолдирмаслигини билса, ўзини ҳам Cизга керакли инсон, деб ҳисоблайди.

@namangan_mahalla


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўтмишни сира ўзгартира олмаймиз, Лекин келажагимизни яхшилаш учун бугунги ҳозиримизни ўзгартиришга қодирмиз. Буни эса хозирдан бошлашимиз даркор...
Ассалому алайкум!

@namangan_mahalla


Дунёда ҳамма ҳам норози бўлишни билади... Лекин ҳамма нарсадан позитивликни топиш, бахтни ҳис этиш ҳар кимга ҳам насиб этавермайди...
Позитив рухда ухлаб яхши кайфият билан уйғониш хаммамизга насиб қилсин. Хайрли тун!

@namangan_mahalla


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мингбулоқда маҳалла раиси чўкаётган қизни қутқариб қолди.

@namangan_mahalla


❗️Маҳалла раисларининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилмоқда.

Шунингдек, маҳалла раислари сайловини ўтказиш ваколати Сенат кенгашидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашига ўтказилмоқда.

Депутатлар қонунчилик ташаббуси асосида ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси уч ўқишда қабул қилинди.

@namangan_mahalla


Аксириш неъмати.

Аксириш билан вужудимизда:
– Мия ва юрак томирлари кенгаяди;
– Кўз ёши каналлари очилади;
– Оддий нафас олиш билан сақланиб қолган ўлик ҳаво чиқиб кетади;
– Юрак миллисониялар ичида тўхтаб, яна ишга тушади (яъни, дам олади);
– Вужуддаги баъзи зарарли токсинлар ташқарига чиқиб кетади.

Аксириш қанчалик фойдали бўлса, уни қайтариб қолиш шунчалик зарарли. Киши бир лаҳзада инфаркт бўлиши ёки вена қон томирлари ва ўпкаси кучли босимдан ёрилиши ё бўлмаса, мия томирларида тиқин юзага келииб инсулт бўлиб қолиши мумкин. Демак, аксиришни қайтаришга ҳожат йўқ, фақат одобларига амал қилсак, кифоя. @namangan_mahalla - a'zo bo'ling!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хаётимиздаги бўлиб ўтаётган хар бир нарса биз қилаётган ниятга боғлиқдир... Ниятимизни чиройлик қилайликки хаётимизнинг қолгани хам қилган ниятимиз каби гўзал бўлсин...
Ассалому алайкум, бугунги кунингиз хайрли ва файзли ўтсин!

@namangan_mahalla


Фуқаролар йиғини раисининг ваколат муддати уч йилдан беш йилга узайтирилади. Қонун Парламентда кўрилмоқда.

@namangan_mahalla


Ярим соат.

Экран бир икки липиллаб турди-да, чиқ этиб ўчди-қўйди. Компютер қаршисида мук тушиб ишлаётган ходимлар баравар уҳ тортиб юборишди.
- Вооой “сохранит” қилмагандим!
- Ўлсин-а, о-озгина қолганди!
- Эҳ яна тугатолмадим!
- Эндигина гаплашаётгандим Америкадаги дугонам билан!
- Шу етмай турувди…
- Уфф…
Ҳафтада олти кун, эртадан кечгача экранга михланиб ишлашга кўникиб қолган ходимлар бир зум нима қиларларини билмай серрайиб қолишди-ю, бекорчиликдан аста бир-бирларига сўз қота бошлашди.
- Мастурахон, бугун жа-а очилиб кетибсизми? Янги кўйлагингиз бунча ярашибди?
- Вой янгилиги қоптими Азиз ака, бир ҳафтадан бери кийиб келаман-ку…
- Нафиса, қизинг яхшими? Ўқишга кирдими?
- Йўқ, озгина балл етмабди, уч кундан буён хонадан чиқмай йиғлаб ётибди.
- Ниғматвой, ҳа бу кўринмайсиз?
- Ие ака, ҳар куни шу ердаман-ку!
- Акбар ака, кеча аянгизни кўргандим, соғиндим, бир ҳабар олмайди ҳам бу бола дедилар.
- Яхши эслатдингиз Саидахон, ўзимам бир қўнғироқ қиламан деб юргандим, ҳозир гаплашаман.
- Наима, бошинг анча яхшими, тунов куни оғрияпти деб юргандинг.
- Эй нимасини айтасиз, оғриқ ўлгур қўйиб юбормаяпти.
- Ҳа айтганча, Салим акани анча мазаси йўқмиш, бир ҳабар олиб келсак бўларди, ҳар ҳолда энг каттамиз…
- Тўғри айтасиз, албатта бориш керак.
- Бугун ишдан кейин борсак-чи?
- Маъқул. Қуруқ бормасмиз ҳар ҳолда, қани тўртта патир билан мева-чевага беш мингдан ташлангларчи!

Ярим соат. Ярим соатгина вақт етарли бўлди меҳр, оқибат, ҳамжиҳатлик, яқинлик учун. Нега замонавий технологияларнинг "т" ҳарфи, интернетнинг "и" ҳарфи етиб бормаган кичик-кичик қишлоқларда меҳр-оқибат кучли-ю, тобора тараққий этиб бораётган катта-катта шаҳарларда одамлар ҳам тобора бегоналашиб, оқибат кўтарилиб бораяпти экан деган саволга жавоб топилгандек бўлди. Ярим соатда.

@namangan_mahalla


❗️Президент фармони билан:

Болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланма олиш ахборот тизими “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими билан интеграция қилинади.

Бунда йўлланма харид қилиш жараёнида Болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланма олиш ахборот тизимига болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг маълумотлари (ЖШШИР ёки гувоҳнома серияси ва рақами) киритилганда ушбу боланинг тўлиқ исм-шарифи, жинси, туғилган санаси, ойи ва йили ҳақидаги маълумотлар автоматик равишда шаклланади.

@namangan_mahalla


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Эрта тонгдан иккита нарсани мақсад қилиб олинг.
Биринчиси: Бу хаётдан ва борлиқдан қувониш...
Иккинчиси: Биринчисини бир кунда бир неча маротаба такрорлаш...
Ассалому алайкум, бугунги кунингиз қувончга бой бўлсин...

@namangan_mahalla


Мингбулоқ тумани Чордона маҳалласи раиси қаҳрамонлик кўрсатди

Мингбулоқ тумани Чордона маҳалласи раиси Аҳрор Ортиқов қишнинг чилласида жасорат кўрсатди. У ўзини каналга ташлаган қизни ҳеч бир иккиланмасдан сувдан қутқариб қолди.

Ҳодиса вақтида Аҳрор Ортиқовнинг тезкор ҳаракати ва жасорати туфайли инсон ҳаёти сақлаб қолинди.

Мана шундай қаҳрамон раисларимиз кўпайсин.

@namangan_mahalla


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳамма билан яхши муомалада бўлинг, зеро қачонлиги Cизга маълум бўлмаган ҳайрлашув вақтида Cизда ундан узр сўрашга имкон топилмаслиги мумкин...

@namangan_mahalla


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳаёт давом этар экан яхшилик қилиш ва меҳр улашиш учун халиям имкон бор...
Шунчаки атрофга боқинг ва янги кунни меҳр улашишдан бошланг...
Ассалому алайкум. Дам олиш кунларингиз яхшиликларга бой бўлсин!

@namangan_mahalla


Донишмандлардан бири айтади: “Ота билан бола қоронғу кечада йўлда кетишаётган эди. Ота орқасига қараб, келаётган ўғлига қайрилиб: «Ўғлим, эҳтиёт бўл, қоқилиб кетмагин» деди. Шунда ўғли: “ Отажон, Сиз ўзингиз эҳтиёт бўлаверинг, мен Сизнинг қадам изингиздан кетяпман“ деган экан. Муносиб ота бўлайлик!

@namangan_mahalla


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бахтли бўлиш учун, қўлларингизни - иш билан, қалбингизни - муҳаббат билан, онгингизни - мақсад билан, хотирангизни - фойдали билимлар билан, келажакни - умид билан тўлдиринг!     

Ассалому алайкум! Янги кун муборак!

@namangan_mahalla


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бир куни Сиз орқага қараб, аслида аҳамиятсиз бўлган нарсалар учун жуда кўп ташвишланганингизни тушунасиз...
Хайрли тун!

@namangan_mahalla


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
2025 йилги давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги президент фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Давлат дастури лойиҳасида 5 та устувор йўналиш бўйича 2025 йил учун амалий чора-тадбирлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва мақсадли кўрсаткичлар назарда тутилмоқда.

Лойиҳа 2025 йил 22 январга қадар жамоатчилик ва экспертлик муҳокамаларидан ўтказилади.

@namangan_mahalla


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кўзи ожизнинг юзига қовоқ солишдан қайтарилдик. Ваҳоланки у бизнинг қошу- қовоғимизни кўрмайди...
Энди кўзи кўрадиган одамларга қовоқ солиш ҳақида нима дейиш мумкин?! Атрофингиздагиларга табассум ҳадя қилинг. Зеро ҳаёт жуда қисқадир...

@namangan_mahalla

Показано 20 последних публикаций.