Namangan MAHALLA | Rasmiy kanal🇺🇿


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


Наманган вилояти маҳаллаларини расмий телеграм канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@namangan_mahalla


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
👍 "Obod xonadon", "Obod ko'cha" va "Obod mahalla" ko'rik tanlovida o'z mahallangiz bilan qatnashing va g'olib bo'ling!

@namangan_mahalla


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#хайрли_тонг                      

Аллоҳни фарзини адо этаман деб ширин уйқусидан кечиб сахарлик қилиш учун уйғонганларни Аллоҳ Жаннати ила мукофотласин...🤲

Ассалому алайкум. Рамазоннинг яна бир тонги муборак!

@namangan_mahalla


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Уй-жой ипотека кредити субсидияси учун аризалар қабул қилина бошлади

Давлат Сизга 30 млн сўмгача тўловни тўлаб беради.

Субсидия учун кимга мурожаат қилинади❓

▪️Субсидия олиш учун давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали (my.gov.uz) ариза берилади.

@namangan_mahalla


Рўзанинг фойдалари ҳақида тиббиёт мутахассислари ўтказган тадқиқотларнинг хулосалари:

1. Ўпка
2. Склероз
3. Тутқаноқ
4. Саратон
5. Қанд
6. Экзема
7. Аллергия
8. Бронхиал астма
9. Бронхит
10. Бавосил
11. Жигар
12. Ичак
13. Бўғинлар шиши қайтишига фойда беради
14. Юракнинг атрофини ёғ қоплаб қолишига йўл қўймайди
15. Қон босими ортишига қаршилик қилади
16. Қон айланишини фаоллаштиради
17.Қон томирлари торайишининг олдини олади
18.Шаҳвоний майлни камайтиради
19.Тўқималарда тўпланиб қоладиган заҳарли моддалардан тозалашга ёрдам беради
20.Буйракда тош пайдо бўлишидан сақлайди
21.Семизликка монелик қилади
22. Иммунитетни кўтаради
23. Камқонлик
касалликларига қарши курашишда фойда беради.

@namangan_mahalla


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Уйқусини бедор қилиб Рўза тутаман деганларига Ассалому aлайкум! Қалбингиздаги иймон қуёш нурлари каби қайноқ, савобларингиз ёмғир томчилари каби баракотли бўлсин. Ҳақ субҳонаҳу ва таоло сизу биздан рўзаларимиз ва ибодатларимизни қабулу мақбул айласин!
Саҳарлик дастурхони атрофида йиғилганлар ҳақига фаришталар истиғфор айтсин!

@namangan_mahalla


❗️Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр 1 апрелга қадар узайтирилди

Маълумот учун:

Аввалроқ 1 мартдан бошлаб иситиш мавсумида табиий газ учун жорий қилинган 500 кубометрлик базавий меъёр 100 кубометрга туширилиши белгиланган эди.

Бироқ, март ойида ҳаво ҳароратининг пасайиши, айрим кунлари тунда ва кундузи 0°C даражадан тушиши ва одатдагидан совуқроқ бўлиши кутилмоқда.

Президент топшириғига кўра, иситиш мавсуми учун белгиланган 500 кубометрлик базавий меъёр 2025 йилнинг 1 апрелига қадар узайтирилди.

Энергетика вазирлиги

@namangan_mahalla


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Дунёда Аллоҳдан бошқа ҳеч бир қудрат сохиби бир ярим миллиарддан ортиқ инсонни туннинг бир пайтида уйғотиб дастурхон бошида жамлай олмайди...
Шундай экан бизни Рамазон билан неъматлантирган Аллоҳга чексиз ҳамду санолар айтамиз..!

@namangan_mahalla


❗️Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги Миллий статистика қўмитаси сифатида қайта ташкил этилади.

Статистика ишлари самарадорлигини янада оширишнинг қуйидаги устувор йўналишлари белгиланди, жумладан:

➖ макроиқтисодиёт ва тармоқлар даражасида статистик кузатув ўтказиш тизимини ҳамда уларнинг методологиясини халқаро стандарт ва тавсияларга мувофиқ такомиллаштириб бориш;

➖ интеграция жараёнларини кенгайтириш орқали статистик ҳисоботларни қисқартириш ва бизнесга ҳисобот топшириш юкини камайтириб бориш;

“маҳалладан – республикагача” тамойили бўйича статистик кўрсаткичларни шакллантириш тизимини яратиш орқали маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш.

2025 йил якунигача “Ҳудудлар статистикаси” ахборот тизими ишга туширилади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Марказий банки раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Беҳзод Ҳамраев Статистика агентлиги директори лавозимига тайинланганди.

@namangan_mahalla


#Рамазон_муборак                                     
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Агар менинг умматим Рамазон ойи ичидаги нарсаларни билганларида эди, албатта, йилнинг ҳаммаси Рамазон бўлсайди, деб орзу қилардилар".
Зеро, савоблар Рамазон ичида йиғилгандир, тоатлар мақбулдир, дуолар мустажобдир, гуноҳлар кечирилгандир ва Жаннат рўзадорларга муштоқдир!

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Рамазоннинг илк куни муборак бўлсин!

@namangan_mahalla


Шу кунларда барча ҳудудларда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш мавзусида семинарлар ташкил этилиб, илғор тажрибалар оммалаштирилмоқда.

Бугун вилоятдаги барча туманларнинг Маҳаллалар уюшмаси раҳбарлари Тўрақўрғон туманидаги Калвак маҳалласида бўлдилар. Мазкур маҳаллада 165 та хонадонда иссиқхоналар мавжуд. Бошқа уйларга кирсангиз ҳам турли усулларда помидор, булғор, бодринг, гул кўчатлари етиштириш билан шуғулланилаётганига гувоҳ бўласиз.

Бугун-эрта жойларда томорқаларга резавор экиш ҳаракатлари бошланади. Маҳаллада бекорчи одамнинг ўзи йўқ. Бу меҳнатнинг ортида даромад, муносиб турмуш шароити мужассамлигини яхши билишади.

Семинарда республика Маҳаллалар уюшмаси бўлим бошлиғи Собиржон Муродов, вилоят прокурори ўринбосари Абдулбосит Нурматов, туман ҳокими Шерали Қосимов маҳаллада асосий драйверга айланган кўчатчилик ишлари билан танишдилар. Калвакликларнинг тажрибаси яна бир бор оммалаштиришга муносиблиги эътироф этилди.

@namangan_mahalla


Халқ депутатлари Тўрақўрғон тумани кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Сессияни туман ҳокими, кенгаш раиси Шерали Қосимов бошқарди.

Кун тартибидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 14 январдаги ҳудудларни ривожлантириш ҳамда аҳоли муаммоларини ҳал этишда маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва сенаторларнинг “маҳалла еттилиги” билан ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Қарори ижросини таъминлаш борасидаги ишлар ҳақида туман ҳокимининг ўринбосари Фазлиддин Маҳмудов, “Фуқаролар йиғинлари раислари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга кўмаклашиш тўғрисида” туман Маҳаллалар уюшмаси раиси Муҳаммаджон Аппоқов, “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағларни сарфлаш тўғрисида” туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори Маъмуржон Абдураҳимовларнинг ахборотлари тингланди.

Кўрилган масалалар юзасидан депутатлар фаол муносабатлар билдирдилар ва бир овоздан маъқулладилар.

Показано 12 последних публикаций.