#Синов
#Но_44
#МУАЛЛИФ_НАФИСА_МАЛИКОВА
Устозимиз дарсдан кейин уйида репититорлик қилади.Яхши дарс бергани учунми ўқувчиси ҳам кўп.Бир ўқувчиси ҳозирда Англияда машхур университет талабаси..биз ҳам уни ўта талабчанлигини яхши кўрардик.Ёши 37 ёшлар атрофидаги бу эркак жуда хазилкаш эди.
-нега ёдламадинг Айнура?-деди доим базўр ёдлаб келадиган қизимизни турғизиб.
-ёдлагандим..сизни ёнингизда эсимдан чиқиб кетди!
Гурра кулгу кўтарилди.
-ичкийим кийишни унутмаганингдек буларни ҳам унутмаслигинг керак!
Ҳа у шунақа,шундай мулзам қилади қайтиб ёд олмай келиб кўрчи.Ҳаммамиз қизардик.Менга навбат келганда шариллатиб айтиб ташладим.
-верй гоод!-деди у кўнгли тўлиб-сендан умидим катта студент..
Ҳурсанд бўлдим.
-тил билган яхши! Асло хор бўлмайсан..чет элга борганингда ҳам бемалол ишлайверасан!
Уни бу гаплари бизга эртакдек туюларди.Чет эл қаердаю биз қаерда..инсон келажакни олдиндан кўра олганда эди Аллоҳ истаса банда ҳеч қачон бормайман деган жойларга ҳам биргина Аллоҳни эслаши билан бора олишини биларди..
-чет эл бўлмаса ҳам Тошкентда ўқисам эди!-дедим умид билан.
Устозим жеркиб берди.
-Ниятни катта қил! Ниятингга ярашасини беради..
Хўп деб ўрнимга ўтирдим.Инглиз тили дарслигимизда чиройли жойлар акс этган..устозимни гапи мени тўлқинлантириб юборганди.
«Чиндан чет элда ўқисам эди...лекин реал қарасам Тошкент ҳам орзуга айланиб кетмаса эди».
Дарсдан чиқиб уйга етгунимча соат 17 00 бўлиб кетди.Уйда яна меҳмонлар борлигини билиб капалагим учиб кетди..