#Taqdir_bitiklari
#No_210
#By_Nafisa_Malikova
Ўғилой мажлисга келаётган оналарга ҳавас билан боқди..мажлис унинг онасини ёдида эканми..
-Ўғилой қизим кел сочингни ўриб қўяй!-деди устози сочи тўзиб кўзига тушаётган Ўғилойга ачиниш ва меҳр ила боқиб.Ўғилой ийманибгина яқинлашди.
-қизим онангга айтганмисан?-деди устози унинг қалин сочларини қўлига олиб оҳиста ўраркан.
-айтувдим!-деди Ўғилой йиғламоқдан бери бўлиб.Устози оғир ҳўрсиниб қўйди.Оқ кофтаси анча эскирган бу ўқувчисини онасини деярли кўрмаган у қандай она эканки фарзанди ўқишига қизиқмаса?
Ўғилой синфдошлари оналарига боқиб онасини қумсади.Онасининг ҳозир вақти йўқ..у ҳозир опалари билан банд..баъзан Ўғилой борлигини ҳам унутиб қўяди..
Орқа партада то мажлис тугагунча эшикка қараб онасини кутди..ҳамма она фарзанди ўқишига қизиқар,мақтов эшитиб қувонган оналарни кўриб ўз онасини тасаввур этди..тасаввурида доим чарчаган..қиз туққанига пушаймон ейдиган она гавдаланди.
-Ўғилой онанг келмадими?-деди Шоҳжаҳон доим бир партада ўтирадиган лекин умуман гапирмайдиган партадошига яқинлашиб.Ўғилойни кўзларида ёш мавжланди..
🌺🌺🌺🌺🌺
Уйга келиб онаси кўриши учун хат ёзмоқчи бўлди..
"Ойи..сизни жуда соғиндим..бир марта қучоқланг мени.."..ёзиб онасининг жавони тепасига ёпиштириб қўйди.Опалари ўзи билан банд.Дадаси ва онаси савдода..кеч бўлишини интизорлик билан кутди..гўё қуёш ҳам ботиб бу оламни қоронғуликка чулғагиси келмай ноилож тургандек эди...
Ниҳоят хориб чарчаб Раъно келди..ҳадемай тўй қилмоқчи кўпроқ пул топиш керак..атрофида гирдикапалак бўлаётган кенжа қизини сезмади ҳам..
-Ўғилой пулларни тахла!-дея ювинишга кириб кетди.
Пул тахлаб кўзлари толиб кетган Ўғилойни уйқу босарди..йўқ озроқ чидаса онаси хатни кўради ва уни қучади..
Раъно кеч бўлганда хонасига кириб хатни кўрганда Ўғилойни аллақачон уйқу элтганди..Раъно хатни ўқиб йиғлаб юборди..
-бугун мажлис бор дегандия бечора қизим..
Хонага қадам босганда Ўғилой айиқчасини қучиб ухлаб қолганини кўриб Раънони юраги эзилди..
-шугинага ҳам эътибор ажратолмайман ҳеч..-дея оҳиста қизини пешонасини ўпиб қўйди..
Дорда Ўғилой амаллаб ювган кофтаси илиниб турар..ой ёруғида кетмаган кирлари билинмай турарди..