Бугун Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахўжаев, Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов, Божхона қўмитаси Раиси ўринбосари Нодир Мусамухамедов ва Президент ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари — фармацевтика корхоналари билан очиқ мулоқот ўтказишди.
Очиқ мулоқот давомида —
🔴 референт нарх шакллантириш;
🔴 мажбурий рақамли маркировка қоидаларини бузганлик учун жарималар қўллаш;
🔴 товар қолдиқларини реализация қилиш;
🔴 онлайн-НКТ дан фойдаланиш ва бошқа масалаларни муҳокама қилишди.
Маълумки, Солиқ қўмитасида реал вақт режимида истеъмолчиларга берилган фискал чеклар асосида дори воситалари айланмаси ҳақида маълумот мавжуд.
Учрашувда тадбиркорларга чекларни шакллантиришда йўл қўйилаётган хатолар ва уларнинг оқибатлари аниқ мисоллар билан кўрсатиб берилди.
‼️Aлоҳида эътибор солиқ тўлашдан қочиш яширин иқтисодиётнинг ривожланишига хизмат қилиб, ҳалол тадбиркорлар учун тенг бўлмаган шароитларни юзага келтириб, адолатли рақобатга зарар етказиши масаласига қаратилди.
Солиқ органлари тадбиркорлар билан мулоқотга доим очиқлиги ва тадбиркорларнинг таклифларини ҳисобга олишга тайёрлиги таъкидланди. Шу билан бирга, бозорнинг барча иштирокчилари қонун талабларига риоя қилишлари шарт экани қайд этилди.
Билдирилган фикрлар асосида солиқ қонунчилигини такомиллаштириш ва солиқ маъмурчилигини яхшилаш бўйича таклифлар тайёрланади.
Иштирокчилар бундай учрашувлар давлат ва тадбиркорлар манфаатлари ўртасида мувозанатни таъминлашга хизмат қилувчи ечимларни топишга ёрдам беришини таъкидлашди.
Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy