GPP | Yaxshi dorixona amaliyoti


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Медицина


Dorixonaga GPP standartini joriy etish bo'yicha bepul tavsiya va qo'llanmalar
Farmasevtika tarmog'ini rivojlantirish agentligi telegram kanali @Uzpharm_agency
Talablar qanchalik aniq va tushunarli bo'lsa, kamchiliklar shuncha kam bo'ladi!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Медицина
Статистика
Фильтр публикаций


🔍GPP инспекциясида дорихонада нотўғри ҳароратда сақланаётганлиги аниқланиб, ўта жиддий номувофиқлик келтириб чиқараётган дори воситаларига мисоллар

Дексаметазон
(РУП Белмедпрепараты, Беларусь Республикаси) кўз томчиси дори воситаси қадоғида 2-8°С ҳароратда сақланиши кераклиги кўрсатилган.

Бу дори воситаси +2°С дан +8°С гача бўлган оралиқдаги ҳарорат режимида сақланади.

Қайси ҳудудда сақласам бўлади?

✅ Бу дори воситасини +2...+8°С ҳарорат режимидаги совутгичда сақлаш керак.

❗️❗️❗️

❗️Адаштирманг!

Дексаметазон (РУП Белмедпрепараты, Беларусь Республикаси) кўз томчиси дори воситаси қадоғидаги 15-25°С ҳарорат (расмга қаранг) бу флакон очилганидан кейинги сақлаш мумкин бўлган ҳароратдир. Айрим дорихоналарда айнан шу ҳароратни дорихонадаги сақлаш ҳарорати деб - нотўғри ҳароратда сақлаш ҳолатлари ҳам учраяпти, агарда бу ҳолат инспекция давомида Сизнинг дорихонангизда аниқланса - ўта жиддий номувофиқлик деб топилади, эътиборли бўлинг!

Эслатма!

Дори воситаларини ташилиши (транспортировкаси) ҳам ҳарорат меъёрларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши керак.

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy


🔍GPP инспекциясида дорихонада нотўғри ҳароратда сақланаётганлиги аниқланиб, ўта жиддий номувофиқлик келтириб чиқараётган дори воситаларига мисоллар

Апилак
(ЗАО Вифитек, Россия) таблетка дори воситаси қадоғида 20°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақланиши кераклиги кўрсатилган.

Бу дори воситасини +2°С дан +20°С гача бўлган оралиқдаги ҳарорат режимида сақлаш мумкин.

Қайси ҳудудда сақланиши керак?

✅ Бу дори воситасини +2...+8°С ҳарорат ёки +8...+15°С ҳарорат режимларидаги совутгичларда сақлаш мумкин.

❓Менинг дорихонам савдо залида ҳозир ҳарорат 18-19°С атрофида, апилак таблеткасини савдо залида сақлашим мумкинми?

Мумкин, фақат айнан шу (серия) апилак таблеткаси кирим қилинган санадан бошлаб Сиздаги савдо зали ҳарорати 20°С дан ошмаганлиги тўғрисида (исботловчи) журналда қайдлар бўлиши кераклигини ҳам унутманг!

Шунинг учун айнан юқоридаги дори воситасини - совутгичларда сақлаган маъқулроқ.

Эслатма!
Дори воситаларини ташилиши (транспортировкаси) ҳам ҳарорат меъёрларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши керак.

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy


Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy




GPP_инспекцияси_учун_тайёр_кузатув_хати_намунаси.pdf
458.1Кб
#кузатув_хати
#шаблон

GPP инспекцияси учун тайёр кузатув хати намунаси

Эслатма!

Кузатув хати корхона раҳбари имзоси ва муҳри билан тасдиқланиб, иловалари

— ариза
— сифат бўйича қўлланма
— СОЖ (СОП)лар рўйхати билан биргаликда топширилади.

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy


Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy


GPP_инспекцияси_учун_тайёр_ариза_намунаси.pdf
219.7Кб
#ариза
#шаблон

GPP инспекцияси учун тайёр тўлдирилган ариза намунаси

Ариза намунавий характерга эга.

Эслатма!
Ариза корхона раҳбари имзоси ва муҳри билан тасдиқланади, аризада келтирилган иловалар сони Сиздаги ҳужжатлар (бети) сонига қараб ўзгариши мумкин.

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy


Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy


5-БОСҚИЧ

1) Зарур амалиётлар (GXP) маркази тузатувчи ва огоҳлантирувчи ҳаракатлар режасини ҳамда номувофиқликлар бартараф этилганлигини дорихонага борган ҳолда ўрганиб чиқади (инспекция - номувофиқликлар даражасига қараб онлайн ўтказилиши ҳам мумкин);

⬇️

2) Фармацевтик инспекция натижасида аниқланган номувофиқликлар белгиланган муддат ичида бартараф этилганлиги ҳолатидан келиб чиқиб қарор қабул қилинади;

⬇️

3) Ижобий қарор якунида дорихонага намунада келтирилган сертификат берилади.

Эслатма!
GPP cертификатнинг амал қилиш муддати - 3 йил.

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy


4-БОСҚИЧ

Бу босқич дорихонада инспекция жараёнида номувофиқлик аниқлангандан кейинги ҳатти-ҳаракатлар бўлиб, дорихона (ариза берувчи) аниқланган номувофиқликларни бартараф этувчи, тузатувчи ва огоҳлантирувчи ҳаракатлар (CAPA) режасини тузади ҳамда режа ижросини таъминлаб, GxP марказга қайта мурожаат этади.

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy


3-БОСҚИЧ

1) Бу босқичда бевосита жойига чиқилиб, инспекторлар томонидан фармацевтик инспекция ўтказилади;

⬇️

2) Ўтказилган фармацевтик инспекция юзасидан ҳисобот тузилади ва тузилган ҳисобот дорихонага тақдим этилади;

⬇️

3) Ҳисобот ижобий бўлган тақдирда қарор қабул қилинади ва дорихонага намунада келтирилган сертификат берилади.

Эслатма!
GPP cертификатнинг амал қилиш муддати - 3 йил.

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy


2-БОСҚИЧ

1) Зарур амалиётлар маркази (GXP марказ) ва дорихона (ариза берувчи) ўртасида шартнома тузилади. Дорихоналарга шартномалар didox.uz платформаси орқали юборилади;

⬇️

2) Хизматлар тўлови амалга оширилгандан сўнг дорихона томонидан тақдим этилган ҳужжатлар экспертизадан ўтказилади;

⬇️

3) Зарур амалиётлар маркази - дорихона (ариза берувчи) билан фармацевтик инспекция ўтказиш муддатларини келишиш учун унга инспекция дастурини йўллайди.

Қўшимча ёрдам!

Ман бу 👉 "ерда" дидокс платформаси сайтига мобил телефони орқали кириш йўриқномаси берилган.

Бу 👉 постда эса дидоксдан келган шартномани текшириш кўрсатилган.

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy


“Зарур дорихона амалиёти – GPP” талабларига мувофиқлик бўйича ўтказиладиган фармацевтик инспекциядан ўтиш жараёни қуйидаги босқичлардан иборат:

1-БОСҚИЧ
Дорихона, яъни ариза берувчи - GXP марказга:

1) Кузатув хати
2) Ариза
3) Сифат бўйича қўлланма
4) СОП (СОЖ)лар рўйхатини тақдим этади.

Эслатма!

Ариза ва ҳужжатларни тақдим қилиш усуллари:
1) бевосита олиб бориш (GXP марказ жойлашган янги манзил локацияси);
2) электрон почта орқали жўнатиш;
3) телеграм ижтимоий тармоғи орқали юбориш.

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy


Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy


Дорихоналарга қўшимча қулайлик!

Эндиликда Сиз GPP жараёни бўйича GXP марказ билан боғланмоқчи бўлсангиз — мурожаат мақсадидан келиб чиққан ҳолда ☎️(55) 902-55-55 рақамига (иш вақтида) қўнғироқ қилиб, ҳодимнинг ички рақамини теринг:

1️⃣-мурожаатлар ва бошқа масалалар бўйича;

2️⃣-юборилган аризалар бўйича девонхона;

3️⃣-шартнома масалалари бўйича;

4️⃣-инспекция кунини белгилаш бўйича;

5️⃣-инспекция, қайта инспекция ва уларнинг ҳисоботлари бўйича;

6️⃣-сертификатларни олиш бўйича

Эслатма!

Иш графиги
Иш вақти: 9.00 дан 18.00 гача
Тушлик: 13.00 дан 14.00 гача
Дам олиш кунлари: шанба ва якшанба

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy


2025 йил «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили» деб эълон қилинди.

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy


Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолияти билан шуғулланувчи 13179 та дорихонадан:

🔍8540 таси - асосий дорихона;
🔍4639 таси - филиал (шохобча) ҳисобланади.


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси томонидан статистик маълумотлар янгиланди.

2024 йилнинг 1-ноябрь ҳолатига кўра:

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолияти билан шуғулланувчи 13179 та дорихона фаолият олиб бормоқда.

Фаолият юритаётган 13179 та дорихонадан:

🔍8540 таси - асосий дорихона;
🔍4639 таси - филиал (шохобча) ҳисобланади.

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy


Бугунги кунга қадар:

GPP сертификатига эга бўлган дорихоналар сони 1452 та;

Ариза топширган дорихоналар сони — 5474 та ни ташкил этмоқда.

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy


🇺🇿1991 йил 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикасининг "Давлат байроғи тўғрисида"ги қонуни қабул қилинган кун.

🇺🇿Барча юртдошларимизни ушбу сана билан табриклаймиз! Ўзбекистондаги тинчлик ва осойишталик бардавом бўлсин, байроғимиз баланд-баландларда ҳилпирайверсин!

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy

Показано 20 последних публикаций.