“Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3604, 27.01.2025 й.)
📄Низом лицензия асосида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилади.
Дорихоналардан гиёҳвандлик воситаларини жисмоний шахсларга шифокор рецепти асосида реализация қилиш (бериш) қуйидаги шахслар томонидан амалга оширилади:
👨⚕️дорихона мудири;
👨⚕️фармацевт (провизор);
👨⚕️дорихона фармацевти ассистенти
‼️Гиёҳвандлик воситалари махсус пушти рангли рецепт бланкаси асосида берилади.
Даволаш-профилактика муассасаларига гиёҳвандлик воситалари учун зарур бўлган рецепт бланкалари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан берилади.
📝Бир дона рецепт бланкасида шифокор томонидан фақат 1 та номдаги гиёҳвандлик воситаси миқдори 7 кунлик эҳтиёждан оширилмаган ҳолда ёзилиши керак.
📝Дорихонанинг гиёҳвандлик воситалари сақланадиган хонада гиёҳвандлик воситалари бўйича берилган рецептлар 5 йил давомида муҳрланган ҳолда сақланади.
Даволаш-профилактика муассасасининг дорихонасида гиёҳвандлик воситалари захираси бир ойлик эҳтиёждан ошмаслиги, бўлимларида эса уч кунлик эҳтиёждан ошмаслиги керак.
Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy