Muttaqiy.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Абдулқайюм Комилнинг расмий телеграм каналига хуш келибсиз!
Каналимизда Ҳинд уламоларининг китобларидан таржималар бериб борилади.
Каналимиздан мақолалар ва маълумотлар олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


#Кун_ояти

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Эй
одамлар! Сизларни бир жон (Одам)дан яратган ва ундан жуфти (Ҳавво)ни яратган ҳамда иккисидан кўп эркак ва аёлларни таратган Раббингиздан қўрқингиз! Шунингдек, ўрталарингиздаги ўзаро муомалада номи келтирилувчи Аллоҳдан ва қариндошлар (алоқасини узиш)дан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ сизларни кузатиб турувчидир”.

(Нисо сураси, 1-оят).

✅  Улашинг | @MuslimShosh


Қуръоний дуолар:

رَّبِّ ٱغۡفِرۡ وَٱرۡحَمۡ وَأَنتَ خَیۡرُ ٱلرَّ ٰ⁠حِمِینَ

Яъни: "Эй, Роббим! Мағфират қил ва раҳм қил. Сен раҳм қилувчиларнинг энг яхшисисан". (Мўминун, 118)
Омийн..!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ГУНОҲ ҚИЛГАН МЎМИН ҲАҚИДА АҲЛИ СУННАНИНГ ЭЪТИҚОДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Эй Роббим, бизга Ражаб ва Шаъбонни муборак қилгин ва Рамазонга етказгин!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ИСРО ВА МЕЪРОЖ ВОҚЕЪАСИ (давоми бор)

Исро ва Меърож ҳодисаси юз бергани ҳақида Ислом умматида мутлақо ихтилоф йўқ. Бу ҳақда Қуръони каримда: «(Ўз) бандаси (Муҳаммад)ни, унга мўжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжидул Ҳаромдан (Қудсдаги) Биз атрофини баракотли қилган Масжидул Ақсога тунда сайр қилдирган Зотга тасбеҳ айтилур. Дарҳақиқат, У эшитувчи ва кўрувчидир» (Исро, 1), дейилган.
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

2025 йил 27 январь – Ражаб ойининг 27 куни – Меърож кечасидир.

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


ҚУРЪОНИЙ ДУО

‎رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِّن لِّسَانِي يَفْقَهُوا قَوْلِي

Роббишроҳлий содрий. Ва йассирлий амрий. Ваҳлул ъуқдатам миллисааний. Йафқоҳуу қовлий.

Маъноси: «Эй Роббим, менинг қалбимни кенг қил. Менинг ишимни осон қил. Тилимдаги тугунни ечгин. Сўзимни англасинлар.»

(«Тоҳо» сураси, 25-28 оятлар).


#Кун_ояти

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Эй мўминлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва тўғри сўзлангиз! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират этар. Кимки Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас, у улуғ ютуққа эришибди”.

Аҳзоб сураси, 70–71-оятлар.

✅  Улашинг | @MuslimShosh


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#КУН\_ҲАДИСИ

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам):

“Ким умрини узун, ризқини кенг бўлишини ва ёмон ўлимдан қутулишни хоҳласа, қариндошлари билан алоқасини тикласин”, деганлар.

Имом Аҳмад ривояти

✅  Улашинг | @MuslimShosh


#Намоз_вақтлари
🗓 🌙 1446 ҳ.й РАЖАБ 25 КУН


#Кун_ояти

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизгача сира яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсизлар. Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир”.

(Оли Имрон сураси, 92-оят).

✅  Улашинг | @MuslimShosh


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ИНСОНГА ЗУЛМ ҚИЛИШ ОҚИБАТИ ОҒИР

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

КЎРСАТУВНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/QmbkQp64OVg?feature=shared


Қуръоний дуо:

رَّبِّ أَعُوذُ بِكَ مِنْ هَمَزَاتِ الشَّيَاطِينِ
وَأَعُوذُ بِكَ رَبِّ أَن يَحْضُرُونِ

Яъни: "Эй, Роббим! Мен шайтонлар соладиган васвасалардан Сенинг паноҳингни сўрайман ва Эй, Роббим! Менинг ҳузуримга келишларидан Сенинг паноҳингни сўрайман". (Мўъминун, 97-98)
Омийн...!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 КЕРАКСИЗ ГАП-СЎЗЛАР ОФАТДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Тил офатлари силсилавий суҳбатлар

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


#Кун_ояти

Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай дейди: «Роббингиз Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй инсон!) Агар ҳузурингда уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга “уф!..” дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) чиройли сўз айт!»”.

(Исро сураси 23-оят)

✅  Улашинг | @MuslimShosh


#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ЎЗ ВАҚТИДА ТЎХТАТАЙЛИК!

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/wUMOkokLWXk?feature=shared


ТЎХТАНГ

Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Саҳиҳ”ида ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ҳадис келтиради:
“Уяйна ибн Ҳисн жияни Ҳурр ибн Қайснинг уйига меҳмонга келди. Ҳурр ибн Қайс халифа ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг яқинларидан эди. Уяйна Ҳуррга деди:
-Сен Умарга анча яқинсан. Унинг олдига киришимга ёрдам бер!
Ҳурр Умар розияллоҳу анҳудан Уяйнанинг кириши учун изн сўради. Умар розияллоҳу анҳу изн берди. Уяйна халифанинг ҳузурига кириши билан деди:
-Эй Хаттобнинг ўғли! Сен бизга кўп нарса бермаяпсан, бизнинг устимизда адолат билан ҳукм қилмаяпсан!
Умар розияллоҳу анҳу ғазабланиб уни жазоламоқчи бўлди. Шунда Ҳурр ибн Қайс деди:
-Эй мўъминлар амири! Аллоҳ таоло Пайғамбарига: “Кечиримли бўл, яхшиликка буюр ва жоҳиллардан юз ўгир!”, деган. Бу жоҳиллардан!
Умар розияллоҳу анҳу Ҳуррдан бу оятни эшитиб дарҳол ўзини босиб тўхтади. У Аллоҳнинг китоби олдида дарҳол тўхтаб қолар эди!”.

Биз ҳам шундай бўлишимиз керак. Аллоҳнинг китоби олдида, унинг ҳукмлари олдида тўхташимиз лозим. Кибр-ҳавойимиз гуноҳ томон тортмасин. Шайтонга имконият бермайлик!
Оят олдида тўхташимиз лозим. Унда ҳукм бор. Ҳадис олдида тўхташимиз керак. Унда қайтариқ бор. Насиҳат олдида тўхташимиз лозим. Бунда иршод бор…
Ёдимиздан чиқмасин, Иблисни кибр ҳалок қилган!


Манба | MuslimShosh


رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلِإِخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالْإِيمَانِ وَلَا تَجْعَلْ فِي قُلُوبِنَا غِلًّا لِّلَّذِينَ آمَنُوا رَبَّنَا إِنَّكَ رَءُوفٌ رَّحِيمٌ

Яъни: «Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, қалбимизда иймон келтирганларга нафрат солмагин, эй Роббимиз, албатта, сен шафқатли ва меҳрибонсан» (Ҳашр сураси, 10-оят).


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ЯХШИЛИКНИ ЎЗИНГДАН БОШЛА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

✅  Улашинг | @MuslimShosh


Қуръоний дуолар:

أَنتَ وَلِیُّنَا فَٱغۡفِرۡ لَنَا وَٱرۡحَمۡنَاۖ وَأَنتَ خَیۡرُ ٱلۡغَـٰفِرِینَ

Яъни: "Сен бизнинг ҳожатбароримизсан. Бас, бизни мағфират қил ва бизга раҳм қил. Сен Ўзинг мағфират қилувчиларнинг энг яхшисисан". (Аъроф, 155)
Омийн..!

Показано 20 последних публикаций.