Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фельетон
Таҳририятимизга Бўстон тумани, ”Гулшан” маҳалласи, ”Новбоши” кўчасида лойга ботаётган аёллардан шикоят тушди. Унга кўра, ёш болали аёллар лойга ботиб 1.5 км масофадан сув ташимоқдалар.
– Маҳалла раиси-ю, туманнинг катталаригача неча йиллардан буён кўчамизни асфальт қилиб беришларини сўраб мурожаат қиламиз. Ёлғон билан кўчани созлаб бўлмас экан, – дейди аёллар.
Маҳалла раиси Рустаммурод Имомалиев, кўчани асфальтлаш Президентимизнинг 330-сонли қарори билан “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурига киритилди, деса, Андижон Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати давлат муассасаси ходими Сардор Ҳайитов эса, “Ҳеч қанақа дастурга киритилгани йўқ. Асфальтлашни опенбюджетда ютуб олишади” дейди дангал. Ким ҳақ?
Ўзи “Новбоши” кўчаси дастурга киритилганми, йўқми?
Умуман, кўча шундай абгор аҳволда қачонгача ётади?
Аниқ жавобни Андижон вилоят ҳокимлигидан кутиб қоламиз.
Озодбек ШАРОБИДДИНОВ,
“Муштум”нинг махсус мухбири
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali