"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


"Муштум" ҳажвий, танқидий журнали
Админ: +998998731313
Мурожаат учун: @mushtumgabot
Реклама хизмати: @Rek_musht
Ижтимоий тармоқлар:
https://taplink.cc/mushtumjurnali
Бизнинг материаллардан фойдаланганда олинган манбани кўрсатиб ўтишни унутманг❗️

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


#Кайфият_улашинг

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook


ҲАЛОЛ БЎЛАМАН

Лаҳадга қўйишар мурдамни – бадбўй,
Бир йилда топ-тоза тупроқ бўламан.
Бир йилни ўтказиб, келгуси баҳор
Дарахтнинг шохида япроқ бўламан.

Қуёшни соғинмай бўларми, ахир,
Адрнинг безаги – чечак бўламан.
Атига етти йил, бошим осмонда,
Қишлоқда энг баланд терак бўламан.

Айрилиқ узоққа чўзилмас, гулим,
Бир ойдир, қирқ кунда жилға бўламан.
Озгина сабр қил, яна биргамиз,
Сен учун аталган сирға бўламан.

Қуш тилин унутиб қўйма, севгилим,
Юрагим бир йилда булбул бўлади.
Мен сени севаман, дейман ҳар саҳар,
Яна қалбинг қувонч, завққа тўлади.

Вужуд қафасидан қутилган соғинч –
Сочингни силаган шамол бўламан.
Бу дунё севгини гуноҳ деб атар,
Бир ўлиб, сен учун ҳалол бўламан!..

Раҳимжон РАҲМАТ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

5.6k 0 49 10 84

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жамшид Акбаровдан "кескин бурилиш", яхши ният билан аёлларимизга байрам табриги йўллабдилар. Дуо қилиб қўясизлар.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

7.7k 0 82 27 87

ҚАЙНОҚ ТАНҚИД

– Ариқдаги сувдек оқаётган ушбу ҳолат Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги Олмос метро ҳамда Корея Маданият маркази туташган пиёдалар ўтиш жойидир. Ҳар сафар ёғингарчиликда шу аҳволга тушади. Ушбу туманга кўчиб келганимга 1 йилдан ўтди. Асфуски, шу вақтгача масъул ташкилотлар ҳам бу ҳолатга кўз юмиб келаётир, – дейди мурожаатчи Муҳаммад Содиқ.

Юқоридаги ҳолатга Яшнобод тумани ҳокимлигидан расмий жавоб кутиб қоламиз.


⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali


Ҳар бир танқидий чиқиши – "нишон"га бориб тегадиган канални биласизми? Агарда билмасангиз, ҳозироқ уланиб олишингиз мумкин 👉 https://t.me/komporuz

⭕️ Каналга обуна бўлишни унутманг:
https://t.me/komporuz


Рассом ханадси

Фарруҳ ТЕШАЕВ
чизган карикатура

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

9.3k 0 60 9 152

Қатағон жабрдийдалари

ЎЧОҚҚА КЎМИЛГАН ҚИЗ

Собиқ совет тузумининг нотўғри сиёсати халқимиз бошига жуда кўплаб кулфатлар келтирганини тарихдан яхши биламиз.  Айниқса,  ўтган асрнинг ўттизинчи йилларидаги қатағонлар, коллективлаштириш мисли кўрилмаган жисмоний, маънавий-руҳий йўқотишларга олиб келди. Ўша даврларда Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманидан 100 дан ортиқ оила Украинага мажбурий равишда бадарға қилинган.  Улар асосан моддий жиҳатдан  ўзига тўқ, тадбиркор, деҳқончиликда омилкор инсонлар бўлган. Ўзга юртларга “қулоқ” қилинган  кишиларнинг от-улови, иш қуроллари, чорва ҳайвонлари, бор мол-мулки  мажбурий равишда колхоз ихтиёрига олинган.

“Қора рўйхат”га тиркалганлар болалари, қари ота-оналари, бутун оила аъзолари билан ҳамма томони берк, ифлос вагонларга чиқарилиб, соқчиларнинг қатъий назорати остида Украинага олиб борилади. Ўша оилалар ичида Абдусамат маҳалласида яшовчи оддий деҳқон Ҳасанбой ака турмуш ўртоғи Басархон ҳамда 4 нафар ёш болалари билан бор эди. Поезд гоҳ тўхтаб, гоҳ юриб, бир ой деганда Украинага етиб келади. Шу давр ичида “қулоқ” қилинганларнинг айримлари касалликка чалиниб, вафот этадилар.

Очликдан тинка-мадори қуриган юртдошларимиз Херсон вилоятининг Каховка, Голая Пристань, Скадовск туманларидаги чўлларга, пахтачилик хўжаликлари   ташкил этилган хуторларга юборилади.  Улар томи похол билан ёпилган, заҳ, яшаш учун  умуман мослашмаган уйларга жойлаштирилади. Эртаси куниёқ, ишга яроқли “қулоқлар” йўқлама қилиниб, рўйхат билан ишга олиб кетилади.

Ўша йили Украинада қиш ўта совуқ келади ва кўплаб кўчирма қилинган, бу ернинг об-ҳавосига мослашмаган кишилар ҳаётдан бевақт кўз юмади. Ўзбекистондан бадарға қилинганлар қаттиқ назорат остида бўлишган. Далага чиқиб, ишлаганларга бир маҳал карам шўрва билан юз граммдан қора нон бериларди.

1933 йилдаги очарчилик бир қанча инсонларнинг умрига зомин бўлади. Кўплаб болалар ота-онасиз қолишади. Улар учун Каховка шаҳрида “Болалар уйи” ташкил этилади. 1937 йилдаги қатағон яна кўплаб ҳамюртларимиз бошига ташвиш келтиради. Бу ерда ҳам “Халқ душманлари”ни қидириш авж олади. Зиёлилар, намозхонлар айбланиб, қамоқхоналарга олиб кетилади.

1941 йилда бадарға қилинганларни ўз юртига қайтариш бўйича буйруқ бўлди. Орадан ҳеч қанча ўтмай, Ғарбий фронтдаги вазият оғирлашгани сабабли 16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар урушга олиб кетилади. Аёллар ва болалар эса, яна хуторларга қайтарилади.

 Ҳасанбой ака урушга кетганича, қайтиб келмайди. Унинг турмуш ўртоғи Басархон 3 нафар фарзандидан айрилиб, икки қизи билан қолади. Тожихон билан Зебихон Украинада туғилган. Қаҳратон қиш, очарчилик авж олади. Зебихон иситма билан касалланиб, ҳеч нарса емай қўяди. Бир куни онаси печкани похол билан ёқиб, чой дамлайди. У қизларини уйғотишга тушди. Афсуски, Зебихон оламдан ўтган эди. Онанинг фарёди қўшниларнинг оромини бузди. Бир зумда теварак-атрофдагилар йиғилади. Қизчани дафн этиш учун кафанлик топилмайди. Ер ўта қаттиқ музлагани туфайли қабр қазишнинг ҳам имконияти бўлмайди. Чунки, эркаклар фронтда бўлиб, қишлоқда фақатгина аёллар ва болалар қолган эди. Басархон қизидан айрилиб, телбасифат бўлиб қолди. Аёллар қизчанинг устидаги кийимини ювиб-қуритиб, кийдиришади-да юзига бир парча оқ мато ёпиб, кўмишга тайёрлашади. Афсуски, қабр қазишнинг иложи бўлмагач, уйга қайтаётиб уруш туфайли ёпилган болалар боғчасининг ялангдаги ўчоғи ичига кўмишади. Бу кун онаизорнинг кўзида бир умр муҳрланиб қолди...

Ниҳоят 1946 йилда Басархон ёлғизгина қолган қизи Тожихон билан бир амаллаб, Шаҳрихонга қайтиб келади. У 1978 йилда 80 ёшида вафот этди. Аммо, умрининг охиригача “Зебихон, ўчоққа кўмилган қизим”, дея қон йиғлаб ўтди.

Эсонбой САРИМСОҚОВ,
Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани

⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

9.2k 0 77 24 194

🌙 Рамазоннинг биринчи жумаси муборак бўлсин!

ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИНИНГ
КУН ТАРТИБЛАРИ

–  Мендан ҳазратнинг вирдлари ҳақида кўп сўрашади. Ҳазратнинг асосий вирдлари илм эди. У киши: «Оддий мўминнинг вирди зикр, қорининг вирди Қуръон, толиби илмнинг вирди талаби илм, олимнинг вирди илм тарқатиш», деб қўярдилар. Кун тартибларига келсак, ҳазрат қишин-ёзин саҳарлаб турардилар. Бироз таҳажжуд ўқиб, сўнгра ишга ўтирардилар. Бомдод вақти кирганда намозни ўқиб, вирдларига ўтирардилар. Вирдлари суннатда келган тонгги зикрлар, Ёсин тиловати ва ўзлари ихтиёр  қилган муайян зикрлардан иборат эди. Воқеа сурасини ҳам ҳар куни ўқирдилар. Кўпинча эрталаб соат 7 ларда маросимга боришлари керак бўларди. Ҳазратни олиб кетгани келган кишининг келганини хабар қилиши ёки дарвоза қўнғироғини чалиши ҳазратнинг наздларида катта беодоблик ҳисобланарди. Улар айтилган вақтга келиб турар, ҳазрат ҳам келишилган вақтга ташқарига чиқардилар. Маросимга олиб кетадиган машина 6:30 га яқин келарди. Ҳазрат 3 дақиқада кийимларини алмаштириб, роппа-роса 6:30 га ташқарига чиқардилар. Вақтни тежаганларидан кийимнинг тугмасини ҳам йўл-йўлакай тақиб борардилар. Маросимдан келибоқ, яна ишга киришардилар. Сўнгги бир йилдан бери парҳезда бўлганлари учун кўпинча маросимдан келиб, уйда чой ичардилар. Чой ичишлари узоғи билан 15 дақиқага борарди. Кейин тушгача ишлардилар. Ўзлари учун кунда 10 саҳифа китоб таълиф қилишни вазифа қилиб олгандилар. Вазифалари тугамагунча тўхтамасдилар, не бўлмасин, уни бажарардилар. Ҳатто сафарда ҳам имкон топди дегунча ишларини давом эттирардилар. Одатда пешиндан кейин ҳафтанинг баъзи кунлари дарс ҳалқалари бўлар, баъзи кунлари эса сузишга борар эдилар. Шунингдек, яна баъзи кунлари шомдан кейин дарс берсалар, бошқа кунлари шомдан кейин баскетболга борардилар. Ҳафтада икки марта сузиш, икки марта баскетбол, бешта дарс ва бир нечта мажлис бўларди. Бу бардавом ва бир маромдаги тадбирлар бўлса, ундан ташқари, турли йиғинлар, сафарлар ҳам кетма-кет бўлиб турарди. Ҳазратнинг вақтига Аллоҳ таоло барака бериб қўйган эди. Буни у киши билан ҳамнафас бўлган инсон ҳам ўз вақтидаги ўзгаришдан сеза оларди. У кишининг вақтга бўлган эътиборларидан Аллоҳ таоло у кишини бу каромат билан сийлаган бўлса, ажаб эмас. Ҳазратнинг вирдларидан яна бири – ҳар доим таҳоратли юрардилар ва ҳар бир таҳорат кетидан икки ракъат нафл ўқирдилар. Кечқурун соат ўнда, кечикиб кетса, ўн ярим-ўн бирларда уйқуга ётардилар. Баъзан хуфтонни эртароқ ўқиб, кейин ётиш олдидан таҳоратни янгилаб, витрни ўқирдилар. Ҳазрат бирор лаҳзани ҳам зое қилмас эдилар. Вазифаларни ўтаб бўлган пайтлари Қуръон тинглар эдилар. Қуръони Каримни кўп ўқир ва эшитар эдилар. Озгина фурсат бўш бўлиб қолсалар, зикр қилиб ўтирар эдилар. У киши бадиий адабиётга ҳам қизиқардилар. Илмий ишлардан бўшаган пайтлари турли бадиий асарлар билан ҳам танишиб турар, ҳикматли шеърларни ўқишни, тинглашни яхши кўрар эдилар.

©Шайх ҳазратларининг умр йўлдошлари – Исмоил махдум қизи Фотима ҳожи онамиз.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

10.5k 0 145 5 138

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"БОШ МУҲАНДИС"

Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан "Муштум" учун махсус.


Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook


Мулоҳаза учун мавзу

ЎЗБЕКЧА РАҚСНИ НЕГА УНУТДИК?


🤔 ...Билмадик, қачон ва қай тарзда бу одат пайдо бўлди, аммо ёшлар ўртасида грузинча, чеченча рақс оммалашди. Ким шу рақс элементларини яхшироқ эпласа, ҳаракатлари ўхшаса, ўша йигитча бундан ғурурланадиган аҳволга келдик. Ёмонми? Албатта, бир қарашда безиён.

Нақд гап шуки, биз аслида бошқачароқ одамлар эдик, юрак ҳовурини акс эттирадиган жуда гўзал ва ноёб рақс санъатимиз бор эди. Қизиқ, қаёққа ғойиб бўлди у?

🎞 YouTubeни кўринг. "Лазги" деб қидирувга берсангиз, йигитлар, улфатлар шайтон рақсига ўхшаган, умуман тушунарсиз ҳаракатлар билан, шаҳвоний қилиқлар қўшиб эшилаётганини кўрасиз. Ҳолбуки, Хоразм санъатининг гултожи бўлган "Лазги" оҳангларида ҳақиқий йигитлардек, чапани, ғурурли, беқиёс усулларга эга рақс йўли бор эди. Бугун у давра, тўй-ҳашамлардан йўқолиб кетган...

💭 "Дилхирож"ни олинг, аслида бу ҳақиқий улфатлар даврасидаги вазиятни намоён қиладиган рақс тури. Лаганда ош кўтариб кирадиган йигит дўстларини рақсга чорлайди, таомдан аввал беш дақиқа давра қуриб ўйин кўрсатади, аммо таомга гард юқмайди, бир дона гуруч тўкилмайди, бунинг завқига бошқалар ҳам қўшилиб рақсга берилади... Аммо, бугун "Дилхирож" ўзбек йигитларининг рақс услуби сифатида деярли йўқолиб кетган. Расмий тадбирларда дипломли раққослар ўйнайди, қарсак чаламиз вва шу билан тугади: салом "Лезгинка", салом Кафказча рақс.

🕺 "Андижон полкаси" эсингиздами? Ориф Тошматов куй яратди, Абдуғаффор Қодиров рақс йўлини топди ва бу куй, рақс мисли кўрилмаган даражада оммалашди. Йигитман деганнинг етмиш икки суягини ўйнатиб, вужудини яйратадиган, ўзига ярашадиган, усуллари ҳам жуда ярашиқли бир рақс бу. Аммо, нимагадир йигитлар орасида бу рақс турига бўлган қизиқиш, ўрганиш иштиёқи йўқолиб қолган.

☝️ Аслида бу кичкина масала эмаслигига бир мисол айтай. Ёшлар, айниқса, ўсмирлар доимо ўзига идеал қидиради. Бугунги Ўзбекистон ўсмирларининг бу жабҳадаги идеали ким? Чеченлар, доғистонликлар, грузинлар ва ҳоказо. Қисқаси, биз болаларимизнинг дид ва идеалларини миллий ўзанларимизга қаратишни эплолмаяпмиз.

❓ Энг хавотирлиси нима, биласизми? Вақт ўтгани сари мусиқий тобелик, орзумандалик ҳаётга кўчади, боланинг идеал жамият ва идеал шахс ҳақида тасаввурлари ўша чечен раққос йигитлари атрофида қолиб кетади. Йўқ, мен миллий маҳдудлик тарафдори эмасман, лекин ҳар ишда меъёр бўлиши керак, дейман.

⏳ Эслайсизми, 90-йилларда "Брэйк" йўналишидаги рақс постсовет ҳудудида шитоб билан оммалашган эди. Жамият қандай бўлса, унинг кун тартиби ҳам шундай бўлади, дейдилар. Шу маънода, ўша тартибсиз, тушунарсиз, бачкана кунларга мос, ўхшаш бу рақс ўсмирлар орасида кенг оммалашиб, гўё ўша кунларнинг ёшлар ҳаётидаги акси бўлганди.

📺 Бу ҳали ҳаммаси эмас. Охир-оқибат 90-йиллар авлоди чуқур депрессияни бошидан кечирди, қанча ёш-ёш йигитлар террорристлар қармоғига осон илинди, яна қанчаси сал қийинчилик кўргандаёқ, хорижга ишлаш ва яшаш учун кетиб қолди... Бу мафкура жабҳасидаги аламли мағлубият эди!

🪢  Бу воқеалар ўртасида нозик бир боғлиқлик борлигини тушунган тушунади. Зотан, улар илдизидан беихтиёр узилиб қолган, ота-боболарининг ўзанидан бошқа ёқларга назар ташлаган авлод эдилар. Бугун ҳам шу тенденция изчил давом этаяпти, ишонинг. Мусиқада, рақсда янги трендлар пайдо қилиш, кейин уни муайян ҳудудларга реализация қилиш – ўйланган пропаганда кампаниясининг бир қисми.

Хўш, биз бу курашнинг қаеридамиз? Биз қайси булоқлардан сув ичаяпмиз? Илдизлардан узоқлашманг, майда нарсалар катта кўнгилсизликларнинг дебочасидир.

Саид БОБОЕВ,
журналист

⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali


...аммо ёшлар ўртасида грузинча, чеченча рақс оммалашди. Ким шу рақс элементларини яхшироқ эпласа, ҳаракатлари ўхшаса, ўша йигитча бундан ғурурланадиган аҳволга келдик...

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Электр энергияси ва газга лимит қўйилганидан хабарингиз бор. Шу сабаб фуқаролар совуқ кунларда меъёридан ортиқча истеъмол қилишмоқда.

Муштум” мухбири ”Бир ойда коммунал тўловларга қанча сарфлайсиз?” деган савол билан фуқароларга юзланди.

Озодбек ШАРОБИДДИНОВ,
“Муштум”нинг махсус мухбири


Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook

9.1k 0 32 50 53

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔞

БЎКА ТУМАНИ ҲОКИМИДАН 1 МИНУТЛИК МАЖЛИС!


Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook

11.8k 1 354 74 191

КИМ ТЎЛАЙДИ?

Ҳажвия


Эрталаб мақола ёзиш учун туманимизнинг бирор ерига боришни мўлжал қилиб, рухсат сўраш учун муҳаррир олдига кирдим-у, ҳали оғзимни очмаёқ ундан дакки эшитдим.

— Мудраб қоляпсизлар. Изланувчанлик етишмайди. Танқидий материалларнинг уруғи қуриб кетди-ю... Фелъетон деган нарсалар ҳам бўларди дунёда. Нима қиляпсизлар ўзи?! Ҳеч атрофга қараяпсизларми?.. Бозорда чайқовчилик, магазинларда юлғичлик, сотувчилар бутунлай инсофсиз бўлиб кетишган, такси хизматидан йўловчилар хафа бўлса... Бунақа эътирозлар, шикоятлар бир арава бўлса! Эй, ўзи қаёққа қараяпсизлар!..

Шумшайиб хонага чиқдиму, қай бирини ёзсам экан, деб ўйланиб қолдим. Далиллар, фактлар, гувоҳлар керак ахир. Шу пайт телефон жиринглаб қолди.
— Эшитаман.
— Ал-ё! Ассломалайкум, — бир нозаниннинг нозли овози эшитилди. – Бир қўрқитиб юбордиз-эй.
— Нимага?
— Ана комиссия келди, мана комиссия келди, анақа, келиб текширади, дебди. Кемади-ю!
— Яхшимасми?
— Ҳо-о!.. Энди зараримизни ким тўлайди?
— Қ-қанақа?
— Ҳе, қанақа дейсиз-а, ахир уч кун юрак ҳовучлаб, тўғрима-тўғри ишладиг-у. Бир чақа ҳам ёнимизга қолмади.
— Энди!..
— Жонибек Юларович, ахир. Шилархон у қил, Шилархон бу қил, дейсиз-у, бунақа пайтда “Энди”дан нарига ўтмайсиз-а. Ҳар куни ўн мингдан ишласак ҳам уч кундан ўттиз бўларди-да. Келмаган комиссияга биз чув тушиб қолдик. Энди кўрган зараримизни ўзиз тўлайсиз!
— Хўп-хўп, — дедим мен.
— Қайси магазиндасиз?
— Ия, танимай қолдим денг.
— Қаерга телефон қиляпсиз ўзи?
— Сиз қаердансиз?
— Таҳририятдан.
— А? Вой...
Шилархон тезда дастакни босди шекилли, телефон қисқа-қисқа овоз бериб ғижиллай бошлади. Мен эса уни истаб йўлга тушдим.

МУСОФИР

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook


Рамазон туҳфаси

РУБОИЙЛАР

* * *
Ҳар бир одам асли экан савдогар,
Биров бешик, биров кафанин сотар.
Биров ватан учун жонини сотса,
Биров жони учун ватанин сотар.

* * *
“Устоз” деган барча шогирд шогирд бўлолмас,
Қўлинг олган барча шогирд йўлинг ололмас.
Бошга тушган ҳар неники кўз кўрар доим,
Кўзга тушган ҳасни ҳатто кўз ҳам кўролмас.

* * *
Ўзгалар ҳақида сўрашар гоҳо,
Кўнгил оламимни ковлашар гоҳо.
Ўзимнинг кимлигим билмасман, тавба,
Менга ўзгалардан сўзлашар гоҳо.

* * *
Яланг оёқ тупроқ кечганда одам,
Яйрайди кўнгил ҳам, яйрайди тан ҳам.
Биргина оёқнинг озодлиги – шу,
Кўнгил озод бўлса, не бўлар экан?..

* * *
Гадой тўрвасининг харидори йўқ,
Шоҳнинг соясига қилишар қуллуқ.
Гадойнинг душмани – бор-йўғи гадой,
Шоҳ сир айтгани гоҳ тополмас қудуқ.

* * *
Минг бор кетай дедим, йўллар эди берк,
Минг бор учай дедим, қанотим йўқ лек.
Осмоннинг қопқоғи йўқ эди, аммо,
Кўнгил қопқонда-ю, мажруҳ эди эрк.

* * *
Кетмон мерос қолди менга отамдан,
Тилим мерос қолди мушфиқ онамдан.
Кетмон ҳам, тилим ҳам занглаяпти, оҳ,
Кўнгил занги билан кетмай оламдан.

* * *
Халқ, бу буғдойзордир, ўримга қадар
Эгилиб, самога саловат айтар.
Сомон – сомонхона, дон – тегирмонга,
Бўлиқ дон уруғ бўп заминга қайтар.

* * *
Тушунмадим, тушунмасдан ўлиб кетарман,
Кулиб ўтдим, сўнгигача кулиб ўтарман.
Жаллодига ҳайкал қўйган халқ ичидаман,
Жаллодларга токай қуллуқ қилиб ўтарман?..

06.03.2025.

Носиржон ТОШМАТОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

14.6k 0 100 9 124

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Кимда ким пешин намозидан олдин ва кейин тўрт ракат намозни лозим тутса, унга жаҳаннам олови ҳаром бўлади".

Саҳиҳи Абу Довуд, 1269-ҳадис.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Икки (дуо) рад қилинмайди. Азон нидоси вақтида ва ёмғир остида (қилинган дуо)".

Саҳиҳул Жамиъ, 3078-ҳадис.

⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

10.2k 0 57 39 129

#Тунги_мутолаа

Ифторлик ташкил этган АҚШ президенти ҳақида биласизми?

Америка Қўшма Штатларининг учинчи президенти Томас Жефферсон Рамазон ойи муносабати билан ўз уйида ифторлик ўтказган. Қуйида бу ҳақида тўхталамиз.

Маълумотларга кўра, Рамазон ойи 1805 йилнинг декабрь ойига тўғри келади. Тунислик Сиди Солиман Меллимелли ўша йиллари АҚШда олти ойлик дипломатик миссияда хизмат қилган. Мусулмон ҳисобланган арбоб учун бегона муҳитда мазкур муқаддас ойни ўтказиш, яъни рўза тутиш осон бўлмаган. Ўша пайтда айрим америкалик газета шарҳловчилари ҳақоратомузлик қилиб “уни жирканч ва ваҳшийлик асосида тасвирлаш ёки Исломни зинокорлик билан боғлаш”га урунишган.
Шундай кунларнинг бирида у Қўшма Штатлар президенти Томас Жефферсондан кутилмаган таклиф олади. Давлат раҳбари меҳмондўстлиги учун кўплаб танқидларга учраган. Аммо у мусулмон меҳмонга алоҳида хушмуомалалик кўрсатган эди.

Бу воқеа қуйидагича таснифланган. Рамазон ойи кунларининг бирида президент Жефферсоннинг котиби Сиди Солиман Меллимеллини соат 15:30га зиёфатга таклиф қилиш учун унинг ҳузурига ташриф буюради. Лекин у келганида Меллимелли уйда – жайнамозида ибодат қилаётган бўлган. Ибодатни ниҳоялаб бўлган арбоб котибга бу ой қуёш ботгунча овқатлана олмаслигини айтади. Натижада Жефферсон кечки танаввулни тахминан 90 дақиқа кейин – қуёш ботиши арафасига кўчиради. Замонавий ҳисоб-китобларга кўра бу соат 17:00 ларга тўғри келган. Кечки овқатга ташриф буюрганлардан бири Жон Квинси Адамс ушбу ҳолат Рамазон ойи ўрталарида бўлганлиги, ўша кунларда турклар эрталабдан то қуёш ботгунича рўза тутаётганлиги туфайли рўй берганлигини таъкидлайди.

Ўша оқшом Меллимелли зиёфатга бироз кечиккан. Бунга сабаб сифатида кўплар у кечқурун ибодатларини уйда, кечки овқатдан олдин ўқишга қарор қилган бўлиши мумкинлигини тахмин келтиришади. Меллимелли зиёфатда йиғилганлар билан таржимон орқали анча мароқли суҳбат қилган.

Гарчи зиёфатда хурмо ва тунис таомлари тортилмаган бўлса-да, Жефферсон ва унинг маслакдошлари мусулмон Меллимеллининг диний урф-одатларини ҳурмат қилишлари ва қадрлашларини, бу борада унга қўлларидан келганича кўмак кўрсатишларини айтишади. Шундай қилиб, АҚШнинг учинчи президенти мамлакатда биринчи марта ифторлик дастурхонига мезбонлик қилгани арбоб сифатида тарихда қолган.

Нурилло ТЎХТАСИНОВ
таржимаси.

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook


Томас Жефферсон

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"ДЕПУТАТ БЎЛАРМИШ..."

Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан "Муштум" учун махсус.


Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook


Siz izlagan kanallar bir yerda

Haqiqiy mutaxassislar ulashayotgan postlar orqali juda koʻp narsani oʻrgansa boʻladi. Lekin ularini qayerdan topamiz?!

💡 Biz mana shunday o‘z sohasining mutaxassislari yuritadigan kanallarni bir yerga jamladik. Sahifalar turli sohaga oid va siz uchun kerakli mavzularda.

👉 Sifatli kanallarni koʻrish uchun

❗️Yuqoridagi havola orqali kirib, kanallarni oʻz telegramingizga qoʻshib olsangiz boʻladi (albatta, hammasi bepul).


Eng yaxshi kanallarni kuzatib boring, sifatli kontentni qoʻllab-quvvatlang

Показано 20 последних публикаций.