СОКИНЛИК
Япон ривояти
Саҳрода бир роҳиб яшар, у одамларга қудуқдан сув олиб берарди. Аммо негадир жуда камгап эди.
Бир куни ундан сўрашди:
– Нега сокинликни севасан? Жимгина яшаш сенга нима беради?
Роҳиб қудуққа ташлаб қўйилган челакни тортиб олди ва савол берган одамдан унга қарашни сўради:
– Қудуқда нимани кўраяпсиз?
– Ҳеч нарсани! – жавоб берди ҳалиги киши. Роҳиб ундан бироз кутиб туришини илтимос қилди-да, яна сўради:
– Энди қаранг, энди қудуқда нимани кўраяпсиз?
– Ўзимни кўраяпман!
Роҳиб:
– Биринчи қараганингизда сув чайқалиб турганди, шунга ҳеч нарсани кўрмадингиз. Иккинчи қараганингизда эса у тинган эди ва сиз ўз аксингизни кўра олдингиз. Сокинлик ҳам худди шундай. Унинг ёрдамида инсон ўзини топмоғи мумкин.
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali