“Ким олади-ё, шугинани-ё – 2025” танловига
Э ВОҲ...
Э воҳ, замон қизларининг
дилни ӯртар нози йӯқ,
Сӯзлаётган сӯзларининг
шарқона пардози йӯқ.
Бӯй йигитлар ажиб танбал,
эрка, инжиқ, оқбилак,
Кураш тушмас, от кӯрмаган,
чапдаст чавандози йӯқ.
Кӯп шоирлар маддоҳ бу кун,
қай олимлар лӯттибоз,
Созанда танбур тутмаган,
ҳофизнинг овози йӯқ.
Урчиб борар қашқир, тулки,
бӯрибосар занжирбанд,
Беҳисоб лайчалар изғир,
овга ярар този йӯқ.
Ӯзин уста деган кӯп, лек
ҳар мақомга йӯрғалар,
Бундоқ сӯраб борсанг асли
ҳеч бирин устози йӯқ.
Амал аҳли тужжор тараф,
фақир харидор мазлум,
Бу дунё бир бозор, бунда
шайни соз торози йӯқ.
Сув келтирган хору зору,
кӯза синдирган азиз,
Ҳақни ҳаққа ажратгувчи
холис, одил қози йӯқ.
Ҳашам замон мезонидур,
ӯндан тӯққиз нафс қули,
Орифликнинг йӯлларида
жон бермоққа рози йӯқ.
Хилватларда вайсаб нодон
ким-кимларни айблагай,
Бу даврон дардига малҳам
бӯлар танти, ғози йӯқ.
Рустам ҚУРБОНОВ,
Самарқанд вилояти
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Э ВОҲ...
Э воҳ, замон қизларининг
дилни ӯртар нози йӯқ,
Сӯзлаётган сӯзларининг
шарқона пардози йӯқ.
Бӯй йигитлар ажиб танбал,
эрка, инжиқ, оқбилак,
Кураш тушмас, от кӯрмаган,
чапдаст чавандози йӯқ.
Кӯп шоирлар маддоҳ бу кун,
қай олимлар лӯттибоз,
Созанда танбур тутмаган,
ҳофизнинг овози йӯқ.
Урчиб борар қашқир, тулки,
бӯрибосар занжирбанд,
Беҳисоб лайчалар изғир,
овга ярар този йӯқ.
Ӯзин уста деган кӯп, лек
ҳар мақомга йӯрғалар,
Бундоқ сӯраб борсанг асли
ҳеч бирин устози йӯқ.
Амал аҳли тужжор тараф,
фақир харидор мазлум,
Бу дунё бир бозор, бунда
шайни соз торози йӯқ.
Сув келтирган хору зору,
кӯза синдирган азиз,
Ҳақни ҳаққа ажратгувчи
холис, одил қози йӯқ.
Ҳашам замон мезонидур,
ӯндан тӯққиз нафс қули,
Орифликнинг йӯлларида
жон бермоққа рози йӯқ.
Хилватларда вайсаб нодон
ким-кимларни айблагай,
Бу даврон дардига малҳам
бӯлар танти, ғози йӯқ.
Рустам ҚУРБОНОВ,
Самарқанд вилояти
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook