АФЕРИЗМЛАР
* * *
Камбағалнинг ковушининг йиртиғидан жамиятнинг қийшиқ башарасини кўрса бўлади.
* * *
Майда безори(лик)ларга ишлаган қонун нега катта безори(лик)ларга ишламайди?
* * *
Қонун бир тарафлама ишласа:
Бошлиқнинг тугмаси йўқолса, топиб келишади,
Камбағалнинг ўзи йўқолиб қолса, топиш амримаҳол.
* * *
Ватан чўнтакдан бошланади.
* * *
Дил ва тил бузилган жойда – эл бузилади.
* * *
Унутманглар: ҳар қандай Янги йил – эски йилнинг давоми.
* * *
Тан олайлик – журналистлардан кўра блогерларнинг обрўси бир бош баланд бўлиб кетди.
* * *
Минбар – кўпчиликнинг қалқони. Раҳбарлар халқ ичига кирганида мана шу қалқонни кўтариб кирмайдилар. Шунинг учун халқ халқ ичида юрган раҳбарни эъзозлайди.
* * *
Ҳар қандай давлатнинг парокандалиги: давлат ва халқнинг ажралиб қолишидан бошланади.
* * *
Ваъда кўнгилни иситиши мумкин, лекин уйингни исита олмайди.
* * *
Ҳамма нарса сотилган ерда, шубҳасиз, қонун ҳам сотилади.
Носиржон ТОШМАТОВ
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali