ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
Ортиқча вазндан безовта бўлсангиз, зудлик билан парҳез бошланг. Спорт машғулотлари ёрдам бермаяптими? Фойда берадиганини танланг. Ишда даромадингиз икки ҳисса ортиши кутилади. Лекин хурсанд бўлишга ҳали эрта. Солиқ, жарима кабилар сизни четлаб ўтмаслиги мумкин. Аёллар ташқи қиёфасига ўзгартиш киритишни мўлжаллаган бўлишса, бироз танаффус қилишлари кутилади. Бугун ҳар қандай кўринишдаги экспериментлар муваффақиятли кечади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
30 ноябрда қўшимча билим олиш, семинарлар, тадбиркорлар учун келишувлар катта фойда беради. Агар бу ишларни жамоавий тарзда амалга оширсангиз, янада кўпроқ фойда кўрасиз. Ҳамкасблар билан баҳсга киришиш фикридан йироқ бўлинг. Барибир мағлуб бўласиз. Муҳаббатда оила қурмаганлар танлаганига ўзидаги энг яхши жиҳатларни намойиш этсинлар. Оилали бўлсангиз, жуфтингизни ранжитиб қўйишдан сақланинг. Кечқурун оила даврасидагина вақт ўтказинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Оила қурмаган бўлсангиз, дуч келган билан учрашиб, ваъдалашиб кетмаслигингиз керак. Орзуингиздаги инсон учрамагунча, юрагингиз жизилламагунча изланишингиз лозим. Атрофга боқинг. Изланинг. Фақат дуч келганга ваъда берманг. Дуч келганни умидвор қилманг. Тадбиркорлар рақобатчилар билан ҳам ҳалол курашишлари керак. Зинҳор қўпол муносабат юритманг. Айримлар ошқозон оғриши ва варикоздан безовта бўлиши мумкин. Врач кўригига боринг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
30 ноябр куни яхшиси уйингизда ўтиринг. Кўчага чиқманг. Организмингиз дам олишни хоҳлайди. Кўп ишладингиз. Жисмоний зўриқишлар ҳам етарлича бўлди. Энди нафас ростлашингиз, организмга дам беришингиз зарур. Кун давомида янгиликлар изланг. Янгилик учун қалбингизни очинг. Молиявий масалада мушкулотлар кўзга ташланмайди. Бироқ тежамкорлик ҳеч қачон зиён келтирмайди. Шуни унутмасангиз бас.
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
Кунингиз фаол кечади. Кўплаб сафарлар, учрашувларни бошдан ўтказасиз. Агар уларни дақиқама дақиқа ҳисоб-китоб қилмасангиз, тушга етмай ҳолдан тойишингиз тайин. Муҳаббатда еттинчи осмонларда парвоз қилишдан сақланинг. Ерга қайтинг. Бошқа уйга кўчиб ўтиш, янги ишга жойлашиш, меросни расмийлаштириш каби амаллар муваффақиятли кечади. Кечқурун уйингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда.
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
30 ноябр куни саломатликка путур етказадиган ҳар қандай амал ва маҳсулотлардан юз ўгиришингиз тавсия этилади. Ҳатто, севган ичимлигингиз, масалан, кофе саломатлигингиз учун зиён етказишидан хабар топсангиз ҳам ундан воз кечишингизга тўғри келади. Оилалилар ҳаётида ҳам қандайдир кўнгилсизлик юз бериш эҳтимоли бор. Ўзингизни қўлга олинг. Бу дунёда қайғу ҳам, қувонч ҳам ўткинчи эканини унутманг.