Мунажжимлар башорати


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


Энг аниқ кунлик мунажжимлар башорати бизнинг каналимизда! Буржлар хақида қизиқарли маълумотлар ва тавсияларни кузатиб боринг.

Админ👉 @acroc

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Тарози буржи остида таваллуд топганлар моддий аҳволига жиддий муносабатда бўлишлари тавсия этилади. Ҳисоб-китоб жуда аниқ ва пухта бўлиши керак. Тадбиркор бўлсангиз, янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш пайти етган. Ҳаракатингизни қилишингиз керак. Шахсий ҳаётни ҳам назоратга олинг. Жуфтингиз билан рашксиз, ўз-ўзингизни еб битиришларсиз муносабат юритишга ҳаракат қилинг. Ўзингиз севган инсонга ишонинг. У сизни ҳеч қачон алдамайди. Сизга ҳеч қачон хиёнат қилмайди. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

19 декабрда юксакларга парвоз қилиш ниятингиздан воз кечинг. Юксаклар сизга дўстлик қилмайди. Ерда юрганингизга нима етсин. Иш жойингизда тез-тез нафас ростлаб туришни унутманг. Агар ақлий меҳнат билан банд бўлсангиз, нафас ростлаш сиз учун сув ва ҳаводек зарур. Кечқурун айримлар дўконма-дўкон югуриб яқинларига совғалар харид қилиш билан овора бўлади. Пулдан хавотир олманг. Заҳирадагилари худо хоҳласа минг йилга етади. Ошқозонингизни эҳтиётланг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

19 декабр куни кунингиз бирмунча оғир ва асабий кечиши мумкин. Лекин ишингиздаги эришадиган ижобий натижалар бу оғирликларни ювиб кетади. Асосийси, чарчасангиз ҳам, қийналсангиз ҳам бировларга шикоят қилманг. Атрофингизни ҳасадгўйлар қуршаб турибди. Уларнинг кўнгиллари ҳайитдагидек яйраб кетишига йўл қўйманг. Кечқурун қўлингизга кимдир бир даста пул тутқазиши кутилмоқда. Баракасини берсин. Ухлашга ётишдан олдин сут ёки қатиқ ичинг, тушларингиз ўнгидан келади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун аёлларимиз гўзаллик салонига чиқиб келишлари керак. Чунки кун давомида ташқи қиёфангиз юз фоиз барчани ҳайратга солиши зарур. Бу йўлда пулни аяманг. Янгиликка интилишингиз яхши. Ҳар бир янгиликдан илҳомланишингизга ҳам шубҳа йўқ. Ички оламингиз устида ишлашни ҳам ёддан чиқарманг. Ёлғизлардан кимдир биров билан танишиб, ораларида романтик муносабатлар пайдо бўлса, у ҳам танлаганига муносиб бўлишга ҳаракат қилиши лозим.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

19 декабрда ниҳоят шу кунга қадар бекорга эрта-ю кеч тер тўкиб ишламаганингизни англаб етасиз. Бугун ўша заҳматларнинг мевасини оласиз. Катта миқдорда пул келтириб беришади. Тадбиркорлар яқин-яқинларда имзолаган узоқ муддатли ҳамкорлик шартномаси имзолаган бўлишса, бунинг ҳам натижасини кўришади. Мўмай даромад олишади. Афсуски, шахсий ҳаётингиз қора булутларсиз кечмайди. Бу ҳаётга реал боқишга ҳаракат қилинг. Иллюзиядан қочинг.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Бугун ҳамкасбларингиздан бири билан жиқиллашиб қолишингиз мумкин. Фақат иш қизғин паллага кирганда жанжал чиқариб юрманг. Жанжал фақат зиён етказади. Кўчада вақтинчалик ишқий саргузаштларга берилишдан сақланинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизга қўполлик қилишдан сақланинг. Кечқурун баъзилар олис сафарга отланиши мумкин.


ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

19 декабр куни бир дунё сюрпризлар сизни кутиб туради. Ташвиш чекманг, уларнинг барчаси ёқимли. Оиласизларни бахтли тасодиф туфайли кечадиган бахтли учрашув кутади. Сиз бир-бирингизни кўз қарашлар ёрдамида ҳам англай оладиган одамни учратасиз. Олис келажак учун режалар тузишдан тийилинг. Ундан кўра худонинг кароматига ишонинг ва қалбингизга қулоқ тутинг. У сизни ҳеч қачон аросатда қўймайди.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Вазият қандай кечишидан қатъи назар ирода кучингизни ишга солган ҳолда қаттиқ туринг. У сизни енга олишига йўл қўйманг. Пулнинг камлигидан кун давомида кайфиятингизда тушкунлик аломатлари сезилиши мумкин. Лекин бу ҳам вақтинчалик муаммо. Тез орада яна қўлингиз мўмай пул кўради. Рўзғор бутлигини биринчи ўринга қўйинг. Уй учун керакли жиҳозлардан пулни аяманг. Уйингиз таъмирталаб бўлса, моддий имкониятингиздан келиб чиқиб ҳаракатлар содир этишингиз тавсия этилади.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

19 декабрда бировлар катта пул ваъда қилса, ёки осмондаги юлдузни ваъда қилса ҳам бу сафсаталарга ишониб қолманг. Ҳозир ўнг кўзингиз чап кўзингизга дўстлик қилмайдиган бир давр. Ҳамма шахсий манфаатини ўйлайди. Хорижга хизмат сафари уюштирадиганлар учун барча йўллар очиқ. Мабодо кун бўйи дўстларингиздан ёки ўзингиз ҳурмат қиладиганлардан биронтаси ёрдам сўраб мурожаат этса, албатта ёрдам беринг. Ундан қайтмаса, худодан албатта қайтади. Айримлар кун давомида ҳужжатбозлик, қоғозбозлик билан ўралашиб вақт ўтказиши эҳтимолга яқин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Бугун эрталабдан кўзларингиздан оқадиган ёшларнинг чеки бўлмайди. Лекин хавотирга тушманг. Улар қувонч кўз ёшлари. Шаънингизга шу қадар кўп мақтовлар ёғиладики, кўнглингиз бўшаб йиғлаб юборишингиз аниқ. Хасталикларни эскича усулда даволаш амаллари муваффақиятли кечади. Олис сафарга чиқишдан воз кечинг. Ҳавонинг ўзгарувчанлиги туфайли сафарингиз муваффақиятсиз кечиши мумкин. Кечқурун ёқимли хабарлар эшитасиз, кутилмаган совғаларга эга бўласиз. Омад сизга ёр бўлсин!

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

19 декабр куни кўпчилик сизни нимадандир огоҳлантиришга уриниши кузатилади. Нимаданлигини худонинг ўзи билади. Ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам хатоликларга йўл қўйишдан сақланинг. Хатолар жуда қимматга тушиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида қандайдир ҳужжатларга имзо талаб қилишади. Ҳушёр бўлинг. Моддий аҳволингизни яхшилаш масаласида пулдор танишларга қўнғироқ қилиб ёрдам сўрашга мажбурсиз. Бошқачасига бу муаммони ижобий ҳал эта олмайсиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Бугун паризод буржи остида таваллуд топганлар биринчи навбатда саломатлиги ҳақида қайғуришлари керак. Овқатланишда эҳтиёткорлик ва яна эҳтиёткорлик зарур. Организмни жисмонан зўриқтиришдан эҳтиёт бўлинг. Парҳез тутишни режа қилганлар режани пухталаб олишлари ва кейингина парҳез бошлашлари керак. Пул масаласидаги мушкулотлар яқин вақтларда ўтиб кетади. Хотиржамликни йўқотманг. Тадбиркорлар рақобатчилар билан олишиб ўтказиладиган вақтни яқин ҳамкорлар излашга сарфлашса яхши бўларди.


ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

18 декабрда худди бўрон каби шовқин-суронли шароитда иш бошлайсиз. Шусиз кўзланган мақсадларга етишингиз амри маҳол. Фақат шунча ишлаб ҳам катмонни қаппайтира олмаслигингиз алам қилади. Лекин хафа бўлишга, бўшашишга асос йўқ. Янги лойиҳаларга қўл ура бошланг. Ана ўшалар сизга мўмай даромад ҳадя қилади. Оиласизларнинг ишқибозлари кўп. Лекин руҳий хотиржамликка нима етсин. Кимлардир бугун олис сафарга отланишлари мумкин. Сафарингиз бехатар кечсин!

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Куннинг биринчи ярмида анчадан бери четда қолиб кетган мураккаб масалани ҳал қилишингиз зарур бўлади. Масала ё сафар, ё таъмир, ёки пул билан боғлиқ бўлиши мумкин. Руҳан зўриқишларга йўл берманг. Иш юритишда атрофдагиларнинг маслаҳати эмас, ҳужжатларга қулоқ тутинг. Агар ўзингизни лоҳас ҳис эта бошласангиз, билинг, иммунитетингиз пастлай бошлаган бўлиши мумкин. Чорасини кўришингиз керак. Байрам арафасида касалга чалинишдан худонинг ўзи асрасин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

18 декабр куни негадир кўнглингиз ғашланган каби тушкун кайфиятда қолишингиз кутилмоқда. Лекин бу ҳолат узоққа чўзилмайди. Бардам бўлинг. Ким биландир аразлашган бўлсангиз, бугун ярашиш учун қулай фурсат пайдо бўлади. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингиз доирасида кимлардир сизга фойдали шерикчилик таклиф этиши мумкин. Мулоҳаза қилиб кўринг. Балки маъқул келар? Мабодо бу узоқ муддатли шериклик бўлса, рози бўлаверинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Агар бугун эрта тонгдан шахсий муаммолардан бирининг домига тушсангиз, сизни у жарликдан чиқариб олиш жуда мушкул кечади. Ҳатто, аламингизга чидай олмай спиртли ичимликка ружу қўйишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Бу даҳшат. Бу ҳақда ўйлашнинг ўзи даҳшат. Кўчаларни айланинг, дўстларингиз билан учрашинг, суҳбатлашинг. Чалғийсиз, аламларни унутасиз. Кечқурун сут маҳсулотлари истеъмоли билан чекланинг. Тушларингиз ўнгидан келади.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

18 декабрда қаерга борманг, не ишга қўл урманг, кўнглингиз яйрайди деб ҳисобласангиз, хато қиласиз. Кузатувчан бўлинг. Тағин кўнгилсиз вазиятга тушиб қолманг. Жуфтингиз билан ўзаро муносабатларда ўзгаришлар ясашингизга тўғри келади. Эскичасига муносабат юритиш кўнгил ришталарини мустаҳкам тутиб тура олмайди. Бир-бирингизнинг кўзларингизга боқинг. Улар не истаётганини аниқлашга ҳаракат қилинг. Омад сизга ёр бўлсин!

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Бугун сиз учун муваффақиятларнинг барча эшиклари очиқ бўлади, ишонаверинг. Аммо сизга қайсидир сабаб билан ёрдам бера олмаганларни беҳуда айблаб ранжитишдан сақланинг. Ишга ижодий ёндашиш ҳар доимгидек фақат омад ҳадя этади. Ишингиз сифатини кўрган ҳамкасблар олқишлашдан тийила олмайди. Олқишларнинг кети узилмасин. Кечқурун тоза ҳавода узоқ вақт сайр қилиб юришингиз тавсия этилади.


ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

18 декабр куни иш танлаш одатингизни четга суриб туришингизга тўғри келади. Айниқса, жамоавий тарзда ишлаётган бўлсангиз, бу нарса сизга фақат зиён етказади. Ҳамкасбларга мақсадингизни, режаларингизни оддий тилда тушунтиришга ҳаракат қилинг. Эзгу мақсадларни кўзлаган бўлсангиз, тўхтаб қолишингиз керак эмас. Жуфтингиз билан кун давомида бўлиб ўтадиган суҳбатдан кейин кайфиятингиз тушиш эҳтимоли бор.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Бугун ўзингизни тутиш масаласига жиддий эътибор қаратинг. Атрофдагиларга фавқулодда қўпол муомала қилиб қўйсангиз, ҳурматингизни йўқотишингиз ҳеч гап эмас. Молиявий аҳволингиз сезиларли даражада яхшиланиши кутилмоқда. Бунга яқин инсонларнинг кўмаги сабаб бўлади. Уларга алоҳида миннатдорчилик билдиришни унутманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Тўғри овқатланинг.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

18 декабрда ишдан тортиб шахсий ҳаётдаги режаларингизгача қайтадан кўриб чиқинг. Акс ҳолда текис жойда ҳам арзимас сабаб билан йиқилишингиз турган гап. Хусусий мулк олди-сотдиси билан шуғулланишни режа қилганлар олдин ҳуқуқшунос маслаҳатини олишлари лозим. Ўз билганингизча иш тутсангиз, моддий тарафдан зиён кўришингиз мумкин. Бугун дўстлар билан учрашишдан, спиртли ичимликлар истеъмолидан қатъиян бош тортинг. Кечқурун айримларнинг хонадонига чақирилмаган меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Бугун ишларингиз кўп. Лекин уларни тартиб билан амалга оширишингиз лозим. Бирдан бир нечта ишга ёпишиш аросатда қўяди холос. Кун мобайнида хаёлларингизда тарқоқлик кўзга ташланиши мумкин. Ишхонангизда эса оғир артиллерия қиёфасига киришингиз кутилмоқда. Аслида бу яхшиликка. Чунки дангасалик домида қолиб кетсангиз, тирикчиликнинг мазаси қочган бўларди. Тадбиркор бўлсангиз, куннинг иккинчи ярмида фойдали шартномага имзо чекишингиз кутилади. Омад сизга ёр бўлсин!

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

18 декабр куни қаёқдаги одамлар ёнингизга келиб асабингизни бузиши мумкин. Асаб тизимингиз бу зўриқишларни кўтара олмаслиги аниқ. Шунинг учун жанжалли вазиятларда қолиб кетишдан ўзингизни асранг. Ишхонангиздаги раҳбарлар ҳам зиммангизга бир дунё ишни юклаб ташлайди. Башарти ишда тушунмовчиликлар юзага келса, ўзингизга нисбатан тажрибаси кўп ҳамкасблардан маслаҳат сўрашга уялманг. Оила қурмаганларни бугун кечқурун романтик учрашув кутиб туради. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Бугун пул масаласида айрим мушкулотларга дуч келасиз. Куннинг биринчи ярмида ёлғончи, қасамхўрлардан бири сизни чув тушириш пайига тушиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида овқатланиш режимига яна бир марта кўз ташлаб олишни унутманг. Йўқса ошқозонингиз панд бериши тайин. Худо кўрсатмасин, шуни деб шифохонага тушиб қолишингиздан асрасин. Таъмир доирасидаги ишлар унумли кечади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.


ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Бугун сиздан ишларингизни катта тезликда бажариб тугатиш, хотиржамликка эрк бериш ва ўзгаларнинг суҳбатига аралашмаслик талаб этилади. Режалаштирилган ишларни тўлиқ уддалашнинг бундан бўлак йўли йўқ. Муҳаббатда оптимистларча иш тутинг. Шунда ёрқин лаҳзаларингиз кўп бўлади. Оиласиз йигитлар эса бугун суюклисининг қўлини сўрашлари ва тўй кунини белгилашлари лозим. Тўй кунини белгилаш учун бугундан қулайини топа олмайсиз.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

17 декабр сиз учун анчагина оғир кечади. Шу сабабли саломатлигингизни кучли назорат остида ушлашингиз керак бўлади. Худо кўрсатмасин, агар қон босимингиз кўтарилиб кетса, ҳамма ишларни ташланг-у, керакли дориларни ичинг. Тадбиркорлар бугун фақат дам олишлари лозим. Келишувлар, шартнома имзолашлар, хизмат сафарлари қочиб кетмайди. Заҳирангизда пулларингиз етарли бўлса, қўшимча даромадли иш қидириб овора бўлишингиз шарт эмас.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Ўқотар буржи вакиллари учун бугунги кун омадли ва унумли кечади. Шаънингизга кун давомида кўплаб олқишлар ёғилади. Оила қурмаганлар олқишларни бўлғуси жуфти тарафдан ҳам қабул қилиб олишга тайёр турсинлар. У инсон билан яқиндагина танишган бўлсангиз-да, барибир туйғулари жиддий эканига ишонишингиз керак. Кун давомида кўпроқ молиявий аҳволингизни янада яхшилаш пайида бўлинг. Асабни асранг. Уларни йўқотсангиз, пулга сотиб олиб бўлмайди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

17 декабр куни сизни фақат пул қизиқтиради. Молиявий аҳволингизни яхшилаш ҳаракатида елиб-югурасиз. Ҳатто, жуфтингиз билан бўладиган мулоқотда ҳам пул ҳақида гапиравериб чарчатишингиз мумкин. Билинг, биттагина мавзуга ёпишиб олиб барча муаммоларни бартараф эта олмайсиз. Айримлар эса моддий аҳволини яхшилаш учун янги иш қидириш билан овора бўлади. Кун давомида кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода ўтказишга ҳаракат қилинг.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Эрталаб бир дунё муҳим маълумотларга эга бўласиз. Лекин уларнинг тенг ярмиси қуруқ сафсатадан иборат бўлиб чиқади. Ҳечқиси йўқ. Ҳаётда бундан баттарлари ҳам бўлиши мумкин. Бугун ўтмишга қайтиб иш кўришдан нари бўлинг. Мартабангизни юқорилатиш, рўзғорни бутлаш ва молиявий масалаларга эътиборни кучайтиринг. Уларнинг биронтасида тартиб қолмаган. Қайтадан тартиб ўрнатишингизга тўғри келади. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

17 декабрда баъзиларга нафақат янги иш таклиф этишади, балки ёрдам қўлини ҳам чўзишади. Икковидан ҳам воз кечманг. Икковига ҳам эгалик қилинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан бугун муносабатларингиз автомат тарзда мустаҳкамланади. Хурсанд бўлаверинг. Ҳали ишдалигингиз пайтидаёқ у билан телефон орқали суҳбат қурасиз ва иккингиз фақат бир-бирингиз учун дунёга келганингизни яна қайта англаб етасиз. Бугун олис сафарга отланиш бир-биридан ёрқин таассуротларни тақдим этади.


ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун дангасаликни ўзингиздан сира узоқлаштира олмай ҳалак бўласиз. Агар ишларингизни қойиллатиб бажариб қўйган бўлсангиз-ку, майли, бемалол дам олсангиз ярашади. Аммо ҳали у ишларга қўл урмаган бўлсангиз, дангасалик, эринчоқлик сизга фақат душман бўлиб чиқади. Шамоллаган, гриппга чалинганлар билан масофа сақлаган ҳолда мулоқот қилинг. Витаминга бой маҳсулотлар истеъмолидан тийилманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

17 декабр куни жуда катта тезликда олдинга боришингиз талаб этилади. Чунки иш ҳажми ҳам шунга яраша катта. Тезлик бўлмаса, кечга қадар улгура олмайсиз. Бунинг устига раҳбарларингиз шу ишни якунласангиз, яхшигина мукофот пули ваъда қилган. Фойдаланиб қолинг. Шахсий машинаси борлар серқатнов йўлларда тезликни оширмасликлари тавсия этилади. Жароҳат олишингиз ёки катта жаримага тушишингиз хавфи бор. Бугун спорт билан шуғулланиш ва бассейнда чўмилиш фойдали кечади.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Эгизаклар буржи остида туғилганлар эрталаб уйқудан уйғонибоқ позитив қидиришни бошлашлари керак. Барча ишларингиз бароридан келади. Фақат молиявий муаммолар бугун сизга бўйсунмайдиган кўринади. Ҳойнаҳой, ҳали вақт-соати етмади шекили. Лекин ташвиш чекишга ҳожат йўқ. Заҳира пулларингиз етарли. Бугунги кун сиз учун дам олиш, романтика ва янги танишувлар кунига айланиши лозим. Рўзғор ташвишлари билан овора бўлиб уларни қўлдан чиқариб юборманг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

17 декабр сиз учун ижод ва илҳом кунига айланади. Шунинг таъсиридами, ўзингизни жуда яхши ҳис этасиз. Анчадан бери расм чизиш орзусида юрган бўлсангиз, ўша кун келди. Бўёқ ва мўйқаламни олинг-у, иш бошланг. Атрофдагиларга нисбатан кўпроқ жилмайиш, табассум билан муносабатда бўлинг. Рўзғордаги муаммоларга файласуфларча муносабат юритинг. Бошқачасига уларни ҳал қилиб тугата олмайсиз. Куннинг иккинчи ярмида айримлар олисдаги қариндошларникига жўнаб кетиши кутилади. Сафар сизга ҳар тарафлама позитив ҳадя этади.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Бугун сиздан нафақат дўстлар, танишлар, балки умуман танимаган одамлар ҳам пул қарз сўраши мумкин. Тўғри, сиз жуда саховатли инсонсиз. Бироқ у даражага етмагансиз. Оилавий бюджетингизни ҳеч қурса борича сақлаб қолиш учун вазиятга объектив назар билан боқинг. Кечқурунги вақтингизни оила аъзоларингизга, фарзандларингизга бағишланг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

17 декабр куни ишларингиз бир неча ҳисса ортади. Бош қашишга вақт топа олмай ҳалак бўлишингиз мумкин. Афсуски, режаларингиз буткул бошқа эди. Шунинг учун бўлса керакки, бироз асабийлашишингизга тўғри келади. Куннинг иккинчи ярмида олисда яшайдиган қариндошлар меҳмон бўлиб келишлари мумкин. Улар сизга хушхабар етказишдан ташқари, бир-биридан ёқимли совғалар ҳам тортиқ этишади. Кечқурун ёлғиз қолиб дам олинг. Севимли хоббингизга эътибор қаратинг. Саломатлигингиз ҳақида қайғуринг.


ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

16 декабрда биринчи бўлиб ҳамкасблардан бир дунё олқишлар, мақтовлар эшитасиз. Бунинг жиддий сабаби бор албатта. Сиз яқиндагина унча-мунча одам уддалай олмайдиган ишни аъло даражада уддалай билдингиз. Шу нарса ҳамкасбларингизда ҳавас ҳиссини уйғотди. Ширин ва шўр таомлар истеъмолидан тийилинг. Ошқозонингизга раҳмингиз келсин. Агар ҳаммасини меъёрида истеъмол қилсангиз, биласизки, муаммо бўлмайди. Оиласизлар кечқурунга бориб романтик учрашувга чиқишади. Башарти учрашувга кечикмасдан борсангиз, у албатта ажойиб тарзда якун топади. Ташқи қиёфангизга алоҳида эътибор қаратинг. У танаффусларни истамоқда.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Кўплаб вазиятларга, ёқимсиз лаҳзаларга кўз юма боришингиз талаб қилинади. Шунда жанжалли вазиятларда қолиб кетмайсиз. Айрим одамлар билан масофа сақлашга ҳаракат қилинг. Шунда руҳий азобда қолмайсиз. Қалбингизда хотиржамлик ҳукм суради. Янги йил байрами масаласида оила аъзоларингиз ва сизнинг орангизда баҳслар кузатилади. Баҳслар жанжалсиз кечса, нур устига аъло нур бўларди. Кечқурун яқинларингиз ва дўстларингиз учун амалга оширилган харидлар хайрли ва ёқимли кечади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

16 декабр куни ўзингизни ўзингиз назорат этишга ожиз қолсангиз борми, қийин аҳволда қолиб кетасиз. Ҳар бир ҳаракатни тафаккурга суяниб амалга оширинг. Эркаклар кўчада ўзга аёллар билан ишқий саргузаштларга мойиллик сеза бошлашса, бу мойилликни узоқ-узоқларга итқитиб юборишлари сўралади. Чунки у юзингизни ерга қаратишдан бошқасига ярамайди. Агар янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этмасангиз, хизмат сафарига боришдан бош тортсангиз, моддий аҳволингиз аянчли ҳолатда қолиб кетади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Куннинг биринчи ярмида режангизда умуман бўлмаган сафар кўндаланг бўлади. Лекин сафарингиз омадли кечади. Моддий манфаат кўрасиз. Иш юзасидан айрим одамлар билан яқин ҳамкорлик қилишингиз мумкин. Бу ҳамкорлик эзгу мақсадларга эришишингизда катта ёрдам беради. Муҳаббатда шубҳа-гумонларга йўл берманг. Бу жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатларни йўққа чиқаради. Энг ёқимсиз хабар эшитган тақдирингизда ҳам хотиржамликни сақлаб қолишга ҳаракат қилинг.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

16 декабрда олдин пича нафас ростлашингиз, дам олишингиз тавсия этилади. Ана шундан кейингина янги куч билан ишга шўнғисангиз бўлади. Моддий аҳволингизни яхшилаш, ишхонада, шахсий ҳаётда обрўйингизни юқорилатиш учун узоқ йўл босдингиз. Шуларнинг ҳисобига дам олишингиз шарт. Куннинг иккинчи ярмида ўзингизни лоҳас ҳис эта бошлашингиз кутилади. Шунинг учун спорт, жисмоний зўриқишлардан воз кечинг. Овқатланишга келсак, маҳсулотларнинг яроқлилик муддатига албатта кўз ташлаб олинг.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Оилалимисиз, ёлғизмисиз, фарқи йўқ. Барибир романтика оғушида бўласиз. Шу баҳонада айримларнинг жуфти билан муносабатлари юксалиш палласига киради. Ҳамкасблар билан муносабатларда эса аксинча жиддийликка амал қилинг. Кутилмаган тарафдан тақдир зарбасига дуч келишингиз хавфи сезилади. Ҳушёр туринг. Молиявий аҳволингиз ҳар қачонгидан бир неча ҳисса яхшироқ бўлади. Демак, яқин инсонлар учун сира ўйланмасдан совғалар харид қилсангиз ярашади.


ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

16 декабр куни эртаклар оламига тушиб қолишни орзулай бошлайсиз. Аммо бунинг учун ўзингиз сеҳргарга айланишингиз керак. Ишхонангизда сизни қизиқтирадиган юмушлар кўзга ташланиши мумкин. Уларни эътиборсиз қолдирманг. Моддий аҳволингиз шу қадар яхши бўладики, ҳатто йирик харидларни ҳам сира иккиланмасдан амалга ошира оласиз. Бироқ жуда эҳтиёт бўлинг. Сифатсиз маҳсулотга дуч келиб чув тушманг. Шахсий ҳаётингизда айрим майда кўнгилсизиклар кузатилиш эҳтимоли бор.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Бузоқ буржи остида таваллуд топганлар тартибсизлик, масъулиятсизликка кенг йўл берсалар, бунинг ажрини ҳам тортишлари тайин. Шунинг учун бугун интуицияга юз эллик фоиз эрк берган ҳолда иш тутишингиз зарур. У сизга энг қийин вазиятларда ҳам тўғри йўл кўрсата олади. Муҳаббатда қатъий қарорлар чиқаришга шошилманг. Айниқса, эмоция сиздан зўр келаётган бўлса, қарорлар чиқаришингизга ҳали вақт бор. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

16 декабрда ҳар кунгидек майда ишларни ортга суриб қўйишдан тийилишингиз талаб этилади. Бу молиявий аҳволингиз ожиз ҳолатда қолишини таъминлайди холос. Шахсий ҳаётдаги ташвишларни деб асабийлашманг. Барибир худонинг айтгани бўлади. Ташвиш бугун бўлса, эртага йўқ. Бекорга асаб тизимингизга зиён етказганингиз қолади. Рўзғордаги муаммолар кечқурунга борибгина ижобий ҳал бўлиши мумкин. Ўзингизга нисбатан тажрибаси кўпроқ инсонлар маслаҳат берса, қулоққа олинг. Ўзингизга яхши бўлади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Бугун ишларингиз бароридан келиши, хотиржамлигингиз анчадан бери сиз билан шерикчиликда ишлаётган одамга боғлиқ бўлади. Вазиятга қараб режаларни ўзгартиришингиз ва шунинг ёрдамида жамиятдаги ўрнингизни асраб қолишингизга тўғри келади. Бугун саломатлигингизга алоҳида эътибор билан ёндашинг. Фақат режим бўйича овқатланинг. Кечқурун маданий ҳордиқ чиқариш ниятида бўлсангиз, кино ёки театрга тушишингиз мумкин.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

16 декабр куни сизни чор атрофдан мақташга тушиб кетишлари кутилмоқда. Ана шунинг оқибатида бўшашиб ташаббусни, ишга ижодий ёндашиш кабиларни қўлдан чиқаришингиз ҳеч гап эмас. Сергак бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида ўзингиз учун ёқимсиз бўлган бир шахс билан мулоқот қилишингизга тўғри келади. Суҳбат давомида жаҳдингизни жиловлашга ҳаракат қилинг. Кечқурун қайноқ ванна қабул қилишингиз тавсия этилади. Қайноқ ванна саломатлигингизни мустаҳкамлашда ёрдам беради. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Бугун кўплаб янги танишувларни бошдан кечирасиз. Яқин ҳамкорликлар сизга қанот бағишлайди. Эҳтиёт бўлинг. Янги танишганларингиз орасида негатив характерга эга кимсалар ҳам бўлиши мумкин. Уларни четлаб ўтиб кетганингиз маъқул. Ишхонангиздаги мартабангиз юқорилаши ҳам ўша кимсанинг таъсирида пастга шўнғиши эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун кимдир пластик карточкангизга пул ташлаши кутилади. Кимки кечқурун олис сафарга отланса, албатта омадга эришади.


ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Ишонинг, бугун сизнинг миянгизда шундай маънавий юксаклик кузатиладики, дунёнинг манаман деган буюклари ҳам сизга ҳавас қилса арзийди. Уларни дарров блокнотингизга ёзиб қўйинг. Бир нечтасини ҳақиқатга айлантирсангиз ҳам ортиқчалик қилмайди. Куннинг иккинчи ярмида қариндошлардан бири билан орангизда жиддий суҳбат бўлиб ўтиши кутилмоқда. Ўзингизга маҳкам бўлинг. Овқатланиш режимига амал қилинг. Ошқозонингиз резина эмас.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

15 декабрда чаён буржи остида таваллуд топганлар хаёлан, руҳан болаликка, кейинроқ иллюзия домига қайтишлари мумкин. Аммо бу гал хаёллар жиддий муаммолардан чалғишингизда катта ёрдам беради. Кечки пайт бир-биридан ёқимли харидларни амалга оширасиз. Уйингизга меҳмонлар ташриф буюриши эҳтимолга яқин. Фақат иллюзия домидан реал ҳаётга қайтишни унутманг. Меҳмонларингиз ранжиши мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун куннинг биринчи ярмида сизга шундай сердаромад иш таклиф этишадики, ҳайратдан тош қотасиз. Лекин шошилманг. Тарозининг икки палласини яхшилаб кўздан ўтказинг. Ишнинг майда икир-чикирларигача мулоҳазадан ўтказинг. Оила қурмаганмисиз? Бугун кечки пайт фантастик даражадаги учрашувни бошдан кечирасиз. Ҳозирлигингизни кўраверинг. Бўлғуси жуфтингиз сизни олқишларга, мақтовларга кўмиб ташламоқчи. Қандай бахт! Омад сизга ёр бўлсин!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

15 декабр куни ишхонангизда мартабангиз ошиши учун хизмат қилувчи хусусиятларингиздан бохабар бўласиз. Сезасизки, сиз аслида табиатан интилувчан, масъулиятли ва мияси янгидан-янги ғояларга тўла инсон экансиз. Куннинг иккинчи ярмида сизга қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф этишади. Фақат бу иш хорижда бўлиши мумкин. Жуфтингиз рози бўлса, хорижга кетиб ишлаганингизга етмасди. Мулоҳаза қилинг, маслаҳатлашинг. Омад сизга ёр бўлсин!

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Кун аввалида жисмоний зўриқишларга эрк бериш ва овқатланиш режимини бузишдан сақланинг. Акс ҳолда саломатлигингизга путур етади. Дам олишни ҳам тўғри ташкил этинг. Фойдали маҳсулотлар билан озиқланинг. Оиласиз бўлсангиз, кечки пайтга яқин бир инсон билан учрашишингиз эҳтимоли бор. Худди шу инсон бўлғуси ёстиқдошингиз бўлиб чиқади. Мулоқот пайтида ўзингиздаги энг яхши хислатларни кенг намойиш этишга ҳаракат қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

15 декабрда дўстлар, оила аъзоларингиз даврасида камроқ бўлинг. Фаоллик талаб қилувчи ишлардан ҳам вақтинча воз кечинг. Улар сиз кўзлаган даромадни бера олмайди. Молиявий аҳволингиз эса аълодан ҳам аълороқ бўлади. Жуда дўппи тор келса, заҳира пулларингизнинг ўзига ойлаб яшай оласиз. Яқинларингиз учун ёқимли совғалар харид қилинг.


ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун қўй буржи вакилларининг қалби меҳр ва эътиборга янада мойилроқ тус олади. Бу имкониятдан унумли фойдаланинг. Яқинларингизга кўпроқ меҳр-оқибат, эътибор кўрсатинг. Рўзғорингиздаги муаммоларни ҳам жуда осонлик билан хотиржамликда бартараф этасиз. Ишонинг, яқинларингиз сизни борлигингизча қабул қилади. Улар сизни севади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Янги йил байрамига деб пул жамғаришни ҳам унутиб қўйманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

15 декабр куни борадиган манзилингизга кечикмаслигингиз, атрофдагилар фикри билан ҳам ҳисоблашган ҳолда ҳаракатлар содир этишингиз сўралади. Омадга эришишда қулай вазиятлар рўбарў келади. Уларни асло қўлдан чиқарманг. Қўлдан чиқарсангиз, кейин тутиб олишингиз оғир кечади. Айниқса, пул ва мартабани ошириш масаласига сергак муносабатда бўлинг. Қарзнинг ҳар қандай туридан воз кечишингиз тавсия этилади. Айримлар жуфти билан жанжаллашиб қолиши мумкин. Ўзингизни қўлга олинг.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Бугун сиздан талаб қилинадиган бирдан-бир нарса шуки, ёлғиз қолишингиз керак. Одамлардан, уйдан нари бўлган ҳолда маълум муддат ёлғизликда дам олишингиз лозим. Ёки табиат қўйнига чиқиб кетинг. Саломатлигингиз панд бермайди. Лекин шамоллаш, грипп юқтиришдан ўзингизни асрасангиз ҳам зиён қилмайди. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

15 декабрда тадбиркорларнинг яқин шериклар билан бирга ўтадиган тадбири фавқулодда тўхтатилиши мумкин. Оила қурмаганлар эса романтик учрашувга номаълум сабабларга кўра чиқа олмасликлари кутилади. Бунга сиз айбдор эмассиз. Вазият шуни тақозо этади. Кечқурун сизни меҳмондорчиликка таклиф этишлари мумкин. Кун давомида дўстлар билан бўлиб ўтадиган суҳбатлар сизга албатта позитив ҳадя этади. Руҳан енгил тортасиз.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Бугунги кунни эрта тонгдаёқ режалаштириб олсангиз, сира ютқазмайсиз. Режа асосида барча ишларингиз бароридан келади. Эзгу орзуларингиз ушалади. Ёлғизлар анчадан бери муштоқ кутилган учрашувга чиқиш бахтига муяссар бўлишади. Кундалик ҳаётда жиддий хатоликларга йўл қўймаслик учун позитив кайфиятга эга бўлишингиз талаб этилади. Кечқурун оилангиз даврасида вақт ўтказинг. Афсусланмайсиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

15 декабр куни кайфиятингиз байрамона бўлади иншооллоҳ. Янги йил киришига анча кун бўлса-да, совғалар харид қиласиз ва арчанинг остига беркитасиз. Байрам режасини тузиб қўйиш ҳам эсингиздан чиқмасин. Аммо ишни ҳам ташлаб қўймаслигингиз керак. Бировларнинг муаммоларига, ҳаётига аралашишдан сақланинг. Шахсий ҳаётингиз ҳақида бировларга гапиришдан тийилинг. Сурункали хасталикка чалинганлар дориларини ўз вақтида ичишлари тавсия этилади.


ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

14 декабрда атрофдагилар билан тил топишишга ҳаракат қилинг. Кайфиятингиз тушкунлиги боис одамларга фақат нафрат назари билан боқишингиз яхшиликка олиб келмайди. Биргина кайфиятни деб ўзингизни ўзингиз еяверманг-да, позитив олиш пайига тушинг. Тадбиркорлар учун бугун пул жамғариш масаласида қулай имкониятлар бисёр бўлади. Ҳушёр бўлмасангиз, қандайдир шайтоний хаёл сизни йўлдан оздириши ҳеч гап эмас.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Уларсиз бир иш қилишнинг имкони бўлмаса-да, барибир жисмоний зўриқишларни камайтиришингизга тўғри келади. Ҳамма ишни ўз вақтида шундоқ ҳам уддалайсиз. Саломатликни издан чиқарганингиз қолади. Ҳадеганда бировларнинг гуноҳида ҳам ўзингизни айблашдан сақланинг. Айниқса, муҳаббатда оиласизлар шундай кайфиятга тушиб қолишлари мумкин. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда сергакликни қўлдан берманг. Имкон борича кўча овқатини емасликка ҳаракат қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

14 декабр куни тадбиркорлар яқин шериклар билан муносабатларни янада мустаҳкамлашлари талаб этилади. Шунда рақобатчиларингиз адабини ейди. Сизга деб қазиган чуқурига ўзлари тушади. Одамларнинг ишончига киришда принципиалликдан қочинг. Бу сизга аксинча зиён етказади. Янги манзилга кўчиш, таъмир, харидлар бугун муваффақиятли кечади. нени орзулаган бўлсангиз, орзуларингиз бугун ушалади, ишонинг. Омад сизга ёр бўлсин!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун тоғ эчкиси буржи остида таваллуд топганларнинг саломатлиги масаласида жиддий муаммолар туғилиш эҳтимоли бор. Кимдир юракдан, яна кимдир асабдан дегандек нолий бошлайди. Агар ўз вақтида оғриқларга барҳам бермасангиз, кейин кеч бўлади. Бугун олис сафарни зинҳор режалаштира кўрманг. Жанжалли вазиятлардан ўзингизни олиб қочинг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда фақат ўзингизгагина ишонган ҳолда иш тутинг.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

14 декабрда оиласизлардан кимдир бировни ёқтириб қолиш туфайли кўплаб километрлар йўл босиши, шу йўл билан кўнгил изҳорини ошкор этиши мумкин. Лекин қанча йўл босманг, бу арзийди. Оилалилар эса жуфти билан арзимас баҳона туфайли жанжаллашиб қолиши мумкин. Бугун саёҳат, табиат қўйнида дам олиш ва харидлар хайрли кечади. Фақат сотиб олинадиган маҳсулотнинг сифатини албатта кўздан ўтказинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Бугун балиқ буржи вакилларининг кайфияти аъло даражада бўлади. Шу нарса барча тўсиқларни осон енгиб ўтишингизда ёрдам беради. Мартабангиз пиллапоялари бўйлаб дадил одимлай борасиз. Қисқа фурсатда эришган натижаларингизни кўрган ҳасадгўйлар тамом бўлиши аниқ. Агар пул масаласида муаммо пайдо бўлса, ўз куч, имкониятларингизга суянинг. Оқимга қарши сузишга асло урина кўрманг.


ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

14 декабр куни ишни олис келажак режаларини хомчўт қилишдан бошлашингиз тавсия этилади. Чунки ҳали якунига етказмаган ишларингиз кўп. Ҳозирдан режани пухталаб қўйсангиз, вақти келганда албатта ўша ишларни охирига етказасиз ва ҳақини оласиз. Агар янги ғояларингиз бўлса, улар фантастикага ўхшаб кетса ҳам, билингки, албатта амалга ошади. Асосийси, ўзингизга бўлган ишончни йўқотиб қўймасангиз бас. Бугун таваккалчилик сизга фойда келтириши мумкин. Синаб кўринг. Кечқурун айримлар ўқиш, келишувларга шошилиши ёки хизмат сафарига жўнаб кетиши кутилади.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Бугун оилалилар кўпроқ фарзандлари билан тиллашишлари керак. Улар сизни нафақат соғинишган, балки сиздан қимматли маслаҳатлар, насиҳатлар эшитишга ошифта. Ҳар доим ҳам реалистга айланаверишингиз шарт эмас. Бугун қалбингиз буйруғига итоат этган ҳолда ҳаракатлар содир этсангиз ҳам бўлаверади. Ишхонангизда зудлик билан бажариш лозим бўлган ишларни ортга сурманг. Катта тезликда уддалаш пайида бўлинг. Кечқурун ёлғизларни эҳтиросли лаҳзалар кутиб қолади.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

14 декабрда раҳбарларингиз ўта мураккаб вазифаларни зиммангизга юклаши мумкин. Улар мураккаб бўлишига қарамай, сизни чўчита олмайди. Аксинча ўзингизга бўлган ишонч ҳиссини оширади. Бугун жамоавийлик асосида амалга ошириладиган ишларнинг даромади мўл бўлади. Лекин пул экан деб фақат унинг кетидан қувлаш керак эмас. Ишхонангизда раҳбарлар мукофот пули беради. Лекин пуллар сиз чамалаган каби кўп эмас. Худога шукр қилиб олиб қўяверинг. Баракасини берсин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Бугун ўзингизни ўзингиз койишдан бўшамаслигингиз эҳтимоли бор. Бунинг арзирли сабаби бор албатта. Зиммангизга юкланган вазифаларнинг ярмисини ҳам адо эта олмаган чиқасиз. Ўзингизга нисбатан тажрибаси, билими кўп ҳамкасбларга қулоқ тутишни канда қилманг. Уларнинг билим ва тажрибаси ўсишингизга туртки бўлади. Муҳаббатда оила қурмаганлар бўлғуси жуфтини ранжитиб қўйиши мумкин бўлган ҳаракатлар содир этмаслиги тавсия қилинади.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

14 декабр куни барча ишларингизни ўз вақтида уддалашга ҳаракат қилинг. Кейин қанча талаб қилинса, шунча дам олинг. Тушлик қилишни унутманг. Ўз айбингиз билан кун давомида саломатлигингизга путур етказишингиз хавфи сезилмоқда. Эҳтиётингизни қилинг. Оила аъзоларингиз билан жанжаллашишдан нари бўлинг. Тўғри овқатланинг. Режимни бузманг. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқинг. Айримларнинг хонадонида бугун кечқурун янги меҳмон дунёга келиши мумкин. Умри билан берган бўлсин!

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Ишга қараб туриб бироз чўчишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Лекин уларни адо этишингиз шарт. Худди ўша ишларнинг орқасидан моддий манфаат кўрасиз. Лекин ишни жамоа бўлган ҳолда бажарсангиз, яна яхши. Жамоавийлик шахсий ҳаётингизда ҳам жуда қўл келади. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, қиш совуғидан сақланинг. Дориларни ўз вақтида ичинг. Куннинг иккинчи ярмида кимдир пластик карточкангизга пул ташлаши мумкин. Баракасини берсин!


Музыка

Shoxista xonimdan kechki tuxfa. Tinglaymiz


бедорлар қўшиқ юворилар, улашамиз 👇

@acroc


ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

13 декабрда тақдирнинг кучли зарбасига дуч келмаслик учун бажарилиш имкони бўлган иш борки, барчасини уддалаб улгуришга ҳаракат қилинг. Кўпроқ келажак ҳақида ўй суринг, ўтмишга зинҳор қайта кўрманг. Шерикчиликда ишлайдиганларга нисбатан шахсий манфаатларингизни кўндаланг қўйманг. Бу муносабатларингиз бузилишига сабабчи бўлиши мумкин. Ишга ижодий ёндашинг, энергиянгизни тежанг. Негатив ҳолатлардан қандай йўл билан бўлмасин, қочинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Кун бир жиҳатдан олиб қараганда, яхшидек туюлмаслиги мумкин. Аммо адашасиз. Бугунги кун ўз саховати билан бир умр ёдингизда қолади. Бугунгидек фаоллик ва позитивга ҳеч қачон эга бўлмагансиз, ишонинг. Қачонлардир аразлашган одамлар билан ҳам айнан бугун ярашасиз. Омад шундоқ ёнингизда туради. Уни маҳкам ушланг. Қочиб кетишига йўл қўйманг. Молиявий муаммолар ҳам сиз истагандек осон, ижобий ҳал бўлади. Кечқурун уйингизга олисдан меҳмонлар келиши мумкин. Ҳушёр туринг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

13 декабр куни вужудингиз энергияга лиқ тўлади. Ҳар қандай ёмонликни яхшиликка айлантиришга қурбингиз етади. Муҳаббатда фақат фактларга ишонинг, туйғуларга эмас. Баъзилар куз ҳавосининг таъсиридами, ўзини лоҳас ҳис эта бошлаши мумкин. Саломатлик ҳақида анчадан бери қайғурмай қўйган бўлсангиз, албатта шундай ҳолатга тушишингиз тайин. Поликлиникага бориб келишингизга тўғри келади. Саломатлик ёмон бўлса, ҳеч нарса татимайди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун шахсий фикрдан кўра жамоатчилик фикри сизни кўпроқ қизиқтира бошлайди. Бу ажойиб. Шу йўл билан ҳамфикрлар сонини кўпайтира оласиз. Шахсий бизнесига эгалар ҳам бугун муваффақиятларга эришишлари кутилмоқда. Фақат пулларингизни шубҳали ишларга тикманг. Хизмат сафарига боришдан бугунча воз кеча туринг. Муваффақиятсизликка учрашингиз эҳтимоли бор. Тўғри овқатланинг. Режимни бузманг. Бош, оёқ оғриғи безовта қилса, мутахассис кўригидан ўтгачгина муолажалар олинг.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

13 декабрда югур-югурлар оёғингиздан олиши мумкин. Лекин кўнглингизни чўктирманг. Югур-югурлар жамиятдаги ўрнингиз мустаҳкам тортишини таъминлайди. Оилавий ҳаётингиздаги муаммолар осонликчасига бартараф этилади. Жуфтингизга кўп нарса керак эмас. Бир марта жилмайиш қилсангиз, олам мусаффо. Яқинларингизга агрессив муносабатда бўлишдан тийилинг. Ўзингизни қўлга ола билинг. Хотиржамликни шиор қилиб олинг.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Балиқ буржи остида таваллуд топганлар бугунги кунни оилавий анъаналар асосида ўтказишни ихтиёр этади. Иш пайтида ҳам яқинларингизга берган ваъдаларингиз тез-тез ёдингизга келади. Бу ишингиз жавобсиз қолмайди. Кечқурун оила аъзоларингиз сиз учун миннатдорчилик сифатида кутилмаган совға ҳозирлаб қўйишганига гувоҳ бўласиз. Саломатлик масаласида жиддий муаммолар туғилиши мумкин. Агар сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, врач қабулига бориш ва муолажалар белгилаш пайти етди.


ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Кунингиз кучли босим остида ўтиши кутилмоқда. Асосан кун давомида майда-чуйда ишлар билан ўралашиб қолишингиз мумкин. Лекин уларни якунлаб улгуришингиз керак бўлади. Оиладаги вазифангизни пухта режа асосида адо этишингизга тўғри келади. Тўғри йўлдан чалғишмаса, тадбиркорлар ҳам бугун кўз кўриб қулоқ эшитмаган муваффақиятларни қўлга киритишади. Айниқса, молиявий масалада омад кафолатланади. Омад сизга ёр бўлсин!

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

13 декабр куни биринчи навбатда профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришингиз талаб этилади. Маош ва мукофот пулларини айнан ўша ишлар ёрдамида қўлга киритасиз, ахир. Кун мобайнида яқинларингизга меҳр-оқибат кўрсатишни ҳам унутиб қўйманг. Куннинг иккинчи ярмида азалий орзуларингиздан бири ҳақиқатга айланади. Сал романтикроқ бўлсангиз, суюкли инсонингизнинг кўнгил изҳорларини эшитиш бахтига муяссар бўласиз.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

13 декабрда нима билан банд бўлишни режа қилган бўлсангиз, меъёрни билишингиз зарур. Бу асосан шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ бўлади. Ҳаракатингизни қилмасангиз, ёлғиз қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Молиявий муаммоларингиз хамирдан қил суғургандек осон ҳал бўлади. Режалаштирган миқдордаги пулга эга бўласиз. Уйдагилар учун совғалар харид қилишни ҳам унутиб қўймасангиз бас. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Миянгизга бир-биридан буюк ва ажойиб ғоялар қуйилиб келади. Фақат уларни ҳақиқатга айлантириш масаласи негадир секинлашиб қолиши мумкин. Шунинг учун оқимга қарши сузишингиз тавсия этилмайди. Кечки пайт рўзғордаги бир қатор муаммолар бўйнингизга осилиб олиши эҳтимолга яқин. Қайсидир жиҳозларни таъмирлаш зарурати туғилса, устасига кўрсатинг. Дўстлардан бири иш масаласида таклиф киритиши мумкин. Рози бўлманг. У сизга ишончли ҳамкор бўла олмайди.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

13 декабр куни ваъда берувчилар жуда кўп бўлади. Аммо ваъдаларнинг ижросидан дарак бўлмайди. Фантазия яхши нарса. Фақат ранжитиб қўйиши ёмон. Моддий аҳволингизни яхшилаш йўлида янги-янги усуллар ўйлаб топишга ҳаракат қилинг. Шахсий бизнесингизга эга бўлсангиз, ҳар бир қадамни ўйлаб босишингиз, ҳар бир гапни ўйлаб тилга кўчиришингиз талаб этилади. Айниқса, ҳамкорлар, шериклар билан келишувларга эришиш жараёнида бу нарса жуда керак бўлади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Энг муҳим ишларни амалга ошириш жараёнида сергакликни қўлдан бермасангиз, кунингиз омадли кечиши аниқ. Ишхонадаги ишлар ҳам силлиқ кечади. Фақат ҳасадгўй ҳамкасблардан эҳтиёт бўлинг. Тўғри, улар сизга рақобатчи эмас. Лекин арзимас харакат билан ишни бузиб қўйиши мумкин. Кечқурун саломатлигингиз ҳақида қайғуринг. Спортзалга боринг, ёки бассейнда чўмилинг. Кимки олис сафарга отланса, албатта омади чопади.


ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Бугун куннинг биринчи ярмида олисдан ташриф буюрадиган меҳмонларни қарши олиш билан банд бўласиз. Улар ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз кириб келишади. Иш масаласида эса бир-икки кун дам олиш имконига эгасиз. Дам олиш лаҳзаларингизни маданий тарзда кечирсангиз, фойдадан холи бўлмасди. Бизнес билан шуғулланадиган дўстингиз сизга ҳамкорлик таклиф қилиши мумкин. Ўйлаб кўринг. Қўлингиздан келса, ортиқча пул тешиб чиқмайди.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

12 декабр сиз учун англашилмовчиликлардан иборат бўлиши кутилмоқда. Қандайдир кўнгилсиз вазиятга тушиб қолиш натижасида шок ҳолатини ҳам бошдан ўтказишингиз ҳеч гап эмас. Кун давомида бир инсон сизга қўнғироқ қилиб қимматли маслаҳатлар бериши мумкин. Маслаҳатларни сабр билан тинглашингизга тўғри келади. Кечқурун баъзилар шамоллашдан безовталанишлари, ўзларини ниҳоятда лоҳас ҳис этишлари мумкин. Даволаниш чораларини кўрмасангиз бўлмайди.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун ишларни тўлиқ уддалашга улгуришингиз лозимлигини унутманг. Сифат биринчи навбатда туришини ҳам эсда сақланг. Акс ҳолда раҳбарларингиздан танбеҳ эшитишингизга тўғри келиши мумкин. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда. Меҳмонларнинг кўнглини олишга, позитив ҳадя этишга ҳаракат қилинг. Меҳмонлар совғасиз келмайди. Демак, сиз ҳам бу марҳаматга совға билан жавоб қайтаришингиз керак. Оила қурмаганлар кечқурун романтик учрашувга чиқишади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

12 декабр куни моддий аҳволингиз сиз орзу қилгандан ҳам яхшироқ кўринишда бўлади. Агар сўнгги кунларда ҳам иллюзия асирига айлансангиз, бундай даромадни тушингизда ҳам кўрмасдингиз. Спорт билан шуғулланиш натижасида бир олам позитивга эга бўлиш мумкинлигини унутманг. Ортиқча вазндан халос бўлиш учун спортнинг енгилроқ турини танланг. Организмни жисмоний зўриқишга мубтало этишингиздан ҳеч қандай фойда чиқмайди. Саломат бўлинг!

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Олдиндан шахсий ҳаёт ва ишга оид режалар тузишдан сақланинг. Аниқроғи, эртанги ишлар учунгина режалар тузиш билан чекланинг. Хаёлларингизни тартибга солинг. Шундай қилингки, миянгизда бўлмағур ва хунук хаёллар айланиб сизни безовта қилмасин. Ишхонада ўзингизни хафа қилдирманг. Гарчи хафа қилмоқчи бўлган ҳамкасб сиздан анча ёш бўлса-да, барибир уни керакли усуллар ёрдамида тўхтатинг. Тўхтатингки, кейинги сафар ҳар бир гапини ўйлаб гапирсин. Олис сафар бугун саломатлигингизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

12 декабрда куннинг ярмини қоғозбозлик, муҳим ҳужжатларни расмийлаштиришга сарфлайсиз. Пуллар билан шундай ишласангиз эди, кўнглингиз тоғдек кўтарилган бўларди. Тўғри эмасми? Афсуски, моддий аҳволингизни яхшилаш масаласида ижобий гапларни айтишга ҳали эрта. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизни ҳаддан ташқари идеалга айлантириб қўйишдан эҳтиёт бўлинг. Бир кун келиб бу нарса сизга қарши ишлай бошлаши мумкин.


ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Кунингиз енгил кечмайдиганга ўхшаб турибди. Саломатлик бир томондан ғалаён кўтарса, яқинларингиздан ранжиш ва молиявий йўқотишлар иккинчи томондан зарба беради. Асабийликдан сизни унча-мунча тинчлантирувчи дори қутқара олмаслиги мумкин. Шунинг учун шундай бир машғулот топингки, сизни чалғишга мажбур этсин. Севимли хобби ҳам бу вазифани бажара олади. Ухлашга ётишдан олдин албатта тоза ҳаво сайрига чиқинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

12 декабр куни моддий аҳволингиз масаласида қаттиқ қайғуга ботишингиз кутилмоқда. Бунинг устига яқинларингиздан бирининг саломатлиги ёмонлашуви ортиқча юк бўлади. Тадбиркорлар ҳам асабийликдан мосуво қолишмоқчи эмас. Яқин ҳамкорлар билан маълум бир масалада жанжаллашиб қолишингиз мумкин. Куннинг иккинчи ярмида айрим дўстларимиз қўшни шаҳар ёки қишлоққа шахсий иш билан жўнаб кетади. Сафар ўнгидан келади, ишонинг. Моддий манфаат кўрасиз.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Бугун эгизаклар буржи остида туғилганларни кутилмаган совғалар ва романтик лаҳзалар кутиб қолади. Айниқса, ёлғизларни кутаётган романтик лаҳзалар бир умр хотирага муҳрланиб қолишига сира шубҳа йўқ. Саломатликни эҳтиётланг. Кўзларингизга жабр етишидан сақланинг. Ҳаммомда чўмилиш, контрастли душ саломатлигингиз мустаҳкам тортиши учун хизмат қилади. Кечқурун яқин дўстлар даврасида ширин суҳбатлар қуриб вақт ўтказинг. Омад сизга ёр бўлсин!

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

12 декабрда ўзингиздан кўнглингиз тўлмаслиги туфайли ҳар бир ҳаракатингиздан нуқсон қидира бошлайсиз. Билинг, ич-этини ейиш одамни яхшиликка олиб бормайди. Жуфтингиз билан ўзаро муносабатлар илгаригидек яхши эмасми? Муаммолар кўндаланг тура бошладими? Демак, бу муаммони ҳам ўзингиз бартараф этишингиз керак. Зарарли одатлардан воз кечинг. Агар бир-бирингизни қадрласангиз, биргаликда англашилмовчиликларга қарши кураш олиб боринг.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Кунингиз олқишлардан, мукофотлардан бошланса сира ҳайрон бўлманг. Сиз шунга яраша хизмат қилгансиз. Шундай ёқимли лаҳзаларга арзийсиз. Кечки пайт кимларнидир иш жойидаги раҳбарлар хизмат сафарига жўнатиши мумкин. Сафардан воз кечманг. Оила аъзоларингиз ҳам сизни юксак баҳолайди. Уларга ҳам ҳурмат-иззат кўрсатинг. Фарзандлар билан меҳрибонларча сўзлаша билинг. Уларга тўғри йўл кўрсатишдан тўхтаманг. Кун келади, натижасини албатта кўрасиз.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

12 декабр куни ҳамкасбларингиз орасида кимлар сизнинг ҳурматингизга арзимаслигини кўрасиз. Лекин буни ҳеч кимга сездирмаслигингиз керак. Рўзғордаги майда-чуйда муаммолар кўп вақт олиши мумкин. Бунинг устига анча-мунча пул сарфлашга ҳам мажбур бўласиз. Кечқурун дўстларингиздан бири чин дилдан суҳбат қуриш ниятида сизга қўнғироқ қилиши кутилади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар муолажа олишни унутмасликлари зарур. Кечқурун аллаким қўлингизга бир даста пул тутқазиши мумкин. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!


ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

11 декабрда ҳамкасбларга ютуқларингизни айтиб камроқ мақтанинг. Яхшиси, умуман бу ҳақда гапирмасангиз ҳам ёмон бўлмайди. Ишларингиз бугун керагидан ҳам кўпроқ бўлади. Кечга қадар чарчоқ, толиқиш оёғингиздан олиши эҳтимолдан холи эмас. Агар вақти-вақти билан дам олиб, нафас ростлашга имкон топсангиз, бу қадар чарчамаган бўлардингиз. Кечқурун дўстлардан бири қаёқдаги гапларни гапириб асабингизни бузиши мумкин. Сукут сақлаб қўя қолинг. Шуниси тинч.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Ишонинг, бугундан меҳнат таътили олиш ҳаракатига тушмасангиз, кейинчалик жисмоний зўриқишларни умуман кўтара олмас даражага етишингиз тайин. Янги йил байрамини муносиб кутиб олиш ҳаракатига тушинг. Бунинг учун чўнтакни қаппайтиришингиз талаб этилади. Қанчалар билимдон бўлманг, бугун ҳеч кимга бу хислатингизни намойиш этманг. Кимлардир кун давомида бош ва оёқлар оғришидан безовталаниши мумкин. Чорасини кўринг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

11 декабр куни тадбиркорлар эртадан кечга қадар югур-югурлардан бўшамасликлари мумкин. Янги ҳамкорлар топган бўлсангиз, тезроқ келишувларга эришиш, фойдали шартномалар тузиш пайида бўлаверинг. Муҳаббатда оила қурмаганлар туб бурилишга гувоҳлик қилишлари кутилади. Афсуски, бу бурилиш сизнинг фойдангизга бўлмаслиги ёмон. Илож қанча?!. Буни ҳаёт деб қўйибди. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун горизонтал ҳолатда бўлинг. Аниқроғи, кўча кезиб беҳуда вақт сарфланишига йўл қўйманг. Имкон топсангиз, дам олинг, нафас ростланг. Шахсий ҳаётда ҳам кўп нарсаларга ўзгартишлар киритишингиз керак бўлади. Жуфтингиз билан тез-тез жанжаллашиб қолаётган бўлсангиз, очиқчасига гаплашиб олиш йўлини қидиринг. Ғийбатчи, ҳасадгўйлардан қочинг. Чув тушиб қолишдан сақланинг. Тўғри овқатланинг. Меъёрни билинг.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

11 декабрда қовға буржи остида туғилганларни мўъжизали лаҳзалар кутади. Улар асосан шахсий ҳаётингизга тааллуқли бўлади. Янги танишувлар бошингизга тушса, эътиборли бўлинг. Оиласизлардан кимдир куннинг иккинчи ярмида ўзига ёқадиган, орзусидаги инсонни учратиши мумкин. Айримлар молиявий инқирозга юз тутиши эҳтимолга яқин. Лекин кайфиятни туширманг. Ҳаммаси ўткинчи. Ёруғ кунлар олдинда. Бардам бўлинг. Омад сизга ёр бўлсин!

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Бугун сизни тақдирнинг шундай совғалари кутиб қоладики, қанот бойлаб осмонларга парвоз қилгудек хурсанд бўласиз. Кун бўйи бир-биридан ажойиб, қизиқарли танишувларни бошдан кечирасиз. Эмоцияни назоратда ушланг. Унинг дастидан обрўйингизга путур етиб қолмасин. Оилавий бюджетингиз қатъий назоратда бўлиши лозим. Шахсий автомобилингизда олис сафарга отланишдан воз кечинг.


ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

11 декабр куни қанча керак бўлса, шунча орзу қилинг. Лекин билинг, ҳамма орзулар ҳам ҳақиқатга айланавермайди. Ҳаммаси ушалиши учун иллюзия қаъридан чиқишингиз, амалий ишларга қўл уришингиз лозим. Ана шунда барча орзуларингиз ҳақиқатга айланади. Ишхонада раҳбарлар зиммангизга юклаган вазифаларни юз фоиз адо этишга ҳаракат қилинг. Оилалилар кечқурун беихтиёр эркинликка ташналик сеза бошлашлари мумкин. Маълум вақт дўстлар билан мулоқот қилинг, ўтиб кетади.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Янги йил тобора яқинлашиб келмоқда. Аммо сизнинг қалбингиз гўёки бўм-бўш. Бир мисқол бўлсин қувонч сезилмайди. Ишларингиз ўнгидан келишини таъминламасангиз, яқинларингизга совғаларни қандай харид қиласиз? Шу ҳақда ўйлаб кўрсангиз яхши бўларди. Ижод кишиларининг барча ўйлаб қўйган режалари амалга ошади. Кечки пайт кўпроқ вақт пиёда кўчаларда сайр қилишингиз тавсия этилади. Бу саломатлигингиз мустаҳкам тортишида, организмингиз дам олишида асқотади.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

11 декабрда молиявий масалада омадингиз чопмаслиги кутилади. Кам бўлса-да, йўқотишларга юз тутишингиз эҳтимоли бор. Куннинг иккинчи ярмида жисмоний машқлар, сузиш билан банд бўлишингиз керак. Бу саломатлигингизни мустаҳкамлайди. Ўзингизга бўлган ишончни оширади. Агар бу амалларни ёлғизликда адо этгингиз келмаётган бўлса, ишончли шерик топинг. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Овқатланиш режимини бузманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Принципиаллигингиз бугун ўз сўзини айтиши мумкин. Қайсидир соҳада боши берк кўчага кириб қолишингиз хавфи бор. Молиявий мукаммалликка йўналтирилган лойиҳалар бугун кун давомида муваффақиятли якун топади. Тадбиркор бўлсангиз, яқин ва янги ҳамкорлар топиб, сира ўйланмасдан келишувларга эришиш ҳаракатига тушаверинг. Ўтмишдаги хатоларни, муваффақиятсизликларни ёдга олманг. Кечқурун зиёли дўстлардан бири ишингиз бўйича оқилона бир маслаҳат бериши мумкин.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

11 декабр куни нуқул фантазияларга берила бошлашингиз хавфи бор. Сиз шу қармоқдан озод бўлиб, амалий ишга ўтишингиз керак. Хаёлпарастлик, фантазия билан пул топиб бўлмайди. Иммунитетни кўтаришга бағишланган барча амаллар бугун муваффақиятли кечади. Шамоллашдан, ангинага йўлиқишдан сақланинг. Агар хасталанишга улгурган бўлсангиз, халқона усуллар ёрдамида даволаниш аҳамиятлироқ кечади. Яқинларингизни эҳтиёт қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Нимани режа қилган бўлсангиз, амалга ошади иншооллоҳ. Лекин ҳаракат, тезлик ҳам шунга яраша бўлиши керак. Рўзғордаги муаммоларни бир бошдан бартараф этишни бошланг. Ҳаммасига баравар ёпишсангиз, ўлда-жўлда қолиб кетиши турган гап. Кун мобайнида дўстлардан ёки қариндошлардан бири сизга қўнғироқ қилиб туша олмаслиги кутилмоқда. Яхшиси, унга ўзингиз қўнғироқ қилинг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар ўзларини жуда асрашлари талаб этилади.

Показано 20 последних публикаций.