Ички ишлар вазирининг «дерзкый» матбуот котибини баёноти ўз тасдиғини топмади
ИИВ матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда тизимга тегишли тарқалган хабарлар юзасидан постоянно журналист ва блогерларни ёлғон ва нохолис ахборот тарқатишдан огоҳлантириб, уларни «духи»га ўтказиб келади.
Яқинда мана шу хизматнинг раҳабари норасмий баёнот бериб, Қорақалпоғистондаги воқеа бўйича аввал текширув ўтказилиб, ҳеч кимнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломати топилмаганини билдирган эди.
Бугун эса мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратура органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди ва
воқеа бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этилди:
«Тахиатош туманида яшовчи фуқаро Б.Даулетмуратовнинг кўчада маст ҳолатда ётганлиги юзасидан хабар берган шахсларнинг чақирувига биноан воқеа жойига етиб келган ички ишлар ходимлари уни туман ИИБ олиб кетган. Бу ерда унинг соғлиги ёмонлашганлиги сабабли, Тахиатош туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Тахиатош туман тиббиёт бирлашмасида эса Б.Даулетмуратовга шифокорлар томонидан зарур тиббий муолажалар кўрсатилиб, шу куни қариндошлари орқали уйига рухсат бериб юборилган.
Б.Даулетмуратов уйида аҳволи ёмонлашганлиги сабабли яна Тахиатош туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган ва даволаш муолажаларидан кейин уйида вафот этган.
Ўтказилган суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, Б.Даулетмуратовнинг ўлими ўпка пневмонияси натижасида келиб чиққанлиги, лекин унинг баданида ўлимидан олдин етказилган тан жароҳатлари мавжудлиги аниқланган. Мазкур ҳолат бўйича Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган».
P.S. Вот, Ички ишлар вазирининг матбуот котиби, вазирнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, ИИВ Ахборот хизмати раҳбари, полковник — Гиясов Шохрух Камалитдиновичнинг норасмий баёноти ўз тасдиғини топмади. Энди нима бўлади, узр сўрайдими ёки амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиладими? Вообще то, расмий шахс томонидан норасмий баёнот берилиши ғалатимас-ми? Вафот этган фуқарони «Худо урган» дейиш-чи?
Бу братан ўтган йили «ИИБ биносида одам ўлиши янгилик эмас» деган эди. Бу йилга келиб эса шунга ўхшаш ҳолатлар кўп бўлаётганига гувоҳ бўляпмиз, менимча, энди одатий ҳолга айланиб қолди.
@mufasa_mh