💎 ЎЗ ПУЛЛАРИНГИЗНИ БОШҚАРИШНИ ЎРГАНИШИНГИЗ УЧУН 6 ОЛТИН ҚОИДА!
Молиявий жиҳатдан мустақил бўлиш ва ўзингиз ҳоҳлагандек хаёт кечиришнинг ягона йўли бу ўз маблағингизни (қанчалигидан қатъий назар) бошқаришни ўрганишдир. Шундагина сиз пулнинг кетидан эмас, балки пул сизнинг кетингиздан қувади!
Дўстлар айтингчи пул борасида ишларингиз яҳшими? Сиз пулларни бошқаришни биласизми?
Келинг мақсадга ўтамиз.
1️⃣ Ўз даромадингиздан келиб чиққан ҳолда харажатларингизни режалаштиринг. Сиз яқин вақт ичида қанча маблағ сарф қилишингиз мумкинлиги, озиқ-овқат, тушлик, транспорт, кийим-кечак, дорилар ва бошқа шу кабилар қатори доимо такрорланиб турувчи харажатларингизни олдиндан ҳисоблаб қўйишингиз керак.
2️⃣ Барча қилган харажатларингизни қайд этиб боринг. Баъзи одамларга бу зерикарли туюлиши мумкин албатта, лекин сиз ўз ишлаб топган пулларингиз нима мақсадларга сарф бўлаётгани ва харажатларигизни муқобиллаштириш йўлларини аниқ кўришингиз керак.
3️⃣ Пулларни йиғамиз. Ёддан чиқармаслик керакки пулларни тўғри йиға билиш бу бойлик орттиришга энг биричи қадамдир. Жамғарилган пуллар билан бирга сизнинг эртанги кунга бўлган ишончингиз, ғайратингиз ва янада кўпроқ ишлашга бўлган ҳоҳишингиз ортиб боради. Қанча пул жамғариш кераклиги тўғрисида молиявий маслахатчилар шундай дейдилар. Сизнинг жамғарган пулингиз ишсиз қолган ёки пул топиш имкониятини вақтинчалик йўқотганингизда ўз одатларингизни, мунтазам харажатларингизни ўзгартирмаган тарзда камида 6 ойга етиши керак.
4️⃣ Қарзлардан қутуламиз. Биродарингиз, қариндошларингиз ва бошқалардан қарз бўла туриб маблағ орттиролмайсиз. Қанча пул ишлаб топсангиз хам қарз бўйнингизда сиртмоқдек осилиб тураверади. Қолаверса ҳаммадан доим қарздор бўлиб юрадиган кишилар атрофидагиларнинг ишончи сўниб бориши оқибатида қашшоқлашиб бораверадилар.
5️⃣ Пулларни тўғри тежашни ўрганамиз. Шуниси муҳимки, тежаш дегани бу пулларни энг зарур нарсалардан ҳам қизғониш дегани эмас, балки аслида кераксиз, кейинчалик харажатларнинг ортишига олиб келувчи харидлардан ўзини тийиш деганидир. Мисол учун, кўпчилигимиз хатто йиллар давомида врачлар кўригига шунчаки профилактика мақсадларида умуман бормаймиз. Назаримизда улар бизнинг пулларимизни “шилиб” оладигандек. Албатта ундай “мутахасислар” йўқ эмас. Аммо уйингиз яқинидаги оилавий поликлиникаларда ўз ишининг фидоиси бўлган, сизга чин кўнгилдан ёрдам бера оладиган врачларимиз ҳам бор. Қолаверса, кўпгина хусусий клиникаларда аниқ белгиланган хақ эвазига малакали шификор маслахатини олиш мумкин. Ваҳоланки, мунтазам шифокор кўригига бориш касалликни даволаш ва муолажа қилишдан бир неча баробар арзондир.
6️⃣ Мулкимиздан авайлаб асраб фойдаланишни ўрганамиз. Ўзимизда мавжуд бўлган маиший техника, автомобил, уй ва хоказолардан асраб фойдаланиш, ўз вақтида уларни таъмирлаш ва техник холатини доимо кузатиб бориш ҳам келажакда уларнинг бевақт ишдан чиқишдан сақлайди ва пулларнинг иқтисод қилинишига олиб келади.