Business&Motivation


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Психология


✅ Biznesda muvaffaqiyat sirlari.
✅ Biznes boshlash sirlari.
✅ Tadbirkorlik g‘oyalari.
✅ Biznes motivatsiya.
✅ Audiokitoblar.
🚀 guruh: https://t.me/+GBBecXHR5psxZjYy

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Психология
Статистика
Фильтр публикаций


#news

💎 Сунъий интеллект компаниялари халқаро рақобатда етакчилик учун курашмоқда!

Microsoft ва Google каби йирик технологик компаниялар ўз сунъий интеллект моделларини такомиллаштириб, бозорда етакчиликни сақлаб қолишга интилаётганини эълон қилди. 2024 йилда AI орқали қиймати $1 триллиондан ошувчи янги хизматлар яратилиши кутилмоқда.

OpenAI, ChatGPT орқали бутун дунёда 100 миллиондан ортиқ фойдаланувчига эга бўлгани қайд этилган.


🔎 Сунъий интеллектдан фойдаланишда энг катта имкониятлар қайси соҳада бўлади?

@motivationaluz


#motiv

💎 «Катта муваффақият – ёмон устоздир.
У туфайли энг ақлли одамлар ҳам кибрга берилиб ўзларини ҳаммадан аъло эканликларига ишона бошлайдилар».

Билл Гейтс


@motivationaluz


#fact

💎 2023 йилда сунъий интеллект соҳасида стартапларга жами $100 миллиард сармоя киритилди.

Бу рақам сунъий интеллектни келажакдаги энг истиқболли йўналишлардан бири сифатида тасдиқлайди.


@motivationaluz


#tips

💎 БИЗНЕСДА РЕКЛАМА: МУВАФФАҚИЯТ КАЛИТИ!

Реклама – ҳар қандай бизнеснинг "овози". Тўғри ва самарали реклама орқали сиз ўз маҳсулотингизни кенг аудиторияга танитишингиз ва мижозларни жалб қилишингиз мумкин.

📌 Бизнесда реклама нима учун муҳим?

1️⃣ Мижозларни жалб қилади – Сизнинг брендингиз ҳақида мижозлар билиши учун реклама энг қулай восита.
2️⃣ Товарга ишонч уйғотади – Самарали реклама орқали мижозларингиз маҳсулотингиз ёки хизматингизни танлайди.
3️⃣ Рақобатда фарқланиш – Бозордаги бошқа брендлардан ажралиб чиқишингизга ёрдам беради.

Coca-Cola реклама орқали 100 йилдан ортиқ вақтдан бери инсонларга шодлик ҳиссини етказмоқда. Уларнинг стратегияси – оддий, эсда қоладиган ва эҳтиросли хабарлар орқали инсонларга етакчи бўлиш.


Самарали реклама учун қадамлар...

🔎 Сиз бизнесингизда қандай реклама каналларидан фойдаланяпсиз?

@motivationaluz


#news

💎 Муваффақиятли стартап: Canva қиймати $40 миллиардга етди!

Canva – график дизайн платформаси, дунё бўйлаб 125 миллиондан ортиқ фойдаланувчига эга. Компания 10 йил ичида жаҳон миқёсидаги энг муваффақиятли стартапга айланди.

Canva дастлаб бир кичик гуруҳ томонидан уйда яратилган.


🔎 Ўзбекистонда ҳам бундай йирик стартаплар пайдо бўлиши учун нималар керак деб ўйлайсиз?

@motivationaluz


#motiv

💎 Шер раҳбар бўлган қўйлар жамоаси билан қўй раҳбар бўлган Шерлар жамоаси жанг қилса қайси бири ғалаба қозонади?

@motivationaluz


​​#famous

💎 ЖЕФФ БЕЗОС - Электрон тижорат дунёсининг пойдеворчиси, Amazon асосчиси.

Туғилган йили: 1964 йил, Альбукерке, Нью-Мексико, АҚШ.
Асосий ютуқлари: Amazon компаниясини электрон тижорат йўналишидаги етакчи корпорацияга айлантириш.
Қизиқарли факт: Жефф Безос ўз компаниясини гараждан бошлаб, фақат китоблар сотуви билан шуғулланган.

Жефф Безос – электрон тижорат дунёсини тубдан ўзгартирган тадбиркор. У 1994 йилда Amazon компаниясини тузди ва дастлаб китоблар сотувини йўлга қўйди. Кейинчалик Amazon доирасида электрон маҳсулотлар, кийим-кечак, озиқ-овқат ва бошқа турдаги товарларни сотишни йўлга қўйди. Бугунги кунда Amazon дунёдаги энг йирик электрон тижорат компанияси бўлиб, миллионлаб мижозларга хизмат кўрсатади.

Жефф Безоснинг асосий ютуқларидан бири – инновация ва технологияларга эътибор қаратишдир. Amazon’нинг Prime хизматлари, Kindle электрон китоблари ва AWS булут технологиялари дунёдаги энг самарали платформалардан бирига айланди.

Безоснинг муваффақиятининг муҳим жиҳатларидан бири – у таваккалчиликка қўрқмасдан кириши ва инновацион ёндашувларни қўллашидир. Унинг раҳбарлигида Amazon компанияси жаҳон бозорларида етакчи ўринни эгаллади ва унинг шахсий бойлиги жаҳондаги энг катта бойликлардан бирига айланди.

2019 йилда Безос Amazon’нинг бош директорлик лавозимидан кетган бўлса-да, компаниянинг кенг кўламли фаолиятини назорат қилишда давом этмоқда. Унинг “Blue Origin” компанияси орқали космик тадқиқотлар соҳасига ҳам катта ҳисса қўшаётгани диққатга сазовордир.


"Бизнинг мижозларимиз ҳеч қачон қониқмайди. Бизнинг муваффақиятимизнинг калити – доимий равишда уларни хурсанд қилишга интилишдир."
Жефф Безос

@motivationaluz


​​#brand

💎 XIAOMI – замонавий технологиялар оламида катта ўзгаришлар яратган халқаро брендлардан бири.

Компания 2010 йилда Хитойда Лэй Цзюнь ва унинг жамоаси томонидан ташкил этилган бўлиб, ўзининг асосий стратегияси сифатида “инновация ва иқтисодий самарадорлик”ни танлаган.

Бренд ўз йўлини фақат 8 киши ишлаган ҳолда бошлаган ва биринчи смартфони – Xiaomi Mi1 моделини 2011 йилда тақдим этган. Ушбу смартфон сифатли ва қулай нархи билан эътибор қозонган.

Xiaomi компанияси бугунги кунда нафақат смартфонлар, балки кенг доирадаги электрон маҳсулотлар, жумладан телевизорлар, ақлли соатлар, қўшимча қурилмалар, электросамокатлар ва “ақлли уй” технологиялари билан машҳур.

Муваффақият калити: Xiaomi ўз маҳсулотларини рақобатбардош нархда таклиф қилиши орқали дунё бозорида тез суратларда оммалашди. Компаниянинг Redmi серияси айниқса бюджет смартфонлар бозорида талаб юқори бўлиб, оддий фойдаланувчилар учун қўлай технологик ечимларни тақдим этади.

Глобал ютуқлари: 2023 йилда Xiaomi смартфонлар ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги учинчи энг йирик компанияга айланди. Унинг маҳсулотлари ҳозирги кунда 100 дан ортиқ мамлакатда сотилади.

Бугунги кунда Xiaomi 5G технологиялари, сунъий интеллект ва экотизим қурилмаларига катта эътибор қаратмоқда. Компаниянинг мақсади – инсон ҳаётини осонлаштирувчи юқори сифатли ва замонавий технологияларни барча учун қулай нархларда етказишдир.

"Яхши маҳсулотлар нафақат бой одамлар учун, балки ҳамма учун мўлжалланган бўлиши керак."
Лэй Цзюнь


@motivationaluz


#fact

🌍 ЕРДА СУВ ВА АТМОСФЕРА

Космосдан қараганда Ер сайёраси сув билан ўралган сайёрадек кўринади: ер юзасининг 70% дан ортиғи океанлар билан қопланган бўлиб, ўртача чуқурлиги 4267 метрни ташкил этади.
Аммо ердаги барча сувни бир жойга тўплаб, уни шар шаклида тасаввур қилсак, унинг диаметри атиги 1400 км.ни ташкил этган бўлар эди – бу тахминан Шарқий Европанинг ҳажмига тенг.
Қизиғи шундаки, бу сувнинг 3% дан кам қисми ичиш учун яроқли тоза сувдир.

Атмосферанинг умумий оғирлиги 5140 триллион тонна деб ҳисобланади.
Агар атмосфера бутунлай қаттиқ ҳолатга келтирилиб, денгиз сатҳининг зичлигича сиқилса, бу ҳам Ернинг ўлчамига нисбатан жуда кичик бир шар кўринишида бўлар эди.

Сув ва ҳаво биз ўйлагандан анча чекланган ресурслардир. Уларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишимиз ва табиатни асрашимиз жуда муҳим!


credits:
Иллюстрация: Феликс Фаран-Дешенс
Концепция: Адам Ниман


@motivationaluz


#tips

💎 БИЗНЕСИНГИЗГА СТРАТЕГИЯ КЕРАК!

Ҳар қандай муваффақиятли бизнесни ортида пухта ўйланган стратегия туради.

Бизнес стратегияси – компаниянинг узоқ муддатли мақсадларини аниқлаб, уларга қандай етиш мумкинлигини кўрсатадиган йўл харитаси.

Бизнесда стратегия ишлаб чиқиш учун қадамлар:

1️⃣ Таҳлил қилинг – ўзингизнинг кучли ва заиф томонларингизни, бозорни ўрганинг.
2️⃣ Мақсад қўйингSMART методига асосланиб мақсадларни белгиланг.
3️⃣ Рақобатчиларни ўрганинг – уларнинг ютуқлари ва камчиликларидан таҳлил қилинг.
4️⃣ Режа тузинг – амалга ошириш бўйича босқичма-босқич режа яратинг.

💡 Эсда тутинг: Стратегия доимий равишда таҳлил қилиб туриш ва ўзгаришларга мослаштириш орқали муваффақият келтиради.


🔎 Сиз ўз бизнесингиз учун қандай стратегия қўллаган бўлардингиз?
Фикрингизни изоҳда қолдиринг! 🚀

@motivationaluz


#news

💎 Toyota электромобиллар учун янги батарея ишлаб чиқди!

Toyota компанияси яқинда 1000 км масофани босиб ўтадиган янги батареяларини тақдим этди. Батарея зарядланиш вақти ҳам 10 дақиқадан ошмайди!

Янги батареялар электромобиллар учун янги инқилоб бўлиши мумкин.


🔎 Сизнингча, бундай технологиялар қачон Ўзбекистон бозорига кириб келади?

@motivationaluz


#motiv

💎 Муваффақиятга эришиш йўлида кўп нарса бизнинг қилаётган ишимизга ва ўзимизга бўлган ишончга боғлиқ

Ўзингиз қилаётган ишингизга ишонганизда, имкониятлар ўзи топилади.


@motivationaluz


#fact

💎 Amazon ўз фаолиятини 1994 йилда Жефф Безоснинг гаражида фақат китоб сотиш билан бошлаган.

Бугун эса у электрон тижорат ва булутли технологиялар соҳасида етакчи компанияга айланди.


@motivationaluz


​​#tips

💎 ДАНГАСАЛИКДАН ҚУТУЛИШ УЧУН 7 ТА ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТ

“Буни кейинроқ бажарарман. Эртага қилсамчи? Ё индинга қолдираймикан?..” Бу гапларни қанчалик кўп ишлатасиз? Ҳар куни?!
Ахир ўша «кейин» ҳам қачондир келиши керакку! Хўш, нима қилиш керак?
Қуйидагиларни бажаришга харакат қилиб кўринг, албатта ирода билан харакат қилсангиз ўзингизда ўзгариш сезасиз.

1. Нимани йўқотаётганингизни ўйлаб кўринг.
Тил ўрганишни орқага сураяпсизми? Унда сизни хорижга хизмат сафарига юборишмайди. Уй ишларини кечиктирсангиз, йўқ жойдан жанжал чиқиб, кўнгил хира бўлади.

2. Ўзингизга стимул топинг.
Атрофингизга назар ташланг: тенгқурларингиз сиздан ўзиб кетибдику! Ҳасадингиз келаяптими? Унда ишланг.

3. Диққатингизни чалғитманг.
Компьютерда муҳим ҳисоботни тайёрлашингиз керакми, “бутун дунё ўргимчак тўри”га илинмасликка ҳаракат қилинг. Аввал ишни бажаринг, қолгани кутиб туради.

4. Олдингизда турган ишлар жуда кўп бўлса, уларни қисмларга бўлиб, энг осонидан бошланг.
Ёки аксинча, энг қийин ишни бажариб бўлгач, қолгани чўт бўлмай қолади.

5. Сиз ишлаётганда ўзгалар безовта қилмаслигини таъминланг.
Телефон, турли гурунглар одамни ишдан чалғитади. Уларга берилмаслик тадбирларини кўринг.

6. Ўзингизга иш йиғманг.
Масалан, баъзи ишларни ўша заҳоти қилган маъқул. Чунки тартиб ўрнатишдан кўра уни сақлаб турган осонроқ.

7. Ўзингиз каби ўзгаришни истаётган ҳамфикрни топинг.
Бир-бирингизга эришган энг кичкина ютуқларни ҳам гапириб беришга келишиб олинг. Шунда ўзингизни аввал ўртоғингизга, сўнг бошқаларга тан олдириш учун каттароқ ишларни бажаришга рағбатлантирасиз.

Энди режа асосида ишларни тақсимланг. Натижалар кўзга ташланиши билан ютуқларни ўзингизга ўзингиз совға қилиб мустаҳкамланг.

@motivationaluz


#news

💎 Жаҳонда сунъий интеллект бозори ўсишда давом этмоқда!

2024 йилга келиб, сунъий интеллект технологиялари бозори қиймати $500 миллиардга етиши кутилмоқда. Бизнес ва таълим соҳалари бу технологиялардан фаол фойдаланмоқда.

AI технологиялари жуда тез ривожланаётгани сабабли, 2030 йилгача 20 миллион янги иш ўрни яратилиши мумкин.


🔎 Сизнингча, сунъий интеллект ҳаётимизга яна қайси соҳаларда ўз таъсирини кўрсатади?

@motivationaluz


#motiv

💎 Бургутнинг бошига чиқишга журъат этадиган ягона қуш - қарғадир.

У бургутнинг устига жойлашиб олиб, унинг бўйнидаги асаб томирларини қаттиқ чангаллайди.
Бургут эса бундан жаҳлланмайди, қарға билан олишишга вақт ва куч сарфлаб ўтирмайди. Виқорини бузмаган ҳолда, баландга кўтарила бошлайди.

Бургут парвозда қанчалик баландласа, қарғанинг нафас олиши шунчалик қийинлашади ва охир-оқибат, кислород этишмаслигидан қулайди.

Сиз ҳам бошингизга чиқиб, асаб томирларингизни қақшатаётган «қарғалар»га куч ва вақт сарфлаб, ўзингизни қийнаб, йўлдан қолиб ўтирманг.


Юксакларни кўзлаган бўлсангиз, манзилингиз сари оғишмай баландлайверинг - у ёқларда қарғалар нафас ололмайди.

@motivationaluz


​​#famous

💎 БИЛЛ ГЕЙТС - Технология дунёсининг етакчи тадбиркори, Microsoft асосчиси.

Туғилган йили: 1955 йил, Сиэтл, АҚШ.
Асосий ютуқлари: Microsoft Windows дастурий таъминот платформасини яратиш ва уни глобал даражада оммалаштириш.

Билл Гейтс ўзининг технологияга бўлган қизиқиши туфайли Ҳарвард университетини ташлаб кетган ва Microsoft’ни тузган.

Билл Гейтс – дунёдаги энг бой ва нуфузли тадбиркорлардан бири. У 1975 йилда Пол Аллен билан биргаликда Microsoft компаниясини яратди. Microsoft Windows операцион тизими ва Office дастурлари билан компьютер дунёсида инқилоб яратиб, уни миллионлаб одамлар учун қулай ва самарали воситага айлантирди.

Гейтснинг бизнесдаги асосий услуби инновацияга қатъий эътибор ва стратегияли бошқарувдир. Унинг Microsoft’даги раҳбарлиги жамиятни рақамли технологияларга асосланган янги замонга олиб кирди.

Билл Гейтс 2008 йилда Microsoft’дан кетиб, асосий эътиборини хайрия ишларига қаратди. У ва рафиқаси Мелинда билан биргаликда "Билл ва Мелинда Гейтс жамғармаси"ни тузди. Бу жамғарма соғлиқни сақлаш, таълим ва иқлим ўзгаришлари каби соҳаларда жаҳон миқёсида ёрдам кўрсатиб келмоқда.


"Мен ҳар доим оғир ишларни бажариш учун энг дангаса одамни танлайман. Чунки у энг осон йўлни топади."
Билл Гейтс


@motivationaluz


#brand

💎 NIKE

Nike 1964 йилда Фил Найт ва унинг спорт мураббийи Билл Бауэрман томонидан Blue Ribbon Sports номи остида асос солинган. 1971 йилда компания NIKE деб қайта номланди.
Бунга қадимги юнон афсоналарида келтирилган ғалаба худоси - "Ника"нинг номи асос қилиб олинди.

Компаниянинг дастлабки мақсади – юқори сифатли ва қулай пойабзаллар ишлаб чиқариш эди. Nike ўзининг машҳур "Swoosh" логотипи ва "Just Do It" шиори билан жаҳондаги энг машҳур спорт брендига айланди.


Бугунги кунда Nike фаолияти фақат пойабзал билан чекланиб қолмай, спорт кийимлари, ускуналари ва аксессуарларини ҳам ишлаб чиқаради.

Компания инновацияга катта эътибор қаратиб, технологик спорт маҳсулотларини таклиф этмоқда.
Nike дунё бўйлаб спортчилар билан ҳамкорлик қилиб, 2023 йилдаги молиявий натижаларида $50 миллиарддан ортиқ даромад қайд этди.

@motivationaluz


#fact

💎 Дунёдаги илк тадбиркорлар ҳунармандлар бўлган.
Улар қўлда ясалган маҳсулотларни бозорларда сотиш орқали даромад кўришган.

Бугунги кунда эса тадбиркорлик рақамли технологиялар билан янги чўққиларни забт этмоқда


@motivationaluz


​​#wow

💎 СТАРТАПЛАРНИНГ МУВАФФАҚИЯТ ФОРМУЛАСИ

Стартап нима?

Стартап (startup) – бу бозордаги янги муаммони ҳал қилиш ёки мавжуд муаммоларга инновацион ечим таклиф қиладиган кичик бизнес ғояси ёки лойиҳаси.

Оддий компаниядан фарқли равишда, стартаплар катта даражадаги ўсиш имкониятига эга бўлиб, инновациялар орқали тез ривожланади.

Масалан, Google, Uber ва Airbnb – барча муваффақиятли стартаплардан катта компанияларга айланган. Улар дастлаб янги ғоя сифатида бозордаги бўшлиқни тўлдириш, (янги шаклланаётган талабни қондириш) мақсадида ташкил этилган.

Ҳар бир муваффақиятли стартап ортида меҳнат, тўғри стратегия ва инновацион ёндашув ётади. Аммо уларнинг барчаси ҳам омадга эришавермайди.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, хар 10 стартапдан фақат биттаси ўз йўлида муваффақият қозонади.

Стартапнинг муваффақият калитлари:


1. Ғоянинг долзарблиги: Бозордаги мавжуд муаммони ҳал қиладиган ҳақиқий ғоя.
2. Кучли жамоа: Мақсадга эришиш учун бирлашган мутахассислар.
3. Инвестиция жалб қилиш: Қўллаб-қувватловчи сармоядорларни топиш.
4. Мижозларни тушуниш: Маҳсулот ёки хизматга ҳақиқий талабни ўрганиш.

Сизнингча, муваффақиятли стартап учун қайси жиҳат энг муҳим?

@motivationaluz

Показано 20 последних публикаций.