⚡️Дуч келган одам ўқитувчига дўқ қилиш уёқда турсин, маданият чегарасидан четга чиқиб гаплашишга ҳақли эмас
Афсуски, ижтимоий тармоқларда дарс вақтида синфхонага бостириб кириш, ўқитувчини ҳақоратлаш, ўқувчилар олдида изза қилиш, ҳатто дўппослаш ҳолатлари тез-тез муҳокама марказига чиқяпти. Яқинда Сирдарёда бўлган ҳолат ҳам шулар жумласидандир.
Зўравонлик ҳолатлари юз берганда тегишлича мурожаат қилиниб, айбдорларга чора кўрилган.
Бу каби ҳолатлар юз берганда ўқитувчи-педагогларимизни ҳимоя қилиш учун керакли юридик, ижтимоий, психологик ёрдам берилади.
Шуни тушуниб олишимиз керакки, мактабга дуч келган одам (дарс вақтида ҳатто ота-она ҳам) истаганича кириб-чиқиш, дарс жараёни ва педагоглар фаолиятига аралашиш, ўқитувчига дўқ қилиш уёқда турсин, маданият чегарасидан четга чиқиб гаплашишга ҳақли эмас. Бундай ҳолатлар аниқланса вазирлик зудлик билан ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилади!
Ҳурматли ўқитувчилар, жонкуяр педагоглар, қадрли жамоамиз, сизнинг фаолиятингиз ҚОНУН билан ҳимояланган, қадр-қимматингизни ҳимоя қилиш учун барча имкониятимизни ишга солишга тайёрмиз.
Ҳилола Умарова, Мактабгача ва мактаб таълими вазири
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
“Педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлади”.
“Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасидан.