Ўқитувчи | Мактаб таълими


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


Мактаб таълимига оид энг сўнгги ва муҳим янгиликлар канали.
☎️ Реклама учун: @talimads

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#IslomKarimov87
🔝 Бугун, 30 январь Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун

Ислом Абдуғаниевич Каримов 87 ёшни қарши олган бўлар эди...

Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримов 1938 йилнинг 30 январь куни Самарқанд шаҳрида таваллуд топган, 2016 йилнинг 2 сентябрь куни Тошкентда вафот этган.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy


⚡️Доимгидек, энг кам ойлик — ўқитувчи ва шифокорларда

2024 йил якуни бўйича Ўзбекистонда ўртача номинал иш ҳақи 5,3 млн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 17,4% га ўсган.

Маошлар бўйича энг юқори ўсиш Тошкент шаҳрида кузатилди – бу ерда ўртача ойлик иш ҳақи 9 млн сўмга етиб, 21,4% га ошди.

Энг юқори маош тўланадиган соҳалар: 

🔺 Молия соҳаси – 15,2 млн сўм 
🔺 Алоқа соҳаси – 13,1 млн сўм
🔺 Транспорт соҳаси – 8,1 млн сўм 


Ўртача даражадаги маошлар: 

🔸 Саноат – 6,4 млн сўм 
🔸 Савдо – 6,2 млн сўм 
🔸 Қурилиш – 5,9 млн сўм


Энг кам маош оладиган соҳалар:

🔻 Соғлиқни сақлаш – 3,4 млн сўм 
🔻 Таълим соҳаси – 3,6 млн сўм


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6

8.4k 0 93 26 74

#Биласизми
⚡️1-синф ўқувчилари учун февраль ойида қўшимча бир ҳафталик таътил берилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан таcдиқланган Низомга кўра умумий ўрта таълим муассасаларида 1-синф ўқувчиларига кўшимча таътил белгиланиши назарда тутилган.

Низомга кўра, 1-синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади. Таътил муддатини мактаб маъмурияти белгилайди.

Мактабларда таътилларнинг (каникул) муддатлари қуйидагича белгиланган:

➡️ кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун

➡️ қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

➡️ баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

➡️ ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.

☝️Байрам кунига тўғри келиб, қолдирилган мавзулар ихчамлаштирилган (тиғизлаштирилган) ҳолда ўтилади ва журналга ёзилади.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy


#Диққат

БЎҒИМДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН БУТКУЛ ХАЛОС БЎЛАСИЗ🤯

ХАР КУНИ ШУ ИШНИ КИЛСАНГИЗ БЎҒИМДАГИ БАРЧА ОҒРИҚЛАР 7 КУН ИЧИДА ЙУ́Қ БЎЛАР ЭКАН
⭕️

Коксартроз
Гоноартроз
Полиартрит
Артрит
Артроз
Острехандроз
Грижа

каби касалликларга қарши энг тезкор табиий ечим.

Ҳатто энг аянчли бўғим туқималарини ҳам 7 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий усулни қулланг...
👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5

https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
⁉️Охиргача ўқинг

✔️ХОЗИРОҚ КЎК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ ВА БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯГА ЭГА БЎЛИНГ


⚡️Президент мактаби ўқувчиси АҚШнинг нуфузли олийгоҳига 260.000 АҚШ доллари миқдорида грант ютди

Навоий шаҳридаги Президент мактабининг ўқувчиси Асилбек Баҳромов "Gettysburg College"га 260.000 АҚШ доллари миқдоридаги 100 фоизлик грант асосида ўқишга кирди.

Маълумот учун,
Асилбек 8 баллик халқаро IELTS сертификатини ҳам қўлга киритган.

👉
@yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy

20.4k 0 159 28 169

#KERAKLI MATN USTIGA BOSING VA YUKLAB OLING.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
📖 Ona tili fanidan to‘garak hujjatlari

📚 Adabiyot fanidan to‘garak hujjatlari

📓 Jadidlar, drama va teatr to'garaklari

📕 Yosh kitobxon va sherxonlk to‘garak hujjatlari

🇷🇺Rus tili fanidan to‘garak hujjatlari

🇺🇸Ingliz tili fanidan to‘garak hujjatlari

🇺🇿O‘zbek tili fanidan to‘garak hujjatlari

💻Informatika fanidan to‘garak hujjatlari

🔢Matematika fanidan to‘garak hujjatlari

🚀Fizika fanidan to‘garak hujjatlari

🎶Musiqa fanidan to‘garak hujjatlari

⚽️Jismoniy tarbiya fanidan to‘garak hujjatlari

📊Kasb-hunar to‘garak hujjatlari

🔵Texnologiya boshlang‘ich to‘garak hujjatlari

🛞Texnologiya og‘illar to‘garak hujjatlari

✂️Texnologiya qizlar to‘garak hujjatlari

✅Robototexnika, pazandachilik, tikuvchilik to'garak

⚖️Huquq fanidan to‘garak hujjatlari

✳️Tarix fanidan to‘garak hujjatlari

🎨Tasviriy san’at va Chizmachilik to‘garak hujjatlari

🔰Tarbiya fanidan to‘garak hujjatlari

🔆Tabiiy fanlar to‘garak hujjatlari

💊Kimyo fanidan to‘garak hujjatlari

🦠Biologiya fanidan to‘garak hujjatlari

🌏Geografiya fanidan to‘garak hujjatlari

💵Iqtisod va Tadbirkorlik fanidan to‘garak hujjatlari

🅰️Alifbe va chiroyli yozuv to‘garak hujjatlari

🔤O‘qish savodxonligi to‘garak hujjatlari

📙Ona tili boshlang‘ich to‘garak hujjatlari

➗Matematika boshlang‘ich to‘garak hujjatlari

➕Matematika 1-4-sinf konspekt

🟡Ona tili 1-4-sinf konspekt

❇️O‘qish savodxonligi 1-4-sinf konspekt

🗂Tabiiy 1-4-sinf konspekt

🎵 Musiqa savodxonligi konspekt

📝Tarbiya fanidan konspektlar

📊Tasviriy san’at fanidan konspektlar

🧭Texnologiya fanidan konspektlar

📚Darsliklarning electron varianti boshlang'ich

📓Darsliklarning electron varianti boshlang'ich rus

📙 Darsliklarning electron varianti yuqori

⏰Sinf soati 1-11-sinflar uchun 2024-yil 23-avgustdagi 273-sonli buyrug‘i 7-ilovasi asosida tayyorlangan

⏰Классные часы 1-11 класс 2024-yil 23-avgustdagi 273-sonli buyrug‘i 7-ilovasi asosida tayyorlangan

🧰Maktab rahbarlarining ish hujjatlari

💼Metodbirlashma hujjatlari

💼Методбирлашма хужжатлари рус мактабларга

💰Ustama hujjatlari

💢5-tashabbus hujjatlari

📕Sinf rahbar daftari 1-11-sinflar 2024-yil 23-avgustdagi 273-sonli buyrug‘i asosida tayyorlangan

📕Тетрадь классного руководителя 23-avgustdagi 273-sonli buyrug‘i asosida tayyorlangan

🌀#Veb-sayitimiz: 👉Zokirjon.com

Murojaat qilish:
✅Телеграм: @nza456
📞Телефон: +998905306866
👤Admin bilan bog’lanish uchun
#Shuni ustiga bosing.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
👉@nza456 @nza456 @nza456👈
👉@nza456 @nza456 @nza456👈
👉@nza456 @nza456 @nza456👈


Тарифлар ошишидан ҳам энг кўп ўқитувчилар жабр кўришган, улар яна жабр кўришадими?

Агар ислоҳотлар антиислоҳотларга айланиб, фақат тариф ошириш ва таннарх шиширишдан иборат бўлиб қолмай, ресурсларни қайта тақсимлаш, хусусан энергетикани бюджетдан субсидиялашни қисқартириш ё тўхтатиш ва бўшаган маблағларни ижтимоий соҳага, биринчи навбатда ўқитувчилар маошини ўртачадан юқори суръатда оширишга йўналтирилганида, ўқитувчилар манфаатдор, табиийки кейинги қадамларни қўллаб-қувватловчи қатламга айланишган бўлишарди.

Афсуски, амалда ғирт тескариси юз берди.


Тарифлар каррасига ошди, энергетикани субсидиялаш тўхтамади, шаффофлик ва ҳисобдорлик пайдо бўлмади, ўқитувчининг харажати нисбатдаям, мутлақдаям кескин ошди.

Даромадларга келганда индексациялаш жуда кечикди, майда ошган тарифларга нисбатан маошлар индексацияси октябрга келиб юз берди (амалда ноябрда олинган).

Бу хато апрелдаги навбатдаги ошди-ошди тўлқинида яна такрорланадими ё йўқми, ҳозирча аниқ бир гап айтиш қийин. Лекин аниқки, ўтган йилдаги каби иш тутилса, ўқитувчиларнинг нисбий ва амалда камбағаллашуви янада тезлашади.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy

15k 0 69 9 47

🙇‍♂️🙇‍♂️🙇‍♂️🙇‍♂️🙇‍♂️🙇‍♂️🙇‍♂️🙇‍♂️👍👍👍


📌ONA TILI VA ADABIYOT FANIDAN

🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥 MILLIY SERTIFIKAT UCHUN QABUL BOSHLADIK

KIMLARGA UCHUN

ONA TILI VA ADABIYOT USTOZLARI

BOSHLANG'ICH TA'LIM USTOZLARI

ABITURIЕNTLAR

ONA TILI VA BOSHLANG'ICH TA'LIM FAKULTETI TALABALARI

DARSDA

➡️GRAMMATIKA 0 DAN
➡️ESSE 70+ BALLIK QOLIPI BERILADI
➡️G'AZAL TAHLILI 0 DAN
➡️SHE'RIY SAN'ATLAR
➡️BADIIY ASARLAR
➡️DIAGNOSTIK TEST

UNUTMANG ❗️

HAYOT SIZGA QAYSIDIR ESHIKNI KATTA OCHIB QO'YGAN BALKI SHU ESHIK MILLIY SERTIFIKATDIR


🔈1-FEVRALDAN

🔗HAFTADA 4 KUN DARS

💴OYLIK TO'LOV : 50.000

DARSDA QATNASHISH UCHUN
@Nasibabdullayeva GA YOZING

O'z o'rningizni band qiling

To'lovingiz dars boshlangandan amal qiladi



🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺 @attestatsiya2024Nasiba
@attestatsiya2024Nasiba
@attestatsiya2024Nasiba


⚡️Ўзбекистонлик ўқитувчилар 2024 йилда амалда камбағаллашган

Иқтисодчи Отабек Бакиров "Ўқитувчининг нисбий камбағаллашиши 2017 йилдан бери тўхтагани йўқ, лекин 2024 йилда улар амалда ҳам камбағаллашган", - деб ёзмоқда:

2024 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 17,4%га ошиб, 5 357,2 минг сўмга етган.

Лекин мактаб ўқитувчисининг ўртача ойлиги икки баробар секинроқ, 9,7%га ошиб, 3 584,7 минг сўмни ташкил этган. Ўзбекистонда расмий инфляция 9,8%ни ташкил этгани ҳисобга олинса, ўзбек ўқитувчиси нафақат нисобда, амалда ҳам камбағаллашган.

2024 йил якунларига кўра, ўқитувчининг ўртача ойлиги Ўзбекистондаги ўртача ойликдан 33,1%га ортда қолмоқда. 2023 йилда ортда қолиш даражаси 28,2% эди. Ислоҳотлар бошланган 2017 йилда ўқитувчиларнинг маоши Республика бўйича ўртача маошдан 20% ортда қолар эди.

Таълим билан бирга соғлиқни сақлашда ҳам нисбий камбағаллашиш тезлашган.

Агар тенденция сақланса, ахборот ва алоқа соҳасидаги ўртача маошлар яқин йилларда банк ва молия соҳасидаги ўртача маошларни қувиб ўтиши керак.

Маошлар статистикасида эътиборли ўзгаришлар Наманган вилоятидаги ўртача маошлар энди Ўзбекистонда энг кам эмаслиги билан боғлиқ. Наманган вилояти ўтган 2024 йилда ўртача иш ҳақи кўрсаткичида бира тўла Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларини қувиб ўтган (балки бу фаолиятни оқартириш ишлари билан боғлиқ бўлган).

Тошкент ва вилоятлар ўртасидаги маошлар фарқи эса ўсишда давом этмоқда. Масалан, энг юқори маош тўланадиган пойтахт ва энг кам маошли ҳудуд ўртасидаги фарқ 2,40 га етган (ўтган йили 2,25).

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy

29.2k 0 368 49 152

#Биласизми
⚡️Бу ўқув йилида 1-синфга 2018 йил 31 декабрга қадар туғилган болалар қабул қилинади

🏫 Қонунчиликка кўра, мактабларнинг 1-синфига болалар улар 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.

🗓 Шунга кўра, 2025/2026 ўқув йилида 1-синфга 2018 йил 31 декабрга қадар туғилган болалар қабул қилинади.

❕Шунингдек, 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий тайёрланади.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy

36.5k 1 420 21 57

Informatika fani o'qituvchimisiz? Unda 50% ustamani qo’lga kiriting!

🚀Astrum Certified IT Educator — informatika o'qituvchilari uchun mo'ljallangan onlayn kurs bo'lib, sizga ajoyib imkoniyatlar eshigini ochadi!

💡 Bu kursni tamomlab, siz nafaqat o'quvchilaringizga yanada sifatli bilim bera olasiz, balki:

✔️ 20-50% gacha ustama — kursni muvaffaqiyatli tugatib, 2 yil mobaynida ustama olib boring!

✔️ Istalgan joydan o‘qish imkoniyati — Uyda yo ishdami ahamiyatsiz, har qanday joyda bilim olish imkoniyati siz bilan!

✔️ Barcha viloyatlarda imtihon markazi — o`z viloyatingizdan uzoqlashmagan holda imtihon topshiring!

🔥 Vaqtni boy bermang! Hoziroq kursga yoziling va oyligingizga ustama qo'shib oling!

➡️R O' Y X A T D A N  O' T I N G⬅️


Obuna bo`ling:📝 astrum_bilim_kanal


⚡️Вазирлик хорижий тил ўқитувчиларига қатъий эслатма берди

❗️Ҳурматли хорижий тиллардан дарс берувчи устозлар!

✅Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги "Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ:

➡️ 2025/2026-ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим.

❗️Шу муносабат билан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мазкур талабдан келиб чиққан ҳолда, барча хорижий тил устозларининг 2025/2026-ўқув йилига қадар камида Б2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатларга эга бўлиши лозимлигини қатъий эслатиб ўтади.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy

31.4k 0 359 21 40

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📸📸
Энг яхши сармоя — бу илмга қилинганидир

Айниқса, қизларингизни албатта ўқитинг, илмга дўст қилинг. Ўқиган ва оқила қиз, ўқиган ва оқил фарзандларни тарбиялайди.

P. S: Юқоридаги видеолавҳада қиз фарзандга қилинган сармоя қанчалик самара бергани кўрсатиб берилибди.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📸📸
⚡️Сертификатларга устама тайинлаш учун сертификатлар erp.maktab.uz дастурига киритилиб, тасдиқланиши керак

✅Умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагог ходимларнинг миллий ва халқаро тан олинган сертификатларига устама тайинлаш бўйича қўлланма:

➡️ сертификатлар erp.maktab.uz дастурига киритилади ва тасдиқланади;
➡️ erp.maktab.uz дастурида тасдиқланган сертификатлар УзАСБО дастурига интеграция қилинади;
➡️ фақат УзАСБО дастурий мажмуасида кўринаётган (яъни erp.maktab.uz дастурида тасдиқланган) сертификатларга қўшимча ҳақлар тўлаш (ПФ-134 тўлов турини танлаш) мумкин.

🎞 Сертификатларга устама тайинлашни юқоридаги видеода батафсил билиб олишингиз мумкин.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy

32.2k 1 488 11 37

⚡️Мактабгача ва мактаб таълими вазири ва унинг ўринбосарлари 174 млн. сўмгача маош олиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди

Ижтимоий тармоқларда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ва унинг ўринбосарлари ойлик маошлари ҳақида асосланмаган маълумотлар тарқалмоқда.

Вазирлик матбуот хизмати бу маълумотларнинг барчаси ёлғон эканини маълум қилди.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy

31.7k 0 182 38 76

⚡️Мактабда ўқитувчи ўқувчининг телефонини олиб қўйиши мумкин, фақат муассаса раҳбариятига ёки ота-онасига бериш шарти билан

Савол:

Мактабда ўқийдиган фарзандимнинг телефонини ўқитувчиси олиб қўйибди. Телефон шахсий мулк бўлса, уни олиб қўйишга ўқитувчисининг ҳаққи борми?

Жавоб:

🔰Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2012 йил 21 майда “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги қарори ва Халқ таълими вазирлигининг тегишли буйруғига кўра ўқув машғулотлари ва тадбирлар бошланишидан олдин таълим олувчилар телефонини ўчириб қўйиши ҳамда сумкасига солиб қўйиши шарт.

ТАҚИҚЛАНАДИ.

Таълим олувчиларга қуйидагилар қатъиян тақиқланади:

➡️ телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чўнтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида ва шу кабиларда сақлаш;
➡️ телефон аккумуляторини зарядлаш учун таълим муассасаси электр тармоқларига улаш;

телефони ёрдамида:

➡️ атрофдагиларга зўравонлик, шафқатсизлик, порнографияни тарғиб қилувчи видео ва суратларни намойиш қилиш;
➡️ таълим муассасасининг нуфузига, шу жумладан, зўравонлик ва вандализм ҳолатларини суратга олиш ва кейинчалик уларни атрофдагиларга намойиш этиш йўли билан зарар етказиш;

ўқув машғулотлари вақтида:

➡️ телефон орқали сўзлашиш ҳамда SMS (ММS) ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;
➡️ телефонни стол устига қўйиш;
➡️ мусиқа тинглаш;
➡️ сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш, тасвир кўриш, диктофон, калкулятор, календарь, блокнот, ён дафтарча кабилар сифатида фойдаланиш;
➡️ суратга олиш ва видео тасвирга тушириш;
➡️ телефон орқали бошқа хизматлардан фойдаланиш.

❗️РУХСАТ ЭТИЛАДИ:

📌 Таълим муассасасида таълим олувчиларга машғулотлар ва тадбирлар оралиғида фақат асосли ва кечиктириб бўлмайдиган зарур ҳолатларда ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчилар), яқин қариндошлари, таълим муассасаларининг раҳбарлари ёки ходимлари билан зудлик билан боғланиш мақсадида телефонлардан фойдаланишга рухсат этилади.

❗️ТАРТИБНИ БУЗСА:

Ушбу талаблар бузилган тақдирда таълим муассасасининг ҳар қандай педагог ходими таълим олувчидан телефонни олиб қўйиш, билдиришнома расмийлаштириш ва уни телефон билан бирга таълим муассасасининг директорига ёки директор ўринбосарига, кейинчалик уни ота-оналарга бериш ҳуқуқига эга.

Демак, таълим муассасасида мобил телефондан фойдаланиш тартиби бузилган тақдирда, ўқитувчи унинг телефонини муассаса раҳбариятига ёки ота-онасига бериш шарти билан олиб қўйиши мумкин.


👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy

63.1k 1 964 13 86

⚡️Расмий муносабат: Тошкентдаги мактаб ўқувчиларининг икки нафарида сил касаллиги аниқлангани тасдиқланди

Ижтимоий тармоқларда пойтахтимиздаги умумтаълим мактабларидан бирида сил касаллиги аниқлангани ҳақида хабарлар тарқалди.


Мазкур ҳолат юзасидан ССВ қуйидагиларни маълум қилди:

Аниқланишича, Шайхонтоҳур туманидаги 59-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси М.С. 2024 йилнинг 26 декабрида Тошкент шаҳар 3-сон фтизиатрия диспансерига мурожаат қилган.

Беморнинг опаси М.Д.нинг сўзларига кўра, синглиси М.С. сўнгги ойларда тез-тез бетоб бўлган. Даволаниш учун фақат хусусий клиникага мурожаат қилган. Охирги марта ЛОР-шифокор кўригидан кейин 3-сон фтизиатрия диспансерига юборилган.

Диспансерда ўтказилган рентгенография текшируви натижасида унга “Ўнг ўпка юқори бўлаги яллиғланган сили, емирилиш даври, BK +” ташхиси қўйилган ва бемор дарҳол Тошкент шаҳар болалар сил касалликлари шифохонасига ётқизилган.

М.С. билан уйда мулоқотда бўлган 6 киши (2 нафари 6 ёшгача болалар) 2024 йил 27 декабрда 3-сон фтизиатрия диспансерида рентген текширувидан ўтказилган ва уларда фаол сил касаллиги аниқланмаган.


Шунингдек, М.С. билан мулоқотда бўлган ва касаллик юқтириш хавфи мавжуд 59-сонли умумтаълим мактаби ва бемор қўшимча дарсга қатнаган хусусий ўқув мактаби ўқувчилари ва ўқитувчилари Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси назорати остида 3-сон фтизиатрия диспансерида рентгенография ва диаскин тест текширувларидан ўтказилган.

Текширувлар давомида 1 нафар ўқувчи (2008 йилда туғилган А.А., бемор М.С.нинг яқин дугонаси)да “Ўнг ўпка юқори бўлаги ўчоқли сили” BK abs аниқланиб, у шифохонага ётқизилган.

Шунингдек, 3 нафар ўқувчи — А.А., Р.М. ва Э.Д. ва 1 нафар ўқитувчи Б.У.ларда касалликка мойиллик аниқлангани сабабли профилактик даво муолажалари бошланган.

Аниқланган камчиликларлар юзасидан Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан 59-сонли умумтаълим мактаби директорига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.


Бугунги кунда 59-сонли умумтаълим мактабида давлат дастури асосида капитал реконструкция ишлари олиб борилаётгани сабабли ушбу таълим муассасасининг бошланғич синф ўқувчилари 115-умумтаълим мактабида, юқори синф ўқувчилари эса тумандаги 82-сонли умумтаълим мактабида ўқишни давом эттирмоқда.

Жорий йил 21 январда 82-сонли умумтаълим мактабида тегишли зарарсизлантириш ва димлаш тадбирлари такрорий олиб борилди. 2025 йил 22 январь куни эса ялпи тозалаш ва шамоллатиш тадбирлари ўтказилди.

Шунингдек, 115-сонли умумтаълим мактабида ҳам 23 январь куни тегишли зарарсизлантириш ва димлаш тадбирлари такрорий ташкил этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy

31.4k 0 156 10 80

⚡️Тошкентдаги мактабларда сил касаллиги тарқалгани айтилмоқда, аммо ММТВ бу ҳақидаги расмий ахборотларни яширмоқда

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган 59-, 82- ва 115-мактаб ўқувчилари орасида сил касаллиги тарқалган бўлиши мумкин. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га ўқувчиларнинг ота-оналари томонидан мурожаатлар келиб тушди.

Айтилишича, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг бу ҳолатдан хабари бор ва аллақачон мактабда дезинфекция ишларини олиб борилган. Аммо вазирлик бу ҳақдаги расмий ахборотларни яширмоқда.

QALAMPIR.UZ ихтиёрида Мактабгача ва мактаб вазирлиги матбуот котиби Дилфуза Собированинг ҳақиқатдан ҳам ота-оналар билан мазкур мавзу бўйича гаплашгани, мактабларни дезинфекция қилдиргани акс этган ёзишмалар бор.

Бундан ташқари, ота-оналар Республика давлат санитария-эпидемиология назорати марказига ҳам ҳолат бўйича хабар беришган. Аммо улар ҳам бу ишни назоратга олишларини айтган-у ҳеч қандай амалий ишларни бажармаган.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy


⚡️Она тили (рус тили, қорақалпоқ тили) ва адабиёт фанларидан миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилинди

📝 2024 йил 21-22 декабрь кунлари ўтказилган она тили ва адабиёт, рус тили ва адабиёти, Қорақалпоқ тили ва адабиёти фанлари бўйича миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилиш бошланди.

📱 Талабгорлар ўз натижаларини my.gov.uz сайтининг “Менинг аризаларим” бўлими орқали билишлари ва сертификатни электрон тарзда юклаб олишлари мумкин.

✅Тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланган бўлиб, талабгорларга тўплаган бали асосида қуйидагича сертификат тақдим этилади:

🔹 70 баллдан юқори балл — А+ даража;
🔹 65 - 69,9 балл — А даража;
🔹 60 - 64,9 балл — Б+ даража;
🔹 55 - 59,9 балл — Б даража;
🔹 50 - 54,9 балл — С+ даража;
🔹 46 - 49,9 балл — С даража.

✅Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида қуйидаги тартибда балл берилади:

🔸А+, А даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан максимал балл;
🔸Б+, Б, С+, С даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан пропорционал балл;
🔸А+, А, Б+, Б, С+, С даражали сертификат учун — тегишли мажбурий фандан максимал балл.

Шунингдек, академик лицейларга кириш тест синовларида сертификатга эга ўқувчиларга тегишли фандан максимал балл берилади.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy

39.1k 1 328 13 70

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Барча ўқувчиларга “жакет” олиш бўйича кўрсатма берган мактаб директорига ўртача ойлик иш ҳақининг 25% миқдорида “Жарима” интизомий жазоси қўлланилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган "Қарши шаҳридаги 23-умумий ўрта таълим мактаб директори Ф. Ш. томонидан ўқувчиларни формаси учун пул йиғими ташкил этмоқдами? Форма мажбурийми?" мазмунидаги юқоридаги видеомурожаат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрнатилган тартиб асосида ўрганиш ишлари амалга оширилди.

Ўтказилган ўрганиш жараёнида аниқланишича, мактаб директори Ф.Шуҳратова ҳақиқатдан мактаб ўқитувчиларига 2025 йилнинг 21 январь куни мактабнинг телеграм гуруҳига ведиомурожаат қилиб, барча ўқувчиларга “жакет” олиниши мақсадида кўрсатма бергани аниқланди.

Натижада мактаб директори Ф.Ш. га нисбатан бошқарма бошлиғининг 2025 йил 22 январдаги тегишли буйруғига асосан ўртача ойлик иш ҳақининг йигирма беш (25%) фоиз миқдорида “Жарима” интизомий жазо чораси қўлланилди.

Шунингдек, мактаб жамоасига келгусида ушбу ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича тушунтириш берилиб, мактаб синф раҳбарларидан тушунтириш хатлари олинди.

Эслатиб ўтамиз, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 2024 йилда ўтказилган матбуот анжуманида мактаб формаси бўйича талабларни ким белгилайди? деган саволларга:

“Бугунги кунда мактаб формаси  билан боғлиқ масалалар кўп муҳокама қилинмоқда. Биламизки, ўқувчиларнинг мактаб формаси ва уни кийишга бўлган ягона талаблар Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сонли қарори билан тартибга солинган.Шунингдек, вазирликнинг 2023 йил 31 августдаги 282-сонли буйруғи билан ўқувчиларини кийиниш маданияти бўйича ўз тавсияларини барча мактабларга етказган ва шу асосида улар томонидан ички тартиб-интизом қоидалари ишлаб чиқилган”,-дея жавоб берган эди вазир Ҳилола Умарова.


❗️Маълумот учун: Таълим ташкилотида мажбурий тартибда ўқувчиларни форма кийишига доир пул маблағларини йиғиш, ташкил этиш, қатъиян тақиқланади. Бу каби салбий ҳолатларини Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси кескин қоралашини маълум қиламиз.

Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy

42.8k 0 495 39 105
Показано 20 последних публикаций.