⚡️Тошкентдаги мактабларда сил касаллиги тарқалгани айтилмоқда, аммо ММТВ бу ҳақидаги расмий ахборотларни яширмоқда
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган 59-, 82- ва 115-мактаб ўқувчилари орасида сил касаллиги тарқалган бўлиши мумкин. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га ўқувчиларнинг ота-оналари томонидан мурожаатлар келиб тушди.
Айтилишича, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг бу ҳолатдан хабари бор ва аллақачон мактабда дезинфекция ишларини олиб борилган. Аммо вазирлик бу ҳақдаги расмий ахборотларни яширмоқда.
QALAMPIR.UZ ихтиёрида Мактабгача ва мактаб вазирлиги матбуот котиби Дилфуза Собированинг ҳақиқатдан ҳам ота-оналар билан мазкур мавзу бўйича гаплашгани, мактабларни дезинфекция қилдиргани акс этган ёзишмалар бор.
Бундан ташқари, ота-оналар Республика давлат санитария-эпидемиология назорати марказига ҳам ҳолат бўйича хабар беришган. Аммо улар ҳам бу ишни назоратга олишларини айтган-у ҳеч қандай амалий ишларни бажармаган.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy