⚡️Она тилидан олинган миллий сертификат учун бошланғич синф ўқитувчиларига ҳам 50 фоизлик устама тўланади
❓Савол:
2025 йил 1 январдан она тили ва тарих ўқитувчиларига миллий сертификат учун 50% устама тўланар экан. Шунда миллий сертификатга эга бошланғич синф ўқитувчиларига ҳам ўзбек тили ва адабиётидан бошланғичларда дарс ўтгани учун 50 фоиз тўланадими?
✅Жавоб:
Мазкур масала юзасидан xalqtaliminfo.uz Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига сўров юборган экан. Шундан сўнг вазирлик ушбу саволга батафсил жавоб йўллади.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон 2030" стратегиясини "Ёшлар ва бизнесни қўллаб- қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги 37-сон Фармони 12-бандига кўра 2025 йил 1 январдан бошлаб Билим ва малакани баҳолаш агентлиги томонидан берилган миллий сертификатга эга "Она тили ва адабиёт ҳамда Тарих" фани ўқитувчиларига 50 фоиз миқдорида устама тўланиши белгиланди.
Билим ва малакани баҳолаш агентлиги томонидан берилган она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёт, рус тили ва адабиёт, қорақалпоқ тили ва адабиёти) сертификатлари учун 50 фоиз миқдорида устама тўланади.
✅Бунда:
➡️ Таълим тили ўзбек тили бўлган мактабларда дарс берувчи педагогларга ўзбек тили ва адабиёти сертификати учун она тили ва адабиёт фанига;
➡️ Таълим тили рус тили бўлган мактабларда дарс берувчи педагогларга рус тили ва адабиёти сертификати учун она тили (рус тили) ва адабиёти фанига;
➡️ Таълим тили қорақалпоқ тили бўлган мактабларда дарс берувчи педагогларга қорақалпоқ тили ва адабиёти сертификати учун она тили (қорақалпоқ тили) ва адабиёти фанига тегишли дарс соатлари учун устама тўланади.
Яъни юқоридаги Фармон талабларидан келиб чиқиб, она тили ва адабиёти ҳисобланган фанлар учун дарс бераётган ўқитувчиларга фан соатлари учун 50 фоиз миқдорида устама тўланади.
✅Шунингдек, бошланғич таълимда она тили бўйича дарс берувчи устозларга синфлар кесимида қуйидаги фан соатлари учун 50 фоиз миқдорида устама тўланади:
➡️ 1-синфда ўқув йилининг 1-2-чоракларида 4 соат "Алифбе", 4 соат "Ёзув", 3-4-чоракларида 4 соат "Она тили", 4 соат "Ўқиш саводхонлиги" фани;
➡️ 2-4-синфларда 4 соатдан "Она тили", 3 соатдан "Ўқиш саводхонлиги" фани.
❗️Маълумот учун: Ўзбек тили (давлат тили) фанидан дарс берувчи педагогларга (барча қардош тилларга) эса уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида устама тўланади. Ўзбек тили (давлат тили) фанидан дарс берувчи педагогларга 50 фоиз миқдорида устама тўлаб берилмайди.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy