Ҳадис ривоят қилиш одоби: Ҳадисдаги санад диндандирТошкент ислом институтида “Май – Ҳадис фани” ойлиги деб эълон қилинди. Шу муносабат билан Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси томонидан фан ойлигига доир қатор тадбирлар ўтказилмоқда.
“Ҳадис ривоят қилиш одоби” мавзусидаги давра суҳбатига Қувайт элчихонаси ходими Зоҳидхон домла Қодиров ва Шайх Муҳаммад Аввома хазратларининг илмий жамоаси мутахассиси, Туркиядаги Ибн Халдун университети доктори Муҳаммадхон домла Жангиров таклиф этилди.
Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси мудири Б.Аъзамов, ўқитувчи Ю.Абдураҳимов ва талабалар иштирок этган тадбирда меҳмонлар ҳадис илми тарихи, уни ривоят қилиш одоби тўғрисида маълумот берди.
Ҳадис илми тарихига яна ҳам чуқур назар ташлайдиган бўлсак, дастлаб халифа Умар бин Абдулазиз буйруғига биноан Ибн Шиҳоб Зуҳрий содда қилиб бир китоб таълиф этган.
Саҳобалар ёруғ дунёни тарк этганидан сўнг тобеинлар асри, шу билан бирга, фитна, адашган фирқа ва бидъатлар даври бошланди. Бу бошбошдоқликлар фитна эшиги синдирилиши билан бошланган эди.
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Умарнинг олдида эдик. Шунда у: “Қайсингиз Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг фитна ҳақидаги ҳадисларини ўзлари айтгандек ёддан билади?” деди. “Мен”, дедим. У: “Сен ҳадиси равшан кишисан, нима дедилар?” деди. “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг: “Одамнинг фитнаси аҳлида, мол-мулкида, нафсида, фарзандида ва қўшнисидадир. Уларни рўза, намоз, садақа, амри маъруф ва наҳий мункар ювиб юборади”, деганларини эшитганман”, дедим. Шунда Умар: “Буни сўрамаяпман, денгиз тўлқини каби келадиган (фитна) тўлқинни сўраяпман”, деди. “У билан сизнинг нима ишингиз бор, эй амир ул-мўминин! Сиз ва унинг ўртасида ёпилган бир эшик бор”, дедим. У: “Эшик синдириладими ёки очиладими?” деди. “Синдирилади”, дедим. Умар: “Ундай бўлса, ҳеч қачон (қиёмат кунигача) ёпилмас экан-да”, деди. Биз Ҳузайфага: “Умар эшик ҳақида билармиди?” дедик. У: “Ҳа, эртадан олдин кечаси бўлишини билгандек билар эди”, деди” (“Саҳиҳи Муслим” муқаддимасидан).
Батафсил: 🔗 уш
бу ҳаволада
📚
@hadisislomuz @oliymahad