Эркак киши йиғламайди дейишади, лекин Аллоҳ таоло айтадики:
“…Улар Роҳманнинг ояти тиловат қилинса, йиғлаб саждага йиқилардилар.”
(Марям сураси, 58-оят).
Қуръон тинглашнинг фойдасини биласизми?
Қуръони Каримни тинглаш қалбда хушуъ, кўзда ёш пайдо бўлишига сабаб бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобаи киромлар, тобеинлар ва улардан кейинги солиҳ мусулмонлар Қуръони Каримни тинглаганларида қалбларидаги қўрқувлари зиёда бўлиб, кўзлари ёшга тўларди. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:
وَإِذَا سَمِعُواْ مَا أُنزِلَ إِلَى الرَّسُولِ تَرَى أَعْيُنَهُمْ تَفِيضُ مِنَ الدَّمْعِ مِمَّا عَرَفُواْ مِنَ االْحَقِّ يَقُولُونَ رَبَّنَا آمَنَّا فَاكْتُبْنَا مَعَ الشَّاهِدِينَ
“Уларни Пайғамбарга нозил қилинган нарсани тинглаганларида, ҳақни билганликларидан, кўзлари ёш тўкканини кўрасан. Улар: «Эй Роббимиз, биз иймон келтирдик, бас, бизни шоҳидлар қаторига ёзгин”.
(Моида сураси, 83-оят)
Аллоҳ таоло марҳамат қилган бошқа оятларнинг маъно таржимасини келтирамиз:
Сен: “Унга иймон келтиринглар ёки иймон келтирманглар барибир. Албатта, ундан олдин илм берилганлар у уларга тиловат қилинганда юзлари ила саждага йиқилурлар”, деб айт.
Ва улар: “Роббимиз мутлақо пок бўлди. Шубҳасиз, Роббимизнинг ваъдаси амалга ошажак”, дерлар.
Ва юзлари ила йиқилиб йиғларлар ва у хокисорликларни зиёда қилур”.
(Исро сураси, 107-109-оятлар)
Аллоҳ таоло ўтган пайғамбарлар алайҳимуссаломнинг Аллоҳнинг Каломини эшитганларида йиғлаб, сажда қилишлари ҳақидаги оятининг маъно таржимасини келтирамиз:
“Ана ўшалар, Аллоҳ неъмат берган зотлар, Пайғамбарлардан, Одам зурриётидан, Нуҳ билан бирга (кемада) кўтарганларимиздан, Иброҳим ва Исроилнинг зурриётидан, Ўзимиз ҳидоят қилган ва танлаб олганлардан бўлган зотлар, уларга Роҳманнинг ояти тиловат қилинса, йиғлаб саждага йиқилардилар”.
(Марям сураси, 58-оят)
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ “Қуръони Карим қироати(ни тинглаш) пайтида йиғлаш орифларнинг сифати, солиҳларнинг шиори” деганлар.