Мирзақул бўлиш жоме масжиди


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


жоме масжиди расмий канали
Диний- Маърифий ва Ижодий канал
Сизга оз бўлсада исломни танитаётганимиздан ҳурсандмиз.
 Ислом дини Aҳли Суннага Aллоҳ мадаткор бўлсин.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#хайрли_кеч

Ҳар қандай йўлнинг охири, ҳар бир туннинг тонгги, ҳар қандай ҳодисанинг ўз сабаблари бўлгани каби, ишончим комилки, зулмат ортида ҳамиша нур бор...🌒🌃😍

Тунингиз осуда ўтиб, тонгингиз Муқаддас Шаъбон ойи нурлари ила нурафшон бўлсин!


https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


Амр ибн Шуайб отасидан, отаси бобосидан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйқусида қўрққанларга:

أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ غَضَبِهِ وَشَرِّ عِبَادِهِ وَمِنْ هَمَزَاتِ الشَّيَاطِينِ وَأنْ يَحْضُرُونِ

«Аъузу бикалиматиллаҳит-таммаҳ мин ғозабиҳи ва шарри ъибадиҳи ва мин ҳамазатиш-шайатийни ва ан йаҳзуруни», деб айтишни ўргатганлар.

Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, бандаларининг ёмонлигидан, шайтон ҳозир бўлиб, васваса қилишидан паноҳ тилайман.

Абу Довуд, Термизий ва Ибн Сунний ривояти.

https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


АЁЛИНГИЗНИНГ АЙБУ НУҚСОНЛАРИНИ ЮЗИГА СОЛМАНГ!

Аёлингизга керагича эҳтиром кўрсатишни унутманг. “Аёл киши ҳеч нарсани тушунмайди”, деган такаббурона фикрни қўйинг. Аёлингизнинг айбу нуқсонларини юзига солманг. Йўқса қалби жароҳатланиб, ўзига бўлган ишончи йўқолади. Шунингдек, бошқалар олдида ҳам уни танқид қилманг. Бинобарин, бу билан унинг ҳурматини ҳам, ўз ҳурматингизни ҳам бир пул қилган бўласиз. Унинг ишларини олқишлашда қизғанчиқ бўлманг. Аёлингиз нима яхши иш қилса мақтанг. Яна шуни унутмангки, бир-бирингиз билан тортишганингизда доим ўзингизни ҳақ деб ўйламанг. Сиз ҳам хато қилишдан маъсум эмассиз.

Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад.
«Оила — саодат маскани».


https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


🔰 «ТЎРТ НАРСА» 🔰

#Ривоят #Дуо

Довуд алайҳиссалом Парвардигорга шундай илтижо қилибди:
«Аллоҳим, Сендан тўрт нарсани тилайман ва тўрт нарса юзасидан Сендан паноҳ тилайман.
Тилакларим:
🔸 Сени зикр қилувчи бир кўнгил;
🔸 Шукр қилувчи дил;
🔸 Сабрли вужуд;
🔸 Дунё ва охиратда менга ёрдамчи бир жуфти ҳалол.

Сендан паноҳ сўраганларим:
🔸 Ўзини катта тутувчи одобсиз-орсиз фарзанддан асра;
🔸 Барвақт қаритувчи итоатсиз хотиндан асра;
🔸 Вабодай юки бор, яхшиликсиз мол-дунёдан асра;
🔸 Камчилигимни овоза қилувчи ёмон қўшнидан асра!»

«Кўҳна дунё ривоятлари» китобидан.

https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#asl_mohiyat, #juma_suhbati
🗣ФАРЗАНДЛАРИМИЗГА ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎРГАТАЙЛИК!

🎙Зайниддин домла Эшонқулов,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


Қуръон ва қироатлар

أعمار القراء العشرة ورواتهم، انظروا بركة القرآن فى أعمارهم أوضح من أن تُذكر

📖 Ўн қироат қорилари ва ровийларининг яшаган умрлари. Қуръоннинг уларнинг ҳаётларига бўлган баракасини кўринг! Эслатма олиш учун очиқ баён

◽️1. Имом Нофеъ. Ёши 99 етганда вафот этган.

◽️2. Имом Қолун. Ёши 100 етганда вафот этган.

◽️3. Имом Варш. Ёши 87 етганда вафот этган.

◽️4. Имом Ибн Касир. Ёши 75 етганда вафот этган.

◽️5. Имом Баззий. Ёши 80 етганда вафот этган.

◽️6. Имом Қунбул. У зот уларнинг ичида энг узоқ умр кечиргани бўлиб, 132 ёшда вафот этган.

◽️7. Имом Басрий. Ёши 84 етганда вафот этган.

◽️8. Имом Дурий. Ёши 96 етганда вафот этган.

◽️9. Имом Сусий. Ёши 71 етганда вафот этган.

◽️10. Имом ибн Омир. Ёши 97 етганда вафот этган.

◽️11. Имом Ҳишом. Ёши 92 етганда вафот этган.

◽️12. Имом Ибн Заквон. Ёши 69 етганда вафот этган.

◽️13. Имом Осим. Ёши 107 етганда вафот этган.

◽️14. Имом Шўъба. Ёши 98 етганда вафот этган.

◽️15. Имом Ҳафс. Ёши 90 етганда вафот этган.

◽️16. Имом Ҳамза. Ёши 76 етганда вафот этган.

◽️17. Имом Халаф. Ёши 79 етганда вафот этган.

◽️18. Имом Халлод. Ёши 99 етганда вафот этган.

◽️19. Имом Кисоий. Ёши 70 етганда вафот этган.

◽️20. Имом Абу Жаъфар. Ёши 95 етганда вафот этган.

◽️21. Имом Яъқуб. Ёши 88 етганда вафот этган.

◽️22. Имом Идрис. Ёши 93 етганда вафот этган.

Аллоҳ таоло уларнинг барчаларини раҳматига олсин!

🔹Изоҳ: Имом Нофеъ Маданий ишончли ва аҳли солиҳ кишилардан эди. Одамларга етмиш йилга яқин қироатдан дарс берган. Мадинада одамларга қироатдан раис бўлиш шу кишига насиб этган. Имом Нофеъ Маданий турли қироатлар бўйича олим ва ўз юртида ўтган имомларнинг изидан эргашувчи зот бўлган.
Имом Нофеъ Маданий раҳматуллоҳи алайҳи қачон гапирса, оғзидан мушк ҳиди келар эди. Унга: «Одамларга қироатдан дарс беришдан олдин хушбўй суртиб оласиз-ми?» дейилса, «Хушбўйга қўлимни ҳам теккизмайман, уни суртмайман ҳам. Аммо тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрганман, у зот оғзимга қироат қилганлар, ўшандан бери оғзимдан мана шу ҳид чиқади», дер эди.

📚Тавсия: Қироатлар ва қорилар ҳақида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини "Қуръон илмлари" китоби.


https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •




БЕМОРЛАРНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШ
#Касал_кўриш

❓28-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Яқинда шом намозидан кейин касал кўргани борган эдим. Беморнинг яқинлари шомдан сўнг касал кўрилмайди, деб мени беморнинг олдига қўйишмади. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Шомдан кейин ҳам беморларни зиёрат қилса бўлади. Бунга қуйидаги ҳадис очиқ-ойдин далил ҳисобланади.

عن عَلِيٍّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قال: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: "مَنْ عَادَ مَرِيضًا بَكَرًا شَيَّعَهُ سَبْعُونَ أَلْفَ مَلَكٍ، كُلُّهُمْ يَسْتَغْفِرُ لَهُ حَتَّى يُمْسِيَ، وَكَانَ لَهُ خَرِيفٌ فِي الْجَنَّةِ، وَإِنْ عَادَهُ مَسَاءً شَيَّعَهُ سَبْعُونَ أَلْفَ مَلَكٍ، كُلُّهُمْ يَسْتَغْفِرُ لَهُ حَتَّى يُصْبِحَ، وَكَانَ لَهُ خَرِيفٌ فِي الْجَنَّةِ" (رواه الإمام أبو داود).

яъни: Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“Ким эрталаб касал кўргани борса, у билан бирга етмиш минг фаришта бирга боради ва кун ботгунича у учун истиғфор айтади. У жаннатда хурмо мевалари билан мукофотланади. Кун ботганидан кейин касал кўргани борган киши билан ҳам етмиш минг фаришта бирга боради ва тонг отгунча унга истиғфор айтади ҳамда у жаннатда хурмо мевалари билан мукофотланади” (Имом Абу Довуд ривояти).

Демак, кечаю кундуз беморларни зиёрат қилиш мумкин. Муҳими беморга малол келадиган вақтда зиёрат қилмаса бас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.



https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#муфтий_минбари

📹 САЛОМАТЛИК - ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


🟡 Илм ўрганишни истаган киши уч босқични босиб ўтади:

1. Кеккайиб кетади.

2. Камтар бўлиб қолади.

3. Ҳеч нарса билмаслигини тушуниб етади..!

©️Суфён Саврий ✨



https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН.    Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаъбон ойининг 5-куни.
Милодий 2025 йил  4-февраль


https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


Шундай вақтлар бўладики, мол-дунёнинг қиймати қолмайди, муваффақиятнинг қиймати қолмайди, мансабларнинг қиймати қолмайди.

Аммо муҳаббатнинг қиймати ҳеч замон йўқолмайди.

Айман Ёғий

Ҳайрли тун Азиз каналимиз кузатувчилари яхши дам олинглар 😴


https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


Эй биродарим, оила қуринг

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу уйланишни истамасдилар. Шунда опалари, мўминлар онаси Ҳафса бинти Умар розияллоҳу анҳо укаларига қуйидагича насиҳат қилдилар:
“Эй биродарим, оила қуринг. Агар фарзандли бўлсангиз ва фарзандингиз вафот этса, охиратингиз учун заҳира бўлади. Агар ортингизда қолса, сиз учун хайрли дуолар қилади".

(Мусанниф Абдураззоқ, 10388).


https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


Аллоҳга муҳаббат!

🎤Шайҳ Ҳусайн Бухорий✨

https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


12445. Шайтон жуда ҳам сабрлидир. Чунки ҳаёти давомида босқичма-босқич сен билан юксалганини кўрмайсан. Бир кун келиб тасбеҳ айтишдан ҳам маҳрум қилади. Бориб бориб қалбингни диндан чиқариб, ўзи истаган нарса билан қалбингни тўлдиради.

«Эй Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин. Албатта Сенинг Ўзинг кўплаб ато қилувчисан», Оли Имрон сураси, 8-оят.


https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


Эркак киши йиғламайди дейишади, лекин Аллоҳ таоло айтадики:

“…Улар Роҳманнинг ояти тиловат қилинса, йиғлаб саждага йиқилардилар.”
(Марям сураси, 58-оят).

Қуръон тинглашнинг  фойдасини биласизми?

Қуръони Каримни тинглаш қалбда хушуъ, кўзда ёш пайдо бўлишига сабаб бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобаи киромлар, тобеинлар ва улардан кейинги солиҳ мусулмонлар Қуръони Каримни тинглаганларида қалбларидаги қўрқувлари зиёда бўлиб, кўзлари ёшга тўларди. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

وَإِذَا سَمِعُواْ مَا أُنزِلَ إِلَى الرَّسُولِ تَرَى أَعْيُنَهُمْ تَفِيضُ مِنَ الدَّمْعِ مِمَّا عَرَفُواْ مِنَ االْحَقِّ يَقُولُونَ رَبَّنَا آمَنَّا فَاكْتُبْنَا مَعَ الشَّاهِدِينَ

“Уларни Пайғамбарга нозил қилинган нарсани тинглаганларида, ҳақни билганликларидан, кўзлари ёш тўкканини кўрасан. Улар: «Эй Роббимиз, биз иймон келтирдик, бас, бизни шоҳидлар қаторига ёзгин”.
(Моида сураси, 83-оят)
Аллоҳ таоло марҳамат қилган бошқа оятларнинг маъно таржимасини келтирамиз:
Сен: “Унга иймон келтиринглар ёки иймон келтирманглар барибир. Албатта, ундан олдин илм берилганлар у уларга тиловат қилинганда юзлари ила саждага йиқилурлар”, деб айт.
Ва улар: “Роббимиз мутлақо пок бўлди. Шубҳасиз, Роббимизнинг ваъдаси амалга ошажак”, дерлар.
Ва юзлари ила йиқилиб йиғларлар ва у хокисорликларни зиёда қилур”.
(Исро сураси, 107-109-оятлар)
Аллоҳ таоло ўтган пайғамбарлар алайҳимуссаломнинг Аллоҳнинг Каломини эшитганларида йиғлаб, сажда қилишлари ҳақидаги оятининг маъно таржимасини келтирамиз:
“Ана ўшалар, Аллоҳ неъмат берган зотлар, Пайғамбарлардан, Одам зурриётидан, Нуҳ билан бирга (кемада) кўтарганларимиздан, Иброҳим ва Исроилнинг зурриётидан, Ўзимиз ҳидоят қилган ва танлаб олганлардан бўлган зотлар, уларга Роҳманнинг ояти тиловат қилинса, йиғлаб саждага йиқилардилар”.
(Марям сураси, 58-оят)
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ “Қуръони Карим қироати(ни тинглаш) пайтида йиғлаш орифларнинг сифати, солиҳларнинг шиори” деганлар.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ма шаа Аллоҳ 😢

Қуръони Каримни жами 1440 марта ҳатм ўқиган отаҳон..

➡️https://t.me/mirzaqulbolish_kanali

┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


​​СОВҒАГА КЕЛГАН КИЙИМ ЎҒИРЛАНГАН ЭКАН
#ҳалол_ҳаром

❓1544-CАВОЛ: Менга бир қариндошим янги кийим совға қилди. Бироз вақт ўтгандан кейин унинг эри бир қанча янги кийимларни ўғирлаб олиб келгани ҳақида эшитиб қолдим. Менга берилган кийимни нима қилсам бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ноҳақдан, эгасининг розилигисиз келган ҳар қандай нарсалар асл эгасининг мулки ҳисобланади. Уни ўз эгасига, йўқ бўлса, меросхўрларига қайтариш ва қилган гуноҳи учун астойдил тавба қилиш лозим бўлади. Агар сизга совға деб беришган кийим ҳақиқатдан ҳам ўғирлик орқали келган бўлса, эгасини суриштириб, топиб, қайтариб бериб қўйинг. Эгасини топишнинг ҳеч иложи бўлмаса, эгаси номидан камбағал кишига садақа қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#муфтий_минбари

📹 ЭНГ ЯХШИ САРМОЯ ИЛМГА ТИКИЛГАНИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


Анас ▫️дан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ ▫️нинг кўп қилиб юрадиган дуолари:

اَللَّهُمَّ آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ

«Аллоҳумма аатина фид-дунйаа ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа ъазаабан-нар» эди.

Маъноси: Аллоҳим, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато қил, охиратда ҳам яхшилик ато эт ва бизни дўзах азобидан асра.

📖Имом Бухорий ва Муслим ривояти.


https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •

Показано 20 последних публикаций.