ДАРС СОАТИНИНГ СИНФ РАҲБАРЛИККА АЛОҚАСИ БОРМИ?
Фуқародан келган мурожаат:
Мактабда мутахассислигим бўйича 30 соат дарс ва синф раҳбарлик қилишим мумкинми? Ёки 30 соат дарси бор ўқитувчига синф раҳбарлик берилмайдими?
Жавоб:
“Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 15-бандидаги кўрсаткичлар кетма-кетлиги асосида устунликка эга бўлган ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал миқдорлари белгиланиши мумкин.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 27-июндаги 190-сонли буйруғи билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасаси синф раҳбарининг йўриқномаси"га кўра синф раҳбари қуйидаги мезонларга асосан танлаб олинади:
камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;
мактабда асосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган;
бошқарувчанлик қобилиятига эга бўлган;
ўқувчилар билан ишлаш жараёнида масъулият билан ёндаша оладиган;
бошланғич синфларда синф раҳбарлиги бошланғич синфга бириктирилган ўқитувчиларга юклатилади.
Бунда умумтаълим муассасаларида меҳнатни соатбай (шу жумладан ўриндошлик) асосда фаолият олиб борувчи ўқитувчиларнинг синфга раҳбарлик қилишига йўл қўйилмайди.
Кўриб турганимиздек, синф раҳбарларини танлаб олиш мезонларида ўқитувчининг дарс соатлари миқдори кўрсатилмаган.
📌 Яъни, синф раҳбарлик қилиш учун педагог ходимнинг қанча дарс соати олганлиги мутлақо аҳамиятсиз. 30 соат дарси бор ўқитувчи ҳам синф раҳбарлик қилиши мумкин.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈