YURIST MASLAHATI


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Мурожаат учун: @yuristgamurojaat
Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.
Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


❗️ Уруш қатнашчиларига тенглаштириладиган шахслар кимлар?

Кечаги Уриш қатнашчиларини рағбатлантириш ҳақидаги Презиеднт фармони қабул қилинганидан сўнг кимлар уруш қатнашчиларига тенглаштириладиган деган саволлар кўпайибди батафил маълумот бериб ўтаман.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.10.2022 йилдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган "Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги низомнинг биринчи иловасида Уруш қатнашчиларига тенглаштириладиган шахслар рўйхати келтирилган унга кўра:

👉 1941 йилнинг 22 июнидан 1954 йилнинг 31 декабригача бўлган даврда қирувчи батальонлар, взводлар ва халқни ҳимоя қилувчи отрядлар таркибида собиқ СССР ҳудудида жанговар ҳаракатларда иштирок этган шахслар;

👉 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида партизан отрядлари ва қўшилмаларида ёки яширин ишларда бўлган шахслар;

👉 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида ҳаракатдаги армия таркибида ёки ҳаракатлар кетаётган жойларда хизматни ўтаган собиқ СССРнинг Ички ишлар вазирлиги органлари ва Давлат хавфсизлиги қўмитаси органларининг бошлиқлар ҳамда оддий ходимлар таркибидан бўлган шахслар;

👉 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида ҳаракатдаги армия ва флотлар таркибидаги қисмлар ҳамда бўлинмаларда балоғат ёшига етгунга қадар полк ўғиллари ва юнгалар сифатида юрган шахслар;

👉 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида темир йўлларнинг фронт яқинидаги участкаларида, мудофаа чизиғи иншоотларида ишлаган, ҳарбий-денгиз базалари, аэродромлар ҳамда ҳарбий ҳаракатлар кетаётган жойлардаги бошқа ҳарбий объектлар қурилиши ишларида қатнашган ходимлар;

👉 ҳаракатдаги армия таркибида ишлаган ёлланма ходимлар таркибидан бўлган шахслар;

👉 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида фашист концлагерлари (гетто ва зўрлик билан ушлаб туриладиган бошқа жойлар)да бўлган (тутқунлар, шу жумладан, болалар) шахслар;

👉 Ленинград шаҳри қамали даврида шаҳарнинг корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида меҳнат қилган ва «Ленинград мудофааси учун» медали ҳамда «Қамалдаги Ленинград фуқаросига» нишони билан тақдирланган шахслар;

👉 1956 йилнинг 24 октябридан 1956 йилнинг 10 ноябригача бўлган даврда Венгрия ҳудудидаги жанговар ҳаракатлар даврида ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасаларда хизматни ўтаган ҳарбий хизматчилар;

👉 ҳарбий ҳаракатлар кетаётган мамлакатларда ўз байналмилал бурчларини адо этган, тинчлик ўрнатувчи кучлар таркибида иштирок этган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар ва Давлат хавфсизлик хизмати органларининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахслар ҳамда хизмат сафарига юборилган ишчи ва хизматчилар.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


#Бизнес_солиқ
Тадбиркорларни ташвишга соладиган солиқ текширувларидан бири бу, камерал солиқ текшируви ҳисобланади. Айни шу солиқ текшируви оқибатида тадбиркорга миллионлаб қўшимча солиқ солиниши ва ёки бошқа таъсир чоралари қўлланиши мумкин.

Айни шу масалада бир қизиқ суд амалиёти ҳақида гаплашамиз. Тадбиркорга нисбатан солиқ текшируви тайинланади ва текширув натижалари бўйича яқин 1 млд сўм қўшимча солиқ тайинланади. Бироқ мазкур жараёнда солиқ ходимининг процессуал жараёнларни нотўғри қўлланиши оқибатида солиқ ходими томонидан чиқарилган қарор суд томонидан бекор қилинди.

Солиқ ходими қандай хатолдикларга йўл қўйганди?

Биринчидан, камерал солиқ текширувини ўтказган мансабдор шахс солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳолатларини қайд этувчи далолатномаган. Ва бу жараёнда солиқ кодексида келтирилган далолатномани расмийлаштииришнинг бирон қоидасига риоя қилмаган.

Иккинчидан, жамиятга солиқ ҳисоботига тузатиш киритиш тўғрисида талабнома юборилиб, унда эътироз билдириш учун 5 кунлик муддат берилган бўлсада, бу муддат
ўтмасидан солиқ органи жамиятга қўшимча солиқ ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул
қилган.

Учинчидан, текширув материалларини кўриб чиқиш вақти ва жойи тўғрисида солиқ тўловчини Солиқ кодексида белгиланган тартибда хабардор қилмаган.

Юқоридаги асослар билан сиз ишни тадбиркор фойдаса ҳал қилди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈


#Кадровик
Янги туғилган бола асраб олинганда таътил аёлга бола асраб олинган кундан бошлаб белгиланадими ёки бола туғилган кундан?

Меҳнат кодексининг 406-моддасига асосан янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга бола фарзандликка олинган ёки васийлик белгиланган кундан бошлаб ва бола туғилган кундан эътиборан эллик олти календарь кун (бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ бола фарзандликка олинган тақдирда эса етмиш календарь кун) ўтгунига қадар қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланган холда таътил берилади.

Эътибор берган бўлсангиз, бола фарзандликка олинган ёки васийлик белгиланган кундан бошлаб ва бола туғилган кундан эътиборан 56 календарь кун дейилмоқда. Яъни муддатни ҳисоблашда фақатгина бола фарзандликка олинган кун эмас, балки у туғилган кун ҳам эътиборга олинади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш юзасидан Презиеднт фармони билан:

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 000  (ўн минг) АҚШ доллари миқдорида;

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 млн сўм миқдорида;

1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларининг ҳар бирига 3 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти ажратилиши белгиланди.

👉 @yuristlar_maslahati 👈


7388914.pdf
1.6Мб
"Давлат харидларида Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.02.2025 йилдаги 102-сон

#Янги_ҳужжат
Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


Тошкент шаҳар маъмурий судида йўл қўйилган жиддий процессуал хато – адолатга таҳдид!

Ҳар қандай суд жараёнида қонуннинг қатъий талабларига риоя қилиш шарт. Суд ишларини юритиш жараёнидаги ҳар бир хатолик фуқароларнинг қонуний манфаатларига зарар етказиши мумкин. Афсуски, Тошкент шаҳар маъмурий судида шундай жиддий процессуал хатоликка йўл қўйилди.

Ҳимоям остида бўлган Ж.М.нинг ҳуқуқ ва манфаатлари юзасидан Тошкент шаҳар маъмурий судига киритилган апелляция шикояти юзасидан 2025 йил 27 январь куни дастлабки ва сўнгги (чунки битта "процессда" шикоят кўриб чиқилди) суд мажлисида далилларни талаб қилиб олиш ва экспертиза тайинлаш бўйича илтимосномалар тақдим этдим.

Бироқ раислик қилувчи – судья А.Х, ҳайъат аъзолари – судьялар М.М ва Т.С.дан иборат судлов ҳайьати ўз жойида ажрим қилиб, келтирилган илтимосномаларни очиқ қолдирди (суд мажлиси баённомасида акс эттирилган). Тарафларнинг тушунтиришлари тингланганидан сўнг раислик қилувчи суд муҳокамаси якунлаганини эълон қилиб, суд ҳужжатини қабул қилиш учун маслаҳатхонада қолди. Ва судлов ҳайъати маслаҳатдан чиқиб, илтимосномалар рад қилнлганини ва ишни мазмунан кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган суд ҳужжатининг хулоса қисмини ўқиб эшиттирди.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 147-моддаси аниқ ва тушунарли қоидаларни белгилайди.

Унга кўра ишда иштирок этувчи шахсларнинг янги далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги ҳамда иш муҳокамаси билан боғлиқ бошқа барча масалалар бўйича аризалари ва илтимосномалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрлари суд томонидан эшитиб бўлинганидан кейин ҳал қилинади.

Ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади.

Суднинг ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини қаноатлантириш тўғрисидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосалари ишни кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд ҳужжатида баён қилиниши мумкин.

Аммо, мазкур ишда апелляция инстанцияси суди бу талабни бузиб, илтимосномаларни суд музокараларидан кейин, маслаҳатхонада ҳал этди. Бу эса суднинг шаффофлиги ва қонунийлигига жиддий шубҳа уйғотади.

Бу хатонинг салбий оқибатлари

Процессуал қоидалар бузилиши – суд томонидан далилни талаб қилиб олиш ва экспертиза тайинлаш масаласини музокаралардан кейин ҳал қилиниши тарафлар учун адолатли жараённи таъминлаш имкониятини камайтиради. Бу эса аризачининг судда ўз позициясини асослаш ҳуқуқини чеклайди.

Судга бўлган ишонч пасайиши – бундай хатолар аҳоли орасида суд тизимига бўлган ишончни йўқотади. Агар судьялар қонун нормаларини четлаб ўтадиган бўлса, оддий фуқаролардан нимани кутиш мумкин?

Агар судьялар қонун нормаларини четлаб ўтса ва бу ҳолатлар жазосиз қолса, бу бошқа судьялар томонидан ҳам аналогик хатоларга йўл қўйилишига олиб келади. Натижада, судлар томонидан қарорлар қабул қилишда қонун эмас, шахсий ёндашувлар устувор бўлиб қолиши хавфи юзага келади.

Судьялар ҳар қандай ҳолатда ҳам қонунларга қатъий риоя қилиши лозим. Шу сабабли ҳам ушбу судьяларнинг ҳаракатлари ўрганилиши ва уларга нисбатан интизомий жазо қўлланилиши керак.

Ҳолбуки, Судьялар одоби кодексининг 7-моддасига кўра судья моддий ва процессуал қонун нормаларини мукаммал билиши, уларни тўғри қўллай олиши, қонунчиликдаги ўзгаришларни ва суд амалиётини доимий ўрганиши, ўз билим ҳамда малакасини мунтазам ошириб бориши шарт. Судья ўз мажбуриятларини юқори профессионал даражада бажариши, иш ўз вақтида ва малакали кўриб чиқилиши учун барча чораларни кўриши лозим.

Судьянинг ҳаракатлари нафақат ишда иштирок этган шахсларга, балки суд тизимининг обрўсига ҳам салбий таъсир қилади. Бундай хатолар келгусида такрорланмаслиги учун судьяларнинг процессуал қоидалар бўйича малакасини ошириш чоралари кўрилиши лозим.

Суд адолатни таъминловчи орган бўлиши керак. Тошкент шаҳар маъмурий судида юз берган ушбу процессуал хато таҳлил қилиниб, судьларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши шарт. Чунки фуқароларнинг қонуний манфаатлари, суд тизимининг обрўси ва қонун устуворлиги буни талаб қилади!

©️Адвокат Мухриддин Шамсиддинов

👉 @yuristlar_maslahati 👈


#Кадровик
ЎРИНДОШМИ ЁКИ СОАТБАЙ...? расмийлаштириш бўйича тавсия

Биласиз, ходимлар ўзининг асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажариши ўриндошлик дейилади.

Ходим ўзининг асосий ишидан бўш бўлган вақтда бошқа бир ташкилотда (ташқи) ёки ўзининг ташкилотида (ички) 0.5 ставкадан (қонунчиликда назарда тутилган касблар бундан мустасно) ортиқ бўлмаган лавозимда ишлаши ва даромад олиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 18.10.2012 йилдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида низом иловасида ўриндошлик асосида ишлаш ҳисобланмайдиган ишлар рўйхати келтирилган бўлиб, унинг 1-бандида:
илмий фаолиятни ёки ўқитувчилик фаолиятини амалга ошириш, агар бундай фаолият асосий иш жойи бўйича бажариладиган иш ҳисобланмаса.

ўриндошлик иш ҳисобланмаслиги белгиланган.

Бироқ, таълим муассасасалари амалиётида ўқитувчиликни ўриндошлик иш сифатида расмийлаштириш ҳолатлари жуда кўп учрамоқда.

Педагогик фаолият билан шуғулланишга рухсат берилган (истиснолардан ташқари), бироқ уни тўғри расмийлаштирилиши мақсадга мувофиқ. Яъни, “ўриндошлик” эмас, “соатбай ҳақ тўлаш” шартномаси тузилиши лозим.

Масалан, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари олий таълим муассасаларида ўқитувчилик қилаётган бўлса, уларни “ташқи (ички) ўриндошлик” асосида меҳнат шартномаси тузиб расмийлаштириш балки ходимга жуда қулай (даромадли)дир, лекин таълим муассасасига бундай деб бўлмайди. Сабаби ўриндош ходим асосий ходим билан бир хилда меҳнат қонунчилигидаги имтиёз, ҳуқуқ ва кафолатлардан фойдаланади.

Хаттоки, ОТМларида декан, проректор, бўлим бошлиғи каби лавозимдаги ходимлар ҳам кафедраларда 0.25 ёки 0.5 ставка “ички ўриндошлик” асосида ўқитувчилик фаолиятини амалга оширишларига гувоҳ бўламиз.

МКнинг 501-моддаси 5-қисмига кўра олий таълим ташкилотларига соатбай ҳақ тўланиши шартлари асосида ўқитувчилик ишига кираётган шахслар танловсиз, олий таълим ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан ишга қабул қилинади.

Хулоса! Ўқитувчилик лавозимига ишга қабул қилишда ўқиндошлик бўйича меҳнат шартномаси ўрнига, соатбай ҳақ тўлаш шартномаси тузиш тўғрироқ бўлади.

Adliya vazirligi Inson resurslari boshqarmasi

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


51 буйруқ штатлар.pdf
593.2Кб
#Кадровик
Мактабгача таълим ташкилотлари учун директор ўринбосари лавозими киритилди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 14 февралдаги 51-сонли буйруғи шататлар жадвали билан.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


Янги қабул қилинган қонунга кўра, Ўзбекистонда банк омонатларини қайтариш муддати босқичма-босқич 7 кунгача қисқартирилади.

👉 янги қонун тадбиркорлар ва юридик шахсларнинг ҳам омонатларини кафолатлайди.

👉 омонатларни тўлаш муддати босқичма-босқич 3 ойдан 7 кунга туширилади. Жумладан, қонун кучга киргандан бошлаб омонатлар 20 иш кунида, 2026 йил 1 январдан 15 иш кунида, 2027 йил 1 январдан 7 иш кунида тўланади (илгари омонатларни тўлаш 3 ойдан кейин бошланарди).

👉 тўлиқ кафолатлаш тизимидан воз кечилиб, кафолатланган омонат миқдорининг юқори чегараси 200 млн сўм этиб белгиланди. Бу чеклов фақат битта банк доирасидаги омонатларга тадбиқ этилади, яъни бир киши 10 та банкда омонат хизматидан фойдаланса, кафолатланган омонатлар миқдори 2 млрд сўм бўлади. Ушбу қоида қонун кучга киргандан кейин очилган омонатларга тааллуқли бўлади,

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


Б и л д и р и ш
Эртага 20 февраль (пайшанба) куни соат 12.00. да Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2024 йилги фаолияти сарҳисоби юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтиши юзасидан оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар таклиф этилмоқда.

Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй. (АОКА)

Судьялар олий кенгаши

👉 @yuristlar_maslahati 👈


_Xalq so'zi_ gazetasi-35-2025-02-19.pdf
1.0Мб
Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисидаги қонун матни

#Янги_ҳужжат
Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


янги субсидиялар.pdf
1.2Мб
Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси ҳамда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан ажратиладиган субсидиялар рўйхати.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


#Бизнес_солиқ
Обуначи мурожаати: Товарни қарз шартномаси бўйича ўтказиш қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) учун айланма хисобланадими?

Саволни соддароқ тилда тушунтириб кенгроқ жавоб беришга харакат қиламан. Саволда агар товар қарз шартномаси бўйича берилса, бу реализация сифатида қараладими ва натижада ҚҚС солиш объектлари қаторига кириб, айланмага киритиладими? Деган савол қўйилмоқда.

Солиқ кодексининг 239-моддаси биринчи қисмига асосан Товарларни реализация қилиш бўйича айланма қуйидагилардан иборат:
1) товарга бўлган мулк ҳуқуқини пуллик асосда, шу жумладан товарнинг қарз шартномаси бўйича ўтказиш;
2) товарни бепул бериш, бундан шундай бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳоллар мустасно;
3) мол-мулкни молиявий ижарага (лизингга) бериш;
4) товарни бўлиб-бўлиб тўлаш шартлари асосида бериш.

Юқоридаги асоларга кўра, товарни қарз шартномаси бўйича ўтказиш қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) учун айланма хисобланади

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


Тугатилган субсидиялар.pdf
1.6Мб
Янги қарор билан қуйидаги субсидияларни бериш тўхтатилди эътиборга олиб қўямиз.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


7386982.pdf
5.2Мб
Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш учун молиявий ёрдамлар ажратиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида. Президентининг қарори, 14.02.2025 йилдаги ПҚ-64-сон

#Янги_ҳужжат
Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


❗️ Субсидиялар ва ссудалар бўйича янги муҳим қарор қабул қилинди.

"Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида аҳолига ажратилаётган янги молиявий кўмаклар

👉 Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларга тадбиркорлик, меъморчилик ва ҳунармандчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун энг кам иш ҳақининг 10 бараваригача субсидиялар.

👉 Ишсизлар ва камбағал оилалар аъзоларини касаначи сифатида ишга олган тадбиркорларга ҳар бир касаначи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача 3 йилгача фоизсиз ссудалар.
Бунда, тадбиркор камида 10 нафар касаначини ишга қабул қилиши шарт бўлиб, ссуданинг умумий миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан ошмаслиги лозим.

👉 Камбағал оила аъзоларига фаолият бошлаш учун асбоб-ускуналар харидига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача 6 ойдан 3 йилгача фоизсиз ссудалар.

👉 Камбағал оилаларга деҳқончилик ва боғдорчилик учун сув қудуқлари бурғилаш, насос сотиб олиш, томчилатиб суғориш ва электр тортишга 6 ойлик имтиёзли давр билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваригача 5 йилгача фоизсиз ссудалар.

👉 Тажрибасини 10 тагача камбағал оилаларга ўргатиб, уларга доимий даромад манбаи яратишга кўмаклашган тадбиркорлик субъектларига ҳар бир оила учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари, жами 30 бараваригача грантлар. Грантнинг 40% аванс тарзида берилади, қолган қисми камбағал оилалар даромад манбаига эга бўлиб, тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганидан кейин ажратилади.

Изоҳ: Ссуда — бу муайян шартлар асосида берилган фоизсиз қарз. Оддатда, ссуда муайян мақсадлар (тадбиркорлик, деҳқончилик, асбоб-ускуналар хариди ва ҳ.к.) учун берилади ва белгиланган муддат ичида қайтарилиши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 14.02.2025 йилдаги ПҚ-64-сон. Қуйида ҳужжатнинг тўлиқ шаклини юбораман

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


7388132.pdf
14.9Мб
Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 14.02.2025 йилдаги ПФ-22-сон

#Янги_ҳужжат
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


❗️Айрим деҳқонларга 100 миллион сўмгача субсидия ажратилади


✔️ Фармонга кўра, Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги молиявий қўллаб-қувватлаш тартиблари жорий этилади:

▪️ҳар йили 500 та маҳаллада биттадан аҳоли томорқасида амалга оширилган энг намунали ва инновацион лойиҳа учун БҲМнинг 100 бараваридан ошмаган миқдорда грантлар ажратилади;

▪️уста деҳқонлар томонидан қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ҳар бир курс учун БҲМнинг 15 бараваригача миқдорда субсидия ажратилади;

▪️муайян маҳалладаги 50 фоиз хонадонларнинг томорқасида экспортбоп маҳсулот етиштиришни йўлга қўйиб берган уста деҳқонларга 100 миллион сўмгача субсидия ажратилади;

▪️томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи субъектларга тижорат банклари орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, уларни қайта ишлаш, қуритиш, сақлаш ва қадоқлаш лойиҳалари учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада (шундан 5 фоиз банк маржаси) кредитлар ажратилади;

▪️аҳоли томорқалари ва ижара ерларида ихчам музлаткичли омборхоналар, қадоқлаш, қуритиш ва қайта ишлаш ускуналари, тайёр ҳолдаги иссиқхоналар 24 ойлик имтиёзли давр билан 5 йилда бўлиб тўлаш шарти билан лизингга берилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


#Бизнес_солиқ
Ҳисобварақ-фактуранинг товар олди бердисидаги аҳамияти

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган "Ҳисобварақ-фактураларнингр шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 2-бандига асосан ҳисобварақ- фактура
👉 Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдикловчи хужжат ҳисобланади.
👉 Ҳисобварақ-фактура сотувчи (етказиб берувчи) томонидан тақдим этилган қўшилган қиймат солиғи суммасини харидор (буюртмачи) ҳисобга олиши учун асос бўладиган бирламчи хужжатхисобланади.
👉 Ҳисобварақ-фактура қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ солиш айланмаси ва реализацияни ҳисобга олиш учун юритилади.

Кўриб турганингиздек, ҳисобварақ- фактура сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдикловчи хужжат ҳисобланади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


7369703.pdf
51.9Мб
“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили” давлат дастури


#Янги_ҳужжат
Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈

Показано 20 последних публикаций.