Менежерлик сертификатини олган ЧҚБТ фани ўқитувчисига ҳам 30 фоизлик устама тўланадими?
Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 8-ноябрдаги 591-сон қарори билан тасдиқланган “Таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ ЧҚБТ фани ўқитувчиси лавозимига кўра таълим муассасаси директорининг ўринбосарига тенглаштирилган.
Шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024-йил 1-апрелдаги 105-сонли буйруғи билан тасдиқланган умумий ўрта таълим мактаби ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларида ҳам ЧҚБТ фани ўқитувчилари – Ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича директор ўринбосари сифатида қайд этилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 25-декабрдаги 681-сон қарори билан эса 2024-йил 1-сентябрдан бошлаб менежерлик сертификатига эга бўлган мактаб директори ўринбосарларига 30 фоиз миқдорда лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча устамалар тўланиши белгиланган.
❓Хўш, унда ЧҚБТ фани ўқитувчилари менежерлик ўқув курсларида ўқиб сертификат олса, уларга ҳам 30 фоизлик устама бериладими?
Биринчи навбатда шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 8-ноябрдаги 591-сон қарори билан тасдиқланган “Таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низомга кўра ЧҚБТ фани ўқитувчиси лавозимига кўра таълим муассасаси директорининг ўринбосарига тенглаштирилади, аммо таълим муассасасида ушбу фан ўқитувчилари сони штат бўйича икки нафар бўлган тақдирда, улардан иш стажи ва тажрибаси кўп бўлган ЧҚБТ ўқитувчиси лавозими бўйича директор ўринбосари ҳисобланади.
Шу сабабли, менежерлик ўқув курсларида ўқиб, сертификат олган Ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича директор ўринбосарларига 30 фоизлик устама тўлаб берилади деб ҳисоблаймиз.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈