Ҳудудларда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда
Қисқа таътилдан сўнг, туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров ишчи гуруҳи билан биргаликда ҳудудларда олиб борилаётган қурилиш, ободонлаштириш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ишлар ҳолатини ўрганишга киришди.
Ўрганиш давомида авваламбор туман марказидаги экологик ҳолат ҳамда марказ кўринишини яхшилашга қаратилган ишлар кўриб чиқилди. Ноқонуний ўрнатилган рекламаларни бартараф этиш ва чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш учун тегишли хизматларга кўрсатмалар берилди. Ободонлаштириш ишларини янада тизимли ташкил этиш учун янги режалар ишлаб чиқилди.
Туман ҳокими Навоий ММТП ҳудудида закан бўйларидан самарали фойдаланиш имкониятларини муҳокама қилди. Ушбу жойларда ўрдак боқиш лойиҳасини амалга ошириш масалалари юзасидан таклифлар эшитилди. Мазкур ташаббус нафақат қишлоқ хўжалиги салоҳиятини ривожлантириш, балки аҳоли даромадини оширишга ҳам хизмат қилиши таъкидланди.
Шунингдек, балиқчилик соҳасида фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларининг иш жараёнлари ўрганилди. Уларнинг мавжуд муаммолари ва таклифлари эшитилиб, соҳани янада ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Қишлоқ хўжалиги техникаларини 2025 йил мавсумига тайёрлаш масаласи алоҳида эътибор марказида бўлди. Ҳоким техникаларнинг ҳолатини назоратдан ўтказиш, ўз вақтида таъмирлаш ва мавсумга тўлиқ ҳозирлик кўриш бўйича масъул шахсларга аниқ вазифалар юклади.
—
Regional Studies Are Being Conducted
After a short break, the district governor, Ahrorbek Mansurov, along with his working group, has begun reviewing the progress of construction, landscaping, and agricultural projects in the district.
During the review, particular attention was given to the ecological condition and the improvement of the district center's appearance. Instructions were issued to relevant services to remove illegal advertisements and ensure timely waste disposal. New plans were developed to organize landscaping efforts more systematically.
The district governor discussed opportunities for effectively utilizing the riverbanks in the Navoiy MMTP area. Proposals for implementing a duck farming project in these locations were heard. It was emphasized that this initiative would not only enhance the agricultural potential but also contribute to increasing the income of the local population.
Additionally, the activities of fish farming enterprises were reviewed. Their existing challenges and suggestions were addressed, and recommendations were given for further developing the sector.
Special attention was given to preparing agricultural machinery for the 2025 season. The governor instructed responsible individuals to inspect the equipment, ensure timely repairs, and fully prepare for the upcoming season.