Ҳар бир маҳалланинг тозалиги назоратдаИжтимоий тармоқларда, хусусан, "Президент блогерлари" каналида Мустақиллик маҳалласининг чиқиндилар билан тўлиб кетгани ҳақида тарқалган видеолавҳа бўйича Мингбулоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.
Мазкур ҳолат юзасидан Мингбулоқ тумани ҳокими Аҳрорбек Мансуров шахсан назорат ўрнатиб, муаммони зудлик билан ҳал этиш бўйича тегишли идораларга кўрсатма берди. Айни дамда маҳаллада тозалаш ва чиқиндиларни олиб кетиш ишлари бошлаб юборилди.
Муаммоларга бефарқ эмаслигингиз ва ижтимоий ҳамкорлик учун ташаккур!
Тозалик – умумий масъулиятимиз!
Сиз ҳам маҳаллангиздаги экологик ҳолатга бефарқ бўлманг! Агар шундай муаммоларга дуч келсангиз, бизга хабар беринг!
@murojaat_mingbuloqBot