Гурланда алимент пулларининг олдиндан ундириб берилиши оиланинг ярашувига сабаб бўлди
Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг 08.07.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Н.И. дан ундирувчи С.Б. фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойдаги жами иш ҳақи ва даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор алимент пулларини ўз вақтида тўлаб келган.
Олиб борилган тушунтириш ишлари давомида фарзанд таъминоти учун 26 млн. сўм алимент пули олдиндан ундириб берилди ҳамда оила яраштириб қўйилди.
Оиланинг қайта тикланиши фарзанднинг ўз уйида ота-онаси бағрида яшашига замин яратди.
Ижро иши эса ундирувчининг аризасига мувофиқ тамомланди.
Моҳира Рустамова, Бюронинг Гурлан тумани бўлими давлат ижрочиси
@mibxorazmvil