Маъмурий жазодан хулоса чиқарган қарздор ота 25 млн. сўм алимент қарзини тўладиВояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.
Алимент тўловлари авваламбор вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.
Лекин, шундай оталар борки, суд қарори билан белгиланган алимент тўловларини турли сабабларга кўра ёки собиқ турмуш ўртоғи билан келишмай, қасддан тўламай келади.
Бироқ, бундай ҳаракат ёки ҳаракатсизлик жавобгарликдан озод қилмайди.
Бюронинг Хива тумани бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари буйича Боғот туманлараро судининг 07.07.2022 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Х.М.дан ундирувчи Д.С.нинг фойдасига уч нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун улар вояга етгунларига қадар ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ½ қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор томонидан алимент пули икки ойдан ортиқ вақт давомида тўланмаганлиги сабабли, бўлим томонидан унга нисбатан маъмурий иш кўзғатилиб, судга юборилган ва суд томонидан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.
Шундан сўнг ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор отадан алиментдан бўлган
25 млн. сўм қарздорлик ундириб берилди.
Султонмурод Искандаров, Бюронинг Хива тумани бўлими бошлиғи@mibxorazmvil