Репост из: Bosh prokuratura
Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармасининг қидирув шўъбаси томонидан қидирувдаги қарздор шахслар ва уларнинг мол-мулкларини аниқлаш, қидириб топиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар олиб бормоқда.
Хусусан, бошқарманинг ҳудудий бўлимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида жами 736 нафар алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган қарздорларга нисбатан қидирув эълон қилиниб, шундан 535 нафар қарздор фуқаролар топилган ва ижро ҳаракатларини давом эттириш учун давлат ижрочиларига топширилган.
Қидирувдаги шахсларнинг 224 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган, 63 нафарига эса жиноят ишлари қўзғатилган. Қидирувдаги шахсларнинг 34 нафарини оиласи яраштирилган бўлса, 10 нафари ишга жойлашишига кўмаклашилди.
Қидирувдаги шахслар топилгандан сўнг олиб борилган тушунтиришлардан кейин 3,2 млрд. сўм алимент қарздорликлари ундирилган.
Ҳозирда қидирув эълон қилинган алимент тўловчи қарздорлар 201 нафарни ташкил этиб, уларнинг 87 нафари хорижий давлатларга чиқиб кетганлиги аниқланган ва уларга нисбатан давлатлараро қидирувни амалга ошириш бўйича халқаро шартномалар асосида сўровномалар юборилган.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook